ЎЗБЕКИСТОНДА СУД ТИЗИМИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

 ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧАЯНГИ ҚАДАМЛАР

Мамлакатимизда сўнгги саккиз йил давомида фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш, одил судлов самарадорлигини таъминлаш, бузилган ҳуқуқларни суд орқали тиклаш имкониятларини кенгайтириш борасида қабул қилинган қонун, Фармон ва қарорлар эътиборга молик.

Қабул қилинган ҳужжатларнинг самарасини сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси судлари маъмурий биноларининг қиёфаси замон нафаси билан уйғунлашганлиги, аҳоли ва суд тизими ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратилганлиги, айниқса суд ходимлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлигида ҳам кўриш мумкин.

Барча соҳалар қатори рақамли ва сунъий интеллект технологиялари суд тизимида ҳам жорий этилиши қувонарли ҳолат албатта.

Суд тизимида рақамли ва сунъий интеллект технологиялари жорий этилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли Фармони дастуруламал бўлиб ҳисобланиб, Фармонда бир қатор чора-тадбирлар ўрин олган.

Ушбу қадамлар «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлиб, стратегиядаги чора-тадбирларнинг бир қисми сифатида судлар фаолиятидаги самарадорликни ошириш ва адолатли судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.

Суд ишларини электронлаштириш, ҳужжатлар билан ишлашни соддалаштириш ва фуқароларга қулай хизматлар кўрсатиш, натижада суд жараёнларини бошдан-оёқ электрон шаклда юритилиши, судда иштирок этувчи шахслар суд биноларидан иштирок этмасдан, масофадан туриб иш юритиш имкониятлари берилиши одил судловга эришиш сифатини ва судга бўлган ишончни ошириш учун химзат қилади.

Фармонга кўра, 2025 йилнинг охирига қадар Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида «Рақамли суд» концепцияси асосида суд ишлари юритилиб, буни амалга ошириш учун махсус ахборот тизимлари ва интерактив платформалар ишлаб чиқилади.

Судларда сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамаларининг тахминий натижаларини ва суд харажатларини автоматик равишда ҳисоблаш имкониятлари яратилади.

Рақамлаштириш натижасида келгусида суд ишлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади ва қоғоз ҳужжатлардан фойдаланишдан узоқлашилади. Судга электрон аризалар, суд ҳужжатларини электрон шаклда қабул қилиш ва қўллаш учун янги имкониятлар яратилади.

Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида суд ҳужжатлари лойиҳалари ва баённомалар автоматик равишда тузилади.

Бундан ташқари, суд жараёнларига доир барча маълумотлар автоматик равишда фуқароларга етказилади. Хусусан, ҳуқуқий ёрдам платформалари ва виртуал маслаҳатчи лойиҳалари ёрдамида ҳар қандай шахсга онлайн ҳуқуқий хизматлар тақдим этилади.

2025-2030 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, суд биноларини қуриш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, янги суд биноларини қуришда рақамли технологияларга асосланган суд мажлиси заллари ташкил этилади.

Ўзбекистонда суд тизимининг рақамлаштирилиши нафақат суд жараёнларини соддалаштиради, балки мамлакатда адолатли судловга ва шу орқали фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясига катта ҳисса қўшади.

Мазкур Фармон қабул қилиниши мамлакатимизда суд тизимида замонавий технологияларни жорий этиш, фуқароларга қулайликлар яратиш ва ёш судьяларнинг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича

Ғиждувон туманлараро суди раиси                                        Ў.С.Разиков

низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтининг роли ва қонунчиликка киритилган ўзгаришлар

Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида низоларни судгача ҳал қилишнинг юқори самарали, муқобил замонавий йўналишларини кенг жорий этишга эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиётга хорижий инвесторларни жалб этишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилишни ёки суд муҳокамасининг ҳар қандай босқичида низолашаётган тарафлар учун ўзаро келишувга ва мақбул ечимни топишга эришишни таъминловчи механизмларни ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этади.

Медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиш учун ихтиёрий розилиги асосида Медиатор кўмагида ҳал этиш усулидир.

Медиация ривожланган  хорижий давлатлар ҳуқуқий тизимида низони судгача олиб бормасдан муқобил йўл билан ҳал қилиш учун кенг кўлланиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши ва кўпгина қонунларимизга медиация билан боғлиқ қоидаларнинг киритилиши бизнинг республикамизда ҳам низоларни муқобил йўл билан судгача ҳал этиш учун ҳуқуқий замин яратиб берди. “Медиация тўғрисида”ги қонун 2018 йил 3 июлда қабул қилиниб, 2019 йил 1 январдан қонуний кучга кирди.

Қонуннинг 3- моддасида қайси муносабатлар татбиқ этилиши белгилаб берилди. Ушбу Қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади.

Шу ўринда “медиация қайси ҳолатларга татбиқ этиб бўлмайди?”- деган савол туғилади.  Қонун  медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мазкур Қонунда медиация тартиб-таомилларини қўллаш учун рағбатлантирувчи нормалар, медиаторларга оид талабларни ва медиатив келишувларни бажариш қоидалари низоларни муқобил ҳал этиш механизмларидан бири сифатида белгиланмоқда.

Ушбу Қонун фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларни самарали ва тезкор равишда ҳал этишга, медиация тартиб-таомилларининг ҳамма жойда қўлланилишини рағбатлантириш орқали судлардаги юкламани мақбуллаштиришга хизмат қилмоқда.

Суд амалиётида низони медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибга кўра даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиб, тарафдан давлат божи ундирилмайди.

Бироқ, кейинчалик медиатив келишув шартлари ихтиёрий бажарилмаганда  тараф янгидан ўз ҳуқуқини  ҳимоя қилиш учун судга умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилар эди.

2025 йил 20 октябрда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ЎРҚ-1089-сонли қонуни эълон қилинди.

 Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонун ҳужжатларига, жумладан “Нотариат тўғрисида”ги, Оила кодекси, фуқаролик процессуал кодекси, иқтисодий процессуал кодекси, “Медиация тўғрисида”ги, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги,  «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш қўшимчалар киритилди.

Қонунинг 3-моддаси янги таҳрирда баён қилинди. Унга кўра, Ушбу Қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан, мижоз ва банк (кредит ташкилотлари) ўртасидаги муносабатлардан, суғурта шартномасидан юзага келадиган муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга, меҳнат ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. 

Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари деганда жуда кўп муносабатларни қамраб олади, киритилган ўзгартиришларда шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан, мижоз ва банк (кредит ташкилотлари) ўртасидаги муносабатлардан, суғурта шартномасидан юзага келадиган муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга татбиқ этилиши, иқтисодий судларда ушбу турдаги низолар жуда кўп кўрилганлиги сабабли аниқлик киритилди. Чунки, суд амалиётида ҳам кўпчилик кредит муносабатларидан келиб чиқадиган низоларда медиатив келишув тузиш билан ҳал этилмоқда.

