Аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишдан тугатиш билан боғлиқ процессуал нормаларни қўллаш

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси
3-моддасига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишга ҳақли.

Мурожаат Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда, илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда судга бевосита қабулда топширилиши, почта алоқа хизмати ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.

Судлар аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатишда процессуал ҳуқуқ нормаларини аниқ ва бир хилда қўллашга алоҳида эътибор қаратишлари шарт.

Аризани қабул қилишни рад этиш ва фуқаролик иши юзасидан иш юритишни тугатишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида кўрсатилган асосларга риоя қилиш лозим.

Хусусан, Оила кодексининг 39-моддасида хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли
эмаслиги белгиланган. Бундай ҳолатларда суд аризани қабул қилишни
рад этиши, агар ариза қабул қилинган тақдирда иш юритишни тугатиши лозим.

Ушбу қонун нормаларида белгиланган қоидалар нафақат даъво аризаларга нисбатан, балки алоҳида тартибда иш юритиш, давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Аризани қабул қилишни рад этиш масаласи судья томонидан ариза келиб тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида асослантирилган ажрим чиқариш орқали ҳал қилинади ва у дарҳол, алоҳида ҳолларда эса, ажрим чиқарилган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида мурожаат қилувчи шахсга топширилади ёки алоқа бўлими ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.

Агар иш судга тааллуқли бўлмаса, судья ажримда аризачи қайси органга мурожаат қилиши лозимлигини ёки иш қўзғатишга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни қандай бартараф этишини кўрсатиши шарт.

Судьянинг Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган асослар бўйича аризани қабул қилишни рад этиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилингач, шу иш бўйича судга умумий тартибда ариза билан такроран мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.

Суднинг айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёхуд даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжудлиги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўлади.

Судлар ушбу масалани ҳал қилишда илгари қабул қилинган ва қонуний кучда бўлган суд қарори айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича қабул қилинганлигига, шунингдек, кўрсатилган ҳолатларнинг барчаси мавжуд бўлиши аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўлишига эътибор қаратишлари лозим.

Даъвогар ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар даъво асоси ҳисобланади.

Даъво предмети деганда, даъвогарнинг талаби йўналтирилган, суд қарори қабул қилиниши сўралаётган субъектив-ҳуқуқ ҳамда кўриб ҳал қилиниши лозим бўлган моддий-ҳуқуқий низо тушунилади.

Судларга жавобгардан даврий тўловлар (алиментлар, соғлиққа шикаст етказилганда кўрилган зарарни қоплаш ёки фуқаро вафот этганлиги билан боғлиқ тўловлар ва ҳоказолар) ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг тўловлар миқдори ёки муддатини белгилашга таъсир этувчи ҳолатлар жиддий равишда ўзгарган бўлса, бундай асос билан ҳар бир тараф Фуқаролик процессуал кодексига мувофиқ янгидан ариза бериш йўли билан тўловларнинг миқдори ва муддатини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.

Ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун даъвогарга нисбатан қарши даъво тақдим этишга ҳақли бўлиб, бунда қарши даъво умумий қоидаларга риоя қилинган ҳолда берилиши лозим.

Жавобгар томонидан келтирилган қарши даъвони қабул қилишда Фуқаролик процессуал кодекси талабидан қатъий назар, аризани қабул қилиш учун ушбу Кодексида кўрсатилган асослар монелик қилмаслиги ва ариза Фуқаролик процессуал кодекси талабларига риоя қилинган ҳолда берилганлигига эътибор қаратишлари лозим.

Фуқаролик процессуал кодексига мувофиқ, муомалага лаёқатсиз шахс, шунингдек, иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган ариза кўрмасдан қолдирилиши лозим.

Ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган деганда,
руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган, шунингдек, суд томонидан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс томонидан берилган ариза тушунилади.

Ариза манфаатдор шахс номидан аризани иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган деганда, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахс (ишончли вакил)га учинчи шахслар олдида берилган ваколатлар доирасида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома мавжуд бўлмаган шахс томонидан берилган ариза тушунилади.

Аризани кўрмасдан қолдиришда Фуқаролик процессуал кодексида кўрсатилган асосларга риоя қилиш лозимлиги, лекин бу асослар ҳам
тугал эмаслиги судларга тушунтирилсин.

Хусусан, Фуқаролик процессуал кодекси талабига кўра, алоҳида тартибда юритиладиган ишни кўриш вақтида агар судга тааллуқли
ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиқса, суд аризани кўрмасдан қолдириб, ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим этишни таклиф қилиши лозим.

Шунга кўра, судларнинг эътибори аризани кўрмасдан қолдириш асослари Фуқаролик процессуал кодексидан ташқари қонуннинг бошқа махсус нормалари билан ҳам белгиланган.

Аризани Фуқаролик процессуал кодекси асосида кўрмасдан қолдиришда ишда тарафларга суд чақирув қоғози топширилганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд бўлиб, улар суд мажлисига узрли сабабларга кўра кела олмаганликларини тасдиқловчи далиллар тақдим қилмаган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.

Аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими асослантирилиши ва шунингдек, ариза процессуал қонуннинг қайси нормасига мувофиқ кўрмасдан қолдирилганлиги аниқ кўрсатилиши лозим.

Аризани кўрмасдан қолдирилиши, ишнинг мазмунан ҳал этилишига тўсқинлик қилиши сабабли унга асос қилиб келтирилган ҳолатларни бартараф этиш йўллари суд томонидан ажримда кўрсатилиши шарт.

Аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг манфаатдор шахс яна судга умумий тартибда ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.

Агар тарафлар суд мажлисига узрли сабабларга кўра кела олмаганликларини тасдиқловчи далилларни тақдим этса, даъвогар ёки жавобгарнинг илтимосномаси (аризаси)га биноан, суд Фуқаролик процессуал кодексига асосан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида чиқарган ўз ажримини шу кодексига кўра бекор қилади.

Мазкур илтимоснома (ариза) келиб тушган кундан эътиборан
10 кунлик муддат ичида суд томонидан тарафлар иштирокида суд мажлисида кўриб чиқилади. Тарафлардан бирининг суд мажлисига келмаганлиги илтимоснома (ариза)ни мазмунан ҳал қилишга тўсқинлик қилмайди.

Суднинг ажрими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги сабабли ажрим устидан хусусий шикоят ёки хусусий протест келтирилиши қонунда назарда тутилмаган.

Судларга тушунтирилсинки, аризани кўрмасдан қолдиришга фақат Фуқаролик процессуал кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган асосларга кўра йўл қўйилади. Ариза суд томонидан асоссиз кўрмасдан қолдирилган ҳар қандай ҳолатга юқори суд тегишли муносабат билдириши лозим.

Судлар иш юритишни тугатишда Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган асосларга қатъий амал қилишлари шарт.

Агар фуқаролик иши қўзғатилган бўлиб, суд муҳокамаси вақтида иш судга тааллуқли эмаслиги аниқланса, суд мазкур масалада тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда, алоҳида ажрим билан иш юритишни тугатиб, унда аризачига қайси органга мурожаат қилиши лозимлигини тушунтиради.

Айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжудлиги сабабли иш юритиш тугатилганда, суд ажримида ушбу асослар бўйича иккинчи марта мурожаат қилишга йўл қўйилмаслиги етарлича асослантирилиши лозим.

Даъвогар арз қилган талабларидан воз кечган ва суд бу воз
кечишни қабул қилган ҳамда тарафлар келишув битими тузган
бўлсалар, уни тасдиқлашда судлар Фуқаролик процессуал кодекси талабларига қатъий риоя қилишлари лозим.

Ажрим нусхаси ишда иштирок этаётган тарафларга дарҳол,
алоҳида ҳолларда эса, қабул қилинган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида топширилиши, алоқа бўлими орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши шарт.

