Мен Ж.Х. билан 2007 йилда турмуш қурганман, 2010 йилда янги уй сотиб олиб, шу уйга кўчиб ўтганмиз, ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли ҳозирда алоҳида яшаб келаяпмиз, эндиликда уч нафар фарзандим билан ота уйимга ҳам сиғмай қолдим. Уга қайтиб борсам турмуш ўртоғим уйга киришимга қаршилик қилиб келаяпти. Менинг ушбу ҳолатда уйга кириб, ундан фойдаланиш ҳуқуқим мавжудми?
Сўнгги вақтларда ўзаро келишмовчилик сабабли никоҳдан ажрашаётган тарафларнинг навбатдаги низолари уй-жой низоларидан иборат бўлиб қолмоқда. Айниқса, ота-онасининг уйига аразлаб кетиб қолган ёш келинчаклар ҳам, “чиққан қиз чиғириқдан нари”-дегандек, қайтиб келсалар сиғмай қолишлари табиий ҳолга айланиб улгурди. Бу ҳолатда бегуноҳ фарзандларнинг икки ўртада сарсон-саргардон бўлишлари, уйсиз-жойсиз, ота ёки она меҳрисиз қолишлари ҳақида гапириш эса энг ачинарлисидир.
Шуни айтиш керакки, миллий қонунчилигимизда юқордаги каби ҳолатларнитартибга солишга қаратилган бир қанча нормалар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 32-моддасига асосан, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Шунингдек, амалдаги “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, ҳар бир бола турар жойли бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Турар жой мулкдорининг ёки турар жойни ижарага олувчининг оила аъзолари бўлган болалар улар қаерда бўлишларидан қатъи назар, турар жой мулкдори ёки турар жойни ижарага олувчиси эгаллаб турган турар жойга нисбатан ҳуқуққа эга бўлади.
Фуқаролик қонунчилиги эса, ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний вакиллари — ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг яшаш жойи ҳисобланишини мустаҳкамлайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг инсон қадри учун эканлиги, қонунларимиз бевосита инсон манфаатларига хизмат қилиши шунингдек, ушбу қонун нормаларини судлар томонидан адолатлилик тамойилларидан келиб чиқиб қўлланилиши халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини миллий қонунчилигимиздаги ифодаси десак муболаға бўлмайди.
Айни вақтда кенг омма орасида қарз олди-берди масаласида кўплаб низолар аксарият аҳолининг ушбу соҳада ҳуқуқий билимларини етишмаслиги сабабли ҳам юзага келмоқда. Миллий қонунчилигимизда қарз шартномаси бўйича қарз берувчи қарз олувчига пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олиши белгиланган бўлиб, бундай турдаги шартнома пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган деб ҳисобланиши қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасига биноан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Ушбу Кодексининг 257, 737-моддаларига мувофиқ, кредитор мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олган вақтида, қарздорнинг талаби билан унга мажбуриятнинг тўла ёки қисман бажарилишини қабул қилиб олганлиги ҳақида тилхат бериши шарт. Оғзаки битимлар юридик шахслар билан фуқаролар ўртасида бажарилганида товарлар ёки хизматлар ҳақини тўлаган юридик шахс бошқа тарафдан пул тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни ва тўлов асосини олиши керак. Агар қарздор мажбуриятни тасдиқлаш юзасидан кредиторга қарз ҳужжати берган бўлса, кредитор ижрони қабул қилиб олаётган вақтида ушбу ҳужжатни қайтариб бериши, қайтариб беришнинг имкони бўлмаганида эса – буни ўзи бераётган тилхатда кўрсатиши керак. Тилхат ўрнига қайтариб берилаётган қарз ҳужжатига устхат ёзилиши мумкин. Қарз ҳужжатининг қарздорда бўлиши, бошқа бир ҳол исботланмагунча, мажбуриятнинг бекор бўлганлигини тасдиқлайди.
Қарз шартномаси юзасидан гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида даъволашиш мумкин эмас.
Шуни айтиб ўтиш керакки, қарз олди-бердиси юзасидан низолар судда кўрилаётганда амалдаги ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Фуқаролик ишлари бўйича судларда далиллар тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан тақдим этилади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, фуқароларимизнинг қарз олди-бердиси масаласида ҳуқуқий тушунчага эга бўлишлари, асосан икки ўртада ёзма шартнома (тилхат) тузишлари, бу борада ҳолатни тасдиқловчи далилларни сақлашлари келгусида уларнинг ушбу муносабатлар натижасида сарсон бўлмасликлари, пул ёки бошқа моддий қимматликларини бой бермасликлари шунингдек, маънавий азоб-уқуқбат чекмасликлари гаровидир.
Лукмон Кадиров, Бухоро вилоят суди раиси
Ўткир Разиков, Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро суди раиси
Мамлакатимизда қонунлар ижросининг сўзсиз таъминланишига эришиш учун муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фуқарлик кодексининг 9-боби, битимлар тушунчаси ва турлари ҳамда шакллари бағишланган бўлиб, битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий саналмаслигининг ҳуқуқий асослари ва амалиётини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган янгича ёндашувларни илмий ифодалаш ҳамда маълум тизимга солиш ҳозирги вақтда муҳим вазифа саналади. Табиийки, бу масалаларни ҳал қилишда фуқаролик ҳуқуқий асосларига таянилади. Бунда фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида фуқаролар битимлар тузиши ва мажбуриятларда иштирок этиши мумкин. Яъни, ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга ҳақли шахслар битимда ўз эркларини ифодалашдан ташқари, зиммаларига муайян мажбуриятларни ҳам оладилар.
Аввало, битим деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади (ФКнинг 101-моддаси). Битимлар суд ҳақиқий эмас деб топгани сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим) (ФКнинг 113-моддаси). Ҳақиқий эмас деб ҳисобланган битимнинг маъноси шундаки, унга асосан бажарилган ҳаракатлар фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларининг вужудга келишига, ўзгаришига ва бекор бўлишига олиб келмайди. Бундай битимлар низоли (113-модда) ва ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимларга бўлинади. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар ғайриқонуний бўлиб, ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилади (ФКнинг 116-моддаси). Шу сабабдан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмасли муқаррар бўлгани боис, буни исботлаш шарт эмас ва битимни суд ҳақиқий эмас деб топишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди.
Юқоридаги ҳуқуқий асосларга таянадиган бўлсак, фуқаролар муомала лаёқатига эга бўлмаганда, уларни қарамоғига олганларнинг (ота-онаси, фарзандликка олувчилар, васий ва ҳомийлар) розилигисиз (ФКнинг 27-, 28-, 29-моддалари талабларидан ташқари) мулкий ва номулкий муносабатларни (мисол учун, телефон аппаратини ёки велосипедни сотиб юбориш) қонун йўл қўймаган ҳаракатлар орқали содир этиши ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайди.
Суд амалиёти битимларни ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топишда уларнинг юридик факт бўлиши лозимлигини назарда тутади. Фуқаролик ҳуқуқи назариясида юридик фактлар тўрт таркибий бўлинишда, яъни маъмурий актлар, юридик хатти-ҳаракатлар, ҳодисалар, ҳаракатларда ифодаланади. Бунда битимлар мавқеини ифодаловчи ҳаракатлар икки турга бўлинади. Булар ҳуқуқ йўл қўйган ва ҳуқуқ йўл қўймаган ҳаракатлардир. Ҳуқуқ йўл қўймаган ҳаракатлар қонун билан тақиқланган ҳаракатлар ҳисобланади ва улар бировга зарар етказиш ҳамда мулкни асоссиз олиш ёки асоссиз тежаш билан боғлиқ ҳаракатлардан иборат бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий саналмаслигининг ҳуқуқий асослари ва амалиёти такомиллаштирилса, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкам ҳимоя қилишнинг яна бир шаклини ривожлантириш имкони вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96, 100-моддаларида, ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартлиги белгиланган. «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция талаблари асосида ишлаб чиқилган ҳуқуқий базада вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқи аниқ белгилаб қўйилган. Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқини таъминлаш ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси нормаларининг тўғри ва аниқ татбиқ этилиши бўйича бир хил суд амалиётни шакллантириш мақсадида, 2016 йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори қабул қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 06 октябрдаги Қарори билан “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тасдиқланиши алимент ундириш билан боғлиқ низоларнинг кўрилишида янги йўналишни очиб берди.
