Ўйланмасдан қилинган ишнинг оқибати жиноят бўлди

Фуқаро Р.С. қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, 2023 йил февраль ойида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, у ерда ишлаши ва Интернет тармоғидан фойдаланиши давомида, 2023 йилнинг тахминан ноябрь ойларида “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Ислами” диний экстремистик ташкилоти фаол аъзоларидан бири бўлган “Telegram” мессенжеридаги дастлабки терговда аниқланмаган “A.M.”номли профиль эгасининг таъсирига тушиб, мунтазам равишда уларнинг мутаассиблик ҳамда ақидапарастлик мазмунидаги материалларини томоша қилиб ва уларни қўллаб-қувватлаб, ўзининг “Telegram” мессенжерида очилган “Sunnat”, “Muslim”ва“R.Sunnat_777_” профиллари орқали “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Ислами” ДЭТнинг “Чойхона №1”, “UZ Portal 24/7” номли “виртуал гуруҳлари”га аъзо бўлиб, ташкилот тарафдорлари билан диний мазмунда муҳокамалар олиб борган.

Р.С.нинг фойдаланувида бўлган “TECNO SPARK 10C” IMEI-1 №350284581565500, IMEI-2 №350284851565518 русумли уяли алоқа воситаси кўздан кечирилганда унга ўрнатилган сим-карта ёрдамида, Интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Telegram” мессенжерида расмийлаштирилган “Sunnat”номли профили орқали “A.M.”номли профиль фойдаланувчисига 2024 йил
5 март куни соат 13:14.да Рашод қори Камаловнинг “Халифанинг менга керак эмас деган одам…” сўзлари билан бошланган ва мазмуни ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган 1 дақиқа 39 сониялик видео материални юбориш, шунингдек, “Nasheed_Rlyadul”, “Nasheed_Rlyadul_ Bizni_topolmaysiz_Siz_ o`sha_kunlar”, Nasheed_Rlyadul_Hijrat”“Nasheed_Rlyadul_ Rozi_bo`lingiz”, “Nasheed_Rlyadul_ Xor_bo`ladi” ва“Nasheed_ Rlyadul_ To`htamas” номли маърузаларни “Instagram” ижтимоий тармоғидаги ўзининг “Islomi_sherlar” номли профилига жойлаштириш орқали тарқатган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 9 январь кунги IH-019-сонли диншунослик экспертизаси хулосасига кўра, фуқаро Р.С. томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан ўзининг “Islomi_sherlar” номли профилига жойлаштириш орқали тарқатган “Nasheed_Rlyadul”, “Nasheed_Rlyadul_Bizni_topolmaysiz_ Siz_o`sha_kunlar”, “Nasheed_Rlyadul_Hijrat” “Nasheed_Rlyadul_ Rozi_bo`lingiz”, “Nasheed_Rlyadul_Sen_ ila_ko_paysin_mujohid soni”, “Nasheed_Rlyadul_Xor_ bo`ladi” ва “Nasheed_Rlyadul_To`htamas” номли диний материаллардаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги аниқланган.

Мазкур иш 2025 йил 21 август кунида жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судида кўриб чиқилиб, судланувчи Р.С. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми ва 2442-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга узил-кесил 3 /уч/ йил 6 /олти/ ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мана шу ўйланмасдан қилинган ҳаракатлар натижасида ҳали оила қуришга ҳам улгурмаган Р.С. энди маълум муддатга панжара ортида ўтиришга мажбур бўлади. 

Суд раиси                                                                             Ж.Тожиев

КЎЗА КУНДА ЭМАС, КУНИДА СИНАДИ

Эркин яшаш бахти инсонга инъом этилган энг олий бахтдир. Умрни мақсадли яшаб ўтиш ҳар кимнинг ўзига, ақлига, маънавиятига, одобига боғлиқдир.

Судланувчи Пулатов Эркин Эшпулатович (исм шарифи ўзгартирилган) эса ўзининг гулдек ҳаётини гўёки тўполон билан оқаётган дарёга ўзи қўли билан ғарқ қилганлар тоифасига мансуб десак ҳеч муболағаси йўқ.

Гап шундаки, судланувчи Э.Пулатов 2024 йил 22 сентябрь куни кеч соат 23:00 ларда спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда ўзи яшаб келаётган Когон туман “Ниёз ҳожи” МФЙ, “Ганчкаш” қишлоғида Мурадов Ўткир Турсунович (исм шарифи ўзгартирилган) билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, жанжал вақтида совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ошхона пичоғи билан Ў.Мурадовни қорин олди соҳасидан қасддан уриб, унга қасддан баданга оғир шикаст етказган.

Пичоқнинг ўткир тиғи Ў.Мурадовни қорин олди соҳасига уриб суққанлиги, сўнгра ИИБ ходимлари етиб келиб, уни Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетишганлигини билдирган.

Судланувчи Э.Пулатов судда Ў.Мурадов билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолганлигини, жанжал вақтида ошхона пичоғи билан Ў.Мурадовни қорин олди соҳасидан қасддан уриб, унга оғир шикаст етказганлигини, қилмишидан пушаймондалигини, жабрланувчи Ў.Мурадовга етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, унга нисбатан жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, қонуний енгиллик беришни сўраган.

Судланувчи Пулатов Эркин Эшпулатович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси 2-қисмининг “л” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб 4 (тўрт) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси

Ўғриларга муносиб жазо

Фуқаро З.Б. танишлари Р.Н. ҳамда  Ё.М. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, улар муқаддам ўғирлик жинояти содир этганликлари учун судланганлигидан, ўзига ижобий хулоса чиқармасдан, яна қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 11 ноябрь куни тахминан соат 02:00.ларда Бухоро шаҳар “С.Айний” МФЙ, “Халқлар дўстлиги” кўчасидаги йўл ёқасида жойлашган савдо дўконининг ташқи томонида турган У.Абдулхайровга тегишли “VVGUZ” электр сим кабелларни яширин равишда олиб кетмоқчи бўлган вақтида, дўкон қоровулининг чиқиб қолиши натижасида ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра жиноий мақсадини охирига етказа олмасдан, хавфли рецидивист ўғирлик жиноятига суиқасд қилганлар.

Шунингдек, З.Б. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш йўли билан текин бойлик орттириш мақсадида танишлари Р.Н. ҳамда  Ё.М. билан ва бошқалар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 11 ноябрь куни тахминан соат 02:40.ларда Бухоро шаҳар “С.Айний” МФЙ, “Халқлар дўстлиги” кўчасидаги йўл ёқасида жойлашган савдо дўконининг ташқи томонида турган У.Абдулхайровга тегишли 90 метр узунликдаги баҳоси 15.000.000 сўмлик “VVGUZ” электр сим кабелларни яширин равишда ўғирлаб олиб, хавфли рецидив ўғирлик жиноятини содир қилганлар.

Бундан ташқари, Р.Н. қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, таниши А.Қ. ва бошқалар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида,
2024 йил 5 ноябрь куни соат 16:00.дан 2024 йил 6 ноябрь куни соат 07:00.га қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро шаҳар Тўқимачи МФЙ, “Мустақиллик” кўчаси йўли ёқасида жойлашган С.Хамраевга тегишли савдо дўконининг ташқи томонидаги шиша эшик қулфини бузиш орқали савдо дўкони ичига ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ичидан жами баҳоси 83.825.000 сўмни ташкил қилувчи турли хил узунликдаги электр сим кабеллари ва бошқа электр жиҳозларини яширин равишда ўғирлаб олиб, жабрланувчи С.Хамраевга 83.825.000 сўмлик анча миқдорда моддий зарар етказиб, хавфли рецидив ўғирлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат 2025 йил 7 май кунида жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, судланувчилар Ё.М., З.Б., Р.Н., А.Қ.лар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича

Қоровулбозор туман суди раиси                                       Ж.Тожиев    

Бухоро вилоят суди

бош консультанти                                                            Ф.Шарапов

“Рақамли суд” одил судловга элтувчи муҳим қадам

Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига “Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди.