Ишни судда кўришга тайёрлаш вақтида жавобгар даъвогарнинг талабларини тан олиши ва бу тан олиш суд томонидан қабул қилиниши асоси бўйича иш юритишни тугатишда ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд бўлмаслиги ҳамда ишга жалб қилинмаган бошқа шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни
11-моддаси 1-қисмига асосан ҳакамлик битими мавжуд бўлган тақдирда, низо ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топширилиши мумкин. Агар тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш ҳақида ҳакамлик битими мавжудлиги аниқланса, ҳакамлик судига ариза топширилган-топширилмаганлигидан қатъий назар суд иш юритишни тугатиб, тарафларга ҳакамлик судига мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради.

Тарафлардан бирининг вафотидан сўнг Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлмай, низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса, иш юритиш тугатилиши лозим.

Фуқаролик процессуал кодекси асосида аризани қабул қилишни
рад этиш ёки аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими манфаатдор шахсларнинг хусусий шикоятлари (протестлари)га мувофиқ бекор қилинган тақдирда, иш мазмунан ҳал қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда, илгари ажрим чиқарган судья ишни қайтадан кўриши мумкин.

 Суд иш юритишни тугатиш ҳақидаги масалани муҳокама қилиш билан биргаликда даъвони таъминлаш чораларини бекор қилишга ҳам эътибор қаратишлари лозим.

Аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш
ёки иш юритишни тугатиш масалаларини ҳал қилиш билан биргаликда Фуқаролик процессуал кодексида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, аризачига тўланган давлат божи тўлиқ қайтарилиши таъминланиши шарт. Давлат божини қайтариш масаласини ҳал қилишда Солиқ кодексининг 342-моддаси талабларига риоя қилиниши керак.

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди раиси                                                         И.С.Джураев

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди судьяси                                                      Ҳ.Р.Қорёғдиев

Суд томонидан солиқ қонунчилигининг қўллашнинг айрим масалалари

Суд Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 13-моддасида белгиланган солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципини қўллашда солиқларни ҳисоблаш, ундириш, тўлаш ёки солиқ органи ва солиқ тўловчи ўртасидаги муносабатларда вужудга келган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликларга эмас, балки аниқ қонунчилик ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликларга баҳо бериши лозим.

Солиқ низоларининг тарафлари сифатида Солиқ кодексида
назарда тутилган субъектлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган давлат органлари ва бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, ихтиёрий тугатиш жараёнида бўлган юридик шахслар номидан тугатувчи, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган шахслар номидан эса суд бошқарувчиси судга мурожаат қилишга ҳақли.

Солиқ кодекси 88-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатининг ўтиши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 156, 157 ва 159-моддаларига мувофиқ тўхтатиб турилиши, узилиши ва қайта тикланиши мумкин.

Солиқ кодексининг 110-моддасига асосан ҳисобланган ва белгиланган муддатда тўланмаган пеня ҳам Солиқ кодексининг
55-моддасига мувофиқ, солиқ қарзи деб эътироф этилишини эътиборга олган ҳолда судлар шуни назарда тутиши лозимки, ҳисобланган пенядан солиқ тўловчини озод этишга ёки пеня миқдорини камайтиришга йўл қўйилмайди, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси томонлардан бири бўлган, иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартнома қоидалари шундай шартномани тузган бир ёки иккала давлатнинг солиқ резидентларига нисбатан қўлланилади.

Шунга кўра, бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлигига мурожаат қилиб, судда кўрилаётган низога доир масала юзасидан халқаро шартномалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш чорасини кўриш кераклигига эътибор қаратилсин.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилиниши лозим бўлган суд иши юритуви турини тўғри аниқлаш (даъво иш юритуви ёки оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш юритуви) суд ҳимояси учун мурожаат қилган шахснинг талабидан келиб чиққан ҳуқуқий муносабатларга боғлиқдир.

Солиқ қарздорлигини ундириш, солиқ тўловчиларнинг бюджетдан пул суммаларини қайтариш, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати юзасидан низолар, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар тегишлилигича иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судловига, солиқ органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этиш устидан ариза (шикоят) маъмурий судларнинг судловига тааллуқли, бундан солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қабул қилган қарорлари мустасно.

Солиқ органининг норматив характерга эга бўлган ҳужжатлари бўйича манфаатдор шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МСИЮтК, МСИЮтКнинг деб юритилади) 22-боби тартибида низолашиши мумкин.

Солиқ қарзини ундириш солиқ органи томонидан тўғридан-тўғри ёки суд орқали амалга оширилишини инобатга олиб, судлар бу тоифадаги ишларни кўришда Солиқ кодексининг 15-бобида назарда тутилган тартибга риоя қилинганлигига эътибор қаратиши лозим.

Даъво аризаси, ариза (шикоят) процессуал қонунчиликнинг тегишли нормалари — Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 189-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 149, 218-моддалари, МСИЮтК 128-моддаси, шунингдек Солиқ кодексининг махсус нормаларида қайд этилган талабларга жавоб бериши лозимлигига қаратилган.

Масалан, солиқ органи томонидан берилган даъво аризасида ундирилиши сўралган солиқ тури, даври, суммаси, солиқ органининг фикри бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилинганлигини, битим қалбакилигини (кўзбўямачилик учун тузилганлигини) тасдиқловчи ва талабни асослантирувчи бошқа ҳолатлар кўрсатилиши керак.

Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида судья тегишли процессуал қонунчиликда белгиланган ҳаракатларни амалга ошириши, жумладан, даъвони таъминлаш ёки дастлабки ҳимоя чораларини қўллаш, зарур далилларни олиш чораларини кўриши лозим.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллигига оид масалаларни ҳал қилишда судлар шуни назарда тутиши лозимки, «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўра, солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида хизматлар кўрсатишга доир фаолиятига солиқ маслаҳатчисининг солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган иқтисодий, фуқаролик ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқишда вакиллик қилиш ҳам киради. Бундай ваколат ишонч билдирувчи томонидан процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда берилган ишончнома, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан тузилган солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома (ундан кўчирма) ва малака сертификати асосида тасдиқланади.

Солиқ қонунчилигига кўра, солиқ тўловчилардан ундирилган солиқлар ва йиғимлар белгиланган тартибда бюджет тизимига (бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига) йўналтирилиши сабабли, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқларни қайтариш ёки ундириш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда ҳал қилув қарорида ундириладиган сумма бюджет тизимидан қайтарилиши кўрсатилиши лозим.

Шу муносабат билан солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган ёки солиқ органи ортиқча ундирган пул маблағларини бюджетдан қайтариш тўғрисида даъво аризалари берилганда судлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва (ёки) унинг ҳудудий органларини низо предметига нисбатан жавобгар тарафида мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласини муҳокама қилиши лозим.

Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган
бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга.

Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган
солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим.

Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин.

Солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли,
уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмас.

Солиқ органининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар МСИЮтКнинг 23-боби тартибида кўриб чиқилади.

Солиқ органининг сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарори устидан берилган шикоят юқори турувчи солиқ органи томонидан қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаганлиги, солиқ тўловчининг белгиланган муддат ўтгандан кейин солиқ органининг қарорини судда низолашиш ҳуқуқини истисно қилмайди.

Шу билан бирга, судларнинг эътибори солиқ тўловчи судга юқори турувчи солиқ органи мансабдор шахсининг шикоятни муддатида кўриб чиқмасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги устидан ариза (шикоят) билан мурожаат қилиши мумкин.

Юқори турувчи солиқ органи томонидан шикоятни тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдириш асослари Солиқ кодексининг
234-моддасида
келтирилган.

Агар шикоят Солиқ кодекси 234-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига асосан кўрмасдан қолдирилган ёки шикоят солиқ органининг белгиланган тартибда илгари шикоят қилинган қарори устидан берилганлиги асоси билан кўрмасдан қолдирилган ёхуд юқори турувчи солиқ органи томонидан шикоят бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса, солиқ тўловчи қуйи турувчи солиқ органининг қарори устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Солиқ кодекси 231-моддасининг тўққизинчи қисмида солиқ органларининг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилиши қайд этилганлиги сабабли, бундай аризалар (шикоятлар) МСИЮтК 186-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган муддатда берилиши мумкин.

