ФАРЗАНДИНГИЗ ҲАҚҚИГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ!
Фарзанд – бебаҳо неъмат. Унинг борлигининг ўзи-бахт. Ахир тирноққа зорлар қанча. Фарзанд умр мазмуни, ҳаёт давомчисидир.
Афсус! Минг афсуски, орамизда шундай инсонлар ҳам борки, шу неъмат қадрига етмайди. Турли баҳоналар, арзимас сабабларни важ қилиб ўз зурриёдидан воз кечади. Бир норасида гўдак кўз ёшларига сабабчи бўлади.
Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам ота фарзанди вояга етгунча унинг таъминоти учун мажбурдир.
2025 йил февраль ойининг 28 куни жиноят ишлари бўйича Когон туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида фуқаро Комил Тошев
(исм-шарифи ўзгартирилган) оид жиноят ишини кўриб чиқди. К.Йўлдошев 1984 йил 30 май куни туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оиласидан ажрашган, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, вақтинча ишсиз.
Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 24.03.2011 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчининг фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, у алимент тўловини икки ойдан ортиқ муддатда тўлашдан бўйин товлаб келган.
Судланувчи К.Тошев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
122-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда ундирувчининг фойдасига 86 млн
307 минг 145 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.
Ҳар бир инсон ҳам оиласи даврасида бахтли яшашга ҳақли. Ўз бахтига ўзи болта урадиганлар эса, албатта, қилмишига яраша қонун олдида жавоб беради!
НОДИР ШАРОПОВ
Бухоро вилоят судининг судьяси
ҚОСИМ ХОЛОВ Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди ра