Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекситон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташаббуси билан 2022 йил 28 май куни Бухоро вилояти маъмурий судлари судьялари ҳамда Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасининг катта мажлислар залида солиқ қонунчилигини қўллаш бўйича семинар-тренинг машғулоти ўтказилди. Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раис ўринбосарлари, Бухоро вилоят ва туманлараро маъмурий судининг раиси ва судьялари, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ва ўринбосарлари, вилоят прокуратураси вакиллари, вилоят адлия бошқармаси вакиллари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, ўринбосарлари ва ходимлари, ушбу ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 10 дан ортиқ тадбиркорлар, Бухоро давлат университетининг 150 дан ортиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган битирувчи талабалари қатнашдилар. Шунингдек, Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси С.Турсунов томонидан ушбу семинар-тренинг очиб берилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Д.Каримов, Давлат солиқ қўмитаси вакили, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаев, Бухоро вилоят божхона бошқармаси бошлиғи, ҳамда Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси ўринбосарилари томонидан солиқ қонунчилиги бўйича маърузалар қилинди. Бундан ташқари, семинар-тренинг якунида Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси С.Турсунов томонидан ушбу ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёш тадбиркорларнинг қизиқтирган саволларига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда Ўзбекситон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талабларига кўра, Ўзбекситон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс талабларга риоя қилган ҳолда, белгиланган тартибда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан туманлараро маъмурий судларга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.
Маълумки, Ўзбекистонда 2017 йил 1 июндан бошлаб аввалги хўжалик судлари фаолияти тугатилиб, уларнинг ўрнига туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди.
Иқтисодий судлар томонидан суд ишларини юритишда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган Иқтисодий процессуал кодекси нормалари қўлланиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш принциплари – судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши, қонун ва суд олдида тенглик, судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги, суд ишлари юритиладиган тил, суд муҳокамасининг ошкоралиги, суд муҳокамасининг бевоситалиги, ишларни қонунчилик асосида ҳал қилиш, чет давлат ҳуқуқий нормаларини қўллаш, суд ҳужжатларининг мажбурийлигидан иборат.
Ушбу принциплар қисман Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам ўз ифодасини топган.
Иқтисодий ишлар бўйича одил судлов ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича фақат суд томонидан амалга оширилади. Одил судлов бошқа органлар, шунингдек жамоат бирлашмалари томонидан амалга оширилмайди.
Судда низоларни ҳал қилиш юридик шахсларнинг мулкчилик шаклидан, қаерда жойлашганлигидан, кимга бўйсунишидан қатъи назар, фуқароларнинг эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.
Одил судловни амалга оширишда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар мустақиллигининг кафолатлари қонун билан белгиланади.
Иқтисодий суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади. Суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган суд процесси иштирокчиларининг таржимон орқали иш материаллари билан танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳамда судда ўз она тилида ёки эркин танланган мулоқот тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. Суд муҳокамаси жараёнида қабул қилинадиган суд ҳужжатлари суд мажлиси қайси тилда ўтказилган бўлса, ўша тилда тузилади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, иқтисодий судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилади. Давлат сирини, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш зарур бўлган тақдирда ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. Ишни ёпиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида эшитишга йўл қўйилмайди, бундай мажлиснинг аудио- ва видеоёзувлари амалга оширилмайди. Эшитиш ёпиқ суд мажлисида ўтказилган тақдирда ишни электрон шаклда шакллантиришга йўл қўйилмайди. Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолларда ошкора ўқиб эшиттирилади. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари суднинг расмий веб-сайтида тарафларнинг розилиги билан ёки шахси кўрсатилмаган тарзда эълон қилинади, бундан суднинг ёпиқ мажлисида қабул қилинган суд ҳужжатлари мустасно.
Суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. Суд, қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланиши мумкин эмас.