 Яна муҳим ўзгартиришлардан бири медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳолатидир.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 25- моддаси 42 –моддаси билан тўлдирилиб,  медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар ҳам иқтисодий судларда тааллуқли ишлар тоифасига киритилди.

ИПК 37-моддаси  олтинчи қисм билан тўлдирилиб, унга кўра, Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тараф давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ёки, агар у давлат рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади.

Илгари медиатив келишув ихтиёрий бажарилмаганда тараф судга умумий асосда даъво аризаси билан мурожаат қилиб,  яна давлат божи тўлаб ишни мазмунан кўриб чиқиш маълум вақт талаб қилса, эндиликда, ишни яна мазмунан қайта кўришга зарурат қолмайди. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тараф  медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисидаги” қонунига киритилган ўзгаришларга биноан,  медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан     — БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди.

Шунингдек, ИПК 292 -боб билан тўлдирилди. Ушбу 292-боб. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш деб номланди.  Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришнинг умумий қоидалари белгиланди.Ушбу бобда белгиланган қоидалар медиатив келишув тузган тарафларнинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади.

Медиатив келишув тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш медиатив келишув тузган манфаатдор тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.

Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида берилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.

Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;

2) медиатив келишув тузган тарафларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;

3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги талаб.

Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.

Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

1) медиатив келишувнинг асли ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;

2) белгиланган тартибда ҳамда миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси медиатив келишувнинг бошқа тарафига топширилганлиги ҳақидаги хабарнома ёки унинг юборилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишув тузган манфаатдор тарафнинг вакили томонидан берилган бўлса, унга ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.

Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат иқтисодий суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган тақдирда, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилади.

Ушбу Кодекс 37-моддасининг олтинчи қисмида, ушбу модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган, шунингдек ариза олти ойлик муддат тугагач берилган ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаган тақдирда, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.

Шунингдек, ИПК 23212-модда билан тўлдирилиб, унда Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Иқтисодий суд медиатив келишув тузган тарафларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.

Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 23213-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигини ёхуд бажарилмаганлигини аниқлайди.

Иқтисодий суд аризани суд мажлисида кўриб чиқаётганда медиатив келишувни тузишга сабаб бўлган низони мазмунан кўриб чиқишга ҳақли эмас.

Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳамма ҳолларда ҳам қаноатлантирилмайди. Чунки, ИПКнинг 23213-моддаси Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари аниқ кўрсатиб ўтилди.

Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш агар медиатив келишув қонунчиликка зид бўлса, медиатив келишувнинг ижроси талаб этилаётган шартлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса, медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса, медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилган бўлса (бундан ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилган ва тикланган ҳоллар мустасно) рад этилади.

Яна бир муҳим жиҳати шуки, Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш рад этилган бўлса, медиатив келишувни тузган тарафлар бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича иқтисодий судга мурожаат этиши мумкин.

Иқтисодий суд медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради. Иқтисодий суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши лозим.

Иқтисодий суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

«Медиация тўғрисида»ги  Қонун  11-боб билан тўлдирилиб, унда  медиация соҳасини тартибга солиш қоидлари белгилаб берилди. Медиация соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги эканлиги кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатлари кўрсатиб ўтилди.

Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида медиацияга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиши, Медиаторларнинг касб этикаси қоидаларини тасдиқлаши, Медиаторнинг касбий малакасини ошириш тартибини ҳамда медиаторларни тайёрлаш дастурларини тасдиқлаши, медиаторлар томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш тартибини белгилайди ва статистика маълумотларини таҳлил қилиши, Медиаторлар реестрига киритиш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартибини тасдиқлаши,Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссиялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Медиаторлар олий малака комиссияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаши ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Шу вақтга қадар медиаторлар Адлия вазирлиги ва бошқармалар томонидан рўйхатга олиниб, бироқ уларнинг фаолиятини назорат механизми мавжуд эмас эди, жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш тартиби мавжуд эмас эди.  Қонуннинг 92-моддасидага кўра, Медиаторлар реестрига киритиш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш ва медиаторларнинг интизомий жавобгарлиги билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссиялари  тузилади. Шунингдек, малака комиссияларининг қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш, шунингдек малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Медиаторлар олий малака комиссияси тузилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Медиаторлар реестри юритилади, мазкур реестр уларнинг расмий веб-сайтларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

«Олий маълумотга эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, малака имтиҳонини топширган ва Медиаторлар реестрига киритилган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасида медиаторлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Яна бир эътиборга лойиқ ўзгартиришлардан бири шуки, Ўзбекистон Республикасида адвокат ёки нотариус мақомига эга бўлган шахсларнинг малака имтиҳонини топшириши талаб этилмайди. Шу вақтга қадар медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, малака имтиҳонини топширган, тегишли сертификат олган ва Медиаторлар реестрига киритилгандан сўнг,  шу жумладан адвокат ва нотариуслар ҳам  медиаторлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эди. Эндиликда адвокат ёки нотариус мақомига эга бўлишнинг ўзи медиаторлик фаолиятини амалга ошириш имкониятини беради.

Қонунда адвокат ва нотариуснинг медиаторлик фаолияти билан шуғулланиши мумкинлиги белгиланган, бироқ тартиби қандай бўлиши кўрсатилмаган. Қонун умумий мазмунидан келиб чиқиб, адвокат ёки нотариус медиаторлик фаолияти билан шуғулланиш учун Адлия бошқармаларига мурожат қилиб, малака имтиҳонини топширмасдан узини тўғридан- тўғри медиаторлар реесстрига киритиб қўйилиб, унга медиаторлар фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилади.

Кимлар медиатор бўлиши мумкин эмас деган савол туғилиши табиий . Бу масала ҳам қонунда аниқ белгилаб берилди. Давлат хизматида турган шахс (бундан педагогик, илмий, ижодий, нотариал фаолият билан шуғулланувчи шахс мустасно, муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс- медиатор бўлиши мумкин эмас.

Медиаторнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмаслиги ҳам қонунда аниқ кўрсатиб ўтилди.

 Қонунинг 131-моддада Медиаторнинг жавобгарлиги қоидалари белгилаб берилди. Медиатор томонидан медиация тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Медиаторнинг касб этикаси қоидалари бузилганлиги унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилишига сабаб бўлади. Интизомий иш юритиш малака комиссияларининг қарори билан қўзғатилади. Интизомий иш юритишни қўзғатиш учун  медиатор томонидан медиация тўғрисидаги қонунчилик талабларининг, Медиаторнинг касб этикаси қоидаларининг бузилиши ҳоллари, суднинг медиаторга нисбатан чиқарган хусусий ажрими асос бўлади.

