Интеллектуал мулк ҳимоясида медиация ва ҳакамлик судларининг ўрни

Бугунги кунда интеллектуал мулкка оид қонунчилик изчил ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш, интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш, муаллиф ва ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини етарли даражада ҳимоя қилишга катта эътибор берилмоқда.

Мамлакатимизда барча ҳуқуқ соҳалари каби интеллуктуал мулк ҳуқуқи соҳаси ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Интеллектуал мулк ҳуқуқи ўз моҳиятига кўра, инсон ижодий фаолияти маҳсулларини яратиш, улардан фойдаланиш, фикрлаш белгиларининг муамалада бўлиши билан боғлиқ муносабатларни, шунингдек интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларини муҳофаза қилишни тартибга солувчи нормалар йиғиндиси ҳисобланади.

Шунингдек, интеллектуал мулк соҳасидаги низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиблари кенг жорий қилинган бўлиб, қонуний
ҳимояланган.

Интеллектуал мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзининг асосларига эга бўлиб, Конституциянинг
42-моддасида ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланиши ҳамда давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши белгилаб берилган. Умуман олганда, интеллектуал мулк ҳуқуқи илмий-техник тараққиёт ютуқлари, инсон ижодий фаолияти ва унинг мақсадларидан фойдаланишни, мутлақ ҳуқуқларни муҳофаза қилиш
ҳамда ғоят кенг қамровли ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Гарчи, улар мавжуд қонунларда назарда тутилмаган бўлса ҳам, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган қоидалар мазмунидан келиб чиқиб, интеллектуал мулк ҳақидаги қоидалар қўлланилади. ФКнинг 4-бўлими интеллектуал мулкка бағишланган.

Бундан ташқари, интеллектуал мулкнинг алоҳида объектлари бўйича тегишли қонунлар ва қарорлар мавжуд.

Интеллектуал мулк ҳуқуқи нисбатан янги йўналиш бўлишига қарамасдан, мамлакатимиз миллий ҳуқуқ тизимида энг тез суръатлар билан ривожланаётган йўналишлардан ҳисобланади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасида фан, адабиёт ва санъат асарларини (муаллифлик ҳуқуқи), ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришларини (турдош ҳуқуқлар) яратиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш мақсадида, 2006 йил 21 июлда “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинган.

Мазкур қонуннинг 65-моддасига мувофиқ, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан қуйидагиларни: ҳуқуқларни тан олишини, ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклашини ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиш хавфини юзага келтирадиган ҳаракатларни тўхтатишини, ҳуқуқ эгасининг
ҳуқуқи бузилмаган тақдирда, у фуқаролик муомаласининг одатдаги шароитларида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромади миқдоридаги зарарларнинг ўрнини қоплашини;

Агар ҳуқуқбузар муаллифлик ҳуқуқи ёки турдош ҳуқуқларни бузиш оқибатида даромадлар олган бўлса, ҳуқуқ эгалари бошқа зарарлар билан бир қаторда бой берилган фойдани бундай даромадлардан кам бўлмаган миқдорда қоплашини, зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорида тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини, ушбу қонунда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган, қонунчиликда назарда тутилган бошқа чоралар кўришини талаб қилишга ҳақли.

Муаллиф ва ижрочи ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда, ҳуқуқбузардан маънавий зиён қоплашини талаб қилишга ҳақлидир. Мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот мулкий ҳуқуқларини бошқариш шундай ташкилот томонидан амалга оширилаётган шахсларнинг бузилган муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, қонунда белгиланган тартибда ўз номидан ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги белгилаб берилган.

Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелда “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори айни соҳани янада ривожлантиришга қаратилган десак, муболаға бўлмайди.

Ушбу қарор билан мамлакатда иқтисодиёт тармоқларига интеллектуал фаолият натижалари ва инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, минтақавий брендларни яратиш, контрафақат маҳсулотлар реализациясининг олдини олиш, интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, шу билан бирга, интеллектуал мулк объектларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга ўз вақтида чора кўриш, муаллифларнинг ва бошқа ижодкорларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, хорижий компанияларнинг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувида янада такомиллаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда контрафакт маҳсулотларга самарали қарши курашиш назарда тутилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, интеллектуал мулк соҳасининг мазкур қонун ва қарорлар билан мустаҳкамланиши жамиятда интеллектуал мулк муҳофазасини таъминлаш, унинг ҳуқуқий
асосларини янада яхшилаш, ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаравонлигини оширишга хизмат қилади.

Шухрат Аббасов,

Бухоро вилоят суди судьяси

Сарвиноз Қамбарова,

Бухоро вилоят суди судьяси

ВАКИЛЛИК ИНСТИТУТИ ТАРТИБ-ТАОМИЛИ ВА ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда ижтимоий адолатни қарор топтириш одил судлов тизими орқали амалга оширилади.

Суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган. Малакали юридик ёрдам турли шаклларда кўрсатилиши мумкин. Шулардан бири суддаги вакиллик институтидир.