Мирзиёев Шавкат Миромонович.

Одил судлов самарадорлиги судьяларнинг бой билим, катта ҳаётий тажриба даражаси ва амалий кўникмаларига эга бўлиши лозимлигига боғлиқлиги барча жабҳаларда демократик ўзгаришлар, жадал ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги шиддатли давримизда янада теранроқ намоён бўлмоқда. Айниқса, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, суд тизимини ҳам четлаб ўтмади.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида муҳтарам президентимиз 2025 йил 21 августда ПФ 140-сонли “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармонни қабул қилдилар.

Мазкур фармон 9 бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлимда  рақамлаштириш борасида қўйилган устувор мақсадлар, вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, фармон ижросини таъминловчи масъуллар,  молиявий ресургача кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида «Рақамли суд» концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш; фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш;

судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича «Кибер ҳуқуқ» йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;

иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;

«Рақамли суд» концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш каби олий мақсадларни белгилаб берган.

Шунингдек, судлар фаолиятига «Рақамли суд» концепциясини жорий этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар қуйидагилар бўлиб, жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида, «Рақамли суд» концепциясини амалга ошириш доирасида судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантириш, мурожаатларнинг судга электрон шаклда юборилиши, ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмаслиги ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этиши, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилиши, суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилиши, суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилиши,  сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланиши, суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилиши белгилаб берилган.

Бундан кўринадики, муҳтарам президентимизнинг мазкур фармонлари суд ҳокимияти нуфузини янада ошириш, уни инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилувчи мустақил институтга айлантириш борасида замон талаби доирасида хизмат қилиб, ушбу соҳада давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради.

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Бухоро туманлараро суди раиси                                      О.Наврузов

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Бухоро туманлараро суди судьяси                                      З.Курбонова

Оилавий (маиший) зўравонлик ҳуқуқбузарлигининг

ўзига хос хусусиятлари ва олдини олиш чоралари

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади, давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб қатъий белгиланган. Шу билан бирга 2023 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекслари, бир қатор қонун ва қонун ости ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 592-модда билан тўлдирилиб, оилавий (маиший) зўравонлик деб номланди. Мазкур модда 1-қисмида хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни, қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш учун жавобгарлик белгиланган. Шахснинг ҳаракатларини малакалашда жабрланувчининг шахси муҳим аҳамиятга эга. Оилавий (маиший) зўравонлик хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан етказилган бўлсагина, жавобгарликка сабаб бўлади. Бунда:

эр-хотин — никоҳи фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олинган шахслар;

собиқ эр-хотин — никоҳи қонунда белгиланган тартибда тугатилган ёки ҳақиқий эмас деб топилган шахслар;

бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахслар — муайян хонадон ёки уйда эр-хотинлик муносабатларида яшовчи, умумий мол-мулк ва пул маблағларига эгалик қилувчи эркак ҳамда аёл;

умумий фарзандга эга бўлган шахслар — ўзаро муносабатлари натижасида фарзандли бўлган эркак ва аёл тушунилади.

Амалиётда мазкур тоифадаги ишларни судда кўриб чиқиш давомида, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсларнинг нотўғри малакаланган ҳолатлар учраб турибди. Жумладан, қайнона, келин, қайниака, қайниука ва бошқалар, аммо эр-хотинлик муносабатлари бўлмаган ва умумий фарзандга эга бўлмаган шахсларнинг қилмиши ҳам МЖтКнинг 592-моддаси билан малакаланган. Судда ишни кўриб чиқишда маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг қилмиши МЖтКнинг 592-моддасидан Кодекснинг тегишли моддасига қайта малакаланиб, айбдор шахснинг қилмиши ва шахсига мос ва етарли жазо тайинланган. Мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига оиладаги муҳитнинг салбий эканлиги, эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар кескин эканлиги, турмушдаги ижтимоий муаммолар ва моддий етишмовчилик, ҳуқуқий онг ва маданиятнинг ривожланмагани, оила муқаддас эканлиги ҳақидаги тушунчаларнинг етишмаслиги асосий сабаблар ҳисобланади. Бу каби ҳуқуқбузарлик ёки жиноятнинг келиб чиқмаслиги ва олдини олиш мақсадида фуқаролар, жумладан эр-хотинлик муносабатларига киришаётган ёшларга кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш лозим бўлади. Уларга оила жамиятнинг асосий бўғини экани, ҳаётда бир-бирини қўллаб-қувватлаши, ўзаро характерларини англаб олишлари, миллий қадриятларга ҳурмат қилиш, ижтимоий муаммолар, бўлажак фарзандлар тарбиясида масъулиятни ҳис қилиш каби муҳим тушунчаларни етказиш лозим бўлади.

Зеро, оила мустаҳкам бўлса, мамлакат ривожланади, жамият фаровон бўлиб, гуллаб-яшнайди.

Жиноят ишлари бўйича

Қоровулбозор тумани судининг

тергов судьяси                                                                     Б.Қурбонов

Табиатни экологик маданият асрайди

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Атроф-муҳит муҳофазаси ниҳоятда муҳим. Яшаш учун табиатни асрашимиз, табиий ресурсларни оқилона бошқаришимиз, улардан тежамкорлик билан фойдаланишимиз зарур. Бугунги кунда ер шаридаги кўплаб экотизимлар захираси деярли буткул тугаб, ортга қайтариб бўлмайдиган даражага юз тутган. Аҳоли сони ошиб бориши ҳам табиат ресурсларини камайиб боришига сабаб бўлмоқда.

 Яшаш учун кураш баҳонасида инсоният нафақат табиий иқлимга ҳам ўз таъсирини ўтказа оладиган кучга эга бўлди. Бироқ, табиатга зўрлик қилишга табиат ҳам тегишли жавоб қайтармоқда. Инсоният учун ноқулай бўлган глобал муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган иқлим ўзгаришларининг асосий айбдори инсоннинг ўзидир.

Табиатда, ўз-ўзини тозалаш, тиклаш, янгилашдек ажойиб қонуният амал қилади. Лекин асрлар давомида бузилмай келган бу мувозанат инсоният табиат устидан устунлик ўрнатган 20-асрдан бошлаб бузилди.

 Охирги 150 йилда планетамиздаги ҳароратнинг ўртача 1,5 даражага кўтарилиши доимий музликлар қисқариши, умумий сув сатҳининг кўтарилиши, чўлланиш жараёни кучайиши каби глобал муаммоларни келтириб чиқармоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бунга асосий сабаб сифатида саноат корхоналаридан ҳамда транспорт воситаларидан атмосферага чиқарилётган турли газлар ва бошқа чиқиндилар миқдорининг ошиши натижасида озон қобиғининг емирилиши, буғхона эффектининг шаклланиши ва бошқа омиллар кўрсатилмоқда. Мазкур экологик муаммо Ер планетасининг барча минтақалари учун хос муаммодир. Демак, уни бартараф этишда барча мамлакатлар ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилиши зарур.

Бу масалада Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳсинга лойиқ. Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб берилиб, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлиги кучайтирилган.

Шунингдек, экологик масалаларни ҳал этишда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Таъкидлаш керакки, бу йўналишда аҳолининг экологик маданиятини ошириш керак. Экологик тарбияни амалда бажарилиши зарур. Бу эса тизимли чора-тадбирлар, мунтазам тарғибот тадбирлари орқали амалга ошади.