Интизомий иш юритишни кўриб чиқиш натижаларига кўра медиаторга нисбатан малака комиссиялари томонидан огоҳлантириш, медиатор фаолиятини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш, медиаторни Медиаторлар реестридан чиқариш   интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

Бу эса медиаторларимизни келгусида ўз фаолиятига масъулият билан ёндашишига ва қонун талабларига қатъий риоя қилишларига  олиб келади.

 Медиаторга нисбатан интизомий жазо чораси ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан, давом этаётган хатти-ҳаракатларда эса улар аниқланган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Агар нотариус ёки адвокат мақомига эга бўлган медиатор айни бир ножўя хатти-ҳаракат учун нотариат ёки адвокатура тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилган бўлса, медиаторга нисбатан интизомий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмайди.

Бундан ташқари Медиатор медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижасида етказилган зарар учун қонунчиликда белгиланган тартибда тарафлар олдида жавобгар бўлиши кўрсатиб ўтилди.

 Қонун  15-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари  “Медиация низони кўриб чиқишга ваколатли органда, ҳакамлик судида ва арбитражда низони кўриш жараёнида ҳам уларнинг қарорлари қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин” тўртинчи қисм билан тўлдирилди.

Бундан келиб чиқадики, нафақат  иқтисодий судлар кўрилган ишлар бўйича, балки ваколатли органда, ҳакамлик судида ва арбитражда низони медиатив келишув тузиш билан ҳал қилинган бўлса, ушбу ишлар юзасидан қабул қилинган медиатив келишув юзасидан ҳам ижро варақасини бериш тўғрисида аризалар бериш ишлари судларда кўпаяди.

Шу вақтда қадар амалда бўлган қонунда медиатив келишувда нималар кўрсатилиши шартлиги белгиланмаган эди. Қонун 29-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилди. Медиатив келишувда медиатив келишув тарафларининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили), унингдек, агар медиатив келишув вакил томонидан тузилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи,медиатив келишув тарафларининг келишувни бажариш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари, медиатив келишув тарафлари томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари  кўрсатилиши шартлиги белгилаб берилди.

Агар унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса, агар унинг шартлари медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қилса ёки дахл қилиши мумкин бўлса, медиатив келишувни тузишга йўл қўйилмайди.

Демак, иқтисодий судларда тақдим этилган медиатив келишувни шартларини ўрганиб, келишув шартлари қонунчиликка зид бўлса, агар унинг шартлари медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қилса ёки дахл қилиши мумкин бўлса, медиатив келишув бўйича даъво аризасини кўрмасдан қолдирмасдан, ушбу асосларни кўрсатиб ўтган ҳолда ишни мазмунан кўриб чиқишлари лозим бўлади. Шунингдек,  ушбу ҳолатлар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш рад этилишига асос бўлади.

Келишув шартлари қонунчиликка зид деганда нима тушунилади. Аввало қонун 29-моддаси еттинчи қисм билан тўлдирилди ва унда Ўзбекистон Республикасида ижро этиладиган медиатив келишувлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши кераклиги белгиланди.

Демак, келишув битим шартлари Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаганда қонунчиликка зид деб баҳоланади.

Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ва муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилади. Медиатив келишув ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, тарафлар медиатив келишувни мажбурий ижрога қаратишни сўраб судга мурожаат этишга ҳақли.

Иқтисодий судлар тарафлар медиатив келишувни мажбурий ижрога қаратиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда медиатив келишув судга мурожаат қилингунга қадар тўлиқ ёки қисман ижро этилган этилмаганлиги ҳолатларини ҳам аниқлаштириши зарур бўлади.

Медиация тартиб тамилларининг такомиллаштирилиши низоларни тинч йўл билан ҳал қилишга, судларда кўриладиган ишлар юкламасини камайтиришга хизмат қилса, иккинчи томондан судьялар томонидан медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъво аризаларини кўрмасдан қолдиришда ҳамда медиатив келишувни мажбурий ижрога қаратиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда қонун нормаларини тўғри қўллаш, уларни амалиётга тўғри татбиқ қилиш учун уларнинг масъулиятини янада оширади.

 Бухоро вилоят суди судьяси                                                  М.Кодирова          

ФИРИБГАРЛИК ОҒИР ГУНОҲДИР

Фирибгарлик ўзга бир кишига ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказади. Бу қилмиш ҳар бир шахсни жиноятга етаклаши аниқ.

Фирибгарликни ўзига касб қилиб олган Пешкў туманида яшовчи фуқаро Мавлонов Эргаш (исм ва фамилияси ўзгартирилган) ҳам нафси ҳакалак отганлар тоифасидан.

У 2022 йил сентябрь ойидан 2023 йил 29 ноябрь кунига қадар Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочиси лавозимида ишлаб келиб, ўзгаларнинг мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли орқали қўлга киритиш мақсадида фуқаро Тошев Миршод (исм ва фамилияси ўзгартирилган)  автомашина сотиб олиш мақсадида юрганлигидан ҳақида хабар топиб, ундан алдов йўли билан моддий қимматликлар олиш режасини тузиб, шу мақсадда М.Тошевга давлат ҳисобига мусодара бўлган Мажбурий ижро бюросига қарашли жарима майдонидаги “Малибу 2” русумли автомашинани бир ой ичида аукцион савдо орқали 12.000 АҚШ доллари эвазига сотиб олиб беришини ҳамда барча ҳужжатларни ўзи расмийлаштиришни ваъда қилиб, М.Тошевни ишончига кириб, 2023 йил декабрь ойида МИБ маъмурий биноси олдида М.Тошевдан уч мартада Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги ҳисобланган сўмга нисбатан жами қиймати 43.068.095сўмни ташкил қилган 3.500 АҚШ долларини хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда алдов йўли билан қўлга киритиб, ваъда қилинган муддатларда М.Тошевга автомашина аукцион савдолари орқали сотиб олиб бермасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юбориб, ўзига билдирилган ишончни суиистеъмол қилган ҳолда жабрланувчи М.Тошевга 43.068.095 сўмлик анча миқдорда моддий зарар етказиб, хизмат мавқеидан фойлаланган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилган.

“Қинғир ишнинг қийиғи, қирқ йилдан кейин ҳам очилади”, – деб бежизга айтишмайди.

Мавлонов Эргашнинг фирибгарлиги фош бўлиб, қонун олдида жавоб берди.

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан Жиноят кодексининг 45,57-моддасини қўллаб, Жиноят кодекси
59-моддасининг 8-қисмига асосан илгарги ҳукм билан тайинланган жазонинг тўлиқ миқдоридан келиб чиқиб, жазоларни қисман қўшиб, узил-кесил 2 йил
6 ой муддатга мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 120 (бир юз йигирма) баравари миқдорида 40.800.000 (қирқ миллион саккиз юз минг) сўм жарима жазоси тайинланди.

Тайинланган жарима давлатга ундирилиши белгиланди. 