Фуқаролик процессуал кодекснинг 65-моддасида фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ва ўз вакиллари орқали юритиши мумкинлиги белгиланган.

Вакиллик — ишончнома, қонун, суд қарори ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ҳисоб­ланади. У ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.

Ваколатсиз вакиллик – вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқулланган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилгани ҳам унинг маъқулланганини кўрсатади.

Бундан ташқари фуқаролик ҳуқуқида “тижорат вакиллиги” деган тушунча ҳам мавжуд бўлиб, тадбиркорлар шартнома тузаётганида улар номидан вакиллик қилувчи шахс (тижорат вакили) вакилнинг ваколатлари кўрсатилган ёзма шартнома асосида, бундан ваколатлар кўрсатилмаган тақдирда ишончнома асосида ҳам иш олиб боради. Тижорат вакили ўзининг иштирокида тузилган шартномадаги турли тарафларнинг манфаатларини фақат бу тарафларнинг розилиги билан ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллардагина айни бир вақтда ифодалаши мумкин.

Шу ўринда шахсий ва бошқа ҳуқуқий муносабатларда кўп қўлланиладиган ишончнома тушунчасига алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Қонун талабига мувофиқ бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш юритади. Юридик шахс номидан ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин.

Ишончнома оддий ёзма ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади.

Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши шарт. Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади. Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида амал қилади. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

Қонунчиликда “ишончнома бўйича ваколатларни бошқа шахсга бериш” деган тушунча ҳам мавжуд. Бунда ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларини амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.

Ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: ишончнома муддатининг тамом бўлиши, ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши, ишончнома берилган шахснинг бош тортиши, номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши, номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўгатилиши, ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши ёхуд унинг вафот этиши, ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши ёхуд унинг вафот этиши натижасида бекор бўлади.

Ишончнома берган шахс исталган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса, ундан воз кечиши мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, вакиллик институти фуқароларнинг малакали ҳуқуқий ёрдам олишига қулайлик яратиши баробарида вақт ва моддий ресурсларни тежаши билан муҳим аҳамиятга эга.

Миразиз Ражабов,

         Фуқаролик ишлари бўйича

         Когон туманлараро суди раиси

Улуғбек Қаландаров,

         Фуқаролик ишлари бўйича

         Когон туманлараро суди судьяси

Алоҳида тоифадаги ишларни юритишда ярашув институтини қўллаш тартиби

Қозилик ишлари муҳкам фарз ва бардавом суннатдир. Қачон сенга бирон ҳужжат келтирилса, уни яхши фаҳмлаб ол. Ҳақ
равшан бўлган ҳолда уни юзага чиқар. Ўтмайдиган ҳақ учун ўртага
тушиб гапириш манфаат бермайди. Икки тараф орасида юзинг,
мажлисинг ва адолатингни бир хил қилгин. Тоинки, сенинг жавринг
ён босишингга шараф томон тамаъ қилиб қомасин ва заиф томон
сенинг адолатингдан ноумид бўлиб қолмасин. Даъво қилганга ҳужжат келтириш, инкор қилганга эса қасам ичиш лозим бўлади”,-дея
қозининг адолатли бўлишини таъкидлайди. Замонавий суд тизимида ярашув институтига катта аҳамият қаратилмоқда. Чунки, унинг пойдеворига минг йиллар олдин тамал тоши қўйилган.

Тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар ва судда кўрилаётган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича бошқа манфаатдор шахслар, прокурор, ишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар ишда иштирок этувчи шахслар деб тан олинади.

Алоҳида тартибда юритиладиган ишлар ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ишлар бўйича ариза берган шахс аризачидир.

Даъво бир нечта даъвогар томонидан биргаликда ёки бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилиши (процессда биргаликда иштирок этиш) мумкин. Процессда биргаликда иштирок этишга алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича ҳам йўл қўйилади.

Алоҳида тартибда юритиладиган ишни муҳокама қилиш вақтида судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиқиши мумкин.

Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар жумласига қуйидагилар киради:

1) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги;

2) болани фарзандликка олиш (бундан буён матнда фарзандликка олиш деб юритилади) ҳақидаги;

3) фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги;

4) фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги;

5) шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;

6) шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;

7) вояга етмаган шахсни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) тўғрисидаги;

8) мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ҳақидаги;

9) тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юритиш) тўғрисидаги;

10) йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги.

Юқорида санаб ўтилган ишлар судда ФПКда кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади.

Суд фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари юзага келишига, ўзгаришига ёки тугашига сабаб бўладиган фактларни аниқлайди.