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро туман суди раиси:                                                  З.Қурбонов

Суд ва судьяга ишонч-одил судлов омилларидан бири ҳақида

Одоб-ахлоқ қоидалари суд ҳокимияти органларида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида суд ҳокимиятига
бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда суд аппарати ходимларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган.

            Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга, аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга,
инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилиши ҳақида;

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳуқуқий  демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шартларидан биридир.

Чунки, инсон шаъни, қадр-қимати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари айнан адолатли ва мустақил суд томонидан ҳимоя қилинади.

Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштириш, Конституция устуворлиги, қонун олдида тенглик, инсонпарварлик, адолатлилик, суд ҳокимятининг мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнида тортишув тамойилларини татбиқ этиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи қабул қилинди.

Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигини 34 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида суд тизими мустақил бўлмас экан, жамиятимизда ривожланиш бўлмайди. Суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда
қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Янги Ўзбекистонда ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун
барча зарур шароитлар яратилади. Қанчалик қийин бўлмасин, суд тизимидаги ислоҳотларимизни, албатта, давом эттирамиз”, деб таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари қабул қилинди.

Мазкур тарихий ҳужжатларда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва
одил судлов сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, Президентимизнинг “Одил
судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2023-2026 йилларда суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли Стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тасдиқланди.

Стратегия Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари, устувор йўналишлари
ҳамда истиқболли вазифаларини белгилайди, шунингдек соҳага илғор халқаро стандартларни янада кенг жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, ушбу Стратегияни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг 10 та йўналиши бўйича 28 та чора-тадбирлари белгилаб қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, низоларни муқобил ҳал қилиш институтини ривожлантириш, яъни айрим тоифадаги ишларни судгача ва суддан ташқари ҳал қилиш механизмларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳтларнинг муҳим таркибий қисмидир.

Ҳозирги кунда ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқий
тизимида низони судгача олиб бормасдан, муқобил йўл билан ҳал қилишга қаратилган медиация-тарафлар ихтиёрий розилиги билан низони ўзаро ҳал этиш  жараёни алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Пешку туманлараро суди раиси             Джураев Илҳом Сайфиевич

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Пешку туманлараро суди судьяси         Қорёғдиев Ҳабиб Рўзибоевич

Олди-сотди шартномаси билан боғлиқ ишларнинг судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.

Агар қонунда қимматли қоғозлар ва валюта қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни олиш-сотишга нисбатан ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади.

Ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги товарларни олиш-сотишнинг ўзига хос жиҳатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар мулкий ҳуқуқларни сотишга нисбатан қўлланади, агар ушбу ҳуқуқлар мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса.

Айрим турдаги олди-сотди (чакана олди-сотди, товарлар етказиб бериш, энергия таъминоти, корхонани сотиш ва бошқалар) шартномаларига нисбатан, агар ушбу Кодекснинг бу турдаги шартномаларга доир қоидаларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади.

Олди-сотди шартномаси бўйича ҳар қандай ашёлар ушбу Кодекснинг
82-моддаси қоидаларига риоя қилган ҳолда товар бўлиши мумкин.

Шартнома, агар қонунда бошқача ҳол белгиланган бўлмаса ёки у товарнинг хусусиятидан келиб чиқмаса, шартномани тузиш пайтида сотувчида мавжуд бўлган товарни, шунингдек келажакда сотувчи яратадиган ёки оладиган товарни олиш-сотиш ҳақида тузилиши мумкин.

Агар шартнома товарнинг номи ва миқдорини аниқлаш имконини берса, товар тўғрисидаги олди-сотди шартномасининг шарти келишилган ҳисобланади. (ФК 387-модда)

Сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт. (388-модда)

Сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбуриятини бажариш муддати олди-сотди шартномасида белгиланади, агар шартнома бу муддатни аниқлаш имконини бермаса, у ушбу Кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ аниқланади.

Белгиланган муддат бузилган тақдирда сотиб олувчида шартноманинг бажарилишига қизиқиш йўқолиши шартномадан аниқ билиниб турса, олди-сотди шартномаси уни қатъий белгиланган муддатда бажариш шарти билан тузилган ҳисобланади. Сотувчи бундай шартномани унда белгиланган муддатдан олдин ёки бу муддат тугагандан сўнг сотиб олувчининг розилигисиз бажаришга ҳақли эмас. (389-модда)

Башарти, олди-сотди шартномасида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, сотувчининг сотиб олувчига товарни топшириш вазифаси қуйидаги пайтларда бажарилган ҳисобланади:

агар шартномада сотувчининг товарни етказиб бериш мажбурияти назарда тутилган бўлса, товарни сотиб олувчига ёки у кўрсатган шахсга топшириш пайтида;

агар товар сотиб олувчига товар турган ерда берилиши лозим бўлса, товарни сотиб олувчи ихтиёрига топшириш пайтида. Шартномада назарда тутилган муддатда товар тегишли ерда сотиб олувчига топшириш учун тайёр бўлган ва сотиб олувчи шартнома шартларига мувофиқ товар топширишга тайёр эканлигидан хабардор қилинган вақтда товар сотиб олувчи ихтиёрига топширилган деб ҳисобланади. Агар товарнинг шартнома мақсадларига мослиги тамғалаш ёки бошқа йўл билан тасдиқланган бўлмаса, товар топшириш учун тайёр деб ҳисобланмайди.

Олди-сотди шартномасидан сотувчининг товарни сотиб олувчига етказиб бериш ёки товарни турган ерида сотиб олувчига топшириш мажбурияти келиб чиқмайдиган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарни сотиб олувчига етказиб бериш учун ташувчига ёки алоқа ташкилотига топшириш пайтида сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбурияти бажарилган ҳисобланади.
(ФК 390-модда)

Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ мол-мулкни топширишдан олдин сотиб олувчига ўтган ҳолларда, сотувчи мол-мулкнинг ёмонлашишига йўл қўймай, уни топширгунга қадар сақлаши шарт. Бунинг учун қилинган зарур чиқимларни, агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига тўлаши шарт. (ФК 391-модда)

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи сотувчи товарни сотиб олувчига топшириш бўйича ўз мажбуриятини қонун ёки шартномага мувофиқ бажарган деб ҳисобланган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади.

Агар тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, йўлда бўлган пайтида сотилган товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи шартнома тузилган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади.

Олди-сотди шартномасининг товар тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи у биринчи ташувчига топширилган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтиши ҳақидаги шарти, агар шартнома тузилган пайтда сотувчи товар йўқолгани ёки шикастланганини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса ва бу ҳақда сотиб олувчига маълум қилмаган бўлса, сотиб олувчи талабига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. (392-модда)

Сотувчи товарни сотиб олувчига учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан озод ҳолда топшириши шарт, сотиб олувчи учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бўлган товарни қабул қилишга розилик берган ҳоллар бундан мустасно. Бу қоидани бажармаслик сотиб олувчига харид нархини камайтиришни ёки олди-сотди шартномасини бекор қилишни ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини беради, сотиб олувчи бу товарга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари борлигини билгани ёки билиши лозим бўлгани исботланадиган ҳоллар бундан мустасно.

Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар товарни сотиб олувчига топшириш пайтида унга учинчи шахсларнинг даъволари борлиги сотувчига маълум бўлган ҳолларда ҳам, агар бу даъволар кейинчалик белгиланган тартибда қонуний деб тан олинган бўлса, тегишли равишда қўлланади.
(393-модда)

Агар учинчи шахс олди-сотди шартномаси бажарилгунга қадар юзага келган асос бўйича товарни олиб қўйиш тўғрисида сотиб олувчига даъво қилса, сотиб олувчи сотувчини ишда қатнашишга жалб қилиши, сотувчи эса бу ишда сотиб олувчи томонида қатнашиши шарт.