Эслатиб ўтиш жоизки, Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим. Суд ҳужжатларини бажармаслик ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Фаррух Муродов,Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Нурбек Рахимов,Бухоро вилоят судининг бош консультанти
Korrupsiya davlat va jamiyatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishga putur yetkazuvchi og‘ir jinoyatdir. Ushbu jinoyatning ko‘p turlari mavjud: pora berish va pora olish, tovar va moddiy boyliklarni o‘zlashtirish yoki rastrata yo‘li bilan talon-taroj qilish va boshqalar. Korrupsiya keng tus olgan tashkilot tizimlarida tadbirkolik, shu jumladan, ijtimoiy tadbirkorlik va davlat-xususiy sheriklik o‘z rivojini topa olmaydi. Bunday holatlar esa mamlakatning umumiy boyligi kamayishiga olib keladi. Yuqoridagi oqibatlar bilan bir qatorda, korrupsiya davlat tomonidan ijtimoiy xizmatlar ko‘rsatish uchun ajratilayotgan pul mablag‘laridan to‘g‘ri foydalanilmasligiga, yaʼni davlat byudjeti xarajatlarining asossiz o‘sishiga sabab bo‘ladi.
Korrupsiyaga qarshi kurash samaradorligini oshirish va BMTning Korrupsiyaga qarshi Konvensiyasiga aʼzo davlatlar o‘rtasida hamkorlikni chuqurlashtirish maqsadida Maxsus doimiy konferensiya tashkil etilgan bo‘lib, ushbu konferensiyaning kotibiyat vazifalari BMTning giyohvand moddalar va jinoyatchilik bo‘yicha Idorasi orqali bosh kotib tomonidan amalga oshiriladi. Bosh kotib ishtirokchi-davlatlarga zarur maʼlumotlarni taqdim etadi, shuningdek, mintaqaviy va xalqaro darajada muvofiqlashtirishni taʼminlaydi. Konferensiya har ikki yilda bir marotaba o‘tkaziladi.
Bugungi kunga kelib O‘zbekiston Respublikasida korrupsiyaga olib keladigan sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etishga qaratilgan chora-tadbirlar tizimi yaratilgan. Prezidentimiz va hukumat tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashga katta eʼtibor qaratilmoqda. 2017 yil yanvar oyida esa O‘zbekiston Respublikasi “Korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risidagi” Qonuni qabul qilindi.
“Korrupsiyaga qarshi murosasiz munosabatda bo‘lish muhitini yaratish, davlat va jamiyat boshqaruvida korrupsiyaviy omillarni keskin kamaytirish va bunda jamoatchilik ishtirokini kengaytirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident Farmoni qabul qilindi. Farmonga muvofiq, “Korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etishda aybdor deb topilgan shaxslarning ochiq elektron reyestri” yuritiladi.
Reyestrga kiritilgan shaxslarga quyidagilar taqiqlanadi:
* davlat xizmatiga qabul qilinishi va davlat mukofotlari bilan taqdirlanishi;
* saylanadigan va alohida tartibda tayinlanadigan lavozimlarga nomzodlarining ko‘rsatilishi;
* davlat organlari huzuridagi jamoatchilik kengashlari hamda idoralararo kollegial organlarning aʼzoligiga kiritilishi;
* ularning tadbirkorligi davlat xaridlarida va davlat-xususiy sheriklik bitimida ishtirokchi (ijrochi) sifatida qatnashishi;
* davlat ulushi 50 foizdan yuqori bo‘lgan tashkilotlar hamda davlat taʼlim muassasalarida rahbarlik lavozimlarida faoliyat yuritishi.
Shuningdek, Farmonga ko‘ra, 2022 yil 1 yanvardan davlat xizmatchilari, davlat ulushi 50 foizdan yuqori tashkilotlar, davlat korxonalari va muassasalari rahbarlari va o‘rinbosarlari, ularning turmush o‘rtog‘i va voyaga yetmagan farzandlarining daromadlari va mol-mulkini majburiy deklaratsiya qilish tizimi joriy etiladi.
Deklaratsiyani berishdan bosh tortish va qasddan noto‘g‘ri maʼlumotlarni kiritish uni davlat xizmatidan chetlashtirishga va javobgarlikka sabab bo‘ladi.
Joriy yil 1 yanvardan davlat xizmatchilariga xorijda bank hisobraqamlarini ochish, naqd pul mablag‘larini saqlash va boshqa mol-mulkka ega bo‘lish taqiqlanadi.