Унутманг! Жиноят ҳеч қачон жазосиз қолмайди.

ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

НОДИР ШАРОПОВ

Бухоро вилоят суди судьяси

Бешикдан қабргача илм ол

Ҳар гал қўлимга бирор бир китобни олиб мутолаа қилишни бошлаганимда улуғ алломаларимизнинг “Бешикдан қабргача илм ол” деган ўгитлари ҳаёлимдан ўтади. Дарҳақиқат, ҳар қандай инсон борки, албатта келажакда илмли бўлиш, бирор бир касбни эгаси бўлиш ва буларнинг замирида фаровон ҳаёт кечириш мақсадини кўзлайди. Албатта, бундай фаровон ҳаётни таъминлаш учун илм олиш, изланиш, китоб ўқиш зарурий меҳнат ҳисобланади.

         Ҳеч кимга сир эмаски, баъзи-баъзида кўча куйда, тадбирларда бунча ҳам кўп ўқув юртлари қурилганлигини, коллежлар ташкил этилаётганлигини, ҳар йили кўплаб талабалар илм масканларини тамомлаётганликларини, лекин буларнинг барчаси ҳам иш билан таъминланмасдан қолиб кетаётганликларини, шундай экан нима сабабдан олий ва ўрта-махсус ўқув юртларида эҳтиёжга қараб талабалар қабул қилинмаслигини эшитиб қоламиз.

Мен бу фикрларга мутлақо қарши эканлигимни ҳар сафар такрорлаб келаман. Чунки, олий ёки ўрта-махсус ўқув юртларида таҳсил олган ҳар бир талаба, келажакда ўз соҳасида ишламаган тақдирда ҳам ўз йўлини танлайди, мустақил фикрга эга бўлади, ўзлигини англайди ҳамда ҳаёт қийинчиликларига бардошли бўлишни ўрганади.

         Мен ҳамиша ишдан бўш вақтларимда, касбим билан боғлиқ стресс ҳолатларида ва зериккан пайтларимда бадиий китоб ўқиш билан машғул бўламан. Ушбу кунларда мен Миркарим Осимнинг “Зулмат ичра нур” тарихий қиссасини ўқиб тугатдим.

         Мен бирор бир тарихий асарни ўқишни бошлаганимда, аввало воқеалар ривожи билан бирга ўша даврдаги халқнинг турмуш тарзи, яшаш шароити, уларнинг ҳуқуқлари, подшоҳларнинг одиллиги ва давлатда адолатнинг қай даражада ўрнатилганлигига эътиборимни қаратаман.

         Зеро, алломалар айтганидек, “Ўз тарихини билмаганнинг келажаги йўқ” деган ақидага амал қиламан.

          “Зулмат ичра нур” тарихий қиссаси Амир Темур вафотидан сўнг темурийзодаларнинг тожу-тахт учун кураши, улар ўртасидаги адоват ҳамда  Ҳусайн Бойқаро подшоҳлиги даврида давлат ишларининг бошқарилиши, буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳаётий кечинмалари, ҳалқнинг фаровонлиги йўлида ҳамда адолатсизликка қарши олиб борган сиёсати тасвирланган.

         Навоийнинг халқ фаровонлиги ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш йўлида ўз жонини қанчалик тахликага қўйганлигини кўришимиз мумкин. Бирор бир ҳолатда ижобий натижага эришган пайтда, ўқиш жараёнида “мана адолат ўрнатилибдику” деган хулоса қилиниб улгурмасиданоқ, яна бир фитнанинг гувоҳи бўласиз.

         Қиссада Алишер Навоийнинг тўрт яшар бўлган пайтидаёқ илмга қизиқиши, катталар томонидан ҳар бир айтилган гапга эътибор билан муносабат билдириши, шу ёшидаёқ ақл ва заковатни ишлатиши китобхонни лол қолдирмасдан иложи йўқ албатта.

         Тахт учун жангу жадаллар авж олган патда Навоийнинг оиласи учун Ҳиротда қолиш хатарли бўлиб қолганда улар ғарбий Эронга кўчиб кетишади. У ерда уч йилча тургандан сўнг, яна Ҳирот томон карвонда қайтиб келаётганларида, тунги пайтда от устида бораётган Алишерни уйқу босиб, у миниб ўтирган от карвондан орқада қола бошлайди. Ҳаммани мудроқ босганидан Алишернинг ҳолига ҳеч ким эътибор бермайди. Тонг пайтида Алишернинг оти нимадандир ҳуркиб кетиб, уни йиқитиб юборади ва ўзи эса боши оққан томонга қочиб кетади. Алишер гуп этиб қум устига тушадида, бепоён чўлда ўзи ёлғиз қолиб кетганлигини сезади. У жуда қўрқиб, додлашни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қолади ва ўрнидан туриб, атрофни кузатади. Шунда у ўзини йўқотмасдан отасидан, Ироқ вилояти – кун ботиш томонда, Ҳирот – кун қичишда, деган гапини ёдга олади. Алишер ақлини ишлатиб, кун ёришиб келаётган томонга қараб кетаверади. Бепоён чўл кимсасиз ва қўрқинчли бўлишига қарамай, ташналикни ҳам енгиб мақсад сари одим қадамлар ташлаб кетаверади. Орадан анча вақт ўтганидан сўнг, Алишернинг ота-онаси унинг йўқолиб қолганлигини билиб, қидиришга тушишади. Алишернинг ақл заковатини ишлатганлиги уни тўғри йўлдан олиб бориб, отаси томонидан топилишига имкон яратади.

         Навоийнинг ёшлигида ҳам зеҳнли эканлиги ва ҳар қандай вазиятда қўрқувни енгиб хулоса чиқаришига қойил қолмасдан иложимиз йўқ.

         Алишер Навоий ниҳоятда очиқкўнгил ва саховатпеша инсон сифатида улғайиб бошлайди. Йиллар ўтиб, Ҳирот тахтида ўтирган Абу Саиднинг Мирзабек исмли ёш аскарбошига мулозим бўлиб ишга ёлланади. Хуросон тахти учун бўлган жангларда, Мирзабек жангда ғалаба қозониб қайтиб, Алишерга жанг тафсилотларини гапириб бераётганда, ташқаридан бир хабарчи келиб, икки бандини олиб келганлигини билдиради. Қоида бўйича ғалабадан сўнг асир олинган аскарлар барчага иккитадан бўлиб берилиб, уларнинг калласи подшоҳга юборилар экан. Шунда Мирзабек билан Навоий ташқарига чиқиб, қуролли соқчилар ёнида турган, кийимлари ечиб олинган икки асирни кўришади. Хабарчи иккала асирнинг калласини ҳукмдорга юбориш кераклигини яна бир бор уқтириб, отига миниб кетади. Навоий, калласи олиниши керак бўлган йигитларга ачиниб, уларни қутқариш йўлларини қидира бошлайди. Шунда Мирзабекка бу икки бандини ўлдириб, барака топмасликни, жангда одам ўлдириш бошқа эканлигини, жангда душманни ўлдирмаса, ўзини ўлдириши мумкинлигини, лекин қурол-яроқсиз асирларни ўлдириш гуноҳ эканлигини таъкидлайди. Мирзабек буни қандай ҳал қилишни сўраганида, Навоий узоқдаги бир чинорни кўрсатиб, ўша ерда ўқ еб ўлган аскарларни кўрганлигини, уларнинг калласи бутун эканлигини, асирларнинг ўрнига ўлганларнинг калласини олиб юборишни тавсия қилади. Мирзабек бунга рози бўлиб, Навоийнинг айтганини қилади ва асирларни озод этиб ўз юртига жўнатиб юборади.

