Иқтисодий судларда ишончнома асосида иш юритиш ва унга қўйиладиган талаблар

Судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонунчиликда ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қиладиган органлари ва (ёки) вакиллари юритади.

Фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ўзлари ва (ёки) вакиллари орқали юритишга ҳақлидир. Фуқаронинг ишда шахсан иштирок этиши уни иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини судда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар, васийлар ёки ҳомийлар) ҳимоя қилади. Қонуний вакиллар судда иш юритишни ўзлари танлаган вакилга топшириши мумкин.

Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин.

  Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади.

Агар қонунда бу бевосита назарда тутилмаган бўлса, қуйидагилар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллар бўлиши мумкин:

1) адвокатлар;

2) юридик шахсларнинг ходимлари — шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича;

3) нотижорат ташкилотларининг ваколатли вакиллари — шу ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича;

4) қонунда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларининг ваколатли вакиллари;

5) биргаликдаги процессуал иштирокчилардан бири бошқа биргаликдаги иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;

6) ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосига биноан суд томонидан рухсат берилган бошқа шахслар.

Судда вакил сифатида ишларни юритиш бўйича профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин.

Вакилнинг судда иш юритишга доир ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада кўрсатилган бўлиши керак.

Юридик шахс номидан берилган ишончнома унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс томонидан имзоланган ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган бўлиши керак.

Юридик шахсларнинг ходимлари шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича вакил сифатида иқтисодий судларда қатнашганда уларга берилган белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномага шу корхонада ходим сифатида ишлаётганлигини тасдиқловчи буйруқдан кўчирма ёки меҳнат шартномаси нусхаси, хизмат гувоҳномасини нусхасини тақдим этади.

Адвокатнинг ваколатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланади, яъни адвокатга иш юритиш учун  берилган ордерга асосан қатнашади.  Адвокатлик ордери адвокатга “Адвокатура тўғрисида”ги қонун ва адвокатлик фаолиятига доир бошқа қонунлар доирасида берилган ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради. Ордер адвокатга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг манфаатларини ғимоя қилиш ҳуқуқини беради, бироқ у ишончноманинг ўрнини босмайди. Ҳамда адвокатга ИПК 63- моддасида махсус назарда тутилган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини бермайди. Адвокат иқтисодий судга  даъво аризасини имзолаш, даъво қўзғатиш, суд ҳужжатлари устидан шикоят бериш,  апелляция, кассация шикоятларини имзолаш, келишув битими тузиш, даъводан воз кечиш, апелляция шикоятини қайтариш ундан воз кечиш ҳақида аризалар бериш каби ҳуқуқларни амалга ошириш учун унга  ишонч билдирувчи томонидан берилган ишончномада бундай ҳуқуқларни амалга ошириш ваколати берилган бўлиши керак.   

Шартнома бўйича вакил сифатида ҳаракат қилувчи шахс (бундан адвокат мустасно) ишончномадан ташқари судга шартнома бўйича вакил мақомини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

Судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно. Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак. ( ИПК 63-моддаси)

Кимлар судда вакил бўла олмайдилар?

Тўла муомала лаёқатига эга бўлмаган ёхуд васийлик ёки ҳомийлик остидаги шахслар судда вакил бўла олмайди.

Судьялар, терговчилар, суриштирувчилар, прокурорлар ва суд девони ходимлари судда вакил бўла олмайди. Мазкур шахслар суд процессида тегишли судларнинг, прокуратура органларининг вакили сифатида ёки қонуний вакил сифатида иштирок этаётган ҳолларга нисбатан ушбу қоида татбиқ этилмайди.

Медиация тартиб таомилини амалга ошириш чоғида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда медиатор сифатида иштирок этган шахслар вакил бўлиши мумкин эмас, бундан қонунчиликда назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно.

Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас. Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди.

Иқтисодий судга ишончнома тақдим этилганда судлар ишончноманинг тегишли тартибда расмийлаштирилганлигини, унда  амалга оширилаётган процессуал харакатлар махсус назарда тутилган бўлса, шундай ҳуқуқ берилганлигига, ишончнома амал қилиш муддати тугаган ёки йўқлигига эътибор беришлари шарт. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини текшириши шарт.

Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини тан олиш ва уларнинг суд мажлисида иштирок этишига рухсат бериш тўғрисидаги масалани мазкур шахслар судга тақдим этган ҳужжатларни текшириш асосида ҳал этади. Мазкур шахсларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар суд мажлиси баённомасига киритилади, зарур бўлганда эса уларнинг кўчирма нусхалари ишга қўшиб қўйилади.

Ишда иштирок этувчи шахс, унинг вакили ўз ваколатларини тасдиқлаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этмаган ёки қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган ҳужжатларни тақдим этган тақдирда суд тегишли шахснинг ишда иштирок этишга оид ваколатларини тан олишни рад этади, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.

Вакилга берилган ишончномада даъво аризасини имзолаш ёки суд ҳужжати устидан шикоят бериш, шикоятни имзолаш ҳуқуқи берилмаган бўлиб, бу шахс томонидан имзоланган тақдирда даъво аризасини , шикоятни қайтариш учун асос бўлади.

Бухоро вилоят суди судьяси                                                                    М.Кодирова

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАНИНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯСИДА  ШАХСИЙ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси
2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул  қилинди.

               Мазкур Конституциянинг 7-боби шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар деб номланади. Янги таҳрирдаги Конституцияда шахсий ҳуқуқлар анча кенгайтирилди. Илгари бошқа қонун нормаларида қайд этилган айрим қоидалар конституцияги киритилиб, шахсий ҳуқуқлар конуституция билан кафолатланди.