Солиқ тўловчи низолашилаётган қарор ҳақида билган пайт деганда, қарор белгиланган тартибда топширилмаган бўлса-да, у низоли қарордан амалда хабардор бўлган вақт (масалан, солиқ органининг қарори асосида солиқ тўловчидан солиқни ундиришга қаратилган ҳаракатлар ва ҳоказо) тушунилади.

Юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганида солиқ органининг қарорлари устидан судга шикоят қилиш муддати, қуйи турувчи солиқ органининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўта бошлайди (Солиқ кодексининг 234-моддаси тартибида кўрмасдан қолдирилган шикоятлар бундан мустасно).

МСИЮтК 186-моддасининг учинчи қисмига кўра, суд ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабларга кўра, ўтказиб юборилган муддатини тиклашга ҳақли.

Судга мурожаат қилишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги масалани ҳал қилишда, судлар аризачининг низолашилаётган қарор ёки ҳаракат (ҳаракатсизлик) ҳақида билган ёхуд билмаганлиги, аризачи ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида қандай чоралар амалга оширганлигига эътибор қаратиши лозим.

Масалан, фавқулодда ҳолатлар, карантин, фуқаронинг оғир ва давомли касаллиги, шахснинг солиқ қарори ҳақида бехабарлиги судга мурожаат қилишга объектив тўсқинлик қилувчи ҳолатлар сифатида
ариза беришнинг муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топилиши учун асос бўлиши мумкин.

Суд ҳар бир иш бўйича аризачи томонидан қонун билан белгиланган судга мурожаат қилиш муддатларига риоя қилинганлигини аниқлаши, мазкур муддатлар бузилганда эса, манфаатдор шахснинг муддатни ўтказиб юборилишига сабаб сифатида келтирилган важларини муҳокама қилиши лозим.

Солиқ кодекси 231-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган шикоят юқори турувчи солиқ органи томонидан кўриб чиқилганидан сўнг суд тартибида шикоят қилинганда суд тегишли тартибда юқори турувчи солиқ органини ишга жалб қилиши лозим, бундан Солиқ кодекси 235-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолат мустасно.

Солиққа оид низолар юзасидан тайинланадиган экспертиза турини аниқлашда судлар эксперт текшируви объектининг хусусиятидан келиб чиқиши лозим (масалан, суд-солиқ, суд-бухгалтерия ва ҳоказо).

Маъмурий иш бўйича тайинланган экспертизани ўтказиш учун тўлов ундирилиши масаласини «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси талаблари асосида ҳал этиши лозим.

Фуқаролар ва солиқ органлари ўртасидаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳар қандай низо фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳал қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси
171-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ, солиқ органининг фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаб фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан суд буйруғи бериш орқали ҳал қилинади.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳамда ушбу тўловлар миқдори тўғрисида тарафлар ўртасида низо вужудга келган тақдирда, ушбу масала даъво ишини юритиш тартибида ҳал қилинади.

Солиқ органининг фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш ёки фуқароларнинг солиқ органидан ортиқча миқдорда тўланган тўловларни қайтариш ёхуд уни қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ишларни ҳал қилишда, судлар фуқароларнинг қарздорлиги ёки тўловларни ортиқча тўланганлиги қайси солиқ туридан келиб чиққанлигини ҳамда унинг миқдори тўғри ҳисобланганлигини текшириши лозим.

Фуқаролардан мулкни реализация қилишдан олинган даромадлардан ҳисобланган солиқни ундириш ҳақидаги талабларни кўриб чиқишда, Солиқ кодекси 375-моддасининг 4-бандидан келиб
чиқиб, ушбу даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан
ошган қисми сифатида аниқланишига, мазкур қийматни тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса — кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилишини инобатга олиши керак.

Реализация қилинган кўчмас мулкнинг кадастр қиймати аниқланмаган (ноль қийматда белгиланган) тақдирда, мазкур солиқнинг миқдори фақат кадастр органи томонидан ушбу кўчмас мулкнинг кадастр қиймати белгилангандан кейингина ҳисобланиши мумкин.

Солиққа оид низоларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қонунчилик бузилган ҳар бир ҳолат бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масалаларини ҳал этиб, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни пухта ўрганиб, хусусий ажрим чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим.

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди раиси                                                         И.С.Джураев

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди судьяси                                                      Ҳ.Р.Қорёғдиев

Суд ҳужжатларини ижрога қаратиш, уларнинг ижросини кечиктириш ёки унинг бўлиб-бўлиб ижро этилиши, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш асослари

Суд ҳужжатлари улар қонуний кучга киргандан кейин ижрога қаратилади, бундан унинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дарҳол ижро этилиши ҳоллари мустасно.

Суд ҳужжатининг мажбурий ижроси, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида амалга оширилади.

Ижро варақаси суд томонидан берилган, ундирувчининг суд ҳужжатини мажбурий ижро этишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Ҳар бир суд ҳужжати бўйича битта ижро варақаси берилади.
Бироқ, агар ижро турли жойларда ёки бир нечта ундирувчининг фойдасига
амалга ошириладиган бўлса, суд ундирувчиларнинг илтимосига биноан ижро жойини ёхуд ҳал қилув қарори ижросининг ҳар бир ижро варақасига тегишли қисмини аниқ кўрсатган ҳолда бирнеча ижро варақаси беради.

Бир нечта жавобгардан пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори асосида жавобгарларнинг сони бўйича бир нечта ижро варақаси берилади. Бунда, агар солидар жавобгарлардан ундириш назарда тутилаётган бўлса, ҳар бир ижро варақасида ундирувнинг умумий суммаси кўрсатилиши ва солидар жавобгар эканлиги кўрсатилган ҳолда жавобгарларнинг ҳаммаси санаб ўтилиши керак.

Ижро варақаси суд ҳужжатини қабул қилган суд томонидан берилади.

Ижро варақаси ундирувчига берилади ёки суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг беш кун ичида ундирувчининг илтимосномасига кўра давлат ижрочисига ижро этиш учун юборилади, бундан суд ҳужжати чиқарилиши биланоқ ижро варақаси берилиб, дарҳол ижро этиладиган ҳоллар мустасно.

Жиноят содир қилиш натижасида етказилган зарарни ундириш, алиментларни ундириш, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик, шунингдек боқувчи вафот этганлиги натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ходим билан меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилиш ёхуд ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказишда ёки суднинг ишга тиклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини бажармаганликда айбдор бўлган мансабдор шахслардан пул суммаларини ундириш, давлат даромадига пул маблағларини ундириш ҳолларида суд ўз ташаббусига кўра ижро варақасини ижро этиш учун юборади.

Давлат фойдасига мулкий ундирувлар бўйича ижро варақаси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг уч иш куни ичида суд томонидан қарздорнинг жойлашган еридаги давлат ижрочисига юборилади.

Ижро варақаси электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

Ижро варақасининг ёки суд буйруғининг асл нусхаси йўқотилган ҳолларда, суд ҳужжатини чиқарган суд ундирувчининг ёхуд давлат ижрочисининг аризасига кўра, ижро варақасининг дубликатини бериши мумкин.

Дубликат бериш ҳақидаги ариза ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўрилади, бироқ уларнинг келмаганлиги дубликат бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тўсқинлик қилмайди.

Дубликат бериш тўғрисидаги ариза бундай ариза судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кун ичида суд мажлисида кўрилади.

Суднинг дубликат бериш тўғрисидаги масалага доир ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.

Хусусий шикоятда (протестда) хусусий шикоят (протест) берган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.

Суднинг ҳал қилув қарори мажбурий тартибда ижро этиш учун,
агар қонунда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, у қонуний кучга
кирган пайтдан эътиборан уч йил ичида тақдим этилиши мумкин.