Ушбу Низомга кўра вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартибини белгилаш, давлат ижрочилари иш юритувида бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент олувчи билан келишилган ҳолда алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш, давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари бўйича алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров тақдим этиш учун қарорларни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш фуқаролик процессуал қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилаши, давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан ундирувчига алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашё тақдим этилиши мумкинлиги, алиментлар суммасини олдиндан тўлаш ёки алиментлар тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш фақат қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда амалга оширилиши, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасининг тузилиши алиментларни тўламаганлик учун қонун билан белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод қилмаслиги, алиментларни олдиндан тўлаш ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадга нисбатан улушлар ҳисобида белгиланган бўлса, олдиндан тўланган алиментлар учун кейинги даврларда алимент тўловчининг ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади кўпайиши натижасида вужудга келадиган қўшимча алимент тўловларини тўлашдан озод қилмаслиги, алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномасининг тузилиши давлат ижрочиси ёки суд томонидан қарздор жисмоний шахснинг илгари белгиланган Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш учун асос ҳисобланиши ҳолатлари тўлиқ ёритиб берилган.
Низомга мувофиқ, алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун, бироқ ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларни истисно қилганда беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Алиментларни олдиндан тўлаш вақтида агар болалар вояга етгунига қадар бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
Суд ажримига асосан олдиндан тўланиши шарт бўлган алиментларнинг тўлиқ миқдорини тўлаш, шунингдек, алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига топширилиши шарт бўлган мол-мулкни топшириш ўн иш кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Алиментларни тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича алиментларни муайян давр учун олдиндан тўлаш йўли билан ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш масаласида, қарздор ижро ҳужжатини берган судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Алиментларни ундириш алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувга асосан бўлса, ариза ижро ҳужжати иш юритуви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлими жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.
Ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризада, қарздор алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариш учун тўсқинлик қилувчи объектив ҳолатларни кўрсатади (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.).
Аризага Бюронинг туман (шаҳар) бўлими томонидан берилган алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек, давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори илова қилиниши шарт.
Зарурат бўлганда, аризага алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариш учун тўсқинлик қилувчи объектив ҳолатлар тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.
Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда, аризага қўшимча равишда баҳолаш ташкилотининг алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига ўтказиб берилиши лозим бўлган мол-мулкни баҳолаш хулосаси, шунингдек қарздорнинг мазкур мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.
Алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўланадиган алимент суммасини ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарори, қарздорнинг ижро иш юритишни амалга ошираётган Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига киритган аризасига (шу жумладан, электрон почта орқали киритган аризасига) асосан берилади.
Аризада қарздор томонидан алиментларни олдиндан тўламоқчи бўлган даври кўрсатилади. Аризага аввалги даврлар учун тўланган (ушлаб қолинган) алимент суммалари, шунингдек, ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлари, шу жумладан чет элда олинган даромадларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бериш тўғрисидаги ариза етти иш куни давомида кўриб чиқилади. Ҳужжатларни қўшимча ўрганиш талаб этилганда ариза ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилиши мумкин.
Қарздор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққонийлигига шубҳа туғилганда ва уларни бошқа ташкилотларга сўровнома юбориш орқали текшириш зарур бўлганда, аризани кўриб чиқиш муддати бир ой муддатга узайтирилиши мумкин. Аризани кўриб чиқиш муддатини узайтириш Бюронинг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи томонидан аризани кўриб чиқаётган давлат ижрочисининг асослантирилган билдиргисига асосан амалга оширилади. Аризани кўриб чиқиш муддати узайтарилганлиги тўғрисида аризачи хабардор қилинади.
Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор ижро ҳужжати юритувида бўлган давлат ижрочиси томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 86-моддасига мувофиқ қабул қилинади.
Бунда, олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш ушбу Низомда назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат давомида амал қилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади.
Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблашда, келгуси даврлар учун тўланадиган алиментлар суммасига, тўлов вақтидаги ҳар йилги алиментлар суммасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасига капитализация коэффициенти қўлланилади.
Давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори ва алимент бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олганидан сўнг, қарздор судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алиментларни олдиндан тўлашга ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алиментларни олдиндан тўлашга ўзгартириш тўғрисидаги аризаси суд томонидан қарорларни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш бўйича фуқаролик процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ушбу Низомга кўра ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алиментларни олдиндан тўлашга ўзгартириш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш асослари қуйидагилар: ушбу Низомда белгиланган, аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ёки уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқ эмаслиги; ушбу Низомда назарда тутилган алиментларни олдиндан тўлаш белгиланган алимент суммаси тўловининг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги; алиментлар бўйича тўланмаган қарздорликнинг мавжудлиги; алиментларни олдиндан тўлаш вояга етмаган болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари жиддий бузилишига ёхуд таъминот шароити ёмонлашувига олиб келиши мумкин деб ҳисоблаш учун асослар мавжудлиги; алиментларни умумий тартибда тўлашга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатларнинг мавжуд эмаслиги; қарздор алиментларни олдиндан тўлаш имкониятидан, алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаш ёки умумий тартибда тўланиши лозим бўлган алимент суммасини кам тўлаш мақсадида фойдаланаётган деб ҳисоблаш учун асосларнинг мавжудлиги; қонунчиликда белгиланган бошқа асослар мавжудлиги.
Суд томонидан аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича алиментларни олдиндан тўлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани рад этиш ёки қаноатлантириш тўғрисида ажрим қабул қилинади.
Суднинг алиментларни олдиндан тўлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилади: олдиндан тўланадиган алимент суммаси; олдиндан тўланадиган алиментлар даври, ушбу даврнинг бошланиш ва якунланиши ойи ва йили; алиментлар суммаси тўлиқ тўланиши лозим бўлган муддат.
Шунингдек, агар қарздор ўз аризасида алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига мол-мулк бериш орқали ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраган бўлса, суднинг ажримида қуйидагилар кўрсатилади: мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи, қиймати ва мазкур мол-мулкни аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотлар; мол-мулкни ундирувчига ўтказиб берилиши лозим бўлган муддат.
Давлат ижрочиси ижро иши юритишида бўлган ижро ҳужжати бўйича қабул қилинган ажримга, ижро ҳужжати бериш талаб этилмайди.
Давлат ижрочиси алиментларни муайян давр учун олдиндан тўлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримни қабул қилиб олганда, шунингдек, мазкур ажримда кўрсатилган алиментлар суммаси тўлиқ тўлангандан сўнг, қарздор ва унинг мол-мулкига белгиланган барча чекловларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни бекор қилади.
Алиментларни олдиндан тўлаш учун ундирувчига муайян мол-мулкни ўтказиб бериш йўли билан қўйилган чекловларни бекор қилиш фақат мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан, шунингдек: кўчмас мулкни ўтказишда – мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи ундирувчи номига давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасига; автотранспорт воситаси ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши (ҳисобга туриши) лозим бўлган бошқа мулкларни ўтказишда – автотранспорт воситаси ёки бошқа мулкни ундирувчи номига давлат рўйхатидан ўтганлиги (ҳисобга турганлиги) тўғрисидаги ҳужжат нусхасига; қимматли қоғозлар ўтказишда – қимматли қоғозлар ундирувчи номига рўйхатдан (ҳисобига) ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатга асосан амалга оширилади.
Агар қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш суд ҳужжатига асосан қўйилган бўлса, чеклашни бекор қилиш суд томонидан амалга оширилади.
Алиментларни олдиндан тўлаш болалар вояга етгунга қадар амалга оширилган тақдирда, мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ишини юритиш тамомланмайди.
Мазкур ҳолатда алиментлар олдиндан тўланган давр мобайнида ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмайди.
Алиментлар олдиндан тўланган давр якунланганда, шунингдек, суднинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби бекор бўлганда мажбурий ижро чоралари умумий тартибда амалга оширилади.
Агар олдиндан тўланиши лозим бўлган алиментлар суммаси суднинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби ўзгартириш тўғрисидаги ажримда кўрсатилган муддатда тўлиқ тўланмаган тақдирда мажбурий ижро чоралари умумий тартибда амалга оширилади.
Лукмон Кадиров,Бухоро вилоят суди раиси
Убайдулло Аллаев, Фуқаролик ишлари бўйичаРомитан туманлараро суди судьяси
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96, 100-моддаларида, ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартлиги белгиланган. «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция талаблари асосида ишлаб чиқилган ҳуқуқий базада вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқи аниқ белгилаб қўйилган. Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқини таъминлаш ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси нормаларининг тўғри ва аниқ татбиқ этилиши бўйича бир хил суд амалиётни шакллантириш мақсадида, 2016 йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори қабул қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 06 октябрдаги Қарори билан “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тасдиқланиши алимент ундириш билан боғлиқ низоларнинг кўрилишида янги йўналишни очиб берди.