Агар сотувчи башарти ишда қатнашганида сотилган товар сотиб олувчидан олиб қўйилишининг олдини олган бўлиши мумкинлигини исботлаб берса, сотиб олувчининг сотувчини ишда қатнашишга жалб қилмаслиги сотувчини сотиб олувчи олдидаги жавобгарликдан озод қилади.

Сотиб олувчи томонидан ишда қатнашишга жалб қилинган, бироқ унда қатнашмаган сотувчи сотиб олувчининг ишни нотўғри юритганлигини исботлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. (394-модда)

Олди-сотди шартномаси бажарилгунга қадар вужудга келган асослар бўйича учинчи шахслар сотиб олувчидан товарни олиб қўйган ҳолларда сотувчи сотиб олувчига у кўрган зарарни қоплаши лозим, сотиб олувчи бундай асосларнинг мавжудлигини билган ёки билиши лозим бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Олинган товар учинчи шахслар томонидан сотиб олувчидан талаб қилиб олинадиган ҳолларда тарафларнинг сотувчини жавобгарликдан озод қилиш
ёки унинг жавобгарлигини чеклаш тўғрисидаги келишуви ҳақиқий эмас.
(395-модда)

Агар сотувчи сотилган товарни сотиб олувчига топширишдан бош тортса, сотиб олувчи олди-сотди шартномасини бажаришдан бош тортишга ҳақли.

Сотувчи хусусий аломатлари билан белгиланган ашёни топширишдан бош тортса, сотиб олувчи сотувчига ушбу Кодекснинг 331-моддасида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли. (396-модда)

Агар сотувчи қонун ҳужжатларига ёки олди-сотди шартномасига мувофиқ топшириши шарт бўлган (ушбу Кодекс 388-моддасининг иккинчи қисми) товарга мансуб ашёлар ёки ҳужжатларни сотиб олувчига топширмаса ёки топширишдан бош тортса, сотиб олувчи уларни топшириш учун унга оқилона муддат тайинлашга ҳақли.

Товарга мансуб ашёлар ёки ҳужжатлар сотувчи томонидан кўрсатилган муддатда топширилмаса, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи товардан воз кечишга ҳақли.
(397-модда)

Сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган товарнинг миқдори олди-сотди шартномасида тегишли ўлчов бирликларида ёки пулда назарда тутилади. Товарнинг миқдори тўғрисидаги шарт шартномада уни аниқлаш тартибини белгилаш йўли билан келишилиши мумкин.

Агар олди-сотди шартномаси топширилиши лозим бўлган товар миқдорини аниқлаш имконини бермаса, шартнома тузилмаган ҳисобланади.

Сотувчи олди-сотди шартномаси шартларини бузиб, сотиб олувчига шартномада белгиланган миқдордан кам товар топширган бўлса, сотиб олувчи, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ё товарнинг етишмаётган миқдорини топширишни талаб қилишга, ё топширилган товардан ва унинг ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю унинг ҳақи тўланган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.

Сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида кўрсатилганидан ортиқ миқдорда товар берган тақдирда, сотиб олувчи бу ҳақда ушбу Кодекс 416-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда сотувчига маълум қилиши лозим. Агар сотиб олувчидан хабар олганидан сўнг сотувчи оқилона муддатда тегишли товарни тасарруф қилмаса, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи товарнинг ҳаммасини қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Сотиб олувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилганидан ортиқ миқдорда товар қабул қилиб олган тақдирда, агар тарафларнинг келишуви билан бошқа баҳо белгиланган бўлмаса, тегишли товар учун шартномада белгиланган баҳода ҳақ тўланади.

Агар олди-сотди шартномасига кўра товарлар тур, модель, ўлчам, ранг ва бошқа белгилари (ассортимент) бўйича муайян нисбатда топширилиши лозим бўлса, сотувчи товарларни сотиб олувчига тарафлар келишган ассортиментда топшириши шарт.

Агар олди-сотди шартномасида ассортимент белгиланмаган ҳамда шартномада уни белгилаш тартиби кўрсатилмаган бўлса, лекин мажбурият моҳиятидан товарлар сотиб олувчига ассортимент бўйича топширилиши лозимлиги келиб чиқса, сотувчи сотиб олувчига товарларни сотиб олувчининг шартнома тузиш пайтида сотувчига маълум бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқадиган ассортиментда топширишга ёки шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли.

Сотувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарларни шартномага мос келмайдиган ассортиментда топширган тақдирда сотиб олувчи уларни қабул қилишдан ва ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю уларнинг ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.

Агар сотувчи сотиб олувчига ассортименти олди-сотди шартномасига мос келадиган товарлар билан бир қаторда ассортимент тўғрисидаги шартларга мос келмайдиган товарлар ҳам топширган бўлса, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра:

шартноманинг ассортимент тўғрисидаги шартларига мос бўлган товарларни қабул қилиш ва қолган товарларни қабул қилишдан бош тортиш;

топширилган барча товарларни қабул қилишдан бош тортиш;

шартноманинг ассортимент тўғрисидаги шартларига мос бўлмаган товарларни шартномада назарда тутилган ассортиментдаги товарларга алмаштириб беришни талаб қилиш;

топширилган барча товарларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Сотиб олувчи ассортименти олди-сотди шартномаси шартларига мос келмайдиган товарларни қабул қилишдан бош тортганида ёки ассортимент тўғрисидаги шартларга мос келмайдиган товарларни алмаштиришни талаб қилганида бу товарлар ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю уларнинг ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳам ҳақли.

Агар сотиб олувчи шартноманинг ассортимент тўғрисидаги шартларига мос келмайдиган товарларни олганидан сўнг уларни қабул қилишдан бош тортиши тўғрисида оқилона муддатда сотувчига хабар қилмаса, бундай товарлар қабул қилинган ҳисобланади.

Агар сотиб олувчи ассортименти шартномага мос келмайдиган товарларни қабул қилишдан бош тортмаса, бу товарларнинг ҳақини сотувчи билан келишилган баҳода тўлаши шарт. Сотувчи баҳони келишиш бўйича оқилона муддатда зарур чоралар кўрмаган тақдирда, сотиб олувчи товарлар ҳақини одатда шартнома тузиш пайтидаги ўхшаш вазиятларда худди шундай товарларга берилган баҳода тўлайди.

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу модда қоидалари қўлланади.

Сотувчи сотиб олувчига сифати олди-сотди шартномасига мос келадиган товарни топшириши шарт.

Олди-сотди шартномасида товарнинг сифати тўғрисидаги шартлар кўрсатилмаганда, сотувчи сотиб олувчига белгиланган мақсадлар учун яроқли бўлган товарни топшириши шарт.

Агар сотиб олувчи шартнома тузиш пайтида сотувчига товарни қандай аниқ мақсадлар учун сотиб олаётганини хабар қилган бўлса, сотувчи сотиб олувчига ушбу мақсадларда фойдаланиш учун яроқли бўлган товарни топшириши шарт.

Товар намунаси бўйича ва (ёки) таърифи бўйича сотилганда сотувчи сотиб олувчига намуна ва (ёки) таърифга мос келадиган товарни топшириши шарт.

Агар қонунда белгиланган тартибга мувофиқ, сотилаётган товар сифатига нисбатан мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган сотувчи сотиб олувчига ушбу мажбурий талабларга жавоб берадиган товарни топшириши шарт.

Сотувчи билан сотиб олувчи ўртасидаги келишувга мувофиқ қонунда назарда тутилган тартибда товарнинг сифатига қўйилган мажбурий талабларга қараганда юқорироқ талабларга жавоб берадиган товар топширилиши мумкин.