Алишер подшоҳнинг фармонини ерда қолдириш ўлим билан баробар эканлигини билсада, ундаги инсонийлик қўрқувдан ҳам устун келиб, икки инсон ҳаётини сақлаб қолишга эришади.

Замоннинг нотинчлиги улуғ мутафаккирнинг эркин ижод йўлидан боришига ҳамиша тўсқинлик қилиб келган.

Жангу жадалларда Ҳусайн Бойқаро ғолиб бўлиб, Хуросон тахтини эгаллаганидан сўнг, Навоийни ҳузурига чақиради ва уни давлатни бошқариш  ишига жалб қилмоқчилигини айтади. Навоий бунга ўз эътирозини билдириб, Ҳусайн Бойқарога тахтни олишда бўлган жангларда иштирок этмаганлигини, бу борада унга кўмаклашмаганлигини айтиб, подшоҳнинг илтимосини рад этади. Подшоҳ Ҳусайн Бойқаро унинг гапларини инобатга олиб, бошқа бир лавозим беради. Шундай бўлсада, Навоий муҳрдор лавозимига ўтирганидан сўнг, “ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир бўлганлар” деб, шаънига тош отиб юрганлар топилаверди. Алишер Навоий бундайларга жавобан “тош билан отганларга ош билан от” қабилида иш тутиб юраверди. Аксинча, унга ёмонлик қилаётганларга очиқчасига яхшилик қилишни канда қилмайди.

Бир куни Навоий саройга келганида унга ёмонлик ниятида бўлган Хусайн Бойқаронинг мулозимларидан ҳисобланган Ислом Барлос Навоийни учратиб, “Мен нодон, сизнинг қадрингизни билмаган эканман, яхшиликка яхшилик ҳар кишининг илкидин (қўлидан) келадур, аммо ёмонликка яхшилик сиздек олижаноб, эр кишининг илкидин келадур, мен ўлар-ўлгунимча сизнинг содиқ қулингизмен” дейди.

Шоир мана шундай ҳаракатлари билан ҳар қандай ёмонликка ёмонлик билан эмас, яхшилик қилиб ижобий натижага эришиш ва уни енгиш мумкинлигини кўрсатиб беради.

Ҳар қайси замонда ёмонлик уруғини сочувчилар ва бировнинг эзгуликларини кўра олмайдиган шахслар топилганидек, Алишер замонида Ҳусайн Бойқаронинг яна бир мулозими Мажидиддин ҳамиша фитналар уюштириб, Алишерни подшоҳдан узоқлаштириш пайида юрар эди. Чунки, Алишернинг ақлли, фаросатли эканлиги, ночор аҳволдаги халқни ўйлаши, халқнинг гарданидаги солиқ юкини камайтириш чораларини кўриши унга ёқмас эди. Чунки, Мажидиддин ва унга ўхшаган нобакорлар халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўяр, юртнинг истиқболидан кўра ўз ҳамёнини ўйлар эди.

Ваоланки, Мажидиддин ўз сўзида, “Алишер бошқача одам. Ул деҳқончиликдин зўр даромад олиб, кундан кун бойимоқда. Хизмати эвазига подшоҳ анга суюрғол қилғон қишлоқларда зироатчилик ривож топмоқда. Алишер ақлли одам. От-улови йўқ деҳқонга от сотуб олиб берадур, уруғлик берадур. Албатта, деҳқон миннатдор бўлиб, яхшиликни икки ҳисса қилиб қайтарадур. Ақлли одам. Аммо ул доғи давлат ишларида улуғ хатоға йўл қўйди. Юртни, халқни ўйлаб, сарой талабларини унутди. Хазинага тушган ярмоқнинг кўпини карвонсаройлар, работлар, ҳаммомлар, кўприклар қурмоқ, анҳор-ариқлар қазимоқ учун сарф қилди. Ҳозирғи дамда давлат хазинасида сичқонлар асо таяниб юрадурлар. Подшоҳ ва шаҳзодаларнинг харожати-зиёфат, чоғир мажлислари учун ярмоқ йўқ” деб, холбуки, Навоий қилаётган ишлар давлатнинг юксалиши, халқнинг фаровонлиги йўлида бўлсада, унинг ўзи шу давлатнинг юқори лавозимларида ишласада, разиллик йўлидан қайтмайди.

Мана шундай кўпгина маломатлар ва ёмонлашлар билан Алишер “Астрободга” ҳоким қилиб жўнатилади. УАстрободда асосий эътиборни халқни яхши яшашига қаратиб, уларни арзини тинглаб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни иложи борича ҳал қилишга ҳаракат қилади.

Бир куни, тушдан кейин арзгўйларнинг шикоятини тинглаб турган вақтда, елкасига катта ямоқ тушган бўз яктакли, новча, рангпар бир йигит кириб келади. Шунда у Навоийнинг ўнг томонидан ўтирган Хожа Шамшиддинга энгашиб таъзим қилади ва уни ҳоким деб ўйлаб бир арз билан келганлигиин билдиради.

Шунда Хожа Шамсиддин арзчига қараб, “Аҳмоқ, кўзинг кўрми? Алишербек жаноблари қаршингда ўтирибдиларку” деб ўшқиради. Деҳқонларни одам ўрнида кўрмайдиган девон бошлиғининг бу қўпол муомаласидан Навоий қаттиқ ранжийди. Шунда, бўз яктакли арзгўй Навоийга таъзим қиладида, девон соҳибига пичинг қилиб, “Кўзимиз кўр бўлмаса, шунча жабру ситамга чидаб ётармидик!” деб айтади. Девон соҳиби Хожа Шамшиддин бундан ғазабланиб кетади ва бақирмоқчи бўлганида Навоий “Майли арзингизни айтинг” деб, вазиятни юмшатади.

