on 31 Авг 2022 от admin Новости Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳақида гап кетганда, нафақат бу ҳуқуқларни таъминлаш ҳақида, балки бу муаммо қай даражада долзарблигини тушунтириб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий-сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётда аёлларнинг ўрни ва мақомини ошириш Ўзбекистонда давлат сиёсатидаги ўта муҳим устуворлик ҳисобланади. Шу мақсадларда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, оила институтини, оналик ва болалик муҳофазасини янада кучайтириш бўйича самарали чора-тадбирлар қабул қилинмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизнинг давлат ва жамият бошқарувининг барча бўғинларида, суд-ҳуқуқ тизими, нодавлат ташкилотлар фаолияти, ижтимоий тизимларда, умуман олганда, жамиятимиз ҳаётининг ҳамма соҳаларида аёлларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти даражаси ҳамда ижтимоий фаоллиги ошиб бораётганини кузатиш мумкин. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг 17 фоизини, Қонунчилик палатаси депутатларининг 16 фоизини аёллар ташкил этади, юзлаб аёллар халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида фаол меҳнат қилишмоқда. Ўзбекистонда иш олиб бораётган тадбиркорларнинг 35 фоизини, фермерларнинг 10 фоизини аёллар ташкил этади. Ўзбекистонда аёллар ўз билими ва тажрибаси, малакаси ва маҳорати боис кўпгина соҳаларда етакчи ўринни эгаллашган. Ҳаётимизда борган сари муҳим аҳамият касб этаётган соҳа ва тармоқлар тараққиётини, фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, юқори технологияларга асосланган замонавий соҳалар, илм-фан, тиббиёт, таълим ва тарбия, маданият ва санъат ҳамда бошқа жабҳаларни аёлларнинг иштирокисиз тасаввур қилиш қийин. Мамлакатимизнинг аёллар ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш соҳасидаги тажрибаси ва қўлга киритган муваффақиятлари, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштироки таъминлангани бутун дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, бу мавзу юқори даражаларда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги сингари кўп томонлама институтлар ва бошқа ташкилотлар доирасида кўриб чиқилмоқда ва муҳокама этилмоқда. Зўравонликка учраган аёлларнинг жуда кам қисми тегишли жойга мурожаат қилиши, уларнинг аксарияти қўрқув ва бошқа сабаблар билан тазйиқларга тоқат қилишга мажбур эканини инобатга олсак, ҳақиқий рақамлар бундан анча юқорилигини англаш мумкин.87 фоиз аёл яқинларидан жабр кўрган. Гуруҳларга бўлинганда: 106 та жинсий, 234 та иқтисодий, 18 777 та руҳий, 13 658 та жисмоний зўравонлик ҳамда 7 174 та тазйиқ ҳолатлари аниқланган. Энг ёмони, зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган. Демак, бир йилда тахминан 40 мингга яқин аёл зўравонлик ва тазйиққа учраб ҳимоя ордери олишга мажбур бўляпти, уларнинг 87 фоизи ўз яқин(лар)и жабридан паноҳ сўраган.Зўравонлик қуйидаги шаклларда рўй бериши мумкин?жинсий зўравонлик – хотин-қизларга нисбатан уларнинг розилигисиз шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш;жисмоний зўравонлик – жисмоний ҳаракатлар орқали ёки шундай таҳдидлар билан хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлигига хавф солиш;иқтисодий зўравонлик – хотин-қизларнинг нормал яшаш ва камол топиш учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини, мулк ҳуқуқини, таълим олиш ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишни чеклашга олиб келадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик);руҳий зўравонлик — хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш кабилар.тазйиқ — бирор турдаги жавобгарликка сабаб бўлмайдиган, бироқ хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шилқимлик.Агар ушбу таърифлардаги ҳолатлардан бири юз берса, демак, зўравонлик ёки тазйиқ содир бўлган деб ҳисобланади. Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларнинг фақат ўзлари билан эмас, уларнинг оила аъзолари билан ҳам ишлашади.Ҳар бир туманда ижтимоий маслаҳат хоналари ташкил қилиниб, уларда психолог, юристлар фаолият юритиши режалаштириляпти. Зўравонлик ва тазйиққа дуч келганлар 1146 ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкин.Мурожаат қилган аёл зўравонлик таъсиридан чиққандан сўнг унинг оила аъзолари билан ҳам ишлаш бошланади. Аксар ҳолатларда аёлларнинг оилада тазйиқ ва зўравонликка учрашига сабаб ўзаро келишмовчилик ва йўқчилик бўлади. Агар аёлнинг оила аъзолари ишсиз бўлса, уларни касбга ўқитиш ва ишга йўналтириш бўйича мамлакатимизда қатор ишлар амалга ошириляпти.Суҳроб Ҳамроқулов,Жиноят ишлари бўйича Урганчшахар суди судьяси