Ушбу Низомга кўра вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартибини белгилаш, давлат ижрочилари иш юритувида бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент олувчи билан келишилган ҳолда алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш, давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари бўйича алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров тақдим этиш учун қарорларни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш фуқаролик процессуал қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилаши, давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан ундирувчига алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашё тақдим этилиши мумкинлиги, алиментлар суммасини олдиндан тўлаш ёки алиментлар тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш фақат қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда амалга оширилиши, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасининг тузилиши алиментларни тўламаганлик учун қонун билан белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод қилмаслиги, алиментларни олдиндан тўлаш ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадга нисбатан улушлар ҳисобида белгиланган бўлса, олдиндан тўланган алиментлар учун кейинги даврларда алимент тўловчининг ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади кўпайиши натижасида вужудга келадиган қўшимча алимент тўловларини тўлашдан озод қилмаслиги, алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномасининг тузилиши давлат ижрочиси ёки суд томонидан қарздор жисмоний шахснинг илгари белгиланган Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш учун асос ҳисобланиши ҳолатлари тўлиқ ёритиб берилган.
Низомга мувофиқ, алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун, бироқ ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларни истисно қилганда беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Алиментларни олдиндан тўлаш вақтида агар болалар вояга етгунига қадар бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
Суд ажримига асосан олдиндан тўланиши шарт бўлган алиментларнинг тўлиқ миқдорини тўлаш, шунингдек, алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига топширилиши шарт бўлган мол-мулкни топшириш ўн иш кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Алиментларни тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича алиментларни муайян давр учун олдиндан тўлаш йўли билан ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш масаласида, қарздор ижро ҳужжатини берган судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Алиментларни ундириш алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувга асосан бўлса, ариза ижро ҳужжати иш юритуви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлими жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.
Ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризада, қарздор алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариш учун тўсқинлик қилувчи объектив ҳолатларни кўрсатади (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.).
Аризага Бюронинг туман (шаҳар) бўлими томонидан берилган алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек, давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори илова қилиниши шарт.
Зарурат бўлганда, аризага алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариш учун тўсқинлик қилувчи объектив ҳолатлар тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.
Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда, аризага қўшимча равишда баҳолаш ташкилотининг алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига ўтказиб берилиши лозим бўлган мол-мулкни баҳолаш хулосаси, шунингдек қарздорнинг мазкур мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.
Алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўланадиган алимент суммасини ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарори, қарздорнинг ижро иш юритишни амалга ошираётган Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига киритган аризасига (шу жумладан, электрон почта орқали киритган аризасига) асосан берилади.
Аризада қарздор томонидан алиментларни олдиндан тўламоқчи бўлган даври кўрсатилади. Аризага аввалги даврлар учун тўланган (ушлаб қолинган) алимент суммалари, шунингдек, ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлари, шу жумладан чет элда олинган даромадларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бериш тўғрисидаги ариза етти иш куни давомида кўриб чиқилади. Ҳужжатларни қўшимча ўрганиш талаб этилганда ариза ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилиши мумкин.
Қарздор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққонийлигига шубҳа туғилганда ва уларни бошқа ташкилотларга сўровнома юбориш орқали текшириш зарур бўлганда, аризани кўриб чиқиш муддати бир ой муддатга узайтирилиши мумкин. Аризани кўриб чиқиш муддатини узайтириш Бюронинг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи томонидан аризани кўриб чиқаётган давлат ижрочисининг асослантирилган билдиргисига асосан амалга оширилади. Аризани кўриб чиқиш муддати узайтарилганлиги тўғрисида аризачи хабардор қилинади.
Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор ижро ҳужжати юритувида бўлган давлат ижрочиси томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 86-моддасига мувофиқ қабул қилинади.
Бунда, олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш ушбу Низомда назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат давомида амал қилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади.
Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблашда, келгуси даврлар учун тўланадиган алиментлар суммасига, тўлов вақтидаги ҳар йилги алиментлар суммасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасига капитализация коэффициенти қўлланилади.
Давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори ва алимент бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олганидан сўнг, қарздор судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алиментларни олдиндан тўлашга ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алиментларни олдиндан тўлашга ўзгартириш тўғрисидаги аризаси суд томонидан қарорларни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш бўйича фуқаролик процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ушбу Низомга кўра ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алиментларни олдиндан тўлашга ўзгартириш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш асослари қуйидагилар: ушбу Низомда белгиланган, аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ёки уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқ эмаслиги; ушбу Низомда назарда тутилган алиментларни олдиндан тўлаш белгиланган алимент суммаси тўловининг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги; алиментлар бўйича тўланмаган қарздорликнинг мавжудлиги; алиментларни олдиндан тўлаш вояга етмаган болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари жиддий бузилишига ёхуд таъминот шароити ёмонлашувига олиб келиши мумкин деб ҳисоблаш учун асослар мавжудлиги; алиментларни умумий тартибда тўлашга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатларнинг мавжуд эмаслиги; қарздор алиментларни олдиндан тўлаш имкониятидан, алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаш ёки умумий тартибда тўланиши лозим бўлган алимент суммасини кам тўлаш мақсадида фойдаланаётган деб ҳисоблаш учун асосларнинг мавжудлиги; қонунчиликда белгиланган бошқа асослар мавжудлиги.
Суд томонидан аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича алиментларни олдиндан тўлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани рад этиш ёки қаноатлантириш тўғрисида ажрим қабул қилинади.
Суднинг алиментларни олдиндан тўлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилади: олдиндан тўланадиган алимент суммаси; олдиндан тўланадиган алиментлар даври, ушбу даврнинг бошланиш ва якунланиши ойи ва йили; алиментлар суммаси тўлиқ тўланиши лозим бўлган муддат.
Шунингдек, агар қарздор ўз аризасида алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига мол-мулк бериш орқали ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраган бўлса, суднинг ажримида қуйидагилар кўрсатилади: мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи, қиймати ва мазкур мол-мулкни аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотлар; мол-мулкни ундирувчига ўтказиб берилиши лозим бўлган муддат.
Давлат ижрочиси ижро иши юритишида бўлган ижро ҳужжати бўйича қабул қилинган ажримга, ижро ҳужжати бериш талаб этилмайди.
Давлат ижрочиси алиментларни муайян давр учун олдиндан тўлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримни қабул қилиб олганда, шунингдек, мазкур ажримда кўрсатилган алиментлар суммаси тўлиқ тўлангандан сўнг, қарздор ва унинг мол-мулкига белгиланган барча чекловларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни бекор қилади.
Алиментларни олдиндан тўлаш учун ундирувчига муайян мол-мулкни ўтказиб бериш йўли билан қўйилган чекловларни бекор қилиш фақат мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан, шунингдек: кўчмас мулкни ўтказишда – мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи ундирувчи номига давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасига; автотранспорт воситаси ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши (ҳисобга туриши) лозим бўлган бошқа мулкларни ўтказишда – автотранспорт воситаси ёки бошқа мулкни ундирувчи номига давлат рўйхатидан ўтганлиги (ҳисобга турганлиги) тўғрисидаги ҳужжат нусхасига; қимматли қоғозлар ўтказишда – қимматли қоғозлар ундирувчи номига рўйхатдан (ҳисобига) ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатга асосан амалга оширилади.
Агар қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш суд ҳужжатига асосан қўйилган бўлса, чеклашни бекор қилиш суд томонидан амалга оширилади.
Алиментларни олдиндан тўлаш болалар вояга етгунга қадар амалга оширилган тақдирда, мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ишини юритиш тамомланмайди.
Мазкур ҳолатда алиментлар олдиндан тўланган давр мобайнида ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмайди.
Алиментлар олдиндан тўланган давр якунланганда, шунингдек, суднинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби бекор бўлганда мажбурий ижро чоралари умумий тартибда амалга оширилади.
Агар олдиндан тўланиши лозим бўлган алиментлар суммаси суднинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби ўзгартириш тўғрисидаги ажримда кўрсатилган муддатда тўлиқ тўланмаган тақдирда мажбурий ижро чоралари умумий тартибда амалга оширилади.
Агар қарздорнинг иш ҳақи ёки бошқа даромади олдиндан тўланган алиментлар суммасига нисбатан кўпроқ миқдорда тўлаш имконини берса, ундирувчи алиментлар олдиндан тўланган давр якунлангунга қадар қарздор учун алимент мажбуриятларининг умумий тартибини белгилаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Мазкур ариза суд томонидан суд қарорларини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Алимент мажбуриятларини умумий тартибда белгилаш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилганда, олдиндан тўланган алимент тўловлари қайтарилмайди, умумий тартибда тўланиши лозим бўлган алимент ҳисобига ўтказилади. Бунда давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро чоралари умумий тартибда қўлланилади.