Mansabdorning o‘z shaxsiy manfaati majburiyatlarini obyektiv va xolis bajarishiga taʼsir ko‘rsatuvchi yoki taʼsir ko‘rsatishi mumkin bo‘lgan vaziyatlar manfaatlar to‘qnashuvi hisoblanadi. Manfaatlar to‘qnashuvini oshkor qilish va oldini olish bo‘yicha chora ko‘rmaganlik javobgarlikni keltirib chiqaradi. Shu bilan birga “Korrupsiyaga qarshi kurashish faoliyatini samarali tashkil etishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi Prezident qarori qabul qilindi. Qarorga muvofiq, 2021 yil 1 sentyabrdan davlat organlari va tashkilotlari xodimlari onlayn ochiq tanlov asosida ishga qabul qilinadigan bo‘ldi.
O‘tgan yilning 1 oktyabridan barcha davlat organlari va tashkilotlari, viloyat hokimliklarida korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari faoliyati yo‘lga qo‘yilishi belgilandi. 2021 yilning 1 avgystidan esa davlat xaridlari sohasidagi tenderlar natijalari ochiq eʼlon qilinishi belgilandi.
Korrupsiyaga oid huquqbuzarlik haqida xabar bergan yoki korrupsiyaga qarshi kurashishga boshqa tarzda ko‘maklashgan shaxslarni rag‘batlantirish tartibi joriy etildi. Shuningdek, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar to‘g‘risida axborot berayotgan shaxslarning qarindoshlari ham davlat himoyasida bo‘lishi belgilandi.
Xulosa o‘rnida shuni aytish joizki, bugungi kunda barcha hukumatlar, xususiy sektor tashkilotlari, nodavlat tashkilotlar, ommaviy axborot vositalari va butun dunyodagi fuqarolar bu jinoyatga qarshi kurashish uchun kuchlarni birlashtirmoqda.
Ulug‘bek Bozorov,Jinoyat ishlari bo‘yicha Shofirkon tuman sudi raisi
Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судининг судья ёрдамчиси лавозими ва жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг девонхона мудири ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг девонхона мудири лавозимларига ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Олий юридик маълумотга, бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда берилган топшириқларга масъулият билан ёндошадиган ҳуқуқшунослар танловда иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатлар билан Бухоро вилоят судининг Кадрлар бўлимига мурожаат этишлари мумкин.
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка);
диплом нусхаси; чет элда ўқиганлиги тўғрисида дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
паспорт нусхаси;
меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.).
Аризалар 2022 йил 17 февраль, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг фармони билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этилган эди.
Бундан ташқари, 2017 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги 440-сонли қонуни қабул қилинган бўлиб, ушбу қонуннинг 3-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил мансабдор шахс бўлиб, у тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини, мазкур ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан риоя этилишини таъминлаши қайд этилган.
Юқорида қайд этилган Президент Фармони ва Қонунга мувофиқ Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ваколатлари кенгайтирилиб борилмоқда.
Жумладан, ҳозирга қадар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган айрим турдаги маъмурий ишлар, шу жумладан ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (ва бошқа ҳуқуқбузарликлар) эндиликда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, унинг ўринбосарлари ва вакил девони бош инспекторлари томонидан кўриб чиқилади ва қонунда назарда тутилган жарима жазолари қўлланилади.
Президент 11 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245-8-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги (ЎРҚ-744-сон) қонунни имзоланди ва шу куни расмий эълон қилинди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқилади:
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (МЖтКнинг 43-моддаси);
ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (200−2-модда);
хусусий мулк ҳуқуқини бузиш (241−1-модда);
тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (241−2-модда);
тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш (241−3-модда);
тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (241−4-модда);
имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш (241−6-модда);
тадбиркорлар ҳисобварақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф талаб қилиб олиш (241−8-модда);
тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш (241−10-модда).
Мазкур Қонун қабул қилингунга қадар ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилаётган эди. Ушбу қонун кучга кирганидан сўнг Бизнес-омбудсман номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли бўлдилар.