Суд:

1) шахсларнинг қариндошлик алоқалари;

2) шахс бировнинг қарамоғида эканлиги;

3) оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти;

4) фарзандликка олишни, никоҳни, никоҳдан ажратишни ва ўлимни қайд этилганлиги;

5) эр-хотиндан бири вафот этганлиги оқибатида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳни рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмай қолса, қонунда белгиланган ҳолларда уларнинг ҳақиқатда никоҳ муносабатларида бўлганлиги;

6) шахснинг ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда (бундан жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари берадиган гувоҳномалар мустасно) кўрсатилган фамилияси, исми ёки отасининг исми унинг паспортидаги ёки идентификацияловчи ID-картасидаги ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги фамилияси, исми ёки отасининг исми билан мос келмаган тақдирда, мазкур ҳужжатларнинг унга тегишлилиги ёхуд тегишли эмаслиги;

7) бахтсиз ҳодиса;

8) иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш;

9) меросни қабул қилиш ва мероснинг очилиш жойи фактларини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради.

Агар қонунчиликда уларни белгилашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам белгилаши мумкин.

Аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатларни бошқача тартибда олиши мумкин бўлмаган ёхуд йўқотилган ҳужжатларни тиклашнинг имкони бўлмаган тақдирдагина суд ушбу фактларни аниқлайди.

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича ариза аризачи яшаб турган жойдаги судга берилади.

Аризада муайян фактни аниқлаш аризачига қандай мақсадлар учун зарур эканлиги кўрсатилиши, шунингдек аризачининг тегишли ҳужжатларни олиш имкониятига эга эмаслигини ёхуд йўқолган ҳужжатларни тиклаб бўлмаслигини тасдиқловчи далиллар келтирилиши керак.

Суднинг ҳал қилув қарорида: суд томонидан аниқланган факт, унинг қандай мақсадда аниқланганлиги, шунингдек мазкур фактни аниқлаш учун суд қандай далилларга асосланганлиги кўрсатилиши керак.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида қайд этилиши ёки бошқа органларда расмийлаштирилиши лозим бўлган фактларнинг аниқланганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ушбу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнига ўтмаганда, ана шундай қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишни истовчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандликка олиш тўғрисидаги аризани фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар судларига беради.

Икром Тошов,

Бухоро вилоят суди судьяси

Ғайбулла Мирзаев,

Бухоро вилоят суди судьяси

Ватан мустақиллиги, миллат тақдири учун кураш-абадий кураш

Ватанни қанчалик севишнинг, ватанпарварликнинг ягона ўлчови йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, бундай мезонлар бўлган нуқтада ватанпарварлик чекланади, таъбир жоиз бўлса, тугайди. Шоиримиз Абдулла Орипов “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” деб, агарда тарих ҳукми халқимизга мангу музликларни, қорликларни макон этганда ҳам ўша музларга меҳр бериши, юртни фақат бойликлар учун севган фарзандларни кечирмаслиги ҳақида куйлаганида ўзгача маъно ва мазмун мужассамдир.

Дарҳақиқат, Ватан хизматида бўлиш, халқни ҳимоя қилиш, унинг тинчлиги учун жонини бағишлай олиш – виждон, иймон билан хизмат қилиш ҳамда ҳалоллик ва адолат йўли – тараққиёт йўли ҳисобланади.

Ҳалоллик, ўз маъносига кўра, тўғрилик, адолат, софдиллик, самимийлик, иймон сўзлари билан уйғундир. Тўғрилик, ҳалолликни сингдириш инсоният тарихида энг қийин ишлардан бўлган. Буни юксалишга эришган давлатлар тарихини ўрганиш давомида ҳам кўриш мумкин.

Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳазратлари ҳам ҳалоллик, ростликни ички ва ташқи сиёсатни юргизишда, оила тарбиясида, тўғри йўлга риоя этишда бош қадрият деб билганлар. У кишининг тузукларида “Рости русти” деган ёзув ҳам “Куч тўғриликдадир”, деган маънони ифода этган. Адолат сўзи ҳам араб тилида “ҳалол, тўғри, рост, ҳаққоний” деган маъноларни ифода этиб, дунёдаги барча катта ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ислоҳот ҳамда ўзгаришлар айнан адолат, ҳалолликни ўрнатишга даъватдан бошланган.

Хусусан, уч минг йиллик буюк тарихимизга олтин ҳарфлар билан битилгувчи Тўмарис, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳукмронлигидаги давлатларда илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, бунёдкорлик ривожига айнан ҳалоллик ва адолат омиллари кенг йўл очган. 

Баходир Эргашев,

            Бухоро вилоят суди судьяси

Азиз Шарипов,

            Бухоро вилоят суди судьяси

Ватан мустақиллиги, миллат тақдири учун кураш-абадий кураш

Ватанни қанчалик севишнинг, ватанпарварликнинг ягона ўлчови йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, бундай мезонлар бўлган нуқтада ватанпарварлик чекланади, таъбир жоиз бўлса, тугайди. Шоиримиз Абдулла Орипов “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” деб, агарда тарих ҳукми халқимизга мангу музликларни, қорликларни макон этганда ҳам ўша музларга меҳр бериши, юртни фақат бойликлар учун севган фарзандларни кечирмаслиги ҳақида куйлаганида ўзгача маъно ва мазмун мужассамдир.

Дарҳақиқат, Ватан хизматида бўлиш, халқни ҳимоя қилиш, унинг тинчлиги учун жонини бағишлай олиш – виждон, иймон билан хизмат қилиш ҳамда ҳалоллик ва адолат йўли – тараққиёт йўли ҳисобланади.