Сотувчи сотиб олувчига топшириши лозим бўлган товар уни сотиб олувчига топшириш пайтида ушбу Кодекснинг 402-моддасида назарда тутилган талабларга, агар товарнинг ушбу талабларга мувофиқлигини аниқлашнинг бошқа пайти олди-сотди шартномасида назарда тутилган бўлмаса, жавоб бериши ва оқилона муддат давомида белгиланган мақсадлар учун яроқли бўлиши керак.

Олди-сотди шартномасида сотувчининг товар сифатига кафолат бериши назарда тутилган тақдирда, сотувчи сотиб олувчига шартномада белгиланган муайян вақтда (кафолат муддатида) ушбу Кодекснинг 402-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган товарни топшириши лозим.

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товар сифатининг кафолати барча бутловчи буюмларга ҳам тегишли бўлади.

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати товар сотиб олувчига топширилган пайтдан эътиборан ўта бошлайди.

Агар сотиб олувчи сотувчига боғлиқ бўлган ҳолатлар туфайли олди-сотди шартномасида кафолат муддати белгиланган товардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлса, сотувчи тегишли ҳолатларни бартараф этмагунча кафолат муддатининг ўтиши бошланмайди.

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 416-моддасида белгиланган тартибда сотувчига товарнинг камчиликлари ҳақида хабар қилиш шарти билан кафолат муддати товарда аниқланган камчиликлар туфайли ундан фойдаланиб бўлмаган вақтга узайтирилади.

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бутловчи буюмнинг кафолат муддати асосий буюмнинг кафолат муддатига тенг ҳисобланади ва асосий буюмнинг кафолат муддати билан бир вақтда ўта бошлайди.

Товар (бутловчи буюм) алмаштирилганда кафолат муддати янгидан ўта бошлайди.

Қонун ҳужжатларида, шу жумладан давлат стандартларида товар ўз вазифаси бўйича фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолади деб ҳисобланадиган вақт (яроқлилик муддати) белгиланиши мумкин.

Сотувчи яроқлилик муддати белгиланган товарни сотиб олувчига шундай мўлжал билан топшириши керакки, токи ундан яроқлилик муддати тугагунга қадар ўз вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлсин.

Товарнинг яроқлилик муддати товар тайёрланган кундан бошлаб фойдаланиш учун яроқли бўлган давр билан ёки товар фойдаланиш учун яроқли бўлиб турадиган сана билан белгиланади.

Агар қонун ҳужжатларида ёки олди-сотди шартномасида товарнинг сифатини текшириш назарда тутилган бўлса, текшириш уларда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Давлат стандартларида, стандартлаштириш бўйича бошқа норматив ҳужжатларда товарнинг сифатини текширишга нисбатан мажбурий талаблар белгиланган ҳолларда сифат улардаги кўрсатмаларга мувофиқ равишда текширилиши лозим.

Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган тартибда товарнинг сифатини текшириш шартлари назарда тутилган бўлмаса, товарнинг сифати иш муомаласи одатларига ёки олди-сотди шартномаси бўйича топширилиши лозим бўлган товарни текширишнинг одатда қўлланиладиган бошқа шартларига мувофиқ текширилиши лозим.

Агар қонун ҳужжатларида, шу жумладан давлат стандартларида ёки олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига топшириладиган товар сифатини текшириш (синаш, таҳлил қилиш, кўздан кечириш ва ҳоказо) мажбурияти назарда тутилган бўлса, сотиб олувчининг талаби билан сотувчи унга товар сифати текширилганлигининг исботини тақдим қилиши лозим.

Сотувчи ва сотиб олувчи томонидан товарнинг сифатини текшириш айнан бир хил шартларда амалга оширилиши лозим.

Агар товарнинг камчиликлари сотувчи томонидан маълум қилинмаган бўлса, тегишли даражада сифатли бўлмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади.

Товарнинг бутлилигига кирадиган қисми тегишли даражада сифатли бўлмаса, сотиб олувчи мазкур товарга нисбатан ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишга ҳақли.

Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни сотган шахс уни тайёрлаган бўлмаса, товарни алмаштириш ёки унинг камчиликларини текинга бартараф этиш ҳақидаги талаблар сотувчига ёки товарни тайёрловчига қўйилиши мумкин.

Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар, агар мазкур Кодекс ёки бошқа қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, қўлланилади.

Агар сотиб олувчи товардаги камчиликлар товар сотиб олувчига топширилгунга қадар пайдо бўлганлигини ёки шу пайтгача вужудга келган сабаблар туфайли пайдо бўлганлигини исбот қилиб берса, сотувчи товарнинг камчиликлари учун жавобгар бўлади.

Агар сотувчи сифатига ўзи кафолат берган товардаги камчиликлар уни сотиб олувчига топширгандан сўнг сотиб олувчи товардан фойдаланиш ёки уни сақлаш қоидаларини бузганлиги ёки учинчи шахслар ҳаракати туфайли ёки олдини олиб бўлмайдиган куч таъсирида пайдо бўлганини исботлай олмаса, сотувчи бу товарнинг камчиликлари учун жавобгар бўлади.

Агар қонунда ёки олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарнинг камчиликлари ушбу моддада белгиланган муддатларда аниқланган тақдирда, сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.

Товарнинг кафолат муддати ёки яроқлилик муддати белгиланмаган ҳолларда, камчиликлар билан боғлиқ талаблар сотиб олувчи томонидан, агар қонунда ёки олди-сотди шартномасида бошқа муддатлар белгиланган бўлмаса, камчиликлар оқилона муддатда, бироқ товар сотиб олувчига топширилган кундан бошлаб икки йил давомида аниқлангандагина қўйилиши мумкин. Ташиб берилиши ёки алоқа ташкилоти орқали жўнатилиши лозим бўлган товарнинг камчиликларини аниқлаш муддати товар белгиланган жойда олинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Агар товарга кафолат муддати белгиланган бўлса, товарнинг камчиликлари кафолат муддатида аниқланганида сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.

Агар олди-сотди шартномасида бутловчи буюмга асосий буюмга нисбатан камроқ кафолат муддати белгиланган бўлса, сотиб олувчи асосий буюмнинг кафолат муддатида бутловчи буюмнинг камчиликларини аниқласа, бу камчиликлар тўғрисида талаб қўйишга ҳақли.

Агар олди-сотди шартномасида бутловчи буюмга асосий буюмнинг кафолат муддатига нисбатан узоқроқ кафолат муддати белгиланган бўлса, бутловчи буюмда кафолат муддатида камчиликлар аниқланган тақдирда, асосий буюмнинг кафолат муддати ўтган-ўтмаганлигидан қатъи назар, сотиб олувчи товарнинг камчиликлари тўғрисида талаб қўйишга ҳақли.

Яроқлилик муддати белгиланган товарга нисбатан, агар камчиликлар товарнинг яроқлилик муддатида аниқланган бўлса, сотиб олувчи унинг камчиликлари тўғрисида талаблар қўйиши мумкин.

Товарнинг камчиликлари сотиб олувчи томонидан кафолат муддати ёки яроқлилик муддати тугаганидан сўнг аниқланган ҳолларда, сотиб олувчи товардаги камчиликлар товар сотиб олувчига топширилгунга қадар пайдо бўлганлигини ёки бу пайтгача вужудга келган сабаблар туфайли пайдо бўлганлигини исбот қилиб берса, сотувчи камчиликлар учун жавобгар бўлади.

Сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасининг бутлик тўғрисидаги шартларига мувофиқ бўлган товарни топшириши шарт.

Олди-сотди шартномасида товарнинг бутлиги белгиланмаган ҳолларда сотувчи сотиб олувчига бутлиги иш муомаласи одатлари ёки одатда қўйиладиган бошқа талаблар билан белгиланадиган товарни бериши шарт.

