on 10 Nov 2022 By admin Yangiliklar Алимент ундириш ҳақидаги ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари Оилавий низоларга никоҳдан ажратиш, никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш, алимент ундириш, ота-она таъминоти учун фарзандидан пул ундириш, бола яшаш жойини ёки бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаш, болани тарбияга олиш, оталикни белгилаш, ота-оналик ҳуқуқидан махрум қилиш, оталикка эътироз билдириш, шунингдек оила низолари билан боғлиқ бошқа низолар киради.Шу низолар ичида оталикни белгилаш ва алимент ундириш низоларига эътибор қаттиқ қаратилади. Оталикни белгилаш низоси келиб чиқишига эр-хотиннинг оила қонунчилигига риоя қилмаслиги, никоҳларини ФХДЁ бўлимларида қайд қилдирмасдан фарзандли бўлишлари, эр тарафнинг оталикни белгилаш ҳақида ФХДЁ бўлимига ариза беришга бормаслиги сабаб бўлади.Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 13-моддасига кўра, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмайди.Йил якунлари бўйича таҳлиллар, умумлаштирувлар шуни кўрсатаяптики, фуқароларнинг диний расм-русумлар, яъни шаърий никоҳ асосида оила қуришлари ҳолати ҳамон учраб турибди. Шунингдек, оталикни белгилатиш ҳақидаги даъво талаблари судларда бирмунча ошганлиги ташвишлидир.Никоҳнинг қонуний расмийлаштирилмаслиги боланининг отаси деб ҳисобланаётган отанинг ФХДЁ органига бориб, оталикни белгилатиш ҳақида ариза бермаслиги, баъзи ҳолларда бунга шахсини тасдиқлайдиган ҳужжати йўқлигини важ қилиши ёки болани тан олмаслиги бу тоифадаги ишларнинг судларгача етиб келишига сабаб бўлади.Ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, оталик ота-онанинг биргаликдаги ФХДЁ органига берган аризаси асосида, агар ота ФХДЁ органига ариза бермаса, оталик онанинг ўзининг аризасига асосан суд тартибида белгиланади.Оталикни суд тартибида белгилаш ота-онадпн бирининг ёки болпнинг васийси(ҳомийси)нинг ёхуд бола кимнинг қарамоғида бўлса, шу шахснинг аризасига, шуниннгдек бола вояга етганидан кейин унинг ўзи берган аризага асосан ҳам амалга оширилади.Шаръий никоҳдан ўтишнинг оқибатлари бошқа низоларни, хусусан алимент ундириш, баъзи ҳолларда эса мол-мулкни ундириш низоларини ҳам келтириб чиқаради.Оталикни белгилаш бола таъминоти билан узвий боғлиқлиги учун бу тоифадаги ишлар судларда қисқа муддатларда кўриб чиқилади.Оталикни белгилаш низоларини кўришда суд даъвогар ва жавобгарнинг бола туғилгунга қадар умумий рўзғор асосида оила юритган-юритмаганлигига, болани биргаликда тарбиялаганликларига, оталикни тан олганлигига, болага ва унинг онасига моддий ва маънавий ёрдам берилганлиги ва бошқа далиллар мавжудлигига ҳуқуқий баҳо бериб қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқариши лозим.Жавобгар оталикни тан олмаганлигида ва даъвони қаноатлантириш учун асослар етарли бўлмаганида одам ДНКси бўйича суд-биологик экспертизаси тайинлаш амалиётда кўп учрайди.Оталикни белгилаш ҳақида даъво бериш ҳуқуқига эга шахс судга берган даъво аризасига боланинг оталиги белгиланмаганлигини тасдиқлайдиган туғилганлик гувоҳномаси нусхасини тақдим қилиши шарт.Суднинг ҳал қилув қарори билан оталик белгиланганида қабул қилинган ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ФХДЁ бўлимига далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш учун юборилади.Ҳал қилув қарорига асосан ФХДЁ органи болага янги туғилганлик тўғрисида гувоҳнома беради.Оталикни белгилаш ва алимент ундириш даъволари бўйича даъвогар давлат божидан озод қилинган.Бироқ, даъво қаноатлантирилса, давлат божи жавобгардан ундирилишини қонунчилик истисно қилмайди.Шунингдек, оталикни белгилаш даъволари бўйича қонунчиликда даъво муддати қўлланмаслиги белгилаб қўйилган. Яъни, даъвогарлар бу мазмундаги даъво билан исталган пайтда мурожаат қилишга ҳақли.Боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган, лекин ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс вафот этган тақдирда унинг оталик факти суд томонидан белгиланиши мумкин.Бундай ҳолатда судда иш даъво юритиш тартибида эмас, балки манфаатдор шахснинг аризасига асосан алоҳида иш юритиш, яъни юридик фактни белгилаш тартибида кўриб чиқилади.Оталикни белгилаш билан боғлиқ низоларнинг кўпайганлиги фуқароларнинг ҳуқуқий билими етарли эмаслигини, бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, маҳалла профилактика инспекторлари олиб бораётган ишлар, шунингдек, бунга масъул шахсларнинг суд билан ҳамкорлиги етарли даражада йўлга қўйилмаганлигини кўрсатмоқда. Зафар Усмонов,Фуқароик ишлари бўйича Ғиждувон туманларо суди раиси Азиз Шарипов,Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди судьяси