Даврий тўловларни ундириш учун берилган ижро варақалари бу тўловлар ундириладиган бутун давр ичида ижрога тақдим этилиши мумкин. Ижро варақаси ижрога тақдим этилгунига қадар ўтган вақт учун даврий тўловлар ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатлар доирасида ундирилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатларнинг ўтиши ҳар бир тўлов муддати тугаган кундан эътиборан бошланади.

Агар суд томонидан ижро варақаси берилгунига қадар суд ҳужжатининг ижроси кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб ижро этилишига йўл қўйилган бўлса, унда ижро варақасини тақдим этиш муддати қайси вақтдан бошланиши кўрсатилади.

Ижрога тақдим этиш муддати, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ижро варақасининг ижрога тақдим этилиши, шунингдек ҳал қилув қарорининг қисман ижро этилиши билан узилади.

Муддат узилгандан сўнг унинг ўтиши янгидан бошланади, бунда олдинги ўтган вақт янги муддатга қўшиб ҳисобланмайди. Ижро варақаси тўлиқ ёки қисман ундирилмай қайтарилган тақдирда, ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун янги муддатни ҳисоблаш ижро варақаси ундирувчига қайтарилган кундан эътиборан бошланади.

Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддати, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, суд узрли деб топган сабабларга кўра тикланиши мумкин.

Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза суд ҳужжатини чиқарган судга ёки у ижро этиладиган жойдаги судга берилади. Ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида суд мажлисида, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда кўрилади, бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тўсқинлик қилмайди.

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга юборилади.

Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад қилинганлиги устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.

Суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштирадиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, суд ундирувчининг, қарздорнинг ёки давлат ижрочисининг аризасига биноан ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктиришга ёхуд унинг бўлиб-бўлиб ижро этилишига йўл қўйишга, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.

Агар ваколатли давлат органининг қарорида ёки тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёхуд бўлиб-бўлиб ижро этиш учун кўпи билан бир йил муддат берилиши мумкин.

Қарздорга суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки унинг бўлиб-бўлиб ижро этилишига йўл қўйиш чоғида, суд ушбу Кодекснинг 9-бобида назарда тутилган тартибда унинг ижросини таъминлаш чораларини кўриши мумкин.

Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб
ижро этиш, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд томонидан кўрилади.

Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек суд ҳужжатининг ижроси давлат ижрочисининг иш юритувида бўлган тақдирда, давлат ижрочисига юборилади.

Ажрим устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Суд давлат ижрочиси суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатган ижро ишини юритишни қонунда назарда тутилган ҳолларда, ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризаси бўйича тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши мумкин.

Суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатилган
ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш шу суд томонидан
ёки давлат ижрочиси жойлашган ердаги суд томонидан амалга оширилади.

Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тарафларни чақирмаган ва суд муҳокамаси ўтказмаган ҳолда суд томонидан кўрилади.

Ижро ишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек давлат ижрочисига юборилади.

Ажрим устидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Ижро ишини юритиш уни тўхтатиб қўйиш учун асос бўлган сабаблар ёки ҳолатлар бартараф этилганидан кейин, ушбу ишни тўхтатиб қўйган суд томонидан ундирувчининг, давлат ижрочисининг аризасига кўра тикланади.

Ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда, тарафларни чақирмаган ва суд муҳокамасини ўтказмаган ҳолда суд томонидан кўрилади.

Ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек давлат ижрочисига юборилади.

Суднинг ижро ишини юритишни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Суд ўзи томонидан ёзувдаги хатолар, арифметик хатолар билан берилган, шунингдек ўзгартирилган (бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро варақасини ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризасига ёки ўзининг ташаббусига кўра тарафларни чақирмаган ва суд муҳокамасини ўтказмаган ҳолда қайтариб олишга ҳамда унинг ўрнига янги ижро варақасини беришга ҳақли.

Ёзувдаги хатолар, арифметик хатолар билан берилган ёки ўзгартирилган (бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро варақаси уни берган судга ундирувчи ёки давлат ижрочиси томонидан ижро этилмасдан қайтарилади.

Ижро этилган суд ҳужжати бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан кейин талабларни қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ёхуд иш юритишни тугатиш тўғрисида ёки аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда, бекор қилинган суд ҳужжати бўйича жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг барчаси жавобгарга қайтариб берилиши лозим (ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси).

Агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилинган ёки ўзгартирилган бўлса ва даъвони тўлиқ ёхуд қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса ёки ишни юритиш тугатилган ёки даъво кўрмасдан қолдирилган бўлса, суд суд ҳужжатининг бекор қилинган ёхуд ўзгартирилган тегишли қисми бўйича ундиришни тўлиқ ёки қисман тугатиш тўғрисидаги суд ҳужжатини қабул қилади.

Иш янгидан кўриш учун ўзига топширилган суд ўз ташаббуси билан қайтарма ижро тўғрисидаги масалани кўриши ва уни янги суд ҳужжатида ёки ажримида ҳал қилиши шарт бўлиб, шу билан иш юритиш тамомланади.

Ишни янгидан кўраётган суд бекор қилинган суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилмаган тақдирда, жавобгар бу судга қайтарма ижро тўғрисида ариза беришга ҳақли. Бу ариза ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда, суд мажлисида кўрилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги суд олдига қўйилган масаланинг ҳал этилиши учун тўсқинлик қилмайди.

Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза давлат
божи тўланмаган ҳолда умумий даъво муддати ичида берилиши мумкин.

Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза ариза
келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд томонидан кўрилади.

Аризага илгари қабул қилинган суд ҳужжатининг ижросини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.

Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала бўйича суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.

Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, суд ундирилган пул маблағларини, мол-мулкни ёки унинг қийматини қайтариш учун ижро варақаси беради.

Апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди, агар у ўзининг ажрими ёхуд қарори билан ҳуқуқ тўғрисидаги низони узил-кесил ҳал қилса ёки иш юритишни тамомласа, суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилиши ёхуд уни ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига топшириши шарт.

Агар юқори суднинг ажримида ёки қарорида суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала бўйича ҳеч қандай кўрсатма бўлмаса, жавобгар биринчи инстанция судига тегишли ариза беришга ҳақли. Биринчи инстанция суди бу аризани ушбу Кодекснинг 459-моддаси қоидаларига биноан кўриб чиқади ва ҳал қилади.

Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича пул суммаларини ундириш тўғрисидаги, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун ҳақ ундириш ҳақидаги, алиментлар ундириш тўғрисидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик, шунингдек боқувчининг вафот этиши натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари бекор қилинган тақдирда, агар бекор қилинган суд ҳужжати даъвогар берган сохта маълумотларга ёхуд у тақдим этган қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса, суд ҳужжатининг қайтарма ижросига йўл қўйилади.

Йўқолган ижро ишини юритиш суд томонидан ишда иштирок
этган шахсларнинг, ижро ишини юритиш тарафларининг, давлат ижрочисининг, прокурорнинг аризасига кўра, шунингдек ижро ҳужжатини берган суднинг ёки бошқа органнинг ташаббуси бўйича тикланиши мумкин.

Йўқолган ижро ишини юритиш тўлиқ тикланади ёки унинг суд фикрига кўра тикланиши зарур бўлган қисми тикланади.

Йўқолган ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза суд ҳужжати ижро этиладиган жойдаги судга берилади.

Аризада ижро ишини юритиш тўғрисидаги батафсил маълумотлар бўлиши керак. Аризачида сақланиб қолган ва ижро ишини юритишга дахлдор бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари аризага илова қилинади.

Суд ишни кўраётганда ижро ишини юритишнинг сақланиб қолган қисмидан, иш йўқолгунига қадар ундан жисмоний ва юридик шахсларга олиб берилган ҳужжатлардан, бу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларидан, шунингдек ижро ишини юритишга дахлдор бўлган бошқа маълумотномалар ва ҳужжатлардан фойдаланади.

Суд ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этган ёки ҳозир бўлган шахсларни гувоҳ сифатида сўроқ қилиши мумкин.