Бугунги кунда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича кенг кўламли вазифалар амалга оширилган бўлиб, кўрилаётган бу каби ишлар фуқароларимизнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, суд ҳокимиятининг нуфузини кучайтириш мақсадида суд ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Жорий йилнинг 15 январь куни Бухоро вилоят суди биносида вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) суди раислари ҳамда МИБ вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимларининг масъуллари иштирокида ўтказилган семинар машғулоти суд ҳужжатларининг самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди. Семинар давомида юртбошимиз томонидан 2020 йил 24 ноябрь куни қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши хусусида сўз борди. Сўзга чиққан жиноят ишлари бўйича Вобкент туман суди раиси А.Рахимов суд ҳокимияти органлари ва Бюро органлари ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатиш, ҳар бир қайтарилган ижро ҳужжатлари замирида фуқаро ва тадбиркорларнинг, қолаверса, давлат ва жамият манфаатлари ётганлигини инобатга олиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда суд қарорларининг ўз вақтида ва сўзсиз ижро этилишини таъминлаш чораларини кўриш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир якунида, суд қарорларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида МИБ ҳамда судлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланиб, бу борада тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Нурбек Рахимов, Бухоро вилоят судининг бош консультанти
Бугун Сизлар билан учрашиб, очиқ мулоқот қилишдан мақсад, гиёҳвандлик, унинг салбий оқибатлари, уни содир қилганлик учун жавобгарлик масалалари ҳамда Олтиариқ туман ҳудудида содир этилган ушбу тоифадаги жиноятларни таҳлил қилишдир.
Гиёҳвандликни инсоният генофондига солаётган хавфи ҳозирнинг долзарб муаммоси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу офатга қарши айни пайтда халқаро миқёсда мислсиз кураш олиб борилмоқда. Шунга қарамай, дунё бўйича тахминан 90 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлган.
Гиёҳвандлик инсон соғлиғининг кушандаси, қанчадан қанча инсонларнинг умрига, соғлиғига зомин бўлаётган иллатдир. Сабаби сурункали гиёҳвндликка берилганларнинг аксарияти 30 ёшгача ҳам яшамайди. Яна бир ҳавфлти томони ОИТС, вирусли гепатит ва бошқа ҳавфли касалликлар билан боғлиқ равишда илдиз отади.
Гиёҳвандлик қуйидаги оқибатларга олиб келади:
– Ўлим (гиёҳвандлик моддаларини қабул қилиш ёки ҳумор ҳолатидаги оғриқ оқибатида ва бошқа келтириб чиқарган касалликларнинг асорати туфайли);
– Гиёҳвандлик моддалирини истеъмол қилиш учун қўлга киритиш йўлида жиноятга қўл уруш – қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғрилик фирибгарлик ва бошқалар;
– Бевосита гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга ҳилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этгалиги учун жиноий жавобгарликка тортилиш;
– Оиланинг барбод бўлиши;
– Фарзандларнинг мажруҳ туғилиши;
– Ҳеч нарсага қизиқмаслик;
– Беҳаёлик ва бошқалар.
Жиноят кодексининг 270-276-моддаларини ўз ичига олган ХIХ боби “Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар” деб номланиб, бунинг учун қатъий жазо чоралари белгиланган.
Аммо жазо қанчалик оғир ва муқаррар бўлмасин, ўз қилмишининг оқибатини ўйламаган инсоннинг кўзи очилиши қийин. Чунки гиёҳвандликнинг ёвуз чангалига илинган инсон ундан қутилиб чиқиши амримаҳол бўлиб, аксинча у ўз турини ҳар томонга ёйишга интилиб, янги-янги қурбонларни домига тортади. Улар келтирган офатлар оилаларни бузилишига, ҳали туғилмаган гўдакларни келажакда мажруҳ, ногирон бўлиб қолишига, ёшларни умрини хазон бўлишига сабаб бўлади. Энг ачинарлиси, баъзи нафсини жиловлай олмаган кимсалар эътиқоди заиф, иродаси буш, гиёҳвандликка мойиллиги бор ёшларни турли қинғир йўллар билан тўзоғига илинтириб фойдаланишади.