Алиментларни тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган судга тақдим қилинади.
Агар алимент ундируви нотариал тасдиқланган келишув бўйича амалга оширилган бўлса, ариза ижро иш юритишни амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлими жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича туман (шаҳар) судига берилади.
Ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризада қарздор алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариш учун тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатларни кўрсатади (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.).
Аризага мазкур Низом талабларига риоя қилган ҳолда тузилган гаров шартномаси, шунингдек, Бюро томонидан алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома илова қилиниши шарт.
Зарурат бўлганда, аризага қарздор алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариши учун тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Гаров шартномаси қарздор ва ундирувчи ўртасида алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш ва алимент мажбуриятлари икки ойдан ортиқ муддат давомида бажарилмаган тақдирда ундирувчига ундирувни гаров предметига қаратиш ҳуқуқини бериш учун тузилади.
Бунда, гаров шартномасида қарздорнинг (гаровга қўювчининг) амалга оширган алимент тўловлари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳар ойда давлат ижрочисини хабардор қилиш мажбурияти кўрсатилиши шарт.
Гаров шартномаси ушбу Низомдаги иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ тузилади.
Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров предмети бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаблар, хусусан, ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 52-моддасига асосан ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк гаров предмети бўла олмайди.
Алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш тўғрисидаги гаров шартномаси нотариал тартибда тасдиқланади.
Гаров ҳуқуқи шартнома нотариал тасдиқланган пайтдан бошлаб, мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлса – рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Агар гаров предмети қонун бўйича ёки шартномага мувофиқ гаровга қўювчида сақланиши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи гаров предмети топширилган пайтда вужудга келади, агар топшириш шартнома тузишдан олдин амалга оширилган бўлса – нотариал тасдиқланган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан бошлаб вужудга келади.
Алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлашда гаров қиймати қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим.
Тарафлар келишувига асосан гаров предмети қийматини баҳолаш тегишли баҳолаш ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкин.
Алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаровга қўйилган мол-мулкнинг, қайта гаровга қўйилишига йўл қўйилмайди, мазкур масала гаров шартномасида акс эттирилади.
Алимент тўловларидан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун қарздор ижро иши юритишни амалга ошираётган Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан (шу жумладан, электрон почта орқали) мурожаат қилади.
Аризага аввалги даврлар учун тўланган (ушлаб қолинган) алимент миқдорлари, шунингдек, ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларни, шу жумладан чет элда олинган даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани бериш тўғрисидаги ариза мазкур Низомда белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлашга ўзгартириш тўғрисидаги аризаси суд томонидан қарорларни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш бўйича фуқаролик процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқади.
Ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлашга ўзгартириш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш асослари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади: мазкур Низомга кўра аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг йўқлиги ёки уларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқ эмаслиги; алимент тўловлари бўйича тўланмаган қарздорликнинг мавжудлиги; алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш вояга етмаган болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари жиддий бузилишига ёхуд уларнинг таъминот шароитлари ёмонлашувига олиб келиши мумкин деб ҳисоблаш учун асосларнинг мавжудлиги; умумий тартибда алимент тўлашга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатларнинг мавжуд эмаслиги; қарздор алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш имкониятидан алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаш ёки умумий тартибда тўланиши лозим бўлган алимент суммасини кам тўлаш мақсадида фойдаланаяпти деб ҳисоблаш учун асослар мавжудлиги; қонунчиликда белгиланган бошқа асосларнинг мавжудлиги.
Алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш бўйича ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари юзасидан уни рад этиш ёки қаноатлантириш тўғрисида ажрим қабул қилинади.
Суднинг алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш бўйича ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлашга рухсат бериш, шунингдек алимент мажбуриятлари икки ойдан ортиқ муддат давомида бажарилмаган тақдирда гаров предметига қаратиш талаби; гаров тариқасида топширилаётган мол-мулкнинг номи, алоҳида хусусиятлари, сони ва қиймати, жойлашган жойи; гаров шартномасида қарздорнинг амалга оширилган алимент тўловлари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳар ойда давлат ижрочисини хабардор қилиш мажбурияти; алимент мажбуриятларини бажаришнинг бошқа шартлари.
Давлат ижрочиси ижро иши юритишида бўлган ижро ҳужжати бўйича қабул қилинган ажримга ижро ҳужжати бериш талаб этилмайди.
Давлат ижрочиси ижро ҳужжати ижроси усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримни олгандан сўнг, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чекловларни, шу жумладан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни бекор қилади.
Ижро ҳужжати ижроси усули ва тартибини алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров билан ўзгартириш тўғрисидаги суднинг ажримига асосан қарздорга алимент тўловларини ихтиёрий тўлаш имконияти берилиб, мажбурий ижро чоралари қўлланилмайди.
Қарздор томонидан кетма-кет икки ой давомида алимент тўловлари тўланмаган тақдирда, давлат ижрочиси ундирувни гаров предметига қаратиш чораларини кўради. Шунингдек, алимент тўловларини тўлиқ тўламаслик ҳам тўланмаган алимент ҳисобланади.
Гаров предметини сотувга чиқаришнинг бошланғич баҳоси ижро ҳужжати ижро усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги суднинг ажримида кўрсатилган қиймат билан белгиланади.
Суднинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби ўзгартириш тўғрисидаги ажрими бекор қилинган тақдирда кейинги мажбурий ижро чоралари умумий тартибда амалга оширилади.
Бунда гаров шартномаси тарафлар келишуви ёки қонунчиликда белгиланган асосларга кўра суд қарорига асосан тугатилади.
Ундирувни гаров предметига қаратиш натижасида келиб тушган маблағлар, Бюронинг тегишли туман (шаҳар) бўлими депозит ҳисобрақамига ўтказилади, мазкур маблағ ҳисобидан ойма-ой алимент тўловлари амалга оширилади.
Гаров предмети сотилмаганда ва гаровга олувчи қарз ҳисобига гаров предметини ўзига олишни рад этганда гаров шартномаси тугатилади.
Бунда давлат ижрочиси алимент бўйича қарздорликни қарздорга тегишли бошқа мол-мулки ҳисобидан ундириш чораларини кўради.
Судларнинг эътибори болаларнинг соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етишида ота-оналар масъуллигига ва улар ўзларининг вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларини ижтимоий таъминлашга мажбур эканлигига, ушбу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан алимент фақат суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи чиқариш орқали ундирилишига;
алимент тўлаш билан боғлиқ бўлган низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш болалар манфаатлари ҳимоясининг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланишини назарда тутган ҳолда, қонунларга қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси ва Фуқаролик процессуал кодексларининг талабларига кўра, вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақида судга боланинг ота ёки онаси, васийлик ва ҳомийлик органлари, васий ёки ҳомий шахс, болалар тарбия муассасалари ҳамда прокурор мурожаат қилиши мумкин.
Бундай мурожаатлар Ўз.Рес.ФПКнинг 170-173-моддаларида кўрсатилган тартибда суд буйруғи чиқариш тўғрисида ариза кўринишида ёки ФПКнинг 188-191-моддалари талабдарига риоя этган ҳолда даъво ишларини юритиш тартибида берилади.
Оила кодексининг 81-моддаси 2-қисмига кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу муносабат билан судларга тушунтирилсинки, агарда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинишида болага алимент ундириш масаласи ҳал қилинмаган бўлса, алимент ундириш юзасидан ваколатли шахс даъво (ариза) билан мурожаат қилиши мумкин.
Оила кодексининг 165-моддасида фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-онасининг қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларини йўқотишлари ҳамда ўзаро мажбуриятлардан озод бўлишлари белгиланганлиги сабабли фарзандликка олинганларнинг таъминоти учун ота-онасидан алимент ундирилмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги ариза ҳам, даъво ариза ҳам судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидаларига кўра, жавобгарнинг яшаш жойи бўйича берилади, шунингдек, ФПКнинг 26-моддасига мувофиқ аризачи ёки даъвогарнинг ўзи яшаб турган жойда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақида суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги ариза, шунингдек, вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақида даъво ариза берганлик учун давлат божи Солиқ кодексининг 329-моддасига мувофиқ ундирилмайди.
Судлар алимент миқдорини камайтириш, алимент тўлашдан озод қилиш ҳақидаги даъво аризаларини қабул қилишда ҳамда алимент ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ёки буйруқ қабул қилишда давлат даромадига ундириладиган давлат божи миқдорини белгилашда ФПКнинг 138-моддаси талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги 14-сонли қарори тушунтиришларига асосланишлари лозим.