Агар олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига муайян товарлар тўпламини бут ҳолида (бут товарлар) бериш мажбурияти белгиланган бўлса, бут ҳолдаги барча товарлар берилган пайтдан бошлаб мажбурият бажарилган ҳисобланади.

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, сотувчи бут ҳолдаги барча товарларни сотиб олувчига бир вақтда топшириши лозим.

Бут бўлмаган товар топширилган тақдирда, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра сотувчидан:

харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;

товарни оқилона муддатда бутлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Агар сотувчи оқилона муддатда сотиб олувчининг товарни бутлаш тўғрисидаги талабини бажармаса, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра:

бутланмаган товарни бут товарга алмаштиришни талаб қилишга;

олди-сотди шартномасини бажаришдан бош тортишга ва товар учун тўланган пул суммасини қайтариб беришни, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган оқибатлар сотувчининг сотиб олувчига бут товарларни топшириш мажбурияти бузилган ҳолларда ҳам қўлланилади.

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, сотувчи сотиб олувчига товарни идишда ёки ўралган ҳолда топшириши шарт, ўз хусусиятига кўра идишга жойлаш ва (ёки) ўрашни талаб қилмайдиган товар бундан мустасно.

Агар олди-сотди шартномасида идиш ва ўраш ҳақида талаблар белгиланган бўлмаса, товар бундай товар учун одатдаги усулда, у бўлмаганда –– сақлаш ва транспортда ташишнинг оддий шароитларида бундай турдаги товарнинг сақланишини таъминлайдиган усулда идишга жойлаштирилиши ва (ёки) ўралиши лозим.

Агар қонунда белгиланган тартибда идиш ва (ёки) ўрашга нисбатан мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган сотувчи сотиб олувчига товарни ушбу мажбурий талабларга мос келадиган идишда ва (ёки) ўралган ҳолда топшириши шарт.

Идишга жойланиши ва (ёки) ўралиши лозим бўлган товар сотиб олувчига идишсиз ва (ёки) ўрамаган ҳолда ёхуд тегишли идишга жойламаган ва (ёки) тегишли даражада ўрамаган ҳолда топширилган тақдирда, агар олди-сотди шартномасидан, мажбурият моҳияти ёки товарнинг хусусиятидан бошқа ҳол келиб чиқмаса, сотиб олувчи сотувчидан товарни идишга жойлаштириш ва (ёки) ўрашни ёхуд тегишли бўлмаган идиш ва (ёки) ўрашни алмаштиришни талаб қилишга ҳақли. Сотувчига юқоридаги талабларни қўйиш ўрнига, сотиб олувчи унга сифати тегишли даражада бўлмаган товарни топширишдан келиб чиқадиган, ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли.

Сотиб олувчи олди-сотди шартномасининг товарлар миқдори, ассортименти, сифати, бутлиги, идиши ва (ёки) ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида қонун ҳужжатларида ёки шартномада кўзда тутилган муддатда, агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, шартноманинг тегишли шарти бузилганлиги товарлар хусусияти ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши лозим бўлганидан сўнг оқилона муддатда сотувчига маълум қилиши шарт.

Сотиб олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятни бажармаган тақдирда, сотувчи бу ҳол сотиб олувчининг талабларини қаноатлантириб бўлмайдиган қилиб қўйганини ёки сотувчи олди-сотди шартномаси шартлари бузилгани ҳақида ўз вақтида хабардор қилинганида сарфлаши мумкин бўлган маблағларга нисбатан номутаносиб харажатларга олиб келишини исботласа, у сотиб олувчининг тегишли талабларини қондиришдан тўлиқ ёки қисман бош тортишга ҳақли.

Агар сотувчи сотиб олувчига топширилган товарлар олди-сотди шартномаси шартларига жавоб бермаслигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, у сотиб олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятни бажармаганлигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмас.

Сотиб олувчи ўзига сотувчи томонидан топширилган товарни қабул қилиб олиши шарт, у товарни алмаштириб беришни талаб қилиш ёки олди-сотди шартномасини бажаришни рад этишга ҳақли бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Агар қонун ҳужжатларида ёки олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тегишли товарни топшириш ва олишни таъминлаш учун ўзи томонидан зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириши лозим.

Сотиб олувчи қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасини бузган ҳолда товарни қабул қилмаса ёки қабул қилишдан бош тортса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортиш ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонун ҳужжатлари, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим.

Товарнинг баҳоси унинг оғирлигига қараб белгиланадиган бўлса, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у соф оғирлиги бўйича аниқланади.

Агар олди-сотди шартномасида товарнинг баҳоси уни белгилайдиган кўрсаткичлар (таннарх, харажатлар ва ҳоказо)га қараб ўзгартирилиши лозимлиги назарда тутилган бўлса, аммо шу билан бирга, баҳони қайта кўриб чиқиш усули белгиланган бўлмаса, баҳо ушбу кўрсаткичларнинг шартнома тузилган пайтдаги ва товарни топшириш пайтидаги ўзаро нисбатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Сотувчи товарни топшириш мажбуриятини бажаришни кечиктириб юборганида баҳо ушбу кўрсаткичларнинг шартнома тузилган пайтдаги ва шартномада назарда тутилган товар топшириладиган пайтдаги, агар шартномада товарни топшириш пайти назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ аниқланган пайтдаги нисбатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Агар қонун ҳужжатларида ёки олди-сотди шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланади.

Агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.

Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.

Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасини бузган ҳолда товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлашдан бош тортса, сотувчи ўз ихтиёрига кўра товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ёки шартномани бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

Сотувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ сотиб олувчига ҳақи тўланмаган товарлардан ташқари бошқа товарларни ҳам топшириши лозим бўлганида, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у ушбу товарларни топширишни аввал топширилган барча товарлар ҳақи батамом тўлангунга қадар тўхтатиб қўйишга ҳақли.

Олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим.

Сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади.

Олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.

Агар сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш мажбуриятини бажармаса ва олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, олдиндан тўланган сумма учун ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ, товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси қайтариб берилган кунгача фоизлар тўланиши лозим. Шартномада сотувчининг олдиндан тўланган сумма учун фоизларни бу сумма сотиб олувчидан олинган кундан бошлаб тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.

Олди-сотди шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт ўтгач тўлаш (товарни насияга сотиш) назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим.

Сотувчи товарни топшириш мажбуриятини бажармаса, ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади.

Товарни олган сотиб олувчи унинг ҳақини тўлаш бўйича олди-сотди шартномасида белгиланган мажбуриятни бажармаган ҳолларда сотувчи топширилган товар ҳақини тўлашни ёки ҳақи тўланмаган товарни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.

Агар сотиб олувчи топширилган товар ҳақини тўлаш мажбуриятини олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда бажармаган ва ушбу Кодексда ёки олди-сотди шартномасида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, кечикиб тўланган сумма учун ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ шартномага биноан товар ҳақи тўланиши лозим бўлган кундан бошлаб сотиб олувчи товар ҳақини тўлаган кунгача фоизлар тўланиши лозим.

Олди-сотди шартномасида сотиб олувчининг сотувчи томонидан товар топширилган кундан бошлаб товар баҳосига тенг бўлган сумма учун фоизлар тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.

Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарни насияга сотиш у сотилган кундаги нархларда амалга оширилади.

Товар сотиб олувчига топширилган пайтдан бошлаб унинг ҳақи тўлаб бўлингунга қадар насияга сотилган товар сотиб олувчи томонидан товар ҳақини тўлаш мажбурияти бажарилишини таъминлаш учун сотувчида гаровда турган деб ҳисобланади.

Товарни насияга сотиш шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин.

Ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартлари билан бир қаторда товар баҳоси, тўловларнинг тартиби, муддатлари ва миқдори кўрсатилган бўлса, бундай шартнома тузилган ҳисобланади.