Шахсий ҳуқуқлар қўйидагилардан иборат:

1.Яшаш ҳуқуқи

 [ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.01 Яшаш ҳуқуқи]

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади. (25- модда)

2. Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги ҳуқуқи

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.02 Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи]

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. [ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.03 Фуқаронинг шаъни ва обрўсига тажовузлардан, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи]

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас. [ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.09 Бошқа шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар]

Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.
(26-модда)

3.Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.02 Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи]

Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас.[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.02.00 Судланганлар ва қамоқдаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати]

Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

4. Айбсизлик презумпцияси 

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.03.00 Далиллар ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар]

Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман]

Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.03.00 Далиллар ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар]

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.03 Фуқаронинг шаъни ва обрўсига тажовузлардан, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи]

Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.02.00 Судланганлар ва қамоқдаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати]

Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

5. Малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи

 [ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.09 Бошқа шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар]

Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади. Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

[ОКОЗ:

1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.02.00.00 Адвокатура / 18.02.04.00 Суд процессида адвокатларнинг иштироки]

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти ва асослари тўғрисида хабардор қилиниш, унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳлик бераётган шахсларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш, таржимон ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.11.00 Ҳукм, ажрим, қарорларнинг қонунийлигини, адолатлилигини ва асослилигини текшириш]

Жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига, шунингдек афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.05.00 Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш]

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади.

Конституциянинг 30-моддасига кўра,  [ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.11.00 Ҳукм, ажрим, қарорларнинг қонунийлигини, адолатлилигини ва асослилигини текшириш]

ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас. [ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.03.00 Жазо ва унинг тайинланиши. Жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш]

Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас.

 6. Шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқи

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.02 Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи]

Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.09 Бошқа шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар]

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

7. Уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқи

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.03 Фуқаронинг шаъни ва обрўсига тажовузлардан, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи]

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

8.Эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.04 Бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ҳуқуқи]

Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши]

Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга. (32 моддаси)

9. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.

10. Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

 [ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.06 Ҳар қандай ахборотни излаш, топиш ва тарқатиш ҳуқуқи]

 [ОКОЗ:

1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]

Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.01.00 Умумий қоидалар;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.01.00 Умумий қоидалар;

3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]

Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади.

 [ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.07 Ўзининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқи]

Давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт.

11. Виждон эркинлиги ҳуқуқи

 [ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.08 Виждон эркинлиги]

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Конституцияга биноан инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир. Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

 [ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]

Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.

[ОКОЗ:

1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.09.00 Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш (қийнашни тақиқлаш. Дискриминация. Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш)]

Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.

[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]

Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.

Бухоро вилоят суди судьяси                                            М.Кодирова

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни мазмун моҳияти

Ҳозирги кунда биз жамиятда, оммвий ахборот воситаларида “коррупция, коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш” деган ибораларни тез-тез учратиб туряпмиз. Хўш, нимага бу сўзлар бизда  долзарб мавзуга айланиб қолди. Бу саволларга жавоб беришдан аввал биз коррупция сўзининг маъносини билишимиз керак.

 Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунида коррупцияга таъриф берилган. Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.

Халқ тилида соддагина қилиб -порахўрлик, кенг маънода коррупция деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини билишимиз лозим бўлади.

Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг  қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир.

Коррупция жамиятнинг ривожланишига, икқтисодни ривожланишини энг катта салбий таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Шунинг учун барча соҳаларда  коррупцияга қарши курашиш унинг келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ва олдини олиш жуда долзарб бўлиб қолди.

Коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, коррупцияга қарши кураш самарали йўлларини топиш бўйича мутахассислар, турли институтлар ва ҳалқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Ўзига хос рейтинглар тузилиб, ҳар хил кўрсатгич ва рақамлар қайд этилган жадваллар яратилган.  Афсуски жамиятимизда коррупцияни бутунлай тугатиш имконияти бўлмаяпти. 

Коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари сифатида тадқиқотчилар асосан тўртта омилни кўрсатиб ўтадилар.

Биринчиси -иқтисодий сабаблар.  Муҳтарам Президентимиз ўзининг чиқишларида кўп маротаба сўз юритиб келади.  Коррупциянинг бу  кўриниши ижтимоий ва иқтисодий ҳайтни бевосита маъмурий йўл билан бошқаришга интилган ҳокимият ва бюрократиянинг мавқеи баланд бўлган давлат шароитида ривож топади. Иқтисодий фаолиятга нисбатан ўрнатилган ҳар хил чеклашлар  амалдорларнинг кенг, назоратда холи, чекланмаган ё рухсат бериш, ё таъқиқлаш ваколати  порахўрликка замин яратади.

Шу билан  боғлиқ бўлган ҳолда, йирик маблағларга эга бўлган ишбилармонлар ўз даромадларини кўпайтириш мақсадида ва рақобатида алоҳида имтиёзларга эга бўлиш учун  ҳукумат амалдорларини пора эвазига сотиб олиб, уларни ўз ихтиёрларига бўйсундиришга интиладилар.

Иккинчиси -ҳуқуқий сабаблар.

Коррупциянинг ривожи қонунларнинг сифатига боғлиқдир. Мукаммал бўлмаган қонунлар  ишламайди ва порахўрлар бундан усталик билан фойдаланадилар.

Учинчиси институциал сабаблар.

Уларга аввало давлат бошқарув тизимидаги нуқсонлар, демократик институтларнинг кучсизлиги, шунинг натижасида ҳукумат фаолиятининг ёпиқлиги ёки фуқаролик назоратидан холилиги киради.

Тўртинчиси– ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билими, маданият даражаси, маънавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги пастлиги  каби омиллардир.

  Коррупцияга қарши кураш фоалиятини амалга оширувчи давлат органлари Қонунинг 7-моддасида кўрсатиб ўтилган

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.

Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши (бундан буён матнда Миллий кенгаш деб юритилади) ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар (бундан буён матнда ҳудудий кенгашлар деб юритилади) қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Миллий кенгашнинг ишчи органидир.

Мазкур давлат органларининг ваколатлари қонунда белгилаб берилган.

Қонунинг 16- моддасида  –Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўради, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўради.

 Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор шахсларининг ҳамда бошқа ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради-деб белгиланган.

Қонунинг 18- моддаси  Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбияга бағишланган.

Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

 Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар

Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва уларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтириш;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органларининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

давлат органларининг ва улар ходимларининг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;

давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларининг бажарилиши самарадорлиги мезонларини, стандартларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш;

давлат органлари ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи одоб-ахлоқ қоидаларини самарали амалга ошириш;

давлат органлари ходимлари манфаатларининг тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилишини таъминлаш;

давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, хизматни ўташнинг шаффоф тартибини ўрнатиш, шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш ҳамда хизматда кўтарилиш тизимини жорий этиш;

давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрилиши устидан назоратни таъминлаш;

давлат органлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда мониторинг ўтказиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этиш;

давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини, моддий таъминот олишини ва рағбатлантирилишини таъминлаш.

Қонунчиликда давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Давлат органларининг ва ўзга ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа ходимлари қонунчиликка риоя этиши, ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини беғаразлик билан, холисона, виждонан, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда бажариши ҳамда коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт.

  Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, рухсат этиш ва лицензияга доир тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда уларнинг тезкорлигини ошириш;

давлат органларининг назорат-текширув вазифаларини мақбуллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тизимини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўймаслик;

давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг масофавий шаклларини кенг жорий этиш;

тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўймаслик;

давлат харидларининг самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, давлат харидларини жойлаштиришда ошкоралик, шаффофликни таъминлаш ҳамда рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш;

таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бошқа соҳаларида аҳоли учун адолатли шарт-шароитларни ҳамда тенг имкониятларни яратиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;

нодавлат ташкилотларда коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш.

Қонунчиликда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Қонунда манфаатлар тўқнашуви  тушунчаси киритилган ва нуга таъриф берилган. Манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

Давлат органларининг ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги керак.

Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органларининг ходимлари ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган раҳбар бу тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органларининг коррупциянинг ҳолатини ва тенденцияларини тизимли таҳлил қилишга асосланган самарали ишини ташкил этиш, уларнинг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг замонавий шакллари ва усулларидан фойдаланиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг техник таъминоти даражасини ошириш, уларнинг ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

судларнинг мустақиллиги ва эркинлигини, улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ўртасида мувофиқлаштиришни ва ҳамкорликни таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

коррупцияга қарши курашнинг самарали жиноят-ҳуқуқий ва жиноят-процессуал механизмларини яратиш.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонуни мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилиб, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилиб, илмий, назарий мақолалар ёзиб чоп этилмоқда. Мақсад, битта Ўзбекистонда коррупциядан холи жамиятни барпо этиш, коррупция деган ёмон иллатни  туб илдизи билан йўқотиш, ҳар бир соҳани ,жумладан суд тизимини ҳам коррупциясиз соҳага айлантиришдан иборатдир.

 Бухоро вилоят суди судьяси                                           М.Кодирова 

Ўзбекистон Республикасида Медиацияни ҳуқуқий асослари, қўллашнинг хусусиятлари ва оқибатлари

Жамият тараққий этар экан жамиятнинг ташкил этган жисмоний шахслар, юридик шахслар даавлатлар ўзаро турли муносабатларга киришадилар. Бу муносабатларни амалга оширишда муносабат иштирокчилари ўртасида турли низоларни келиб чиқиши муқаррар. Келиб чиққан низоларни ҳал этиш учун инсоният тарихида турли усуллардан фойдаланишган. Низоларни тинч йўл билан келишиш орқали, куч ишлаш орқали ва ҳуқуқий усуллар орқали ҳал этилган.

Низоларни ҳуқуқий усуллар билан ҳал этиш  судга, ҳакамлик судларига мурожаат этиш орқали ҳал қилинади. Низоларни одил судлов тизимидан ташқарида ҳам ҳал этиш мумкин. Бу низоларни муқобил ҳал этиш усуллари ҳисобланади. Ҳуқуқий адабиётларда ва амалиётда низоларни муқобил ҳал этиш бир неча усуллари кўрсатиб ўтилган. Жумладан музокара, ярашув,ҳакамлик, арбитраж, талабнома тартиби, мустақил экспертлар хулосаси ва медиация тартиб таомиллари кўрсатиб ўтилган.

Медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиш учун ихтиёрий розилиги асосида Медиатор кўмагида ҳал этиш усулидир.

Медиация ривожланган  хорижий давлатлар ҳуқуқий тизимида низони судгача олиб бормасдан муқобил йўл билан ҳал қилиш учун кенг кўлланиб келинмоқда.

Ўзбекисон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши ва кўпгина қонунларимизга медиация билан боғлиқ қоидаларнинг киритилиши бизнинг республикамизда ҳам низоларни муқобил йўл билан судгача ҳал этиш учун ҳуқуқий замин яратиб берди.

Қонуннинг 3 моддасида қайси муносабатлар татбиқ этилиши белгилаб берилди. Ушбу Қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади.

Шу ўринда “медиация қайси ҳолатларга татбиқ этиб бўлмайди?”- деган савол туғилади.  Қонун  медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди. 

Қонунга кўра, медиация махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилади.

Медиация иштирокчилари медиация жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни уларни тақдим этган медиация тарафининг, унинг ҳуқуқий ворисининг ёки вакилининг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳақли эмас.