Арзномада деҳқонлар томонидан “Астробод вилоятининг ҳокими Алишербек жанобларига, Биз Саданрустоқ бўлуки Марямобод кент улуси бош уриб арз қилурмиз: бундан тўрт йил муқаддам қароқчилар кентимизни босиб, аҳолининг ярмидан кўпини банди қилиб олиб кетиб эрдилар. Аммо ижарадор ўлпончилар, кент аҳолисининг икки баравар камайганига қарамай, аввалги миқдорда бож-хирож олурлар. Ҳаммамиз хонавайрон бўлдик, далаларни ўт босиб кетди. Илтимос қилурмизким….” деб, ўзларни оғир аҳволга тушиб қолганлари баён қилинган эди.

Навоий узундан-узоқ бўлган бу арзномага қулоқ солиб, унинг юзлари кўланка босиб, кўзларига ғам чўкади. Содда тил билан ёзилган бу аризада ноҳақ эзилган халқнинг фарёди битилган эди. Навоий аризачидан, шаҳарда аввал неча хонадон бўлганлигини, қароқчилар босқинидан сўнг нечта хонадон қолганлигини суриштириб, тўқсон уйлик хонадондан икки юзлик хонадоннинг солиғи ундириб келинаётганлигини аниқлайди. Шоир буларни этишиб, бош чайқаб, уҳ тортади ва мамлакатнинг ҳар бир бурчагида шундай ноҳақликлар юз бераётганлигини уйлайди. Алишер Навоий аризачи айтган манзилни бож-хирожлари ким томонидан йиғилаётганлигини, агар арзномада битилган гаплар тўғри бўлса, у золимларга жазо бериш кераклигини, тоинки бу жазо бошқа золимларга ҳам ибрат бўлишини тайинлайди. Девонхона раҳбари Марямобод кенти жамоасининг аризасини текшириб, унда баён қилинган воқеаларнинг тўғри эканлигини аниқлайди. Навоий халққа зулм қилувчи амалдорларни кўришга кўзи йўқ эди. У ғазабга келиб, хирож йиғувчилар Аҳмадали ва Муҳсинбек эканлигини аниқлайди. Шунда Аҳмадалини ишдан бўшатиш ва бутун мол-мулкини хазина фойдасига мусодара қилиш тўғрисида буйруқ беради. Муҳсинбекни эса ялонғоч баданига ўн беш таёқ урдириб, Астробод вилоятидан бадарға қилдиради. Зулмдан азият чеккан Марямобод кенти аҳлига иноятнома берилиб, икки йилгача бож-хирождан озод этилади. Мана шу воқеадан сўнг амалдорлар, ижарадорлар нафсларини тийиб, ҳар қадамларини ўлчаб босадиган бўлиб қоладилар.

Навоий ўз қирғоғидан чиқиб мамлакатни босган зулм-ваҳшат дарёсини қамчи билан уриб, ўз соҳилига чекинтириш мумкин эмаслигини яхши биларди. Лекин қўлидан келгунича меҳнат аҳлига ёрдам қилиб, унинг устидаги зулм юкини енгиллаштиришга бор кучи билан уринарди. Фақир-фуқаролар ҳам унинг бу ниятини билиб, ҳар қадамда унга миннатдорчилик билдирардилар.

Бир куни Навоий Ҳиротда ўзининг боғида ижод ишлари билан банд бўлиб турган вақтда, Балк туман ҳокими ҳисобланган укаси Дарвишалидан хабарчи келганлигини эшитиб, уни қабул қилади. Дарвишали хабарчи билан бир мактуб йўллаб, Ҳисор ҳокими томонидан Ҳусайн Бойқарога қарши исён бошланганлигини, у ҳам ушбу исёнда иштирок этмоқчи эканлигини, бунда акасининг фикрини билмоқчи эканлигини билдиради. Шунда Навоий ўзи замондан жабрдийда бўлиб турган бўлсада, “Халқнинг тинчлигини, мамлакат манфаатини мен ўз нафсимдан устун қўйдим, шул сабабдин бу ишни қилмадим, Мен сизларнинг бул номаъқул ишингизни ёқламайдурмен. Сиз шуни яхши билингки, ҳозирғи пайтда подшоўга қарши исён кўтармоқ ўзи шундоғ ҳам азоб ичида кун кечираётган халқнинг тинчлигини бузмоқ демакдур. Сиз қўзғалсангиз…, мамлакат яна қонга беланиб, улуснинг осойишталиги бузулғусидир. Бир золим ўрнига ўнлаб золимлар халқ бошида ёнғоқ чақмоққа бошлайдурлар” деб ўзининг кескин фикрларини айтади ва укасини бу йўлдан қайтаради.

Алишер Навоий мамлакатда жуда катта обрў эътиборга эга бўлиб, халқ подшоҳдан зулм кўраётган бўлсада, уларни Хусайн Бойқарога қарши қайрамас эди. Подшоҳга қарши қилинган исённи Ватанга хиёнат ва ўз ҳалқига қилинган зулм деб билар эди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат замирида ҳам халқни дардини эшитиш, уларнинг дарди билан яшаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида керак бўлса ўз ҳаловатимиздан ҳам кечиш кераклигини таъкидлашлари бежизга эмас. “Биз қачонки халқимизни рози қилсаккина уйлаган мақсадимизга эришган бўламиз”.

Китобхон ушбу қиссани ўқиганда, халқ фаровонлиги, Ватан равнақи йўлида ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигини, Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг давомчилари бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди, албатта.

Жиноят ишлари бўйича

Қоровулбозор туман суди раиси                                          Ж.Тожиев

Ўйланмасдан қилинган ишнинг оқибати жиноят бўлди

Фуқаро Р.С. қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, 2023 йил февраль ойида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, у ерда ишлаши ва Интернет тармоғидан фойдаланиши давомида, 2023 йилнинг тахминан ноябрь ойларида “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Ислами” диний экстремистик ташкилоти фаол аъзоларидан бири бўлган “Telegram” мессенжеридаги дастлабки терговда аниқланмаган “A.M.”номли профиль эгасининг таъсирига тушиб, мунтазам равишда уларнинг мутаассиблик ҳамда ақидапарастлик мазмунидаги материалларини томоша қилиб ва уларни қўллаб-қувватлаб, ўзининг “Telegram” мессенжерида очилган “Sunnat”, “Muslim”ва“R.Sunnat_777_” профиллари орқали “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Ислами” ДЭТнинг “Чойхона №1”, “UZ Portal 24/7” номли “виртуал гуруҳлари”га аъзо бўлиб, ташкилот тарафдорлари билан диний мазмунда муҳокамалар олиб борган.