Агар сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни товарга қаратишга ҳақли.

Товарни кредитга сотиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган тақдирда, сотиб олувчи олинган товар улушининг ҳақи тўланган қисмини мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида беришга ҳақли.

Агар шартномада сотувчи ёки сотиб олувчининг товарни суғурталаш мажбурияти назарда тутилган бўлса, бироқ унда суғурталаш шартлари ва товар суғурталанадиган энг кам сумма белгиланмаган бўлса, суғурталаш шартномасида назарда тутилган суғурта пули товар баҳосидан кам бўлиши мумкин эмас.

Товарни суғурталаши лозим бўлган тараф шартнома шартларига мувофиқ суғурталашни амалга оширмаган ҳолларда бошқа тараф товарни суғурталашга ва суғурталаши лозим бўлган тарафдан суғурта харажатларини қоплашни талаб қилишга ёки шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли.

Олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига топширилган товарга мулк ҳуқуқи товар ҳақи тўлангунга ёки бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар сақланиши назарда тутилган ҳолларда, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у товарнинг вазифасидан ва унинг хусусиятларидан келиб чиқмаса, сотиб олувчи мулк ҳуқуқи ўзига ўтгунча товарни ўзгага беришга ёки бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли эмас.

Топширилган товарнинг ҳақи олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда тўланмаганда ёки мулк ҳуқуқи сотиб олувчига ўтадиган бошқа ҳолатлар юз бермаганда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчидан товарни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.

Чакана олди-сотди шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган сотувчи сотиб олувчига шахсий мақсадларда, рўзғорда ёки тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиладиган товарни топшириш мажбуриятини олади.

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Пешку туманлараро суди раиси             Джураев Илҳом Сайфиевич

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Пешку туманлараро суди судьяси         Қорёғдиев Ҳабиб Рўзибоевич

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2025 йил 30 майдаги РС-25-25-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд аппарати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари” ҳақида

Суд аппарати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қуйи судлар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг  касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқи, ташқи кўриниши ва кийиниш услубининг қоидаларини белгилайди.

Одоб-ахлоқ қоидалари суд ҳокимияти органларида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида суд ҳокимиятига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда суд аппарати ходимларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган.

Суд аппарати ходимлари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга ошириши шарт:

қонунийлик;

Ватанга садоқат ва касбига фидойилик, юкланган мансаб вазифаларини тўлиқ бажариш, меҳнат ва ижро интизомига қатъий риоя этиш;

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш ва қарши курашиш;

хизмат сирини қатъий сақлаш;

мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.

Суд аппарати ходимлари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:

суд ҳокимияти обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш, ахлоқ нормаларига доимий риоя қилиш;

масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш;

хушмуомалалик, эътиборлилик ва ҳушёрлик билан фуқароларда судга нисбатан ишонч ва ҳурмат ҳиссини уйғотиш;

оиласида соғлом муҳитни таъминлаб, оила аъзоларига доимий ғамхўр бўлиш, фарзандларида ватанпарварлик ва бошқа юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш;

фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, улар билан бир хил, самимий, одоб доирасида муносабатда бўлиш;

жамиятда ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларига амал қилиш.

Суд аппарати ходимлари ўз ваколатларини амалга ошираётганда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Олий суд Пленуми ва Раёсатининг қарорларига, Олий суд раисининг буйруқ ва фармойишларига, ушбу Одоб-ахлоқ қоидаларига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

Суд аппарати ходимлари Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш мажбуриятига, фуқаролар эса суд аппарати ходимларидан мазкур қоидаларга мос бўлган касбий маданиятни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Суд аппарати ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

Суд аппарати ходимлари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

Суд аппарати ходимлари:

фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, фуқаролиги, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи камситилишига олиб келувчи таъсир чоралари ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)га йўл қўймаслиги;

ҳалол, адолатли ва камтар бўлиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиши;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор хатти-ҳаракатларни амалга оширишда қонунийликни, адолатлиликни ва шаффофликни таъминлаши;

давлат ва жамият манфаатларига зарар етказувчи, суд ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини пасайтирадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)дан тийилиши;

ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриши, танқид учун таъқибга йўл қўймаслиги, асосли ва конструктив танқиддан ўз фаолиятидаги камчиликлар ҳамда нуқсонларни бартараф этиш йўлида фойдаланиши;

давлат органлари ва ташкилотлари, судья ва суд аппарати ходимлари ҳамда бошқа шахсларга ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда шахсий масалалар юзасидан таъсир ўтказмаслиги;

ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олмаслиги;

давлат мулкининг бут сақланишини таъминлаши, ўзига ишониб топширилган давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши;

хизмат интизомига қатъий риоя қилиши, иш вақтидан оқилона ва самарали фойдаланиши;

қонун билан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ва бошқа хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги;

касб этикаси ва ишчанлик услубига риоя этиши;

сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат ташкилотлари манфаатлари йўлида хизмат мавқеи ва имкониятларидан фойдаланмаслиги керак.

Суд аппарати ходимлари ўзига бўйсунувчи ходимлардан улар меҳнат вазифасини бажараётган пайтда партия номидан сиёсий фаолият билан шуғулланишни талаб қилиши, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат ташкилотлари фаолиятида иштирок этишга даъват этиши ёки мажбурлашига йўл қўйилмайди.

Суд аппарати ходимлари хизмат фаолияти давомида қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши;

ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол ва юксак профессионал даражада бажариш, расмиятчилик, сохтакорлик ва суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик;

хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни доимий асосда ошириш;

юқори турувчи суд ва суд раҳбариятининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ҳамда берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга бирон-бир шахс, гуруҳ ёки идоралар манфаати нуқтаи назаридан ёндашмаслик ҳамда уларнинг манфаатлари ифода этилишига йўл қўймаслик;

ҳар қандай қонунбузилишига, айниқса, коррупция ҳолатларига қарши муросасизлик билан курашиш;

хизмат сафарлари, назорат тадбирлари давомида меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай турдаги сарф-харажатларни бошқа шахслар ҳисобидан амалга оширмаслик;

суд аппарати ходимлари ёки бошқа шахслар томонидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этишга ундовчи мурожаатлар ҳақида, шунингдек, ҳамкасблари томонидан содир этилган ёки тайёргарлик кўрилаётган қонунбузилишлар ҳақида ўзининг раҳбарига зудлик билан маълум қилиш;

чет эл фуқаролари билан алоҳида белгиланган тартибга зид равишда бевосита ёки бошқа шахслар орқали мулоқотга киришмаслик;

ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар ва бошқа шахсларни камситмаслик, уларнинг таъсиридан сақланиш, фуқаролар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш;

ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан сақланиш;

давлат сири, қонун билан қўриқланадиган ва хизматга оид бошқа маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаш юзасидан барча чораларни кўриш, улардан қонунга зид равишда фойдаланмаслик;

ахборотларни тарқатиш қоидаларига риоя қилиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг белгиланган тартибига амал қилиш;

бириктирилган хизмат компьютери ҳамда электрон ташувчиларидаги хизматга оид маълумотларнинг хавфсиз сақланишини таъминлаш ва уларни бошқа шахсларга тарқатилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

фуқаролар ва ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи маълумотлар, туҳмат, иғво ва уйдирмаларни тарқатмаслик;

меҳнат ва ижро интизоми, ички меҳнат тартиби қоидаларига, шунингдек, телефонда сўзлашиш ва кийиниш маданиятига қатъий риоя этиш;

ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиш;

жамоада соғлом маънавий муҳитни сақлаш чораларини кўриш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳамда муддатларда қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилиш;

меҳнат жамоасида ишчанлик муҳитини шакллантириш ва уни мустаҳкамлашга кўмаклашиши;

меҳнат жамоасида ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматини обрўсизлантирадиган шахсий ва касбий фазилатларини муҳокама қилишдан тийилиши керак.