Медиация иштирокчилари ўзларига медиация жараёнида маълум бўлиб қолган ҳолатлар ҳақида гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмас, шунингдек улардан медиацияга тааллуқли ахборотни талаб қилиб олиш мумкин эмас, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда қўлланилади.

Медиация тарафлари медиацияни қўллашдан унинг исталган босқичида воз кечишга ҳақли. Тарафлар ўзаро мақбул келишувни муҳокама қилиш учун масалаларни танлашда эркиндир. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш вақтида ярашишга мажбурлаш тақиқланади.

Медиация тартиб-таомили медиатив келишув шартларига бир томонлама таъсир кўрсатишни истисно этган ҳолда амалга оширилиши керак.

Медиация тартиб-таомили низо хусусида тарафларнинг ҳамкорлиги асосида ўзаро мақбул қарорга эришиш мақсадида амалга оширилади.

Медиация тарафлари медиаторни, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартибини, медиация тартиб-таомилидаги ўз нуқтаи назарини, бу нуқтаи назарни ҳимоя қилиш усуллари ва воситаларини танлашда, ахборот олишда, медиатив келишув шартларининг ўзаро мақбуллигини баҳолашда тенг ҳуқуқлардан фойдаланади ҳамда уларнинг зиммасида тенг мажбуриятлар бўлади.

Медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиатор мустақилдир. Медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиаторнинг фаолиятига бирор-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди.

Медиатор холис бўлиши, медиация тартиб-таомилини тарафларнинг манфаатларини кўзлаб амалга ошириши ва медиацияда уларнинг тенг иштирокини таъминлаши, тарафларга ўз мажбуриятларини бажариши ҳамда ўзларига берилган ҳуқуқларни амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиши керак. Медиаторнинг мустақиллиги ва холислигига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, у медиация тартиб-таомилини амалга оширишдан воз кечиши керак.

Кимлар медиатор бўла олади? Медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Профессионал асосдаги медиатор фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс амалга ошириши мумкин. Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.

Кимлар медиатор бўла олмайди ?  Давлат вазифаларини бажариш учун ваколат берилган ёки унга тенглаштирилган шахс, бундан нотариуслар мустасно, муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс,  судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс, ўзига нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётган шахс медиатор бўла олмайди.

Медиация қачон қўлланилади? Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида, шунингдек,  низони ҳакамлик судида кўриш жараёнида ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.

Медиация суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилган тақдирда фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи медиаторнинг албатта иштирок этиши талаб этилади.

Медиация қандай босқичларда малга оширилади? –

  1. Тарафлар низони суддан ташқарида ихтиёрий ҳал этиш ҳохиш-истагини билдириши
  2. Медиаторни танлаш ва маслаҳатлашиш
  3. Медиацияни қўллаш тўғрисида келишув тузиш
  4. Медиатив музокаралар олиб бориш
  5. Низони ҳал этиш учун маъқул вариантларни ишлаб чиқиш
  6. Медиатив келишувни имзолаш
  7. Медиатив келишувни ихтиёрий ижро қилиш

Медиация тартиб-таомили медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида тарафлар томонидан келишув тузилган кундан эътиборан бошланади. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилади.

Медиация тартиб-таомили амалга оширилаётганда даъво муддатининг ўтиши тўхтатиб турилади.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун тарафлар ўзаро келишувга кўра бир ёки бир неча медиаторни танлайди. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, қоида тариқасида, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда белгиланади.Медиация тартиб-таомили амалга оширилаётганда медиатор ўзининг ҳаракатлари билан бирор-бир тарафни устун ҳолатга қўйишга, худди шунингдек тарафлардан бирининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклашга ҳақли эмас.

Медиация тартиб таомилини амалга ошириш муддати белгиланганми?

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддати медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда белгиланади. Бунда медиатор ва тарафлар медиация тартиб-таомили ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда тугалланиши учун барча мумкин бўлган чораларни кўриши керак. Зарур бўлган тақдирда, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддати тарафларнинг ўзаро розилиги билан ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддати кўпи билан ўн беш кунни ташкил этади.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.

Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.

Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли.

Амалиётда давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этиш ҳолатлари кўп учрайди. Хўш, бундай ҳолатларда ҳам медиатив келишув тузиш мумкинми? Қонунда давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли эканлиги белгиланган. Прокурорнинг даъвоси билан иш қўзғатилган ҳолатларда ҳам тарафлар прокурорнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли.

Қонунда назарда тутилган ҳолларда, ваколатли давлат органи ишнинг муҳокамасини қолдириб, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун муддат тайинлаши мумкин. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиация тартиб-таомили амалга оширилган тақдирда, уни амалга ошириш даврида ижро ишини юритиш тўхтатиб турилади.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади.

Суд муҳокамаси жараёнида, низони ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиатив келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли давлат органининг иш юритувида турган бўлса, дарҳол ўша судга ёки ваколатли давлат органига юборилади.

Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан эришилган медиатив келишув ижро ҳужжати ўз иш юритувида бўлган давлат ижрочисига дарҳол юборилади.

Давлат органи иштирокида низо келиб чиққан тақдирда, давлат органи медиацияни қўллаш бўйича чоралар кўриши керак.

Судда иш қўзғатилганидан кейин медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда ИПК 101- моддасининг 6-бандига мувофиқ суд иш юритишни тўхтатиб туради. Иш юритиш медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тугагунга қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда тўхтатиб турилади.

Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилади. Бироқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳолларда давлат божи қайтарилмайди.

Медиаторга ҳақ тўлаш тартиби қандай амалга оширилади?