Ҳалоллик, ўз маъносига кўра, тўғрилик, адолат, софдиллик, самимийлик, иймон сўзлари билан уйғундир. Тўғрилик, ҳалолликни сингдириш инсоният тарихида энг қийин ишлардан бўлган. Буни юксалишга эришган давлатлар тарихини ўрганиш давомида ҳам кўриш мумкин.

Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳазратлари ҳам ҳалоллик, ростликни ички ва ташқи сиёсатни юргизишда, оила тарбиясида, тўғри йўлга риоя этишда бош қадрият деб билганлар. У кишининг тузукларида “Рости русти” деган ёзув ҳам “Куч тўғриликдадир”, деган маънони ифода этган. Адолат сўзи ҳам араб тилида “ҳалол, тўғри, рост, ҳаққоний” деган маъноларни ифода этиб, дунёдаги барча катта ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ислоҳот ҳамда ўзгаришлар айнан адолат, ҳалолликни ўрнатишга даъватдан бошланган.

Хусусан, уч минг йиллик буюк тарихимизга олтин ҳарфлар билан битилгувчи Тўмарис, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳукмронлигидаги давлатларда илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, бунёдкорлик ривожига айнан ҳалоллик ва адолат омиллари кенг йўл очган. 

Баходир Эргашев,

            Бухоро вилоят суди судьяси

Азиз Шарипов,

            Бухоро вилоят суди судьяси

FUQАROLIK IShLАRINI VIDEOKONFERENSАLOQА TIZIMIDАN FOYDАLАNGАN HOLDА OʼTKАZISh TАRTIBI

Oʼtgan davr mobaynida Oʼzbekistonda barcha sohalar qatori sud-huquq yoʼnalishida ham keng koʼlamli ishlar amalga oshirildi. Xususan, sud majlislarida zamonaviy axbarot-kommunikatsiya tenologiyalari orqali videokonferentsaloqa rejimi tashkil etildi. Sohadagi bu yangilik sud protsessi ishtirokchilariga katta qulaylik yaratdi.

Sudda videokonferentsaloqa rejimidagi sud majlisini oʼtkazishga tayyorgarlik koʼrish, uni oʼtkazish va taqdim etilgan hujjatlar bilan ishlash Oliy sud Plenumining “Fuqarolik, jinoyat va maʼmuriy ishlarni koʼrishda sud majlislarini videokonferentsaloqa rejimida oʼtkazishning ayrim masalalari toʼgʼrisida”               2017 yil 24 iyundagi 23-sonli qarori bilan tartibga solinadi.

Fuqarolik ishlarini videokonferentsaloqa tizimidan foydalanishda, sud tomonidan ishda ishtirok etuvchi shaxslar va sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilaridan birortasi ishni koʼrayotgan sudga nisbatan Oʼzbekiston Respublikasining boshqa hududida joylashgan taqdirda VKА rejimidagi sud majlisi oʼtkazilishi mumkin.

Sudьya ishni sudda koʼrishga tayyorlash toʼgʼrisidagi ajrim (qaror)da ishda ishtirok etuvchi shaxslarga, sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilariga ularning VKА rejimidagi sud majlisida ishtirok etish huquqini koʼrsatib oʼtadi.

VKА rejimidagi sud majlisi oʼtkazilishining aniq sanasi

va vaqti sudьya tomonidan ishni koʼrayotgan sudning Аxborot-kommunikatsiya texnologiyalari masalalari boʼyicha sud xodimi bilan kelishilgan holda “Sud majlislarini VKА rejimida oʼtkazish jadvali”dan kelib chiqib belgilanishi lozim.

Sudьya yordamchisi ishni sudda koʼrishga tayyorlash toʼgʼrisidagi ajrim (qaror)ni ishda ishtirok etuvchi shaxslarga, sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilariga protsessual qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yuborilishini hamda bir nusxasini ishni koʼrayotgan sudning АKT xodimiga roʼyxat asosida imzo orqali topshirilishini taʼminlaydi.

VKА rejimidagi sud majlisini oʼtkazishga koʼmaklashadigan sudga kelib tushgan ishni sudda koʼrishga tayyorlash toʼgʼrisidagi ajrim (qaror) axborot tizimi orqali roʼyxatdan oʼtkazilib, shu kunning oʼzida АKT xodimiga topshiriladi.

  VKА rejimidagi sud majlisini oʼtkazishga koʼmaklashadigan sud sud majlisini VKА rejimida oʼtkazilishini biror bir sababga koʼra taʼminlay olmagan taqdirda, АKT xodimi ishni koʼrayotgan sudning АKT xodimiga zudlik bilan telefon, faks va boshqa aloqa vositalari orqali xabar beradi. Oʼz navbatida ishni koʼrayotgan sudning АKT xodimi bu haqda ish boʼyicha maʼsul sudьyani xabardor qiladi.