Раҳбар ходимлар қуйидагиларга мажбур:

бўйсунувидаги суд аппарати ходимларига профессионализм, ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ўрнак бўлиш;

жамоада соғлом маънавий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантириш;

суд аппарати ходимларини қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундамаслик ҳамда улардан бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмаслик;

кадрларни маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш, тайинлаш ёки тавсия этишга йўл қўймаслик;

жамоада гуруҳбозлик ва фаворитизм (айрим ходимларни яқин олиш ва қўллаб-қувватлаш) кўринишларига йўл қўймаслик, шунингдек, хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг олдини олиш;

суд аппарати ходимларининг фаолиятига баҳо беришда қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиш;

суд аппарати ходимлари томонидан коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

бўйсунувидаги суд аппарати ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

ваколати доирасида шартномалар тузиш, танловлар ўтказиш ёки розилик бериш масалаларига холис, адолатли ва қонуний ёндашиш.

Раҳбарлар бўйсунувидаги суд аппарати ходимларига қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас.

Суд аппарати ходимлари ишдан бўш вақтларида умумқабул қилинган ахлоқ нормаларига риоя қилишлари ва уларга зид бўлган хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишлари шарт.

Суд аппарати ходимлари ишдан ташқари вақтда қуйидагиларга мажбур:

миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;

дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари суд ҳокимияти органи фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган идора ва ташкилотлар раҳбар ва ходимларидан, бошқа мансабдор шахсларидан қимматбаҳо совға олмаслик;

хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишда белгиланган тартибга амал қилиш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш;

ўзи фаолият юритган суд ҳокимияти органлари ҳамда суд аппарати ходими номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

Суд аппарати ходимлари Интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда қонунчилик, умумқабул қилинган ахлоқ нормалари ҳамда ушбу Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши шарт.

Интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда суд аппарати ходимлари қуйидагиларга мажбур:

ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмаслик;

суд фаолиятига оид масалаларда, хусусан, кўрилаётган ишлар, суд қарорлари ёки тергов жараёнлари юзасидан фикр, муносабат билдирмаслик, муҳокама қилмаслик, шунингдек эълон қилинган контентларга изоҳ қолдирмаслик;

ҳуқуқий маслаҳатлар бермаслик;

хизматга оид маълумотларни, суд биноси, хизмат хоналари, суд жараёни ёки иш ҳужжатлари акс этган фото ва видеоматериалларни шахсий саҳифаларга жойлаштирмаслик, учинчи шахслар билан улашмаслик ёки жонли эфир орқали трансляция қилмаслик.

Суд аппарати ходимлари оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, қонунчилик доирасида судлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилишига кўмаклашиши керак.

Суд ҳокимияти органлари фаолияти тўғрисидаги оммавий баёнотлар иш берувчи ёки мазкур йўналиш бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда оммавий баёнот берилиши мумкин эмас:

оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки судлар фаолиятига алоқадор бўлмаса;

оммавий баёнотда келтириладиган ахборотлар давлат сирлари билан боғлиқ бўлса;

оммавий баёнот бошқа давлат органлари ва ташкилотлари нуфузини пасайтириш ёки уларнинг мансабдор шахсларини камситишга йўналтирилган бўлса.

Жамоатчилик томонидан судлар фаолиятига оид айблов ёки танқид билдирилган тақдирда, судлар унга нисбатан билдирилган айблов ёки танқидга оммавий изоҳ ёхуд раддия бериши лозим.

Суд аппарати ходимларининг хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниши ва кийиниш услуби фуқароларнинг суд ҳокимияти фаолиятига ҳурматини, шу жумладан судлар нуфузини оширишга хизмат қилиши керак.

Суд аппарати ходимларининг ташқи кўриниши хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида фуқароларнинг судга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, холислик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозим.

Суд аппарати ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги керак.

Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда суд аппарати ходимлари ички идоравий ҳужжатларда белгиланган тартибда бу ҳақида хабар бериши шарт.

Суд аппарати ходимларини хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ таҳдид, ҳақорат, туҳмат ва қонунга хилоф бошқа хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш иш берувчи томонидан амалга оширилади.

Зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга тўсқинлик қилиш, жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этишга оғдиришга қаратилган мурожаатлар, шунингдек, ҳамкасблари томонидан содир этилган ёки содир этишга тайёргарлик кўрилаётган қонунбузилишлар ҳақида хабар берган ходимларни вужудга келиши мумкин бўлган таҳдид ва хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилади.

Суд аппарати ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат кадрлар билан ишлашга масъул бўлган таркибий бўлинма (масъул ходим) ва Одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Янги ишга қабул қилинган суд аппарати ходимлари кадрлар билан ишлашга масъул бўлган таркибий бўлинма (масъул ходим) томонидан мазкур Одоб-ахлоқ қоидалари билан тилхат асосида имзо қўйдирган ҳолда таништирилади.

Мазкур Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича иш берувчининг буйруғига мувофиқ хизмат текшируви ўтказилиши мумкин.

Хизмат текширувини ўтказиш тартиби қонунчилик ва ички идоравий ҳужжатлар билан белгиланади.

Суд аппарати ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Одоб-ахлоқ комиссияси суд аппарати ходимига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақида иш берувчига тақдимнома киритиши мумкин.

Одоб-ахлоқ қоидаларида акс эттирилмаган масалалар юзасидан вужудга келган муаммоли вазиятлар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.

Одоб-ахлоқ қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш уни тасдиқлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Пешку туманлараро суди раиси             Джураев Илҳом Сайфиевич

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Пешку туманлараро суди судьяси        Қорёғдиев Ҳабиб Рўзибоевич

«Рақамли суд» концепциясининг мазмун моҳияти

Ҳар бир соҳа йилдан-йилга такомиллашиб, янгиланиб бораверади. Жумладан, суд тизимидаги қонунчиликни ҳам шулар қаторига киритсак бўлади. Суд фаолиятини рақамлаштириш таҳлили ушбу институтни такомиллаштириш орқали амалдаги тартибни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 21 августдаги ПФ-140-сонли фармони алоҳида ўрин тутади.

 Ушбу Фармон орқали суд тизимини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги босқичлари ва услублари ўз ифодасини топган.

Хусусан, «Рақамли суд» концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш назарда тутилган.

 Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш алоҳида таъкидланган. Бундан ташқари, ушбу Фармон билан иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш ҳам ўрин олган.

Бундан буён маъмурий ва иқтисодий судларда иш кўрилаётганда, тарафлар масофавий тарзда, суд мажлислари залига шахсан бориб қатнашмасдан, видеоконференцалоқа орқали амалга оширишлари, мурожаатлар электрон шаклда юборилиши, судья тарафлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида ишни холис ва адолатли кўриб чиқиши имконияти пайдо бўлади. Бу эса ўз навбатида шаффоф суд тизимини шакллантиришга хизмат қилади.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида «Рақамли суд» концепциясини амалга ошириш доирасида судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантириши, мурожаатлар судга электрон шаклда юборилиши, ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этиши, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилиши, суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланиши ва тўланиши, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилиши, суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилиши, сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланиши, суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилиши кўзда тутилган.

Суд одилона қарорлар чиқариш, қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг амалга киритилган янги тартиби бир хил суд амалиётини шакллантириш, қуйи судлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни тузатиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини тиклаш билан боғлиқ узвий ҳуқуқлари таъминланишини, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бухоро туманлараро

иқтисодий суди судьяси                                                     М.Махсудова

Skip to content