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ажрим чиқаради, унинг кўчирма нусхалари ижро ишининг тарафларига ва давлат ижрочисига юборилади.

Тўпланган материаллар йўқолган ижро ишини юритишни аниқ тиклаш учун етарли бўлмаса, суд ажрим чиқариб, ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тугатади. Бу ҳолда аризачи умумий тартибда даъво тақдим этишга ҳақли.

Аризачи йўқолган ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги
иш кўриб чиқилиши чоғида суд томонидан қилинган суд харажатларини тўлашдан озод қилинади. Била туриб ёлғон ариза берилганда суд харажатлари аризачидан ундириб олинади.

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди раиси                                                         И.С.Джураев

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди судьяси                                                      Ҳ.Р.Қорёғдиев

Хусусийлаштириш билан боғлиқ ишларнинг судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

Хусусийлаштирилган турар жойлар билан боғлиқ низоларни ҳал
қилишда судлар бу уй-жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва
уларни тасарруф қилиш Фуқаролик ва Уй-жой кодекси мезонлари,
«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун ҳамда билан, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида»ги қарори билан, Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган 180-сонли қарорига кўра тасдиқланган «Хусусийлаштирилган квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомлар билан тартибга солинишини назарда тутмоқлари лозим.

Фуқаролик кодексининг 210-моддасига биноан давлатга қарашли
турар жойга хусусий мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда хусусийлаштириш натижасида вужудга келади.

Давлат уй-жой фондидаги турар жойни хусусийлаштиришни амалга оширишда фуқаро ва мулкдорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш муносабати билан вужудга келувчи низолар судларга тааллуқлидир.

Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган турар жойларга – маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг уй-жой фонди ҳамда давлат органлари, корхоналари, муассаса ва ташкилотларининг тўлиқ хўжалик тасарруфидаги ёки оператив бошқарувидаги уй-жой фондлари киради.

«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг
12-моддаси 1-қисмига биноан хусусийлаштириш объектларига:

фуқаролар ижара шартномаси асосида фойдаланаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва бир квартирали уйлар (уйларнинг бир қисми);

қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари тугалланган, лекин одамлар кўчиб кирмаган, ҳамда бўшатилган уйларнинг квартиралари, бир квартиралик уйлар (уйларнинг бир қисми);

янги қурилган уйлардаги квартиралар киради.

«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг
12-моддаси 3-бандига мувофиқ икки ёки ундан зиёд ижарачи яшаб турган квартиралар барча ижарачиларнинг розилиги бўлмаса, хусусийлаштирилиши мумкин эмас.

Барча ижарачиларнинг розилиги билан улар эгаллаб турган квартира хусусийлаштирилиши мумкин, бунда хусусийлаштиришнинг ҳар бир иштирокчисида (ижарачида) квартирага нисбатан умумий ҳиссали мулк ҳуқуқи вужудга келади.

 «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига биноан фуқаро ва юридик шахслар  уй-жой, ёрдамчи хоналар ва ускуналардан ҳамда умумий фойдаланиш жойларидан уларнинг вазифасига мувофиқ ҳамда бошқа фуқаро ва юридик шахсларнинг уй-жойга доир, ўзга ҳуқуқ ва эркинликларига зарар етказмаган ҳолда фойдаланишлари ва уй-жойни асраш чораларини кўришлари шарт эканлигини судлар назарда
тутмоқлари лозим.

Жамоат уй-жой фондига қарашли турар жойларда ижара ёки аренда шартномаси асосида яшовчи фуқаролар «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган хусусийлаштириш ҳуқуқига эга эмаслар. Шу билан бирга жамоат уй-жой фонди эгаси ёки у томонидан
тегишли ваколат берилган орган фуқароларга эгаллаб турган турар жойларини сотиш, жумладан имтиёзли асосда сотиш ёки бу турар жойларни фуқароларга бепул бериш масалалари бўйича мустақил равишда қарор қабул қилишлари ҳам мумкин.

Кўрсатилган ҳолатда низо келиб чиққан тақдирда уларни мулк
эгаси томонидан белгиланган турар жойни унда яшовчи фуқароларга
бериш шарти ва тартибларидан келиб чиқиб, ҳал этиш лозимдир.

Фуқароларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйларнинг бузилиши натижасида, агар
уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат
уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек, табиий
офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган
квартиралари, бу квартиралари қачон ажратилганидан қатъи назар,
уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.

Ворислар қаторига ФКнинг 1118, 1135—1141-моддаларида белгиланган уй эгаси билан бирга яшовчи ва шу уйнинг бузилиши муносабати билан турар жой олган шахслар киради.

«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг муқаддимаси ҳамда 1 ва 3-моддаларининг мазмунига кўра, фуқаролар ўзлари эгаллаб турган турар жойларини хусусийлаштиришни сўраб мурожаат этган бўлсалар, уларнинг бундай талаблари ушбу Қонунда назарда тутилмаган шартлар асосида рад қилиниши мумкин эмас.

Қайд этилган Қонуннинг 16-20-моддаларида белгиланган турар жойларни хусусийлаштиришни расмийлаштириш тартибига риоя қилиш фуқаролар учун
ҳам, давлат ва маҳаллий уй-жой фондидаги турар жойларни фуқаролар эгалигига ўтказиш мажбурият ва ваколати юклатилган мансабдор шахслар учун ҳам мажбурийдир.

Фуқаролар эгаллаб турган турар жойларни хусусийлаштириш рад қилиниши натижасида фуқаролик ҳуқуқи бўйича низо вужудга келишини ҳисобга олиб, бундай ишлар судлар томонидан даъво ишини юргизиш тартибида ҳал қилинади.

 «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг
19-моддасига мувофиқ алоҳида уй, квартира ва хонага бўлган эгалик ҳуқуқи турар жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва эгалик ҳуқуқи ҳақида давлат ордери олинган пайтдан бошланади.

Агар фуқаро квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун пай бадалини
 тўлиқ тўлаган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ аризасини маҳаллий ҳокимият органларида рўйхатдан ўтказган бўлса-ю, аммо эгалик ҳуқуқини берувчи давлат ордерини олмасдан вафот этса, унинг меросхўрларида мазкур турар жойга ворислик ҳуқуқи пайдо бўлади.

 Судлар турар жойларни хусусийлаштириш тўғрисидаги ишлар юзасидан берилган даъво аризаларни қабул қилишда давлат уй-жой фонди тасарруфида бўлган туман (шаҳар) ҳокимининг, корхона, ташкилот, муассаса маъмуриятининг турар жойни хусусийлаштириш ҳақидаги тегишли фармойиши ва эгалик ҳуқуқини берувчи давлат ордери борлигини текширишлари, бундай ҳужжатлар мавжуд бўлса, уларни иш материалларига қўшиш учун талаб қилиб олишлари керак. Шунингдек, фуқаро турар жойни хусусийлаштириш ҳуқуқига эга эканлиги, унга хусусийлаштиришнинг имтиёзли асослари қўлланиши мумкинлиги аниқланиши лозим.

 Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш икки тарафлама
шартнома бўлганлиги сабабли уни бир томонлама бекор қилиш мумкин эмаслиги судларга тушунтирилсин.

Фуқаролик кодексининг 382-385-моддаларига мувофиқ шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш фақат тарафлар (хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ва ҳокимият органи) келишуви асосида амалга оширилиши мумкин, келишув бўлмаган тақдирда — суд қарори билан ҳал қилинади.

Тарафлар келишуви асосида шартномани бекор қилиш ўша шартномада бир тараф бўлиб қатнашган орган, яъни туман (шаҳар) ҳокимияти, корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти томонидан амалга оширилади. Бундай ҳолда давлат ордери ўз кучини йўқотади.

Тарафлардан бирининг талабига кўра шартнома суд томонидан
бекор қилиниши мумкин. «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига биноан кўчмас мулкнинг мажбурий равишда олиб қўйилишига фақатгина қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва белгиланган тартибда суднинг қарори асосида йўл қўйилади.