VKА rejimidagi sud majlisini oʼtkazishga koʼmaklashadigan sud bilan VKА oʼrnatishning imkoni boʼlmagan taqdirda, sudьya protsessual qonun hujjatlariga asosan ishni koʼrishni keyinga qoldirish choralarini koʼradi.

Ishda ishtirok etuvchi shaxslar, sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilari tomonidan sud majlisida taqdim etilgan hujjatlar, jumladan ishonchnomalar, arizalar, iltimosnomalar, yozma fikr-mulohazalar va boshqa yozma dalillar sud majlisini oʼtkazishga koʼmaklashadigan sud АKT xodimi tomonidan skaner yordamida elektron shaklga keltirilib, Internet tarmogʼi orqali ishni koʼrayotgan sudga uzatiladi.

VKА rejimidagi sud majlisini oʼtkazishga koʼmaklashadigan sud АKT xodimi keyingi ish kunidan kechiktirmasdan sud majlisida taqdim etilgan hujjatlar, jumladan, ishonchnomalar, arizalar, iltimosnomalar, yozma fikr-mulohazalar va boshqa yozma dalillarni kuzatuv xati orqali ilova qilinayotgan hujjatlar roʼyxati asosida ishni koʼrayotgan sudga yuboradi.

Ushbu yaratilgan qulayliklar fuqarolar va sud sohasi xodimlariga juda katta imkoniyatlar yaratib berdi. Bugungi kunda boshqa viloyatdagi sud majlisiga borish, buning uchun sarf-xarajat qilish, ortiqcha vaqt yoʼqotish kabi tashvishlar deyarli barham topdi.

            Nodirbek Fayziyev,

            Buxoro viloyat sudi raisi o‘rinbosari

Shavkat Ziyadullayev,

Buxoro viloyat sudi sud’yasi

Воситачилик шартномаси ва унинг турдош шартномалардан фарқли жиҳатлари

Бозор муносабатлари шароитида фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг турлари, уларнинг қўлланиш соҳаси ва ижтимоий-иқтисодий функцияси кенгайиб бориши натижасида, шартномалар иқтисодий муомала иштирокчилариг товарлар, етказиб бериш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш муносабатларининг асосий ҳуқуқий воситасига айланди. Бу ҳолат аввало қонун ҳужжатларида шартномаларга нисбатан ва уни тузувчи тарафларга нисбатан кенг эркинлик ва имтиёзлар берилиши билан боғлиқ. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 1-моддасида шартномалар эркинлиги, хусусий ишларга ўзбошимчалик билан аралашишга йўл қўйилмаслиги, фуқаролик ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширилиши каби асосий негизларнинг белгиланиши фуқаролик муомласида шартномаларнинг аҳамиятини ва уларга бўлган талабларнинг ошишига олиб келди.

Шунингдек, бозор иқтисодиётида воситачилик шартномасининг ҳаётий зарурияти ва моҳияти тубдан ўзгарганлигини эътироф этиш зарур. Бинобарин, собиқ Иттифоқ даврида воситачилик шартномаси асосан фуқароларнинг шахсий истеъмолга мўлжалланган товарларини сотишга ихтисослашган комиссион дўконлар билан фуқаролар ўртасида тузилган. Шу билан бирга чет эл товарларини сотишга ихтисослашган дўконлар ҳам комиссион дўконлар ҳисобланган. Хозирда воситачилик тадбиркорлик фаолиятининг   ўзига хос кўринишига айланди.

Бугунги кунда воситачилик ижтимоий ҳаётнинг деярли барча соҳаларида кенг қўлланилаётганлиги, биринчи навбатда воситачилик фаолиятининг ўз ҳисобидан муайян харажатлар қилмаслиги ва учинчи шахслар ҳисобидан ўз фаолиятини амалга ошириш орқали фойда кўриши билан характерланади. Бинобарин, савдо, хизмат кўрсатиш ва иш бажариш соҳаларида воситачилик хизматидан фойдаланиш, қимматбаҳо қоғозлар муомаласини амалга оширишда воситачининг хизматларидан кенг фойдаланилади.

         Воситачилик шартномасининг тадбиркорлик фаолияти соҳасида кенг қўлланилиши тадбиркорлик муносабатлари ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Воситачилик  шартномасининг айнан тадбиркорлик, савдо муносабатларида ривожланганлиги мазкур шартноманинг тадбиркорлик фаолиятининг муҳим таркибий қисми сифатида намоён этади.