Бугунги кунда бундай иллатга қарши курашиш учун ҳозирда аҳоли орасида, оила, мактаб, маҳалла, мутассадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлигида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу кўрилаётган чора-тадбирлар халқимизнинг инсонни умрига зомин бўлиши мумкин бўлган хавфдан ва турли иллатлардан ҳимояланишида қўл келиши назарда тутилган. Чунки соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш нафақат оилани балки мамлакат, қолаверса жамиятнинг ҳам олдида турган асосий ва муқаддас вазифасидир. Ушбу иллатга қарши курашишда авволо ўсиб – улғаяётган фарзандларнинг қалбида инсонийлик фазилатларни жо қилиш баробарида, ватанга, ота-онага, дўстлари ва атрофдагиларга нисбатан меҳр-муҳаббат ва садоқат каби фазилатларни шакллантирмоқ керак. Асрлар оша шаклланиб, сайқал топиб келаётган қадриятларимизга ҳурмат ва эхтиром руҳида тарбиялаш эса уларни ҳар томонлама етук ва фозил инсонлар бўлиб камол топишишларида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Гиёҳвандлик жинояти ҳақида бутун дунё ташвишга тушаётган бир пайтда мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ушбу иллатнинг салбий оқибатларидан тегишли хулоса чиқариб олиши керак. Ушбу соҳадаги қонунбузарликнинг олдини олишда, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари ва соғлиқни сақлаш муассасалари мутасаддилари, балки жамоатчилик бирлашмалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари қолаверса, кенг жамоатчилик ҳар биримиз масъулдирмиз. Ҳар биримиз келажак авлод баркамоллиги, эртанги кунимиз фаровонлиги учун жавобгармиз.
Демак, масъулиятни ҳис қилган ҳолда ягона мақсад сари биргаликда илдам қадам ташлашимиз лозим.
Билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган, ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган фуқаролар мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик, бағрикенглик сиёсати туфайли ҳар йили Президентнинг тегишли Фармонлари билан афв этилиб, жазони ижро этиш муассасаларидан муддатидан аввал озод этилмоқда. Уларга ўз хатоларидан тегишли хулоса чиқариб, тўғри ҳаётга қайтиши, ўз ҳалол меҳнати билан юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишга имкон берилмоқда. Бу халқимизга хос кечиримлилик, йиқилганни суяш сингари улуғ фазилатларимиз бардавомлигидан далолатдир.
Шу ўринда таъкидлаш керак, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлаштириш билан боғлиқ вазифалар назарда тутилган. Ҳар йили қабул қилинаётган Давлат дастурларида белгиланаётган чора-тадбирлар натижасида мазкур вазифалар ижроси изчил таъминланмоқда.
Давлат раҳбарининг 2020 йил 29 декабрда Парламентга йўллаган Мурожаатномасида таъкидланганидек, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси, жумладан, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Натижада 2019 йили судланган шахсларнинг 74 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди. Жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган 616 нафар фуқаро афв этилди. Судлар мустақиллиги таъминланиши натижасида 2020 йилнинг ўзида 719 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.
Aна шундай саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида Давлат раҳбарининг 2021 йилнинг 19 мартдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони билан яна 140 нафар фуқаро афв этилди.
Мазкур Фармон билан афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 69 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 59 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Aфв этилганларнинг 12 нафарини чет ел фуқароси, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 13 нафарини аёл ҳамда 14 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахс ташкил этади.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
Бағрикенглик ва инсонпарварлик ғояси билан йўғрилган мазкур ҳужжат жамиятимизда инсон, унинг ҳаёти ва эркинликлари энг олий қадрият эканини яна бир ҳаётий тасдиғидир.
Ўзбекистон Конституциясининг 37-моддасига биноан ҳар кимнинг иш билан шуғулланиши, ишни эркин танлаши, адолатли меҳнат шароитлари ва қонун билан белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи бор.
Мажбурий меҳнатни тақиқлаш умум қабул қилинган халқаро ҳужжатларда ҳам акс эттирилган бўлиб, унинг ҳар қандай кўриниши бутун дунёда қаттиқ қораланади.
Мажбурий меҳнат нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Мажбурий меҳнат – жазо таҳдиди остида ишлаш учун мажбурлашдир. Ҳеч ким ишдан бўшатиш, иш ҳақини камайтириш, пасайтириш ва бошқа баҳоналар билан мажбурий меҳнат билан шуғулланишга ҳақли емас.
Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, қонунчилик бўйича қуйидаги ҳалатлар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди:
• ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;
• фавқулодда ҳолатларда;
• қонуний кучга кирган суд ҳукмига кўра;
• қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Бу шуни англатадики, юқорида кўрсатилган ҳолатларни истисно қилган ҳолда, зўравонлик ёки таҳдидлардан фойдаланиб, ходимнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилинишигина мажбурий меҳнат деб эътироф этилиши мумкин.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Мажбурий меҳнат қурбони бўлган шахс қандай йўл тутиши керак?
Бундай ҳолларда ходим Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлимларидаги меҳнат инспекторига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиши лозим.
Мажбурий меҳнат учун жазо тизими.
Фуқароларни иш берувчи ёки мансабдор шахс томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 51-моддасига биноан, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, мажбурий меҳнатга жалб қилишнинг ижтимоий хавф-хатар даражасига қараб, мансабдор шахслар Жиноят кодексининг 205, 206-моддалари бўйича айбдор деб топилиши мумкин. Бундай ҳолатда жавобгарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо чораси қўлланилиши мумкин.
Мажбурий меҳнат муаммосининг долзарблиги шундаки, бу кўрсаткич давлатнинг халқаро миқёсдаги рейтинггига ҳам жиддий таъсир ўтказади. Биргина Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, пахта терими мавсумида узоқ йиллар мобайнида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани ортидан Ўзбекистон Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ)нинг “қора рўйхат”ига киритилган бўлиб, “Cotton Campaign” халқаро каолицияси томонидан ўзбек пахтасига нисбатан бойкот эълон қилинган эди. Меҳнат бозорида янги ижтимоий ҳимоя муҳити ва муносиб меҳнат шароитларини таминлаш борасидаги сай-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон кўплаб халқаро мамлакатлар, хусусан АҚШ томонидан мажбурий меҳнатнинг “қора рўйхати”дан чиқарилди. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Вашингтон офиси директори Кевин Кассиди ўзбек пахтасига бўлган бойкотни асоссиз деб эътироф этди. “Ўзбекистон мажбурий меҳнатни йўқ қилиш билан боғлиқ қийинчиликларни бартараф этди ва кейинги босқич – барқарор иқтисодий тараққиётга эришишдир”, – дея такидлади Кассиди. Бу эътирофлар шуни англатадики, одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масаласи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги ислоҳотларнинг асосий мезонларидан бири сифатида қаралмоқда. Галдаги вазифа эса бу борадаги ишларни жадаллаштириш орқали “Cotton Campaign” халқаро каолицияси томонидан ўзбек пахтасига қўйилган бойкотни олиб ташланишига эришишдир.
Бу каби мақсадларни амалга оширишнинг самарали йўлларидан бири бу, шубҳасиз, миллий қонунчиликни такомиллаштириш. Олий Мажлис қонунчилик палатаси томонидан меҳнат кодексингинг янги лойиҳаси қабул қилингани ва унда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини тақиқлаш масаласи бир нечта алоҳида модда сифатида киритилаётгани бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг акс садоси дейишимиз мумкин. Жумладан, янгиланган кодексда меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш алоҳида принцип сифатида белгиланмоқда.
Бундан ташқари, жамоа шартномаси, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида мажбурий меҳнатни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузувчи шартлар бўлса, бундай шартлар ҳақиқий эмаслиги кўрсатилмоқда.
Бу каби қоидаларнинг Меҳнат кодексида акс этиши мажбурий меҳнатга муросасиз муносабатнинг мустаҳкамланишига асос бўлиб хизмат қилади.
Коррупция нафақат Республикамиз, балки ер юзидаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган, ҳаммани бирдек ташвишга солаётган муаммо ҳисобланади.
“Афсуски, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўриниши билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, Такрор ва такрор айтаман, бу иллатни йўқ қилмасак, бирорта тармоқ ривожланмайди. Тадбиркор ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келмоқда” деган эдилар, давлатимиз раҳабри Ш.М.Мирзиёев.
Дарҳақиқат коррупцияни олдини олмасак давлатимиздаги барча соҳада ривожланиш секинлашади.