Хусусийлаштиришни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан турар жойнинг хусусийлаштирилиши натижасида ҳуқуқи бузилган шахслар, ҳокимиятлар, ташкилотлар, Давлат мулкини бошқариш қўмитасининг турар жой масалалари бўйича бўлимларининг ҳудудий органлари ва прокурор мурожаат қилишга ҳақлидирлар.

Юқорида кўрсатилган тоифадаги ишларни кўриб чиқишдан олдин судья зарур ҳужжатларни, жумладан, ҳокимнинг хусусийлаштиришга рухсат берганлиги ҳақидаги қарорини ва шу қарорни қабул қилишга асос бўлган ҳужжатларни, шунингдек, турар жойга эгалик ҳуқуқини берувчи давлат ордерининг асл нусхасини талаб қилиб олиши шарт.

Турар жойга эгалик ҳуқуқини берувчи давлат ордерини ҳақиқий
эмас деб топиш билан боғлиқ ишларни кўришда судлар ишда
хусусийлаштирилган турар жой эгасининг оила аъзолари, ҳамда турар жой майдонига ҳақли бўлган ва уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар, шунингдек ҳокимият, Давлат мулки қўмитасининг турар жой бўйича ҳудудий бўлинмалари иштирок қилишларини таъминлашлари зарур.

Турар жойни эгаликка, шу жумладан фойдаланувчилардан бирининг эгалигига бериш тўғрисидаги шартноманинг қонунийлиги хусусида низо вужудга келган ҳолда, бу шартнома, шунингдек эгалик ҳуқуқини берувчи
давлат ордери манфаатдор шахсларнинг даъво аризалари бўйича суд
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қонун талабларига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Турар жойни хусусийлаштириш амалда асосан оила аъзоларидан бирининг номига расмийлаштирилиши ва давлат ордери ҳам ўша шахс
номида бўлишини назарда тутиб, бу шахс билан турар жойни хусусийлаштиришга розилик берган оила аъзолари ўртасидаги низолар бўйича ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш босқичида судлар туман ички ишлар бошқармаларидан низоли уйда рўйхатда бўлганлар ҳақида маълумотномани, ҳамда шу хонадонда яшаган барча шахслар имзо қўйган ва ҳокимиятда сақланадиган хусусийлаштиришни сўраб ёзилган аризани ва низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган бошқа тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олишлари зарур.

 Эгалик ҳуқуқи ҳақидаги актни ва унинг асосида берилган ордерни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда судлар турар жойни имтиёзли асосларга кўра хусусийлаштириш ҳуқуқини берувчи ҳақиқатга
тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этилганлиги, шунингдек турар жойни хусусийлаштириш ҳақидаги масалани ҳал қилишда мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари, фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги, шу билан бирга турар жойни хусусийлаштириш қоидаларини бошқа тарзда бузилишлиги ҳуқуқ берувчи ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлишини назарда тутишлари лозим.

 «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг
13-моддаси 3-банди талабига кўра эгаллаб келаётган турар жойни эгаликка сотиб олиш учун турар жойга нисбатан ҳуқуқлари бўлган барча вояга етган оила аъзолари ва бошқа шахслар розилик берган бўлишлари шартлигини эътиборга олиб, бундай розилик берилмаганлиги асосида ордерни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволарни ҳал этишда, судлар ҳақиқатдан ҳам қайд қилинган шахсларнинг розилиги қонунда белгиланган тартибда олинган-олинмаганлигини текширишлари шарт. Турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар доираси ФКнинг 606-моддаси билан белгиланади.

Ордерни ҳақиқий эмас деб топиш ва мулкдорнинг тегишли актини
бекор қилиш тўғрисидаги талабларга ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган
3 йиллик даъво муддати татбиқ этилади.

Турар жойга эгалик ҳуқуқини берувчи давлат ордери ҳақиқий эмас
деб топилган тақдирда, суд ФКнинг 114-моддаси талаблари асосида
тарафларни дастлабки ҳолатга келтириш масаласини ҳал қилмоғи лозим.

Хусусийлаштириш ҳужжатлари (акти)ни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги суд қарори, ижарачини кейинчалик шу уй-жойни «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига биноан хусусийлаштириш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

 «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг  
13-моддасига мувофиқ хусусийлаштирилган турар жойда уни хусусийлаштирилишига розилик берган уй эгасининг бошқа оила аъзолари яшаётган бўлсалар, уларнинг ҳаммаси шу турар жойнинг эгаси
ҳисобланадилар, эгаллаб келинаётган турар жой эса хусусийлаштириш натижасида умумий мулкка айланади. Бу қоида турар жой эгасининг вақтинча бу ерда яшамаётган оила аъзоларига ҳам татбиқ қилинади.

Ижарачи билан бирга яшаётган ва унинг оила аъзоси ёки собиқ оила аъзоси бўлиб ҳисобланган вояга етмаган шахслар ижарага олиш
шартномасидан келиб чиқадиган барча ҳуқуқлардан тенг фойдаланишлари сабабли улар эгаллаб турган турар жойлари хусусийлаштирилган тақдирда вояга етган фойдаланувчилар билан тенг равишда шу турар жойга нисбатан умумий эгалик ҳуқуқига эга бўладилар.

Турар жой оила аъзоларининг бири томонидан бепул хусусийлаштирилган тақдирда ҳам юқорида кўрсатилган шахслар шу асосларга кўра умумий мулкнинг тенг ҳуқуқли иштирокчилари бўлиб қоладилар.

Хусусийлаштирилган турар жойларни бошқаларга ўтказиш билан
боғлиқ эр-хотинлар ўртасидаги низони ҳал қилишда судлар Оила
қонунчилиги мезонларини, яъни Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг 23, 24-моддаларини эмас, балки «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси 4-банди ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги
180-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусийлаштирилган квартира ва уйлар (уйларнинг бир қисми)нинг олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 8-бандини қўлланилиши керак.

Сотилаётган турар жой сотилганидан кейин қонунга мувофиқ
уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб
турган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномасининг муҳим шарти – бу шахсларнинг рўйхатини сотилаётган уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборат.

ФКнинг 488-моддасида хусусийлаштирилган квартира, уй – уйнинг
ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги кўрсатилган.

Турар жой бўйича сотиш, ҳадя ва алмаштириш битимлари амалга оширилгач, шунингдек қонунда белгиланган тартибда уй мерос сифатида қабул қилингач, бу турар жой хусусийлаштирилган турар жой мақомини йўқотади.

Судлар шартномаларни бекор қилишдан келиб чиқадиган низоларни турар жойларни хусусийлаштириш билан боғлиқ битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишлардан фарқлашлари лозим.

ФКнинг 113-моддасига мувофиқ битим шу кодекснинг
115-126-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг
9-бандига кўра бу қоида 1997 йил 1 мартга қадар тузилган турар жойларни хусусийлаштириш билан боғлиқ битимларга ҳам қўлланилади.

Хусусийлаштирилган турар жойлар бўйича тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги, шунингдек, бундай турар жойларга боғлиқ бошқа низоларни кўришда судлар, низоли турар жойнинг ҳуқуқий ҳолатини белгиловчи ҳужжатларни:

а) Президент Фармони бўйича фуқароларнинг эгалигига бепул бериш ҳақидаги ҳокимнинг қарори;

б) олиш-сотиш, ҳадя, айирбошлаш шартномалари;

в) фуқароларнинг эгалик ҳуқуқи ҳақидаги давлат ордери;

г) ворислик ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳнома;

д) суднинг ҳал қилув қарори;

е) эгаликка бериш ҳақидаги идоралар, ташкилотларнинг буйруқлари;

ж) квартира, уй (уйнинг бир қисми) режаси, шунингдек даъвогарнинг талаблари ва жавобгарнинг эътирозларини тасдиқловчи бошқа далилларни талаб қилиб олишлари лозим.