Маълумки, фуқаролик ҳуқуқи шартномалар тизимида хизмат кўрсатиш шартномалари алоҳида ўрин тутади. Бинобарин бозор муносабатлари шароитида субъектларга берилган имкониятлар, фан ва техниканинг ривожланиши бугунги кунда хизмат турларининг ортиб, кенгайиб боришига замин яратмоқда. Бу ҳолатни Бутунжаҳон Савдо Ташкилотининг “Хизматлар савдоси бўйича Бош келишуви” да бир неча юзлаб хизмат турлари белгиланлигидан ҳам кўриш мумкин.         Хизмат кўрсатиш шартномалари тизимида ўзаро ишончга асосланган ва муайян шахслар фойдасига у ёки бу юридик ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган шартномалар гуруҳи мавжудки, бундай шартномалар орасида воситачилик шартномаси алоҳида ўрин тутади. Воситачилик шартномаси бир шахснинг иккинчи шахсга берган топшириғи, фуқаролик-ҳуқуқий характердаги кўрсатмасига асосан вужудга келади ва бунда шартномани ва шартномавий-ҳуқуқий муносабатни вужудга келишидаги дастлабки асос комитент – тошириқ ва кўрсатма берувчининг эрки-иродаси ҳисобланади. Айтиш лозимки, бошқа шахс фойдасига юридик ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган шартномаларда кўрсатма берувчининг эрки-иродаси ўзаро ишончга асосланади ва бу ҳолат ҳар доим шартномани тузиш жараёнида аҳамиятга эга бўлади. Зеро, фуқаролик ҳуқуқида “ўзаро ишонч” категорияси ҳар қандай шартномавий муносабатни вужудга келтирувчи бош мезон сифатида контрагентни танлашда ва шартномадан ўзи кутган натижага эришиш йўлида дастлабки қадамни ташлашда асосий негиз саналади[1]. Бошқача айтганда ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий шартномани ўзаро ишончга асосланадиган шартнома деб ҳисоблаш мумкин.

Воситачилик шартномаси ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра, бир шахснинг манфаати ва фойдасини кўзлаб бир ёки бир неча битимни иккинчи шахс ўз номидан ҳақ эвазига тузиши тўғрисидаги биринчи шахснинг топшириғи ва кўрсатмаси ҳисобланади. Бундай ўзига хослик ва тарафлар амалга ошириши лозим бўлган ҳаракатларнинг моҳияти мазкур муносабатларни бир шахснинг иккинчи шахсни ўз манфаатлари ва фойдаси учун “ёллаши” сифатида баҳолаш имконини беради. Зеро, комитент воситачини ўзи учун мақбул ва фойдали бўлган битим тузиш учун “ёллайди” ва эвазига муайян мукофот беришни ваъда қилади. Албатта бундай “ёллаш” кўрсатма берувчи (комитент) нинг ҳисобидан ва унинг мулкий таъминоти эвазига амалга оширилади. Чунки воситачилик муносабатларида гарчи воситачи ҳеч қандай мулкий таваккалчилик қилмасдан фақат муайян ҳуқуқий ҳаракатларни амалга оширади ва бу ҳаракатларнинг кўрсатма берувчи учун самарали бўлишини кўзда тутади холос. Воситачи ўз номидан битимни тузиш жараёнида ўзига берилган кўрсатмалардан четга чиқмасликка ҳаракат қилади ва шу орқали ўзининг вазифаларини бажаради.

         Воситачилик шартномасига ўзининг ҳуқуқий табиати, моҳияти ва мазмуни жиҳатидан энг яқин шартномалар сифатида топшириқ, агентлик, транспорт экспедицияси, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Мазкур шартномалар ўртасидаги ўхшашлик ва ҳуқуқий конструкциясига кўра ўзаро яқинлик шундаки, уларнинг барчасида “ёллаш”, ўзаро ишонч, бир шахс учун иккинчи шахснинг юридик ҳаракатларни амалга ошириши, ҳуқуқий муносабатларнинг биринчи шахс хоҳиши-иродаси асосида вужудга келиши ҳамда барча ҳолатларда ҳам биринчи шахснинг мулкий таваккалчилигига асосланиши ҳолатлари мавжуд бўлади.

Топшириқ шартномасидан фарқли равишда воситачилик шартномасида воситачи юридик ҳаракатларни ўз номидан амалга оширади ва ҳар доим бунинг учун муайян ҳақни олади. Агар вакил амалга ошириши лозим бўлган ҳаракатлар доираси кенг ва хилма-хил бўлса, воситачи амалга ошириши лозим бўлган ҳаракатлар диораси тор ва аниқ бўлади. Яъни, воситачи фақатгина бир ёки бир неча битимни тузиши ва комитент берган аниқ параметрлар бўйича ҳаракатланиши лозим. Шунингдек, воситачига қараганда вакилга муайян ҳаракатларни қилишда кўпроқ эркинлик берилиши ва муайян вазиятларда вакилнинг ўз хоҳишидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши мумкин бўлади.

Вакиллик ва воситачилик муносабатларидаги яна бир фарқ воситачининг комитент топшириғи асосида ҳаракат қилиши учун алоҳида ҳуқуқий ҳужжат талаб қилинмаса, вакиллик муносабатларида вакилнинг топшириқ берувчи номидан ҳаракатларни амалга ошириши учун муайян ҳуқуқий ҳужжат – ишончнома талаб қилинишида намоён бўлади.

  Агентлик шартномалари ва транспорт экспедицияси шартномасида ҳам деярли барча вазиятларда агент ва экспедитор асосан кўрсатма берувчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга ошириши билан воситачилик шартномасидан фарқ қилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда воситачилик шартномасини “Ўзаро ишонч” шартномаси ва “Савдо воситачилиги шартномаси” деб ҳам номласак ҳам бўлади.