Алимент ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқаришда, агар қарздор шу вақтда ишламаса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, давлат божи Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
Судларнинг эътибори боланинг таъминот олишга бўлган ҳуқуқини суд буйруғи чиқариш орқали таъминлашнинг аҳамияти катта эканлигига, ушбу тартибда, яъни ФПКга асосан алимент ундириш масаласи ФПКнинг 2387-моддаси талабида 3 кун ичида ҳал этилишини назарда тутиб, мазкур институт ваколатларидан амалда кенг фойдаланишга қаратилсин.
Алимент миқдорини тўғри белгилаш, бунда Оила кодексининг 99-моддасига кўра, ота-оналардан вояга етмаган болаларга алимент ундиришда суд алимент миқдорини ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг муайян қисмида (1/4, 1/3, 1/2) белгилаши лозимлиги, шунингдек, ушбу тўловлар миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкинлиги судларга тушунтирилсин.
Мазкур ҳолатда ҳам камайтирилган ёки кўпайтирилган алимент миқдори фоизда эмас, балки иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромаднинг муайян қисмида белгиланиши лозим.
Оила кодексининг 100-моддасида ота-онанинг вояга етган болаларига алимент тўлаши белгиланган бўлиб, бунда судлар қонун талабига кўра, вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатли ёки лаёқатсизлиги ҳамда моддий ёрдамга муҳтожлиги ёки муҳтож эмаслигини аниқлашга эътибор қаратишлари лозим.
Судга мурожаат қилган тараф вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида далил (ногиронлик ҳақида ТМЭК ёки бошқа ваколатли орган хулосаси, моддий аҳволи тўғрисида маълумот ва бошқа) тақдим этиши лозим. Ёрдамга муҳтож ёки муҳтож эмаслигига эса тегишли маълумотлар асосида суднинг ўзи баҳо бериши лозим.
Судлар алимент ундиришда болаларнинг меҳнатга лаёқатлилигини йўқотилганлик даражаси ва уларнинг ҳақиқатдан муҳтож эканлигини, тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини эътиборга олишлари керак.
Бунда алимент миқдорини аниқлашда, суд алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволидан келиб чиқиши, яъни суд томонидан белгиланган миқдор асослантирилган бўлиши лозим.
Судлар алимент миқдорини аниқлашда, Оила кодексининг 102-моддасида белгиланган тартибга қатъий риоя этишлари, суд ҳал қилув қарорида алимент миқдори ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромаднинг муайян қисмида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланганлиги сабабини кўрсатиши лозим.
Боланинг таъминоти учун қўшимча харажатларни ундириш масаласини ҳал этишда, судлар Оила кодексининг 103-моддасида қайд этилган қўшимча харажат қандай фавқулодда ҳолатлар (болаларнинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар)да келиб чиққанлигини ҳамда бу бола таъминоти учун зарурлигини кўрсатиши ва уларнинг оилавий ва (ёки) моддий аҳволини ҳисобга олиб, қисман пул билан тўланадиган қўшимча харажатларнинг қатъий миқдорини аниқлаши лозим.
Оила кодексининг 142-моддаси 2-қисмида, суднинг ҳал қилув қарорига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлаши белгиланган.
Мазкур нормадан келиб чиққан ҳолда судлар, неустойка тўлаш мажбурияти, агарда алимент суднинг қарори (буйруғи)га кўра ундирилган бўлса, юзага келиши, алимент тўлаш тўғрисида келишув бажарилмаган тақдирда эса жавобгарлик Фуқаролик кодексининг 327-моддасига кўра юзага келишини инобатга олишлари лозим.
Алиментни ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса юзага келиши, агарда шу шахснинг айби бўлмаса (масалан, ўз вақтида иш ҳақи олмаганлиги, алимент суммалари нотўғри ўтказилганлиги ва ҳ.к.) жавобгарлик юзага келмаслигини судлар эътиборда тутишлари керак.
Алимент ундириш тўғрисидаги суд қарори ижроси жараёнида алимент бўйича қарз вужудга келиши сабабли неустойка миқдорини ҳисоблаш ва ундириш суд ижрочилари томонидан амалга оширилиши судларга тушунтирилсин. Алимент тўлаш тўғрисида келишув бажарилмаган, алимент бўйича қарз вужудга келган тақдирда эса алимент ундирувчи банк фоизларини ундириш юзасидан судга даъво билан мурожаат этиши мумкин.
Оила кодексининг 144-моддасига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарорига асосан пул билан тўланадиган қатъий суммада ундирилаётган алиментларни индексация қилиш алиментлар ушлаб қолинаётган жойда қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига мутаносиб равишда амалга оширилади.
Индексация қилиш мақсадида алиментнинг миқдори суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг муайян қисмига мос равишда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.
Шунга кўра, қатъий суммада ундирилиши лозим бўлган алимент миқдори суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг муайян қисмига мос равишда пул билан тўланадиган қатъий суммада (энг кам ойлик иш ҳақининг тенг ярми, бир баравари, бир ярим баравари ва ҳоказо) белгиланиши лозим.
Судларнинг эътибори суд қарорига (буйруғига) асосан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг муайян қисмида ундирилаётган алиментни қатъий суммада ёки бир вақтда муайян қисмда ва қатъий суммада ундириш тўғрисидаги манфаатдор тарафнинг талаби ФПКнинг 216-моддаси тартибида эмас, даъво иш юритувида кўрилиши лозимлигига қаратилсин. Чунки бу ҳолатда суд қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш эмас, балки алимент миқдорини ўзгартириш тўғрисида масала ҳал этилади.
Судларга тушунтирилсинки, қарздор алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида арз қилинган талабга қарши эътироз билдирса, ФПКнинг 23810-моддаси тартибида суд буйруғи бекор қилиниши лозим.
Суд буйруғи ФПКнинг 23811-моддасига асосан ижрога қаратилганидан ўн кун муддат ўтганидан сўнг билдирилган эътирозлар муддатни тиклаш ҳақида ариза мавжуд бўлмаса, суд томонидан кўрилмайди ва аризачига қайтарилади.
Агар суднинг бола таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори ёки буйруғи ижро этилиши вақтида бола алимент тўлаётган ота(она)нинг тарбияси ва қармоғига ўтган бўлса, ундирувчи эса, алимент олишдан воз кечмаган бўлса, кейинги тўланадиган алиментдан озод қилиш масаласи ота(она) томонидан тегишли тартибида қўзғатилган даъво асосида суд томонидан ҳал этилишига;
агар ундирувчи юқорида қайд этилган ҳолатларда алиментдан воз кечса, ижро иш юритуви «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси 2-қисмини 1-бандига асосан тугатилиши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Оила кодексининг 105, 115-моддаларида белгиланган ҳолатларда алимент миқдорини камайтириш, алимент тўлашдан озод қилиш ҳамда суднинг бир неча қарорлари бўйича ундириладиган алимент миқдорини белгилаш тўғрисидаги аризаларни ҳал этишда, мазкур ишларни кўришда барча ундирувчилар жалб қилиниши лозим.
Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга таъминот бериш мажбуриятлари белгиланган Оила кодексининг 122-моддасига мувофиқ, ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахсларга таъминот бериш суд томонидан уларнинг қариндошлари:. бобо, буви, невара, ака-ука, опа-сингил, шунингдек ўгай ота ва ўгай она, ўгай ўғил ва ўгай қиз ҳамда доимий тарбияда бўлган шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
Бунда, судлар алимент миқдорини, қарздорнинг ҳамда ундирувчи (даъвогар)нинг моддий ва оилавий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгилашлари лозим.
Вояга етмаган бола ота-она қармоғидан олиниб, болалар тарбия муассасасига жойлаштирилган ҳар қандай ҳолатда, болаларга таъминот беришда ота-она мажбуриятларининг тенглигидан келиб чиқиб, Оила кодекси 107-моддасига асосан ота-онасининг ҳар биридан алимент боланинг фойдасига ундирилиб, бола номига очилган банк ҳисоб-варағида жамланади.
Оила кодексининг 136-моддаси 4-қисмига кўра, агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Алимент тўлашдан бош тортиш деганда, шахснинг алимент тўлаш мажбуриятини айбли равишда бажармаслиги, хусусан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги таклифни рад этиш, турар жойини ва (ёки) иш жойини яшириш тушунилиши судларга кўрсатиб ўтилсин.
Судлар, алимент ундириш ҳақидаги ишлар бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиши ва тарафларнинг келишув битимини тузиши сабабли иш юритишни тугатишда, бу ҳолат боланинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид ёки зид эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
Суднинг ҳал қилув қарорига биноан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахс томонидан жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўламаслик ҳолати аниқланса, суд ФПКнинг 19-моддасида белгиланган тартибда жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиши шарт.