Р.С.нинг фойдаланувида бўлган “TECNO SPARK 10C” IMEI-1 №350284581565500, IMEI-2 №350284851565518 русумли уяли алоқа воситаси кўздан кечирилганда унга ўрнатилган сим-карта ёрдамида, Интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Telegram” мессенжерида расмийлаштирилган “Sunnat”номли профили орқали “A.M.”номли профиль фойдаланувчисига 2024 йил
5 март куни соат 13:14.да Рашод қори Камаловнинг “Халифанинг менга керак эмас деган одам…” сўзлари билан бошланган ва мазмуни ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган 1 дақиқа 39 сониялик видео материални юбориш, шунингдек, “Nasheed_Rlyadul”, “Nasheed_Rlyadul_ Bizni_topolmaysiz_Siz_ o`sha_kunlar”, Nasheed_Rlyadul_Hijrat”“Nasheed_Rlyadul_ Rozi_bo`lingiz”, “Nasheed_Rlyadul_ Xor_bo`ladi” ва“Nasheed_ Rlyadul_ To`htamas” номли маърузаларни “Instagram” ижтимоий тармоғидаги ўзининг “Islomi_sherlar” номли профилига жойлаштириш орқали тарқатган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 9 январь кунги IH-019-сонли диншунослик экспертизаси хулосасига кўра, фуқаро Р.С. томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан ўзининг “Islomi_sherlar” номли профилига жойлаштириш орқали тарқатган “Nasheed_Rlyadul”, “Nasheed_Rlyadul_Bizni_topolmaysiz_ Siz_o`sha_kunlar”, “Nasheed_Rlyadul_Hijrat” “Nasheed_Rlyadul_ Rozi_bo`lingiz”, “Nasheed_Rlyadul_Sen_ ila_ko_paysin_mujohid soni”, “Nasheed_Rlyadul_Xor_ bo`ladi” ва “Nasheed_Rlyadul_To`htamas” номли диний материаллардаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги аниқланган.

Мазкур иш 2025 йил 21 август кунида жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судида кўриб чиқилиб, судланувчи Р.С. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми ва 2442-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга узил-кесил 3 /уч/ йил 6 /олти/ ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мана шу ўйланмасдан қилинган ҳаракатлар натижасида ҳали оила қуришга ҳам улгурмаган Р.С. энди маълум муддатга панжара ортида ўтиришга мажбур бўлади. 

Суд раиси                                                                            Ж.Тожиев

КЎЗА КУНДА ЭМАС, КУНИДА СИНАДИ

Эркин яшаш бахти инсонга инъом этилган энг олий бахтдир. Умрни мақсадли яшаб ўтиш ҳар кимнинг ўзига, ақлига, маънавиятига, одобига боғлиқдир.

Судланувчи Пулатов Эркин Эшпулатович (исм шарифи ўзгартирилган) эса ўзининг гулдек ҳаётини гўёки тўполон билан оқаётган дарёга ўзи қўли билан ғарқ қилганлар тоифасига мансуб десак ҳеч муболағаси йўқ.

Гап шундаки, судланувчи Э.Пулатов 2024 йил 22 сентябрь куни кеч соат 23:00 ларда спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда ўзи яшаб келаётган Когон туман “Ниёз ҳожи” МФЙ, “Ганчкаш” қишлоғида Мурадов Ўткир Турсунович (исм шарифи ўзгартирилган) билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, жанжал вақтида совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ошхона пичоғи билан Ў.Мурадовни қорин олди соҳасидан қасддан уриб, унга қасддан баданга оғир шикаст етказган.

Пичоқнинг ўткир тиғи Ў.Мурадовни қорин олди соҳасига уриб суққанлиги, сўнгра ИИБ ходимлари етиб келиб, уни Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетишганлигини билдирган.

Судланувчи Э.Пулатов судда Ў.Мурадов билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолганлигини, жанжал вақтида ошхона пичоғи билан Ў.Мурадовни қорин олди соҳасидан қасддан уриб, унга оғир шикаст етказганлигини, қилмишидан пушаймондалигини, жабрланувчи Ў.Мурадовга етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, унга нисбатан жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, қонуний енгиллик беришни сўраган.

Судланувчи Пулатов Эркин Эшпулатович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси 2-қисмининг “л” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб 4 (тўрт) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси

Ўйланмасдан қилинган ишнинг оқибати жиноят бўлди

Фуқаро Р.С. қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, 2023 йил февраль ойида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, у ерда ишлаши ва Интернет тармоғидан фойдаланиши давомида, 2023 йилнинг тахминан ноябрь ойларида “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Ислами” диний экстремистик ташкилоти фаол аъзоларидан бири бўлган “Telegram” мессенжеридаги дастлабки терговда аниқланмаган “A.M.”номли профиль эгасининг таъсирига тушиб, мунтазам равишда уларнинг мутаассиблик ҳамда ақидапарастлик мазмунидаги материалларини томоша қилиб ва уларни қўллаб-қувватлаб, ўзининг “Telegram” мессенжерида очилган “Sunnat”, “Muslim”ва“R.Sunnat_777_” профиллари орқали “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Ислами” ДЭТнинг “Чойхона №1”, “UZ Portal 24/7” номли “виртуал гуруҳлари”га аъзо бўлиб, ташкилот тарафдорлари билан диний мазмунда муҳокамалар олиб борган.

Р.С.нинг фойдаланувида бўлган “TECNO SPARK 10C” IMEI-1 №350284581565500, IMEI-2 №350284851565518 русумли уяли алоқа воситаси кўздан кечирилганда унга ўрнатилган сим-карта ёрдамида, Интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Telegram” мессенжерида расмийлаштирилган “Sunnat”номли профили орқали “A.M.”номли профиль фойдаланувчисига 2024 йил
5 март куни соат 13:14.да Рашод қори Камаловнинг “Халифанинг менга керак эмас деган одам…” сўзлари билан бошланган ва мазмуни ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган 1 дақиқа 39 сониялик видео материални юбориш, шунингдек, “Nasheed_Rlyadul”, “Nasheed_Rlyadul_ Bizni_topolmaysiz_Siz_ o`sha_kunlar”, Nasheed_Rlyadul_Hijrat”“Nasheed_Rlyadul_ Rozi_bo`lingiz”, “Nasheed_Rlyadul_ Xor_bo`ladi” ва“Nasheed_ Rlyadul_ To`htamas” номли маърузаларни “Instagram” ижтимоий тармоғидаги ўзининг “Islomi_sherlar” номли профилига жойлаштириш орқали тарқатган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 9 январь кунги IH-019-сонли диншунослик экспертизаси хулосасига кўра, фуқаро Р.С. томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан ўзининг “Islomi_sherlar” номли профилига жойлаштириш орқали тарқатган “Nasheed_Rlyadul”, “Nasheed_Rlyadul_Bizni_topolmaysiz_ Siz_o`sha_kunlar”, “Nasheed_Rlyadul_Hijrat” “Nasheed_Rlyadul_ Rozi_bo`lingiz”, “Nasheed_Rlyadul_Sen_ ila_ko_paysin_mujohid soni”, “Nasheed_Rlyadul_Xor_ bo`ladi” ва “Nasheed_Rlyadul_To`htamas” номли диний материаллардаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги аниқланган.