Қонунга кўра, профессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти ҳақ эвазига ёки текин амалга оширилиши мумкин. Нопрофессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти текин амалга оширилади. Нопрофессионал медиаторга унинг медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларининг, шу жумладан низони кўриб чиқиш жойига бориб келиш учун йўл ҳақи, яшаш ва овқатланиш харажатларининг ўрни қопланиши мумкин. Ҳақ тўлаш ва харажатларнинг ўрнини қоплаш тарафлар томонидан, агар улар бошқача қоида ҳақида келишиб олмаган бўлса, тенг улушларда амалга оширилади.

Медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишни рад этган тақдирда, у медиация тарафлари томонидан ўзига тўланган пул маблағларини қайтариб бериши шарт.

Медиация жараёни қачон тугатилади?

Медиация -тарафлар томонидан медиатив келишув тузилганлиги, низо хусусида ўзаро мақбул бўлган қарорга эришиш имконияти йўқлиги, мавжуд ихтилофлар бўйича келишувга эришмай туриб медиацияни тугатиш тўғрисида тарафларнинг келишуви тузилганлиги (медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида ёзма келишув мавжуд бўлган тақдирда), бирор-бир тарафнинг медиацияни давом эттиришдан воз кечишни маълум қилганлиги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари ўтганлиги ҳолатларида тугатилади.

Медиация тартиб таомилида низони хал қилишнинг судда ҳал қилишдан афзалликлари ва фарқлари қуйидагиларда намоён бўлади.

-Медиация икки тарафнинг розилиги билан амалга оширилади, суд жараёнида низо бир тарафнинг розилигисиз бошланади.

-Медиацияда медиаторни тарафлар танлайди, судьяни танлаш мумкин эмас.

– Медиацияда тарафлар ўз манфаатидан келиб чиқиб бир қарорга келишади, суд қонунга асосланиб қарор қабул қилади.

-Медиация келишув ихтиёрий ижро этилади, суд қарорни мажбурий ижрога йўналтириши мумкин.

-Медиация тез ва енгил жараён, суд жараёни мураккаб, жуда кўп вақт ва маблағ сарфланишини талаб қилади.

-Медиация махфий жараён бўлса, суд ошкора амалга оширилади.

-Медиацияда тарафлар ҳамкорлик қилади ва дўстона муносабатни сақлаб қолади. Суд жараёнида тарафлар тортишади, низоли ҳолат кескинлашади.

Хулоса қилиб айтганда медиация институтини жорий этилиши,  медиатив тартиб таомили бўйича низоларни ҳал этиш,  фуқаролик, меҳнатга оиб, иқтисодий низоларни тинч йўл билан ҳал этишда, судларда низоли ишлар ҳажмини камайтиришда, тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъмилашда муҳим рол эгаллайди деб ҳисоблайман. 

Бухоро вилоят суди судьяси                                                        М.Кодирова

Фуқаролик ҳуқуқида мажбуриятлар:

моҳияти, турлари ва аҳамияти

Фуқаролик ҳуқуқи инсонлар ўртасидаги мулкий ва мулкий бўлмаган шахсий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ тармоғидир. Ушбу ҳуқуқ соҳасининг асосий институтларидан бири — мажбуриятлар ҳуқуқи ҳисобланади. Мажбуриятлар фуқаролик ҳуқуқининг юрак уришидир, чунки улар орқали шахслар ўзаро ҳуқуқий алоқаларга киришадилар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғланадилар.

Фуқаролик кодексининг 329-моддасида айтилишича, мажбурият деб, бир шахснинг (қарздорнинг) бошқа шахс (кредитор) фойдасига маълум бир ҳаракатни — яъни мол-мулкни топшириш, иш бажариш, хизмат кўрсатиш, пул тўлаш ва бошқаларни бажариши, ёхуд муайян ҳаракатни содир этмаслиги мажбурияти тушунилади. Кредитор эса қарздордан бу мажбуриятни адо этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Мажбуриятлар икки томонлама ҳуқуқий муносабатлар бўлиб, унда бир томоннинг мажбурияти бошқа томоннинг ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир.

Мажбуриятлар келиб чиқиш асосларига ва мазмунига кўра бир неча турларга бўлинади:

Келиб чиқишига кўра:

Шартномавий мажбуриятлар — томонлар ўртасида тузилган шартномаларга асосланади (масалан, олди-сотди, ижара, хизмат кўрсатиш шартномалари).

Шартномадан ташқари мажбуриятлар — қонун асосида ёки зарар етказилиши натижасида юзага келади (масалан, мулкий зарар учун жавобгарлик).

Мазмунига кўра:

Мол-мулкни топшириш мажбуриятлари

Иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш мажбуриятлари

Пул тўлаш мажбуриятлари

Нотўғри ҳаракатлар содир этмаслик мажбурияти

Мажбуриятларнинг бажарилиши

Мажбуриятни бажариш — бу қарздорнинг кредитор олдидаги мажбуриятини ўз вақтида, тўлиқ ва қонуний асосда адо этишидир. Фуқаролик кодексида мажбуриятларнинг бажарилиш тартиби, жойи, муддати, шакли аниқ белгиланган. Агар қарздор ўз мажбуриятини бажармаса ёки лозим даражада бажармаса, у ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Мажбуриятни бажармаслик оқибатлари

Мажбуриятлар бузилган тақдирда қуйидаги ҳуқуқий оқибатлар юзага келади:

Зарарни қоплаш

Пеня (жарима) тўлаш

Шартномани бекор қилиш ёки уни ўзгартириш

Суд орқали мажбуриятни ижро эттириш

Фуқаролик ҳуқуқида мажбуриятлар жамиятда ҳуқуқий барқарорлик ва ишонч асосларини яратади. Улар орқали шахслар ўз ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва адолатни қарор топтириш имкониятига эга бўладилар. Шу боисдан, ҳар бир фуқаро ва юридик шахс ўз мажбуриятларини билиши ва уларга риоя қилиши лозим.

Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар

бўйича судлов ҳайъати судьяси                               Х.Абдуллаев

Даъво муддати: тушунчаси, турлари ва ҳуқуқий аҳамияти

Фуқаролик ҳуқуқида ҳар бир шахс ўз бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин. Бироқ бу ҳуқуқ доимий эмас — у муайян муддат билан чегараланади. Ҳуқуқни ҳимоя қилишга бўлган бу давр даъво муддати деб аталади. Даъво муддати — бу фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда муҳим институт бўлиб, ҳуқуқий барқарорлик ва ишончни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 148-моддасига кўра, даъво муддати — бу шахснинг ҳуқуқи бузилган пайтдан бошлаб ушбу ҳуқуқни суд орқали ҳимоя қилиш учун белгиланган муддатдир. Ушбу муддат тугагач, суд одатда даъвони кўришдан бош тортади, агар у қонун билан истисно этилмаган бўлса.

Даъво муддати институтининг асосий мақсади — йиллар давомида ҳуқуқий ноаниқликни олдини олиш, ҳуқуқий муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда жавобгарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат. У шунингдек, шахсларни ўз ҳуқуқларини ўз вақтида амалга оширишга ундайди.

Даъво муддати турлари

Умумий даъво муддати

Фуқаролик кодексининг 149-моддасига мувофиқ, умумий даъво муддати 3 йил этиб белгиланади. Бу муддати барча фуқаролик-ҳуқуқий талаблар учун татбиқ этилади, агар қонун билан бошқача муддат белгилаб қўйилмаган бўлса.

Махсус даъво муддати

Айрим ҳуқуқий муносабатлар учун қонунчиликда қисқароқ ёки узоқроқ муддатлар белгиланади. Масалан:

Ташиш шартномасидан келиб чиқадиган даъволар учун — 1 йил.

Нуқсонли товарлар учун даъво — 6 ой ёки 1 йил (товар турига қараб).

Ҳаёт ва соғлиққа зарар етказиш билан боғлиқ даъволар учун — 3 йил, лекин зарар кўрилганлигини билган пайтдан бошлаб ҳисобланади.

Даъво муддатининг бошланиши

Даъво муддати, одатда, фуқаро ўз ҳуқуқининг бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланади. Айрим ҳолларда, муддати кечиктирилган ёки турлича бошланган бўлиши мумкин (масалан, яширин нуқсонлар бўйича даъволар).

Даъво муддати ўтганидан кейин

Даъво муддати ўтиб кетган бўлса, бу даъвони қаноатлантиришга тўсқинлик қилади. Бироқ агар томонлар бу муддат тугаганидан бехабар бўлиб, даъво кўтарилган бўлса, суд уни фақат жавобгар даъво муддати ўтганлиги ҳақида эътироз билдирса, рад этади. Акс ҳолда, даъво кўриб чиқилади.

Даъво муддатининг тўхташи, бекор бўлиши ва тикланиши

Фуқаролик кодексида айрим ҳолатларда даъво муддати ҳисобланишини:

Тўхтатиб туриш (уруш, форс-мажор, томоннинг оғир ҳолати),

Тиклаш (агар шахс узрли сабабларга кўра даъво қилолмаган бўлса),

Янги муддатдан бошланиши (масалан, даъвони тан олиш) каби ҳолатлар назарда тутилган.

Даъво муддати фуқаролик ҳуқуқининг тартиб-интизомини сақлашда, ҳуқуқларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлашда муҳим воситадир. Ҳар бир фуқаро ва юридик шахс ўз ҳуқуқларини йўқотиб қўймаслиги учун даъво муддатларига қатъий риоя қилиши зарур. Шунингдек, судлар ва юристлар ушбу институтни тўғри қўллаш орқали адолатли ёндашувни таъминлайдилар.

Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар

бўйича судлов ҳайъати судьяси                               Х.Абдуллаев

Тўловга қобилиятсизлик ишларини кўриш:

ҳуқуқий асослар, тартиб ва амалий аҳамияти

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар ва юридик шахслар фаолияти нафақат фойда олиш, балки молиявий хавфлар билан ҳам боғлиқдир. Узоқ муддат давомида қарзларини тўлай олмаслик ҳолати юзага келганида, бундай субъектлар тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. Тўловга қобилиятсизлик ҳолатлари иқтисодий судлар томонидан махсус қонуний тартибда кўриб чиқилади.

Тўловга қобилиятсизлик тушунчаси

Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик — бу қарздорнинг ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажаришга молиявий имконияти йўқлиги туфайли, унда мавжуд қарзларни қоплашга етарли маблағ ёки мол-мулк бўлмаган ҳолатидир.

Тўловга қобилиятсизлик:

доимий ва узоқ муддатли бўлса,

суд томонидан тасдиқланса,

расмий тартибда эълон қилинади.

Ишни кўриш тартиби

Ариза бериш

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар, одатда, қуйидаги субъектлар томонидан судга ариза киритилиши билан бошланади:

Қарздорнинг ўзи (ўзини банкрот деб тан олиши ҳолатида)

Кредиторлар (қарзни ундира олмаган тақдирда)

Солиқ органлари ёки бошқа ваколатли идоралар

Аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш

Суд ариза шартларига мувофиқликни текширади ва иш юритишни бошлайди. Аризада қарздорнинг молиявий ҳолати, қарздорлик миқдори, муддати, тўловнинг имконсизлиги далиллари бўлиши керак.

Молиявий таҳлил ва вақтинчалик бошқарув

Суд қарорига кўра, қарздор корхонага вақтинчалик бошқарувчи тайинланади. У қарздорнинг молиявий ҳолатини текширади, мулкни рўйхатга олади ва тиклаш ёки тугатиш бўйича таклиф беради.