Лукмон Кадиров,Бухоро вилоят суди раиси
Убайдулло Аллаев, Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди судьяси
Пешку туман Ички ишлар бўлимида жорий йилнинг 7 июль кунида “Коррупция – ривожланишга тўсиқ” ҳамда “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш”мавзуларида жиноят ишлари бўйича Пешку туман судининг раиси Фаррух Икрамов ҳамда Бухоро вилоят судлари судьялари малака ҳайъати аъзоси Ўткир Разиков, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Кун тартибидаги биринчи мавзу юзасидан: суд раиси Ф.Икрамов мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган ҳужжатлар қаторида, 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6127-сонли Фармони судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш, уларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашда муҳим ҳужжат ҳисобланишини қайд этди.
Одил судлов фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан, ташкилотларнинг эса ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, мулкчилик шаклидан, жойлашган ери, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади. Бугунги кунда барча судларда Е-ХSUD электрон ахборот тизими орқали мурожаатларнинг қонуний муддатларда кўрилиши, ишлар ҳақида батафсил маълумот шакллантирилаётганлиги, бу билан иш ҳужжатларининг қоғоз шаклидаги кўринишидан бутунлай воз кечилиши, фуқароларнинг ортиқча оворагарчилиги олди олинишига эришилмоқда. Бу ҳам коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.
Кун тартибидаги иккинчи мавзу юзасидан: Бухоро вилоят судлари судьялари малака ҳайъати аъзоси Ў.Разиков судьлик лавозимига номзодларни тайёрлаш, судья ва суд аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4096-сон билан қабул қилинганлиги;
хусусан, судьялик фаолиятини амалга ошириш ва судлар ишини ташкил этиш, касбий этика, ишчанлик мулоқоти ва вақтни бошқариш кўникмаларини ўқитишга, суд кадрларининг илмий-таҳлилий ва креатив салоҳиятини шакллантиришга қаратилган, грант асосида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича амалга ошириладиган судьялик лавозимларини эгаллаш учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
касбий билимларни чуқурлаштириш ва суд маъмуриятчилигини юритиш кўникмаларини эгаллашга, шунингдек иш ва бошқарувни ташкил этишнинг инновацион шакл ва услубларини ўзлаштиришга қаратилган, давомийлиги икки ой бўлган, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш;
қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун ва моҳиятини етказишга, касбий, жумладан ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллаш масалаларига доир кўникма ва қобилиятларни такомиллаштиришга қаратилган, давомийлиги икки ҳафтадан кам бўлмаган, судьялар ва судлар аппарати ходимлари малакасини ошириш белгиланганлиги;
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади, бироқ уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланиши;
судьялик лавозимларига 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб фақат судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган шахслар тайинланиши;
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқиш дастурини бажармаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган тингловчилар ўқиш даврида олинган стипендия суммасини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўлиқ миқдорда қоплаб бериши мустаҳкамланганлигини таъкидлади.
Судьялар олий кенгаши ҳузуридагиОлий мактаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 67-моддасига кўра, ўттиз беш ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин.
Бироқ, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс;
илгари судланган ёки ўзига нисбатан жиноят иши реабилитация қилмайдиган асослар бўйича тугатилган шахс;
чет давлат фуқаролигига эга бўлган ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга бўлган шахс;
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган шахс;
психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахс;
судьянинг ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган бошқа касалликка чалинган шахс судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин эмас.
Илк бор судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. Ўқиш даврида улар асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади, бироқ ўқишнинг бутун даврида иш жойи (лавозими) сақланади.
Семинар савол-жавобларга бой руҳда ўтиб, Ички ишлар ходимларининг қизиқтирган суд амалиётига оид қатор саволларига жавоб берилди.
Фаррух Икрамов, Жиноят ишлари бўйича Пешку туман суди раиси
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июндаги 9-сонли фармойиши ижроси таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят иқтисодий судлари томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ва давра суҳбатлари тарзида ўтказиладиган “Тадбиркорлар куни” режаси доирасида жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси биносида Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари, банклар, йирик инвесторлар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомда тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иқтисодий судларга даъво аризалари тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари, инвестициявий низолар ҳамда иқтисодиёт соҳасида юзага келадиган бошқа турдаги низоларнинг судларда ҳал қилиш тартиби тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, давра суҳбати давомида тадбиркорлик субъектлари вакиллари қабули ҳам ўтказилиб, судьялар томонидан уларни қийнаб келаётган муаммоларга жавоблар берилди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ҳам жаҳон иқтисодий тизимига жадал суръатлар билан интеграциялашиб бормоқда. Бугунги кунда фойда солиғи миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Чунки фойда солиғи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, экспортни кўпайтириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг асосий инструменти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 46-боби Солиқ базасига тузатиш киритиш дея номланган бўлиб, Даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш қуйидагича кўрсатилган. Ҳисобот солиқ давридаги даромад (харажатлар) миқдорининг солиқ базасини аниқлашда илгари даромад (харажат) деб эътироф этилган сумма доирасида кўпайиши ёки камайиши тузатиш киритиш деб эътироф этилади. Даромадлар ва харажатларга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилиши лозим: 1) товарлар, шунингдек суғурталанувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки қисман қайтарилганда; 2) битим шартлари ўзгартирилганда; 3) нархлар ўзгартирилганда, сотиб олувчи томонидан чегирмадан фойдаланилганда; 4) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 332-моддасидасининг иккинчи қисмида назарда тутилган даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш қуйидагича амалга оширилади: Кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича — кафолат муддати доирасида; Суғурта мукофотлари бўйича — шартномани бекор қилиш пайтида; Бошқа ҳолларда — бир йиллик муддат доирасида. Солиқ кодексининг 332-моддасига мувофиқ даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш мазкур модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда товарни (хизматни) сотувчи ушбу Кодекснинг 257-моддасида назарда тутилган тартибда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритади. Мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш мазкур ҳоллар содир бўлган солиқ даврида амалга оширилади. Даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш солиқ тўловчи солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтган тақдирда ҳам амалга оширилади, бундан тузатиш киритилаётган даромадлар бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш ҳоллари мустаснолиги кўрсатиб ўтилган. Хўш фойда солиғининг ўзи нима ва у қандай ҳисобланади, Ҳозирги вақтда миллий иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини оширишда фойда солиғини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Деярли барча солиқлар рақобатбардошликка таъсир қилади. Шунингдек, солиқлар рақобатга камида 2 та йўналиш бўйича таъсир қилади. Биринчидан, улар ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларнинг таркиби ва умумий миқдорининг ўзгаришига сабаб бўла олади. Иккинчидан, улар турли хил товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчиларни ўзгартира олади. Солиқларнинг рақобатбардошликка таъсирининг янги пул ва инвестор моделларини таклиф этади. Кейинги йилларда мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, эркин рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш ва барча тадбиркорлик субъектлари учун тенг имконият яратишга қаратилган солиқ тизимини жорий қилишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада, корхоналар фойдасини солиққа тортиш борасида амалга оширилган ислоҳотларни алоҳида қайд этиш лозим. Бунда фойдадан олинадиган солиқ юкини камайтириш, қўшимча солиқ турларини қисқартириш, фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришни соддалаштириш ва солиқ ставкаларини оптималлаштиришга эътибор берилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлда қабул қилинган ПФ-5116-сонли Фармонига асосан 2018 йилдан корхоналарнинг соф фойдасидан 8 фоиз миқдорида ундириладиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи фойда солиғи билан унификация қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июнда қабул қилинган ПФ-5468-сонли Фармони билан мамлакатимиз солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепияси қабул қилинди. Мазкур концепцияга мувофиқ, 2019 йилдан фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизга, тижорат банклари учун – 22 фоиздан 20 фоизга пасайтирилди, шунингдек, мобиль алоқа хизмати кўрсатаётган юридик шахслар учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб фойда солиғи ҳисоблаш тартиби, цемент (клинкер) ва полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун қўшимча фойда солиғи бекор қилинган ҳолда фойда солиғи ставкаси 20 фоизга оширилди. Фойда солиғининг асосий ставкаси 2015 йилда 7,5 фоизни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда 14 фоизга ошган. 