Мазкур иш 2025 йил 21 август кунида жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судида кўриб чиқилиб, судланувчи Р.С. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми ва 2442-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга узил-кесил 3 /уч/ йил 6 /олти/ ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мана шу ўйланмасдан қилинган ҳаракатлар натижасида ҳали оила қуришга ҳам улгурмаган Р.С. энди маълум муддатга панжара ортида ўтиришга мажбур бўлади. 

Суд раиси                                                                             Ж.Тожиев

КЎЗА КУНДА ЭМАС, КУНИДА СИНАДИ

Эркин яшаш бахти инсонга инъом этилган энг олий бахтдир. Умрни мақсадли яшаб ўтиш ҳар кимнинг ўзига, ақлига, маънавиятига, одобига боғлиқдир.

Судланувчи Пулатов Эркин Эшпулатович (исм шарифи ўзгартирилган) эса ўзининг гулдек ҳаётини гўёки тўполон билан оқаётган дарёга ўзи қўли билан ғарқ қилганлар тоифасига мансуб десак ҳеч муболағаси йўқ.

Гап шундаки, судланувчи Э.Пулатов 2024 йил 22 сентябрь куни кеч соат 23:00 ларда спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда ўзи яшаб келаётган Когон туман “Ниёз ҳожи” МФЙ, “Ганчкаш” қишлоғида Мурадов Ўткир Турсунович (исм шарифи ўзгартирилган) билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, жанжал вақтида совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ошхона пичоғи билан Ў.Мурадовни қорин олди соҳасидан қасддан уриб, унга қасддан баданга оғир шикаст етказган.

Пичоқнинг ўткир тиғи Ў.Мурадовни қорин олди соҳасига уриб суққанлиги, сўнгра ИИБ ходимлари етиб келиб, уни Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетишганлигини билдирган.

Судланувчи Э.Пулатов судда Ў.Мурадов билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолганлигини, жанжал вақтида ошхона пичоғи билан Ў.Мурадовни қорин олди соҳасидан қасддан уриб, унга оғир шикаст етказганлигини, қилмишидан пушаймондалигини, жабрланувчи Ў.Мурадовга етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, унга нисбатан жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, қонуний енгиллик беришни сўраган.

Судланувчи Пулатов Эркин Эшпулатович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси 2-қисмининг “л” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб 4 (тўрт) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси

Ўғриларга муносиб жазо

Фуқаро З.Б. танишлари Р.Н. ҳамда  Ё.М. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, улар муқаддам ўғирлик жинояти содир этганликлари учун судланганлигидан, ўзига ижобий хулоса чиқармасдан, яна қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 11 ноябрь куни тахминан соат 02:00.ларда Бухоро шаҳар “С.Айний” МФЙ, “Халқлар дўстлиги” кўчасидаги йўл ёқасида жойлашган савдо дўконининг ташқи томонида турган У.Абдулхайровга тегишли “VVGUZ” электр сим кабелларни яширин равишда олиб кетмоқчи бўлган вақтида, дўкон қоровулининг чиқиб қолиши натижасида ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра жиноий мақсадини охирига етказа олмасдан, хавфли рецидивист ўғирлик жиноятига суиқасд қилганлар.

Шунингдек, З.Б. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш йўли билан текин бойлик орттириш мақсадида танишлари Р.Н. ҳамда  Ё.М. билан ва бошқалар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 11 ноябрь куни тахминан соат 02:40.ларда Бухоро шаҳар “С.Айний” МФЙ, “Халқлар дўстлиги” кўчасидаги йўл ёқасида жойлашган савдо дўконининг ташқи томонида турган У.Абдулхайровга тегишли 90 метр узунликдаги баҳоси 15.000.000 сўмлик “VVGUZ” электр сим кабелларни яширин равишда ўғирлаб олиб, хавфли рецидив ўғирлик жиноятини содир қилганлар.

Бундан ташқари, Р.Н. қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, таниши А.Қ. ва бошқалар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида,
2024 йил 5 ноябрь куни соат 16:00.дан 2024 йил 6 ноябрь куни соат 07:00.га қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро шаҳар Тўқимачи МФЙ, “Мустақиллик” кўчаси йўли ёқасида жойлашган С.Хамраевга тегишли савдо дўконининг ташқи томонидаги шиша эшик қулфини бузиш орқали савдо дўкони ичига ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ичидан жами баҳоси 83.825.000 сўмни ташкил қилувчи турли хил узунликдаги электр сим кабеллари ва бошқа электр жиҳозларини яширин равишда ўғирлаб олиб, жабрланувчи С.Хамраевга 83.825.000 сўмлик анча миқдорда моддий зарар етказиб, хавфли рецидив ўғирлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат 2025 йил 7 май кунида жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, судланувчилар Ё.М., З.Б., Р.Н., А.Қ.лар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича

Қоровулбозор туман суди раиси                                       Ж.Тожиев    

Бухоро вилоят суди

бош консультанти                                                            Ф.Шарапов

“Рақамли суд” одил судловга элтувчи муҳим қадам

Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига “Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди.

Мирзиёев Шавкат Миромонович.

Одил судлов самарадорлиги судьяларнинг бой билим, катта ҳаётий тажриба даражаси ва амалий кўникмаларига эга бўлиши лозимлигига боғлиқлиги барча жабҳаларда демократик ўзгаришлар, жадал ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги шиддатли давримизда янада теранроқ намоён бўлмоқда. Айниқса, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, суд тизимини ҳам четлаб ўтмади.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида муҳтарам президентимиз 2025 йил 21 августда ПФ 140-сонли “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармонни қабул қилдилар.

Мазкур фармон 9 бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлимда  рақамлаштириш борасида қўйилган устувор мақсадлар, вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, фармон ижросини таъминловчи масъуллар,  молиявий ресургача кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида «Рақамли суд» концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш;

судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича «Кибер ҳуқуқ» йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;

иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;

«Рақамли суд» концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш каби олий мақсадларни белгилаб берган.

Шунингдек, судлар фаолиятига «Рақамли суд» концепциясини жорий этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар қуйидагилар бўлиб, жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида, «Рақамли суд» концепциясини амалга ошириш доирасида судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантириш, мурожаатларнинг судга электрон шаклда юборилиши, ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмаслиги ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этиши, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилиши, суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилиши, суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилиши,  сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланиши, суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилиши белгилаб берилган.

Бундан кўринадики, муҳтарам президентимизнинг мазкур фармонлари суд ҳокимияти нуфузини янада ошириш, уни инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилувчи мустақил институтга айлантириш борасида замон талаби доирасида хизмат қилиб, ушбу соҳада давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради.

Фуқаролик ишлари бўйича

Бухоро туманлараро суди раиси                                      О.Наврузов

Фуқаролик ишлари бўйича

Бухоро туманлараро суди судьяси                                      З.Курбонова

Skip to content