Коррупция ўзи нима? “Коррупция” лотинча сўз бўлиб, «бузмоқ, порага сотилиш, айниш, порахўрлик, заҳарлилик, зарар ва парчаланиш» деган маъноларни англатади. Яъни, коррупция – сиёсат ва давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган ёки уларга тенглаштирилган шаxсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон беришидир. Коррупция ва порахўрлик давлатни ич-ичидан емириши жаҳондаги баъзи давлатлар тажрибасидан яхши маълум.
Ҳисоб-китобларга кўра айни дамда дунёда кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балоси, яъни коррупция ва порахўрлик натижасида йилига 1 триллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилар экан. Бу зарар ҳисобланганда, ўзга мулк, пулни ўзлаштириш ва бунга тегишли бошқа жиноий ҳаракатлар инобатга олинмагани коррупция муаммолари билан шуғулланувчи «Transparency International» ташкилотининг маълумотларида таъкидланган. Шу боис коррупция ва порахўрликни ҳеч иккиланмай «тараққиёт кушандаси» деб аташ мумкин.
“Тransparensy International” халқаро ташкилотнинг коррупцияни идрок этиш индекси бўйича Ўзбекистон Республикаси 2010 йилда 16 балл билан 172-ўринни, 2019 йилда эса 180 та давлатлар қаторида 153-ўринни эгаллаган. Бу Ўзбекистон давлатининг ижобий динамикага эришганлигидан далолатдир.
Маълумки, 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўзкучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонунини мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш борасида ташланган дадил қадамлардан бири сифатида баҳолаш мумкин. Ушбу қонунга мувофиқ Жиноят кодексининг 211 ва 212-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Масалан, 211-модданинг 3-қисмига киритилган қўшимчага биноан «Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади». Шунингдек, 212-модданинг 3-қисмига киритилган қўшимчага асосан «Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади». Яъни, пора берган ва пора олиш-беришда воситачилик қилган шахснинг ўз айбига иқрор бўлиб хабар бериши ушбу оғир жиноятнинг пайини қирқишга хизмат қилади.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда мазкур иллатнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти, ушбу тоифадаги жиноятчиларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда. Давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларнинг коррупция домига тушиб қолмасликларини таъминлаш, уларнинг бебошлигига йўл қўймаслик мақсадида ҳукуматимиз томонидан узоқ муддатли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ижроси доимий назорат қилиняпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 3 январь куни имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни коррупцияга қарши курашиш борасида энг муҳим қадам бўлди. Ушбу қонун 34-моддадан иборат бўлиб, унда коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг бу борадаги ваколатлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар ва уларнинг ваколатлари, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ва оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси, судларнинг мустақиллиги ва эркинлигини, улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги масалалари белгилаб қўйилган.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга жорий этилган мазкур қонун моҳият-эътибори билан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим ўрин тутади. Ўз навбатида Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий идоралараро комиссиялари Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари этиб қайта ташкил этилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра биргина 2020 йил давомида давлат бюджетидан мақсадли фойдаланиш, шу жумладан давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича жами 90,5 млрд. сўмлик 2.808 та ҳолатларда молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигини аниқлади.
Шунингдек судлар томонидан 2020 йил давомида жами 2270 нафар шахсга нисбатан коррупция билан боғлиқ 1502 та жиноят иши кўриб чиқилган. Коррупцион жиноятларини содир этилишига асосан моддий манфаатдорлик (30 фоиз), бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги (28 фоиз), ва ижтимоий таъминланмаганлик ёки адолатли меҳнат шароити йўқлиги (12 фоиз) сабаб бўлган.
Мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани ҳам ушбу соҳада туб бурилиш ясади, десак хато бўлмайди.
Бу давлат бошлиғининг бутун дунё мамлакатлари ўртасида ҳам коррупция масаласи энг долзарб муаммолардан бири эканлиги, коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш давлат ва жамият тараққиёти учун муҳим қадамлардан эканлигини теран ҳис қилганлигидан далолатдир.
Бир сўз билан айтганда, айни пайтда мамлакатимизда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашишнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган. Фақат бу жараёнда юртдошларимиздан ҳушёрлик ва масъулият талаб этилади, холос. Шундагина мамлакатимиз бундан-да тараққий этиб, одамларимизнинг турмуши фаровонлашиб бораверади.