2019 йилда 12 фоизни ташкил этган ҳолда 2018 йилга нисбатан 2 фоизга пасайган. Шунингдек, банклар учун фойда солиғи ставкаси 2015 йилда 15 фоизни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда 22 фоизга ошган. Фойда солиғининг асосий ҳамда банклар учун ставкасининг 2015 йилда 2018 йилга ошишига сабаб корхоналарнинг соф фойдасидан 8 фоиз миқдорида ундириладиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг фойда солиғи билан унификация қилиниши ҳисобланади. Ушбу даврда фойда солиғи ставкаси ошган бўлсада, корхона фойдасидан олинадиган солиқ миқдори камайган. Аукционлар ўтказишдан ва оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси 2015-2019 йилларда 23 фоизга яъни 3,0 баробарга камайди. Фойда солиғи ставкасининг камайишини мазкур корхоналар учун 2018 йилдан асосий ставканинг жорий қилиниши билан изоҳлашимиз мумкин. Мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси 2015 йилда 7,5 фоизни ташкил этган. 2016 йилдан бошлаб мазкур корхоналар учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб фойда солиғи ҳисобланиши белгиланди. Натижада фойда солиғи ставкаси уяли алоқа компаниялари (рентабиллик даража 30%) учун 21,6 фоизга ошди. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг фойда солиғи билан унификация қилиниши натижасида 2018 йилда фойда солиғи ставкаси 26 фоизга ошди. Ушбу солиқ тўловчилар учун 2019 йилдан рентабеллик даражасидан келиб чиқиб фойда солиғи ҳисоблаш тартиби бекор қилинди ва солиқ ставкаси 20 фоизга пасайтирилди. Цемент (клинкер) ва полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчиларга 2015-2018 йилларда фойда солиғининг асосий ставкаси бўйича солиқ солинган. Шунингдек, ушбу даврда қўшимча фойда солиғи ундирилган. Мазкур солиқ тўловчилар учун 2019 йилдан қўшимча фойда солиғи бекор қилинди ва фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 20 фоизга оширилди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 2015-2019 йилларда фойда солиғи ставкалари оптималлаштирилди ва фойдадан олинадиган солиқ турлари қисқартирилди. Шунингдек, фойдадан олинадиган солиқ миқдори камайтирилди. Кейинги йилларда фойда солиғи ставкаларининг оптималлаштирилганлиги, фойдадан олинадиган солиқларнинг қисқартирилганлиги, фойдага солиқ солиш соддалаштирилганлиги ҳамда умумбелгиланган ва соддалаштирилган тартибда солиққа тортиш такомиллаштирилганлиги натижасида фойда солиғи тушуми 2019 йилда 16 360,5 млрд.сўмга етди. Фойда солиғи тушуми ортиши натижасида ЯИМдаги улуши, Давлат бюджетидаги ва бевосита солиқлар таркибидаги улуши ҳам ортган. Жумладан, фойда солиғининг ЯИМдаги улуши 2019 йилда 3,2 фоизни ташкил этиб, 2,6 фоизга ошган. Давлат бюджетидаги улуши 2015 йилда 3,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 14 фоизга ошган. Фойда солиғининг бевосита солиқлар таркибидаги улуши эса 2019 йилда 51,7 фоизни ташкил этган ҳолда 2015 йилга нисбатан 38,3 фоизга ёки 3,8 баробарга ошган. Бундан кўриниб турибдики, фойда солиғи кейинги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бюджет даромадларини шакллантирадиган асосий солиқ туридан бирига айланди. Мамлакатимизда 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга киритилган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан фойда солиғи бўйича бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, бозорлар, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар учун фойда солиғи жорий қилинди. Зарарларни тақсимлаб кўчириш муддати 5 йилдан 10 йилга узайтирилди, чегаравий миқдори эса солиқ солинадиган базанинг 50 фоиздан 60 фоизгача оширилди. Шунингдек, солиқ солинадиган фойдани камайтириш тарзидаги имтиёзлар бекор қилинди. Фойда солиғи ставкалари Солиқ кодексининг 337-моддаси билан белгиланди. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар ва қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари учун фойда солиғи ставкаси 0 фоиз миқдорида белгиланди.
Фуқаролик судларида регресс талаблар билан боғлиқ ишлар даъво тартибда кўриладиган ишлар тоифасига мансуб бўлиб, мазкур институт шахсларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг ўзига хусусияти бўлиб бунда бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга бўлади.
Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасига мувофиқ ҳисобланган, бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
Биргаликда етказилган зарарни тўлаган зарар етказувчи зарар етказувчиларнинг ҳар биридан жабрланувчига тўланган товоннинг ҳар бир зарар етказувчининг айби даражасига мос улушини талаб қилишга ҳақли. Айбнинг даражасини аниқлаш имконияти бўлмаганда улушлар тенг баравар деб ҳисобланади.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари томонидан етказилган зарарни тўлаган давлат бундай шахсларнинг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ҳолларда, бу шахсларга нисбатан регресс ҳуқуқига эга.
Террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган давлат содир этилган айбли ҳаракатлари террорчиликка қарши операция ўтказилишига сабаб бўлган шахсга нисбатан тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
Фуқаролик судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорнинг айби билан етказилган зарар учун учинчи шахсга тўлаган тўловларнинг қайта ундиришни кўриб чиқишда юқоридаги қонун талабларига риоя қилган ҳолда, қарздорнинг айби ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳолатларга баҳо бериб хулоса қилинади.
Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманларо суди томонидан 2022 йилнинг январ-май ойларида прокуратура органларининг давлат бюджетидан молиялаштириладиган корхона ташкилотлар манфаатида тақдим қилган, суғурта ташкилотлари фуқаролик тусдаги шартномалар юзасидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг регресс талаблар бўйича тақдим қилган 20 га яқин даъво аризалари қабул қилинган бўлиб, барча даъволар қаноатлантирилган.
Хулоса қилиб айтганда мазкур институт жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорнинг қонун ва шартнома мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида унинг етказган зарари учун тўлаган тўловларини қайта ундириш бўйича ҳуқуқларини амалга ошириш учун хизмат қилади.
Мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотлар, ҳар бир инсон тақдирига, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини олий қадрият даражасида кўтариш ва давлат муҳофазаси кафолатларини кучайтириш, пировард натижада “инсон қадри”ни амалда таъминлашга қаратилган. Бу борада давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда сўнгги беш йилда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтиришда одил судлов муҳим ўрин тутиши эътиборга олинди. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари» доирасида суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштиришга аоҳида аҳамият берилмоқда. Жумладан, соҳада йиллар давомида ечим топмаган муаммоли масалаларни ҳал қилиш борасида Президентимизнинг ўндан ортиқ фармон ва қарорлари ҳамда Парламент томонидан одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган учта кодекс янгидан қабул қилиниб, қатор қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Шунингдек, бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш даражасини ошириш, одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, суд тизимини такомиллаштириш борасида муҳим ислоҳотлар, ташкилий-ҳуқуқий, тузилмавий, институционал ўзгартиришлар амалга оширилди. Бу борадаги ижобий ўзгаришлар БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян томонидан ҳам эътироф этилди. Суд тизимида амалга оширилган ислоҳотлар халқаро рейтинг ва индексларда ҳам мамлакатимиз нуфузига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Эътиборлиси, ушбу рейтингларда мамлакатимизнинг ўрни асосан суд фаолияти самарадорлигига эришганлиги натижасида яхшиланган. Ушбу кўрсаткич энг юқори бўлган 16,6 баллга кўтарилди. Бундай натижаларга эришишда, албатта, соҳада амалга оширилган тарихий ислоҳотлар ҳамда қабул қилинган қонунлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр юритганда, 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги қонун мустақилликнинг дастлабки йилларида ишлаб чиқилганига эътибор қаратиш лозим. Мазкур қонун «ўтиш даври»нинг кенг кўламли ўзгаришларини ҳуқуқий тартибга солишда муҳим роль ўйнади. Мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш борасида мустаҳкам ҳуқуқий замин яратилди. «Судлар тўғрисида»ги қонун 2000 йил 14 декабрда янги таҳрирда қабул қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг янги босқичи қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, одил судлов самарадорлигини ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. Реал ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва илғор халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган, тўғридан-тўғри амал қиладиган замонавий суд қонунчилигини шакллантирмасдан туриб, ушбу вазифаларга эришиб бўлмайди. Бунда «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг амалда бўлган таҳририга 2001 йилдан бошлаб 19 марта концептуал ўзгартиришлар киритилди. Шунга қарамай, ушбу қонунда суд тизимидаги ислоҳотлар, чуқур ўзгаришлар тўлиқ акс эттирилмаган ва у одил судлов соҳасидаги халқаро стандартларга, замонавий талабларга жавоб бермай қолган эди. Шу сабабли мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳатларининг мантиқий давоми сифатида ҳамда Президентимизнинг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан янги таҳрирдаги «Судлар тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилди. «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинди, Сенат томонидан 26 июнда маъқулланди ҳамда 2021 йил 28 июлда Президентимиз томонидан имзоланди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил 25-26 июнь кунлари бўлиб ўтганўн олтинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунлардан “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида тўхталадиган бўлсак,1993 йилда қабул қилинган ва ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, 2000 йил 14 декабрда янги таҳрири тасдиқланган, 2021 йил 28 июлгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни мустақилликнинг дастлабки йилларида ишлаб чиқилган бўлиб, Қонунда суд тизимида олиб борилган ислоҳотлар натижасида вужудга келган ўзгаришлар тўлиқ акс эттирилмаган эди. “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 14 та боб ва 101 та моддадан иборат бўлиб, Қонун билан одил судловнинг асосий принциплари ва суд ҳужжатларини қайта кўриш тартиби такомиллаштирилди, судьяларнинг мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари кучайтирилди, судьялик лавозимига номзодлар ва сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар халқаро стандартларга мослаштирилди, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги қайта кўриб чиқилди, судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш, шунингдек, тугатиш асослари ва тартиби аниқлаштирилди ҳамда судьяларнинг ижтимоий ҳимояси боғлиқ масалалар акс эттирилди. Янги қонуннинг асосий мазмун-моҳияти қуйидагиларга қаратилган: Биринчидан, суд тизимида амалга оширилган ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар қонунда акс эттирилди. Хусусан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг ягона судга бирлаштирилгани ва маъмурий судлар тизимидаги ўзгаришларга оид нормалар назарда тутилди. Иккинчидан, одил судловнинг асосий принциплари қайта кўриб чиқилди. Яъни қонунийлик, одил судловни амалга оширишда малакали юридик ёрдам, суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқи каби янги асосий принциплар билан тўлдирилиб, амалдагиларига таҳририй ўзгартишлар киритилди. Учинчидан, суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриш тартиби илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштирилди. Хусусан, суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилиши муносабати билан Олий суд Пленуми, Раёсати, барча судларнинг ваколатлари, таркибларига тегишли ўзгартишлар киритилиб, амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқлаштирилди. Тўртинчидан, судьяларнинг мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари кучайтирилди. Судьяларнинг ахборот-коммуникация технологиялари тизимидан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилди. Уларнинг мажбуриятлари «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун, Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси талабларига мувофиқлаштирилди. Бешинчидан, судьялик лавозимига номзодлар ва судьялик лавозимига тайинланадиган, сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди. Судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин бўлмаган шахслар доираси белгиланиб, иш стажлари бўйича талаблар қайта кўриб чиқилди. Олтинчидан, судьялар, суд раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби такомиллаштирилди. Еттинчидан, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, интизомий ишни қўзғатиш ва кўриб чиқиш тартиби унинг ҳуқуқ ва манфаатларини эътиборга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиб, унинг мақомига мослаштирилди. Бунда судьяларга нисбатан интизомий иш фақат судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан қўзғатилиши назарда тутилди. Судьяларга нисбатан қўлланиладиган интизомий чоралар тури кенгайтирилди. Судьяларга интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи берилди. Саккизинчидан, судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш, шунингдек, тугатиш асослари ва тартиби янада аниқлаштирилди. Судьянинг ваколатларини тўхтатиш асослари кенгайтирилиб, судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса ёки судья давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайловида депутатликка номзод сифатида иштирок этаётган тақдирда судьянинг ваколатлари тўхтатилиши белгиланди. Тўққизинчидан, судьяларнинг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилди. Шунингдек, илк бор «Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, «Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида»ги ва «Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида»ги Низомлар қонун билан тасдиқланди. Шундай қилиб, «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши: – суд-ҳуқуқ соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларни қонун билан мустаҳкамлашга; – судьяларнинг мустақиллигини тўлиқ таъминлашга қаратилган кафолатларни янада кучайтириш, судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга; – фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, бунга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдиришга; – одил судловга оид ҳуқуқий нормаларни халқаро стандартларга мослаштириш, бу борадаги халқаро ҳужжатлар нормаларининг миллий қонунчиликка имплементация қилинишига; – суд ҳокимияти билан боғлиқ масалаларни меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солиш амалиётини бекор қилишга, одил судлов самарадорлигини оширишга; – суд мустақиллиги, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлиги бўйича халқаро рейтингларда мамлакатимиз нуфузи ошишига хизмат қилади. Бундан ташқари қонунда БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саяннинг 2019 йил 19-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунларига доир маърузасида берилган тавсиялари инобатга олинган ҳолда муайян нормалар баён этилди. Бу ҳам мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятлари бажарилишига қўшилган ҳиссадир. “Судлар тўғрисида”ги 28.07.2021 йилдаги ЎРҚ-703-сон Қонунига асосан суд тизими ўзгартирилди, Конституциявий суд ва Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби эса алоҳида қонунлар билан белгиланади. Янги қонунга кўра, суд тизими энди қуйидагилардан иборатдир: · Конституциявий суд; · Олий суд; · ҳарбий судлар; · Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари; · Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари; · фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари; · жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари; · туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари; · туманлараро маъмурий судлар. Конституциявий суд ва Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби алоҳида қонунлар билан белгиланади. Қуйидагиларнинг ваколатлари чегараси белгиланди: · Олий суд, унинг Пленуми ва Раёсати, шунингдек раис, раиснинг биринчи ўринбосари ва раиснинг ўринбосарлари – судлов ҳайъати раислари; · Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, уларнинг раёсатлари ва суд ҳайъатлари; · фуқаролик ишлари, жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, иқтисодий судлар; · Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди; · туманлараро маъмурий судлар. Судьялик лавозимига сайланадиган, тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар эса Қонуннинг 68-моддасида кўрсатилган бўлиб, унга кўра: · Ушбу Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, юридик ихтисослик бўйича камида 15 йиллик иш стажига (2021 йил 29 июлгача амалда бўлган Қонунда 10 йил эди), шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида 7 йиллик иш стажига(олдин 5 йил эди) эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси бўлиши мумкин. · Ушбу Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, юридик ихтисослик бўйича камида 10 йиллик иш стажига (олдин 7 йил эди), шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси бўлиши мумкин. · Ушбу Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, 35 ёшга тўлган ва юридик ихтисослик бўйича камида 7 йиллик иш стажига(олдин 5 йил эди) эга бўлган шахс туманлараро, туман, шаҳар судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин. · Илк бор судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. Ўқиш даврида улар асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади, бироқ ўқишнинг бутун даврида иш жойи (лавозими) сақланади.
· “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 71-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун — 65 ёшни ташкил этади. · Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши ўзининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 5 йилгача, бошқа судлар судьясининг ёши эса Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан худди шундай 5 йилгача узайтирилиши мумкин. · Судья қонунчиликка мувофиқ пенсияга чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Қуйидагилар эса судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин эмас: · жиноят содир этганликда айбланаётган шахс; · илгари судланган ёки ўзига нисбатан жиноят иши реабилитация қилмайдиган асослар бўйича тугатилган шахс; · чет давлат фуқаролигига эга бўлган ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга бўлган шахс; · суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган шахс; · психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахс; · судьянинг ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган бошқа касалликка чалинган шахс.
· “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига кўра, судьялар корпусини шакллантириш судьяларнинг мустақиллиги принципига қатъий мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан амалга оширилади.
Қонуннинг 85-моддасига кўра, ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади.
Судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги илгари қонуннинг 73 моддаси билан тартибга солинган бўлса, энди ушбу нормага 4 та моддадан иборат 11-боб бағишланган. Унга кўра, судья интизомий жавобгарликка қуйидаги ҳолатларда тортилиши мумкин: · одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлик учун; · суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун; · судьялик шаъни ва қадр-қимматига боғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун; · Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлик учун. Судяларнинг малака ҳайъати судяга қуйидаги интизомий жазолардан бирини қўллаши мумкин: · огоҳлантириш; · ҳайфсан; · ўрача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима; · малака даражасини бир поғонага пасайтириш; · ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Янги қонун билан киритилган 12-боб судянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳолатлари ва тартибини назарда тутади. Судяларни моддий қўллаб-қувватлашга келадиган бўлсак, янги қонун уларга уй-жой олиш ва ижарага олинган турар-жой бинолари учун компенсация олиш имкониятини беради. Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади. Судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади. Суд мажлисида ҳозир бўлган шахслар ва ОАВ вакиллари қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин. Бироқ, тартибнинг ўзи ушбу қонунда баён қилинмаган. Бир сўз билан айтганда, қонуннинг қабул қилиниши эса Ўзбекистон Республикасида суд тизимининг фаолият кўрсатиш тартибини ва судьялар мустақиллиги кафолатларини такомиллаштиришга, судьялик касбининг обрўсини кўтаришга, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва суднинг нуфузини оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Икром ТОШОВ, Бухоро вилоят суди судьяси
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2025 | Бухоро вилоят суди