Миразиз Ражабов,

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро суди раиси

Улуғбек Қаландаров,

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро суди судьяси


 

Уй-жойга оид низоларнинг судларда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

Қонунчилигимизга кўра, мулкдор, ижарачи ва уларнинг оила аъзолари ўртасида уй-жой масаласида келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал қилинади. Бундай низолар қаторига, хусусан, уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириб чиқариш билан боғлиқ масалалар киради.

Ушбу тоифадаги ишларни кўришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис уларни судда кўриб чиқишнинг процессуал ҳусусиятлари қонунчиликда мустаҳкамланган. Бу борада Олий суд Пленумининг «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Энг аввало, судлар уй-жой билан боғлиқ  низоларни ҳал қилишда уларни хусусий  ёки давлат уй-жой фондига тегишли эканлигини аниқлаши лозим. Чунки уй-жойнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаштирмасдан туриб, ушбу тоифадаги ишлар бўйича моддий ҳуқуқ нормасини қўллаш мумкин эмас.

Хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан бошқа фуқароларни турар-жойга кўчириб киритишга,  жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда ижарага беришга ҳақлидирлар.

Мазкур тоифадаги ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, низоли уйда яшовчи вояга етган барча шахслар тегишлилигича ишга жалб қилинади. Шу сабабли, судлар низоли уйда яшовчи вояга етган шахсларнинг доирасини аниқлаши ва уларни судга жалб қилиш чорасини кўриши лозим.

Уйга яшаш учун киритиш ҳамда турар-жойдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни йўқотган деб топиш тўғрисидаги даъволарни ҳал этиш жараёни ниҳоятда масъулиятлидир. Бунда суд турар-жойга даъво қилувчи шахс Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32 моддаси 2 ва 3 қисмларида қайд этилган шахслар сафига кириши ёки бошқа асос бўйича уйда яшашга бўлган ҳуқуқий ҳолатларини, қандай сабабларга кўра, яшамаётгани ва даъвони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаши тақозо этилади. Шунга кўра, судлар мулкдорнинг оила аъзоларига кимлар киришини аниқлаши муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 майдаги «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 5 бандига кўра,  мулкдорнинг оила аъзолари деб, у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади.

Эр-хотиннинг ота-онаси, мулкдор билан доимий яшаётган оилали фарзандлари, меҳнатга қобилиятсиз боқимандалар, шунингдек, мулкдор билан доимий бирга яшаётган фуқаролар, агар улар мулкдор билан умумий хўжалик юритаётган ва унинг турар-жойига рўйхатдан ўтган бўлса, мулкдорнинг оила аъзоси деб топилиши мумкин.

Шунингдек, мулкдорнинг хотини ёки эри, болалари, ота-онасидан бошқа шахсларни оила аъзоси деб топиш масаласини ҳал этишда суд уларнинг ижарачи ва унинг оила аъзолари билан муносабатларини, умумий хўжалик юритгани, бир-бирига ёрдам  кўрсатиб келгани ва оилавий муносабатлари мавжудлигини гувоҳлантирувчи ҳолатларни аниқлаши зарур.

Бундан ташқари судлар уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъволарни кўришда даъвони қаноатлантиришга асос бўладиган махсус даъво муддати ўтган ё ўтмаганини аниқлаши шарт. Чунки Уй-жойкодексининг 52 моддасига мувофиқ муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар-жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганларида турар жой олти ой муддат давомида унинг ҳисобида сақланади.

Вақтинча бўлмаганида фуқароларнинг турар жойи қуйидаги ҳолларда олти ойдан ортиқ муддатга сақланиб туради:

ҳарбий хизматга чақирилганда – чақирув бўйича ҳарбий хизматни ўташнинг бутун даври мобайнида;

контракт бўйича ҳарбий хизматга кирилганда – контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташнинг бутун даври мобайнида;

иш шароитлари ва хусусияти бўйича чет элга хизмат сафарида бўлиши ёки таълим олиши муносабати билан талабалар, докторантлар ва бошқалар доимий яшаш жойидан вақтинча жўнаб кетганида – ушбу ишни бажариш, хизмат сафарида бўлиш ёки таълим олишнинг бутун даври мобайнида;

болалар тарбиялаш учун болалар муассасасига, қариндошларга ёки ҳомийларга, васийларга топширилганда – улар ушбу муассасада, қариндошлар ёки ҳомийлар, васийлар қарамоғида бўладиган бутун давр мобайнида. Бунда болалар чиқиб кетган турар жойда оиланинг бошқа аъзолари яшаш учун қолган бўлиши тақозо этилади.

Шахс белгиланган муддатдан ортиқ давр мобайнида уйда бўлмаслиги оқибатида турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб деб топилиши мумкин. Бу манфаатдор шахснинг даъвоси бўйича суд йўли билан амалга оширилади. Агар суд шахснинг белгиланган муддатдан ортиқ даврда яшамаслигини узрли сабаблар оқибатида юзага келган деб ҳисобласа, даъвони рад этади.