Тугатиш (банкротлик) ёки тиклаш (реорганизация)

Суд қарздорнинг молиявий барқарорлигини тиклаш учун реабилитация режаси тасдиқлаши ёки тўловга қобилиятсизликни эълон қилиб, мулкни реализация қилиш ва кредиторларга тақсимлаш ҳақида қарор чиқариши мумкин.

Тўловга қобилиятсизлик ишларининг ҳуқуқий оқибатлари

Қарздорнинг мулкига эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи чекланади.

Янги шартномалар тузиш, мажбуриятларни бажариш фақат суд ва бошқарувчи розилиги билан амалга оширилади.

Кредиторларнинг талабларини қондириш фақат суд қарорига асосан, навбатлилик асосида амалга оширилади.

Қарздор юридик шахс бўлса, тугатилган деб эълон қилинади, давлат реэстридан чиқарилади.

Амалий аҳамияти

Тўловга қобилиятсизлик жараёнлари қуйидаги муҳим функцияларни бажаради:

Бозор иштирокчиларининг молиявий интизомини оширади;

Нотўғри бошқарувга эга бўлган субъектлар иқтисодиётдан четлаштирилади;

Кредиторларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади;

Фойдали фаолиятни қайта тиклаш имконияти яратилади (агар реабилитация танланса).

Тўловга қобилиятсизлик институтининг қонуний асосда юритилиши — иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг муҳим воситасидир. Иқтисодий судлар бундай ишларни ҳал қилишда нафақат молиявий ҳолатни, балки ижтимоий ва иқтисодий омилларни ҳам инобатга олади. Бу жараён қонунийлик, адолат ва тартиб асосида олиб борилиши лозим.

Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар

бўйича судлов ҳайъати судьяси                               О.Қўлдошов

Коррупция тараққиёт кушандаси

Президентимиз 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида иштирок этиб, юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо бериб, келгуси вазифларни белгилаб берган эди.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда нутқ сўзлаб, коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов эканини таъкидлади. Шу боис сўнги йилларда бу иллатга қарши курашиш бўйича қонунлар қабул қилиниб, янги тизим яратилди. Парламент палаталарида маъсул қўмиталар, коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва Агентлиги ташкил қилинди.

Ушбу ислоҳотлар натижасида коррупцияга қарши курашиш бўйича қилинган ишларга қаратсак. Давлатимиз раҳбари бошчилигида дастлаб унинг омилларига қарши курашилди. Масалан, ерни ҳоким қарори билан ажратишдан тўлиқ воз кечилиб, аукцион тизимига ўтказилгани натижасида бу тизим халқчил бўлди. Шаффоф қурилиш дастури жорий этилганидан кейин бу соҳада ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, натижада соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили жуда кўп миқдорда бюджет маблағлари тежалди.

Бундан ташқари, мактабгача ва мактаб таълими тизимида 10 дан ортиқ хизмат турлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, бу соҳада мурожаат сони камайганлигидан, Олий таълим тизими ҳам рақамлаштирилди, аввал тест топшириб, тўпланган балига қараб, кейин олийгоҳни  танлаш жорий қилинганлигидан ҳамда ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори “боди-камера”да хизмат ўтаётгани, авторақамлар аукционда сотилаётгани, қоғозда баённома йўқ бўлгани учун коррупция омиллари кескин камайганлигидан билсак бўлади.

Хусусан, аҳоли ва тадбиркорларга “халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари асосан, коррупцияни аниқлаш ва жазолаш билан ишлаб, коррупциявий омилларни таг-томири билан йўқотадиган превентив чораларга эътиборсиз қолаётгани қайд этилди. Аслида эса коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллада маиший коррупция шаклида содир этилаётгани боис коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркиби тўлиқ янгиланганлиги, унга вилоят халқ депутатлари кенгаши раислари бош бўлиши таъкидланди.

Ҳудудий кенгашлар коррупциявий омилларни аниқлаб, уларга барҳам бериш учун қонунчиликни ўзгартириш, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритади.

Бу тизим ижтимоий–иқтисодий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади, шу билан бирга энди прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторлар фаолияти билан шуғулланмаслиги айтиб ўтилди. Жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича қўшимча вазифлар қўйилди.

Бундан ташқари энди, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар ҳам кучайтирилади. Давлат идораларининг харидларида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган транспорт ва мебелга устуворлик берилади.

Албатта, коррупцияга қарши курашда энг муҳим жиҳат бу давлат хизматига профессионал ва фидойи кадрларни танлаш ҳамда уларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш ҳисобланади. Шу боис энди давлат хизматига ишга олишдаги тартиб ва ёндашувлар такомиллаштирилмоқда. Шунингдек, фикри тоза, коррупцияга тоқатсиз янги авлодни тарбиялаш мақсадида таълим масканларида ҳаллолик ғояларини сингдириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилади.

По гражданским делам
          Пешку туманлараро суди раиси                               Ў.С.Разиков

Девонхона мудири                                                       Ш.Ғафуров

FUQАROLIK ISHLАRINI VIDEOKONFERENSАLOQА TIZIMIDАN FOYDАLАNGАN HOLDА O‘TKАZISH TАRTIBI

O‘tgan davr mobaynida O‘zbekistonda barcha sohalar qatori sud-huquq yo‘nalishida ham keng ko‘lamli ishlar amalga oshirildi. Xususan, sud majlislarida zamonaviy axbarot-kommunikatsiya tenologiyalari orqali videokonferentsaloqa rejimi tashkil etildi. Sohadagi bu yangilik sud protsessi ishtirokchilariga katta qulaylik yaratdi.