Бундан ташқари уй-жой мулкдорига нисбатан мазкур уй-жойда яшаш ҳуқуқини йўқотган деб топишга йўл қўйилмайди. Шуни ҳам қайд этиш керакки, нотариал тартибда тузилган уй-жой олди-сотди шартномасида сотувчи, унинг оила аъзолари ёки яшовчи бошқа шахснинг турар-жой рўйхатидан чиқиб кетиш муддати кўрсатилган бўлса, шу муддат тугаган кундан, муддат кўрсатилмаган бўлса, шартнома тузилган кундан эътиборан улар турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, уй-жой низолари билан боғлиқ ишларнинг моддий ва процессуал қонун нормаларига риоя қилган ҳолда кўрилиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

З.А.Усмонов

Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди раиси

Х.Ю.Пўлатов

Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди судьяси

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИНИ ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ йўналишида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, суд мажлисларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали видеоконференцалоқа режими ташкил этилди. Соҳадаги бу янгилик суд процесси иштирокчиларига катта қулайлик яратди.

Судда видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш Олий суд Пленумининг “Фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишларни кўришда суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 24 июндаги 23-сонли қарори билан тартибга солинади.

Фуқаролик ишларини видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишда, суд томонидан ишда иштирок этувчи шахслар ва суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларидан бирортаси ишни кўраётган судга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида жойлашган тақдирда ВКА режимидаги суд мажлиси ўтказилиши мумкин.

Судья ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор)да ишда иштирок этувчи шахсларга, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига уларнинг ВКА режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқини кўрсатиб ўтади.

ВКА режимидаги суд мажлиси ўтказилишининг аниқ санаси
ва вақти судья томонидан ишни кўраётган суднинг Ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича суд ходими билан келишилган ҳолда “Суд мажлисларини ВКА режимида ўтказиш жадвали”дан келиб чиқиб белгиланиши лозим.

Судья ёрдамчиси ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор)ни ишда иштирок этувчи шахсларга, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилишини ҳамда бир нусхасини ишни кўраётган суднинг АКТ ходимига рўйхат асосида имзо орқали топширилишини таъминлайди.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга келиб тушган ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор) ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилиб, шу куннинг ўзида АКТ ходимига топширилади.

         ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд суд мажлисини ВКА режимида ўтказилишини бирор бир сабабга кўра таъминлай олмаган тақдирда, АКТ ходими ишни кўраётган суднинг АКТ ходимига зудлик билан телефон, факс ва бошқа алоқа воситалари орқали хабар беради. Ўз навбатида ишни кўраётган суднинг АКТ ходими бу ҳақда иш бўйича маъсул судьяни хабардор қилади.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд билан ВКА ўрнатишнинг имкони бўлмаган тақдирда, судья процессуал қонун ҳужжатларига асосан ишни кўришни кейинга қолдириш чораларини кўради.

Ишда иштирок этувчи шахслар, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан ишончномалар, аризалар, илтимосномалар, ёзма фикр-мулоҳазалар ва бошқа ёзма далиллар суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд АКТ ходими томонидан сканер ёрдамида электрон шаклга келтирилиб, Интернет тармоғи орқали ишни кўраётган судга узатилади.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд АКТ ходими кейинги иш кунидан кечиктирмасдан суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан, ишончномалар, аризалар, илтимосномалар, ёзма фикр-мулоҳазалар ва бошқа ёзма далилларни кузатув хати орқали илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати асосида ишни кўраётган судга юборади.

Ушбу яратилган қулайликлар фуқаролар ва суд соҳаси ходимларига жуда катта имкониятлар яратиб берди. Бугунги кунда бошқа вилоятдаги суд мажлисига бориш, бунинг учун сарф-харажат қилиш, ортиқча вақт йўқотиш каби ташвишлар деярли барҳам топди.

З.А.Усмонов

Фуқаролик ишлари бўйича

Ғиждувон туманлараро судининг раиси

Х.Ю.Пўлатов

Фуқаролик ишлари бўйича

 Ғиждувон туманлараро судининг судьяси

Судья – қонун устуворлигининг кафолати

Судьялар давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлиб, уларнинг қарорлари миллионлаб инсонларнинг ҳаётига таъсир кўрсатади. Уларнинг масъулияти шунчалик каттаки, ҳар бир қарор нафақат бир инсон тақдири, балки жамиятдаги адолатга бўлган ишончни белгилаб беради. Агар судья холис бўлмаса, адолат тизимига ишонч сўниб, жамиятда қонунчиликка нисбатан беҳурматлик пайдо бўлади.

Бугунги кунда дунёда судьяларнинг мустақиллиги ва холислиги муҳим мавзу бўлиб турибди. Оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик фикри, сиёсий босимлар – буларнинг барчаси судья қарорларига таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин ҳақиқий судья фақат қонунга ва инсонийлик тамойилларига таяниши лозим.

С.Найимов

     Жиноят ишлари бўйича

     Бухоро туман суди,

     тергов судьяси

Skip to content