Sudda videokonferentsaloqa rejimidagi sud majlisini o‘tkazishga tayyorgarlik ko‘rish, uni o‘tkazish va taqdim etilgan hujjatlar bilan ishlash Oliy sud Plenumining “Fuqarolik, jinoyat va ma’muriy ishlarni ko‘rishda sud majlislarini videokonferentsaloqa rejimida o‘tkazishning ayrim masalalari to‘g‘risida”               2017-yil 24-iyundagi 23-sonli qarori bilan tartibga solinadi.

Fuqarolik ishlarini videokonferentsaloqa tizimidan foydalanishda, sud tomonidan ishda ishtirok etuvchi shaxslar va sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilaridan birortasi ishni ko‘rayotgan sudga nisbatan O‘zbekiston Respublikasining boshqa hududida joylashgan taqdirda VKА rejimidagi sud majlisi o‘tkazilishi mumkin.

Sudьya ishni sudda ko‘rishga tayyorlash to‘g‘risidagi ajrim (qaror)da ishda ishtirok etuvchi shaxslarga, sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilariga ularning VKА rejimidagi sud majlisida ishtirok etish huquqini ko‘rsatib o‘tadi.

VKА rejimidagi sud majlisi o‘tkazilishining aniq sanasi

va vaqti sudьya tomonidan ishni ko‘rayotgan sudning Аxborot-kommunikatsiya texnologiyalari masalalari bo‘yicha sud xodimi bilan kelishilgan holda “Sud majlislarini VKА rejimida o‘tkazish jadvali”dan kelib chiqib belgilanishi lozim.

Sudьya yordamchisi ishni sudda ko‘rishga tayyorlash to‘g‘risidagi ajrim (qaror)ni ishda ishtirok etuvchi shaxslarga, sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilariga protsessual qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yuborilishini hamda bir nusxasini ishni ko‘rayotgan sudning АKT xodimiga ro‘yxat asosida imzo orqali topshirilishini ta ‘minlaydi.

VKА rejimidagi sud majlisini o‘tkazishga ko‘maklashadigan sudga kelib tushgan ishni sudda ko‘rishga tayyorlash to‘g‘risidagi ajrim (qaror) axborot tizimi orqali ro‘yxatdan o‘tkazilib, shu kunning o‘zida АKT xodimiga topshiriladi.

  VKА rejimidagi sud majlisini o‘tkazishga ko‘maklashadigan sud sud majlisini VKА rejimida o‘tkazilishini biror bir sababga ko‘ra ta ‘minlay olmagan taqdirda, АKT xodimi ishni ko‘rayotgan sudning АKT xodimiga zudlik bilan telefon, faks va boshqa aloqa vositalari orqali xabar beradi. O‘z navbatida ishni ko‘rayotgan sudning АKT xodimi bu haqda ish bo‘yicha ma ‘sul sudьyani xabardor qiladi.

VKА rejimidagi sud majlisini o‘tkazishga ko‘maklashadigan sud bilan VKА o‘rnatishning imkoni bo‘lmagan taqdirda, sudьya protsessual qonun hujjatlariga asosan ishni ko‘rishni keyinga qoldirish choralarini ko‘radi.

Ishda ishtirok etuvchi shaxslar, sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilari tomonidan sud majlisida taqdim etilgan hujjatlar, jumladan ishonchnomalar, arizalar, iltimosnomalar, yozma fikr-mulohazalar va boshqa yozma dalillar sud majlisini o‘tkazishga ko‘maklashadigan sud АKT xodimi tomonidan skaner yordamida elektron shaklga keltirilib, Internet tarmog‘i orqali ishni ko‘rayotgan sudga uzatiladi.

VKА rejimidagi sud majlisini o‘tkazishga ko‘maklashadigan sud АKT xodimi keyingi ish kunidan kechiktirmasdan sud majlisida taqdim etilgan hujjatlar, jumladan, ishonchnomalar, arizalar, iltimosnomalar, yozma fikr-mulohazalar va boshqa yozma dalillarni kuzatuv xati orqali ilova qilinayotgan hujjatlar ro‘yxati asosida ishni ko‘rayotgan sudga yuboradi.

Ushbu yaratilgan qulayliklar fuqarolar va sud sohasi xodimlariga juda katta imkoniyatlar yaratib berdi. Bugungi kunda boshqa viloyatdagi sud majlisiga borish, buning uchun sarf-xarajat qilish, ortiqcha vaqt yo‘qotish kabi tashvishlar deyarli barham topdi.

Fuqarolik ishlari bo‘yicha G‘ijduvon tumanlararo sudining tizimni boshqarish va xizmat ko‘rsatish muhandisi

Shamsiyev Shohruh Fazliddinovich

Ўзбекистон Республикасининг №1067-сонли Қонуннинг мазмун моҳияти

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятини ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг
№1067-сонли Қонунини қабул қилинди.

Ушбу қонун қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 21 январда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2025 йил 17 мартда маъқулланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 9 июнда имзоланиб, 2025 йил 10 июнда кучга кирган.

Бугунги кунда, мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга, суд ишлари юритилишини такомиллаштиришга, шунингдек фуқароларнинг ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий судига ҳамда унинг ваколатларига тааллуқли янги нормалар белгиланганлиги Олий суди фаолиятини ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш зарурлиги тақозо этилганлиги боис мазкур қонун қабул қилинган.

Ушбу Қонун билан “Судлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиш мумкинлиги, ҳеч ким ўзига ҳамда яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога торилиши мумкин эмаслиги, шунингдек шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Ушбу Қонун одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларининг тўғридан-тўғри қўлланилишини таъминлашга ҳамда давлат органларининг фаолиятини янгича ҳуқуқий тарзда йўлга қўйиш учун хизмат қилади.

По гражданским делам
          Пешку туманлараро суди раиси                               Ў.С.Разиков

Девонхона мудири                                                       Ш.Ғафуров

Перейти к содержимому