Турар жойларни алмаштириш шартномасини айирбошлаш шартномасидан фарқ қилишлари лозим. Айирбошлаш шартномасига мувофиқ ҳар бир тараф айирбошланаётган мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқига эга бўлади. Хусусийлаштириш натижасида фуқароларнинг умумий эгалик ҳуқуқига ўтган турар жойнинг айирбошланиши фақатгина умумий мулкнинг барча иштирокчилари розилиги асосида амалга оширилиши мумкиндир. Айирбошлаш шартномаси тузилишида Фуқаролик кодекси нормалари қўлланилади.

«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг
14-моддаси 5-бандига кўра хусусийлаштирилган турар жойнинг эгаси уни ҳар қандай уй-жойга, квартирага, жумладан кооператив квартирага алмаштириш ҳуқуқига эгадир. Алмаштириш шартномаси тузилишида Уй-жой кодекси нормалари қўлланилади. Хусусийлаштирилган турар-жойнинг алмаштирилишига умумий мулкнинг барча иштирокчилари розилиги билангина йўл қўйилиши мумкин.

Хусусийлаштирилган турар жойни алмаштириш масаласида турар
жой эгаси билан юқорида қайд қилинган шахслар ўртасида бир битимга
келинмаган ҳолларда, улар турар жойни мажбуран алмаштириш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.

Турар жой эгасининг собиқ оила аъзоси ўзига тегишли ҳиссанинг
ажратиб берилишига розилиги бўлганда даъвогар кўчирилаётган шахсга
унинг умумий мулкдаги ҳиссасига тенг бошқа турар жой олиб бериш ва жавобгарни шу турар жойга кўчиришни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум эмас.

Умумий мулк эгаларининг бир турар жойда яшашлари мумкин
бўлмай қолган тақдирда, суд тарафлардан бирига кўчириб чиқарилаётган шахснинг уйдаги ҳиссасини пул баробарида унга тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин. Тарафлар нарх бўйича келишувга келолмаган тақдирда бу нарх мутахассислар томонидан белгиланиши мумкин.

Хусусийлаштирилган турар жойнинг эгаси бўлиб ҳисобланмайдиган,
бу уй-жойдан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган, яъни турар
жой хусусийлаштирилганидан кейин унга киритилган ижарачилар, мулкдорнинг собиқ оила аъзолари ва бошқа шахслар мулкдор томонидан фақат қонунда кўрсатилган ҳоллар ва асослар бўйича кўчириб чиқарилишлари мумкин.

Турар жой хусусийлаштирилгунига қадар у ерда яшаган ва  «Давлат  уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига биноан умумий мулкнинг иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлган, лекин ундан воз кечган шахсларни хусусийлаштирилган турар жойдан кўчириш ҳақидаги ишларни кўришда қайд этилган шахсларнинг қандай  шарт-шароитда ўз номларига эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришдан воз кечганликлари билан боғлиқ ҳолатларни текшириш лозим.

Агар фуқаро янгилиштирилганлиги сабабли ёки ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини тушуна олмаганлиги натижасида турар жойни хусусийлаштиришдан воз кечганлиги, ёхуд хусусийлаштирилган турар жойнинг эгаси томонидан уйга нисбатан эгалик ҳуқуқидан воз кечиш билан боғлиқ тарафлар ўртасида бўлган келишув шартлари бузилганлиги аниқланса, суд томонидан бу фуқарога турар жойни хусусийлаштириш ҳақидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарши даъво келтириш ҳуқуқлари тушунтирилмоғи лозим.

Хусусийлаштирилган ва алоҳида квартирани ташкил қилувчи турар жойнинг умумий эгалик иштирокчиси ҳиссасини ажратиб беришга алоҳида яшаш хонасидан ташқари ёрдамчи хоналарни (ошхона, йўлак, санитария тармоғи ва бошқаларни) ҳам олиб беришнинг ва алоҳида кириш-чиқиш йўлини жиҳозлашнинг техник имконияти мавжуд бўлган ҳоллардагина йўл қўйилади. Бундай имконият бўлмаган тақдирда, суд даъвогарнинг илтимосига кўра, квартирадан фойдаланиш тартибини белгилаб бериши ёки ушбу турар жойни тарафлар тегишли тартибда алмаштириш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтириши мумкин.

Турар жойга нисбатан давлат ордерини ҳақиқий эмас деб топиш, хусусийлаштирилган турар жойдан оила аъзосининг ҳиссасини ажратиш, шартномаларни ҳақиқий ва ҳақиқий эмас деб топиш ва бошқа даъво аризалар бўйича давлат божи низоли мулк ёки унинг ҳиссаси қийматидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларининг миқдорларига мувофиқ ундирилади.

Агар даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилган бўлса, бу
божнинг тўла миқдори ёки даъвонинг қаноатлантирилган қисмидан келиб чиқиб белгиланган миқдори жавобгардан давлат фойдасига ундирилади.

Тарафларнинг битимни расмийлаштиришда турар жой сотилиш қийматини камайтириб кўрсатганликлари аниқланган ҳолларда, суд ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдорини битим бўйича ҳақиқатда тўланган суммадан келиб чиқиб ҳисоблаши ва битимни тузиш вақтида тўланмай қолган давлат божини ундириши лозим.

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди раиси                                                         И.С.Джураев

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди судьяси                                                      Ҳ.Р.Қорёғдиев

Меҳнат низолари билан боғлик ишларнинг судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Меҳнат, Фуқаролик процессуал кодекслари ва ушбу муносабатларни тартибга солувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш қоидалари» (бундан буён матнда Қоидалар), Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигини, бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 498-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом» билан тартибга солиниши судларга тушунтирилсин.

 Майиб бўлиш ёки соғлиққа етказилган бошқа шикастланиш ёхуд боқувчиси вафот этганлиги натижасида келиб чиққан зарарларни қоплаш ҳақидаги даъво аризаларини беришда даъвогарлар суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар. Даъво қаноатлантирилган тақдирда, суд харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардан ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 163-моддаси талабига мувофиқ, ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариш вақтида уларга етказилган шикастлар ёки боқувчининг вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарарни ундириш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ қилинмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.

Қайд этилганларга кўра, даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асос билан аризани қабул қилмасликка, шунингдек даъвони рад қилишга йўл қўйилмайди.

Меҳнат жароҳати туфайли касб лаёқати йўқотилгандан ёки боқувчининг вафотидан сўнг уч йилдан кейин келтирилган даъво талаблари, ариза берилган кунидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади.

Судлар етказилган зарар суммасини аниқлашда Қоидаларнинг
50-бандида назарда тутилган қуйидаги тартибга амал қилишлари керак:

а) жабрланувчиларга — улар меҳнат жароҳати оқибатида касб бўйича меҳнатга лаёқатини тўлиқ ёки қисман йўқотган кундан бошлаб;

б) боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга — боқувчининг вафот этган кунидан, аммо фақат зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлинган вақтдан бошлаб тўланади.

Ишни судда кўришга тайёрлашда судларнинг эътибори низони ҳал қилиш учун зарур бўлган далиллар доирасини аниқлаб, уларни талаб қилиб олиш учун тегишли чоралар кўришга қаратилсин.

Жумладан, иш берувчининг етказилган зарарда айбдорлиги ва жавобгарлигини исботловчи далил сифатида қуйидаги ҳужжатлар ишга қўшилиши лозим: ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома, суд ҳукми ва қарори, прокуратура, суриштирув ва дастлабки тергов органининг қарори, меҳнат-техника инспекторининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини, саломатликка етказилган зарар сабабларини назорат қилишни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг хулосаси; касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса; айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор; меҳнат жароҳати туфайли ходимга вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотганлик учун нафақа тўлови билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғурта бюджетига пул ўтказиш тўғрисидаги касаба уюшма қўмитасининг, туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг қарорлари.

Касаба уюшмаси қўмитасининг ёки бошқа вакил қилинган ваколатли орган томонидан берилган жабрланувчининг айб даражасини аниқлаш ҳақидаги хулоса иш бўйича далиллардан бири ҳисобланиб, ФПК 80-моддасига мувофиқ, ишда мавжуд бўлган бошқа далиллар мажмуи билан биргаликда суд томонидан баҳоланиши лозим.

Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, иш берувчининг айби фараз қилинади. Иш берувчи ошиқча хавф манбаи томонидан зарар етказилиши ҳолларидан ташқари, етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исботлаб берган тақдирда зарарни қоплашдан озод қилиниши мумкин.

Судларга тушунтирилсинки, ходим меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 192-моддасида белгиланган, етказилган зарарни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини кенгайтириб шарҳлашга йўл қўйилмайди.

Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни қоплашга бўлган ҳуқуқ, хотин(эр)нинг янгидан никоҳ тузган ҳолатларида ҳам сақланиб қолади. Шунингдек, вафот этганнинг вояга етмаган болалари бошқа шахс томонидан фарзандликка олинганда ҳам уларнинг зарар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Чунки, қонунда бундай ҳолатларда ушбу шахсларга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти бекор бўлиши назарда тутилмаган.

Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан зарар:

— меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражасига қараб иш ҳақи (ёки унинг тегишли қисми) миқдорида жабрланувчига пул тўланиши;

— саломатликнинг ёмонлашуви билан боғлиқ қўшимча харажатлар;

— бир йўла бериладиган нафақадан иборат.

Кўрилган зарарни тўлаш миқдори жабрланувчининг меҳнат жароҳати олгунига қадар оладиган иш ҳақига нисбатан фоизларда, касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражасига қараб белгиланади.

Жабрланувчиларнинг меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражаси тиббий-меҳнат экспертизаси комиссияси (ТМЭК) томонидан аниқланади.

Иш ҳақи ёки унинг бир қисми тўланаётганда, жароҳат олиш туфайли тайинланган ногиронлик пенсиялари, шунингдек, меҳнат жароҳати олгунга қадар ва ундан кейин тайинланган пенсияларнинг бошқа турлари етказилган зарарни тўлашда ҳисобга олинмайди. Шунингдек, жабрланувчининг жароҳат олгандан кейинги иш ҳақи ҳам зарарни тўлашда ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланувчилар-ногиронларга зарарни қоплаш учун тўланадиган сумма қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Зарарни қоплаш миқдори ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи таркибида (турли кўринишдаги бир йўла тўловлардан ташқари) иш (хизмат), шу жумладан, иш вақтидан ортиқча, байрам ва дам олиш кунларида ҳамда ўриндош сифатида ишлаганлик учун барча тўловлар ҳисобга олинади (фойдаланилмаган таътил учун компенсациялар, ишдан бўшатиш вақтидаги ёрдам пули ва бошқалар бундан мустасно). Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан бериладиган таътил даври учун тўланадиган нафақа ҳисобга олинади.

Етказилган зарарни қоплаш миқдорини белгилашда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш Қоидаларнинг 11—21-бандларига мувофиқ амалга оширилади.

Қоидаларнинг 27-бандига мувофиқ, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар учун зарар миқдори вафот этган шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан унинг ўзига ва қарамоғидаги меҳнатга лаёқатли, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларга тўғри келадиган улушни чегириб ташлаган ҳолда белгиланади.

Зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг ҳар бирига бериладиган зарар тўловлари миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг ҳаммасига тўғри келадиган улуши уларнинг сонига тақсимланади.

Боқувчини йўқотганлик туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар учун уларга боқувчи вафоти туфайли тайинланган пенсия, шунингдек бошқа пенсиялар, иш ҳақи,стипендиялар ва бошқа даромадлар зарар тўлови ҳисобига киритилмайди. Бунда қарамоқда бўлган ҳар бир шахс ҳисобига бериладиган зарар тўлови миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Ота-онанинг иккаласи ҳам вафот этган тақдирда, болаларга тўланадиган зарар миқдори ота-онанинг иккаласининг биргаликдаги иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 194-моддасининг
1-қисмига мувофиқ, ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланиши туфайли, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда соғлиққа шикаст етказилиши ёки боқувчининг вафоти туфайли етказилган зарарни ундириш ҳақидаги низоларни кўришда суд жамоа шартномасини, бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа органи ўртасидаги келишувни талаб қилиб олиши лозим.

Жамоа шартномаси ёки иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа органи ўртасидаги келишувда бир йўла бериладиган нафақа миқдори амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлса ёки миқдор кўрсатилмаган бўлса ёхуд бундай шартнома, келишув тузилмаган бўлса, у ҳолда бир йўла бериладиган нафақанинг миқдорини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 194-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳал қилинади.

Жабрланувчи меҳнатда майиб бўлиши сабабли қўшимча харажатлар сарфлаган бўлса, улар иш берувчи томонидан Қоиданинг
22—25-бандларида белгиланган тартиб ва миқдорда қопланади.

Агар жабрланувчи махсус транспорт воситалари (қўл билан бошқариладиган автомобил, моторли аравача) га муҳтож бўлса, уларни сотиб олиш натижасида етказилган зарар ТМЭК томонидан кўрсатилган транспорт воситаси қиймати доирасида қопланади.

Махсус транспорт воситаларини капитал таъмирлаш учун сарфланган харажатлар ҳам қайд этилган тартибда қопланади.

Қоидаларнинг 23-бандига мувофиқ, махсус тиббий парваришга ҳамда уй шароитидаги парваришга муҳтож бўлган жабрланувчига, уй шароитидаги парвариш билан боғлиқ харажатлар махсус тиббий парвариш харажатларидан ташқари қопланади.

Жабрланувчи ким томонидан парвариш қилинганлиги ва бу харажатлар ҳақиқатда сарфланган-сарфланмаганлигидан қатъи назар, бундай харажатларни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Келгуси вақт учун қўшимча харажатлар ТМЭК хулосасида белгиланган муддат доирасида ундирилади.

Ходимнинг меҳнат қобилияти тўлиқ ёки қисман йўқолишига олиб келган касб касаллигининг келиб чиқишида иш берувчининг айби мавжуд бўлган тақдирдагина жабрланувчига зарар ундириб берилади.

Бинобарин, судлар касб касаллиги аниқланганлиги ҳолатининг ўзи иш берувчига зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш учун етарли асос бўла олмаслигини назарда тутишлари лозим. Мазкур турдаги ишларни кўришда ходимда бундай касалликнинг мавжудлигини тасдиқловчи ёзма далил (тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) гувоҳлантирган далолатнома, касаллик тарихидан кўчирма ва бошқа)ларни текшириш билан бир қаторда, судлар иш берувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш ҳоллари бор-йўқлигига ҳар бир ҳолатда алоҳида эътибор беришлари шарт.

Судларга тушунтирилсинки, жабрланувчига иш берувчи томонидан зарар етказилганда, унинг қўпол эҳтиётсизлиги зарарни қоплаш ҳақидаги даъвони тўлиқ рад қилишга асос бўла олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 191-моддаси талабига мувофиқ, агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зарарнинг келиб чиқиши ёки кўпайишига сабаб бўлса, тўланиши лозим бўлган зарар миқдори жабрланувчининг айби даражасига мутаносиб равишда камайтирилади.

Бундай ҳолда зарарни қоплашни рад қилишга йўл қўйилмайди.

Жабрланувчининг эҳтиётсизлиги қўпол эҳтиётсизлик ёки зарар миқдорига таъсир қилмайдиган оддий эътиборсизлик масаласи ҳар бир ҳолда муайян ҳолатлардан келиб чиқиб ҳал қилиниши керак. Хусусан, жабрланувчининг мастлик ҳолати етказилган зарар билан сабабий боғланишда бўлиб, унинг келиб чиқишига ёки кўпайишига олиб келган тақдирда қўпол эҳтиётсизлик деб ҳисобланиши мумкин.

Зарарни тўлашнинг қўшимча турларига, бир йўла нафақа тўлашга, шунингдек, боқувчисининг вафоти туфайли етказилган зарар тўловларига нисбатан аралаш жавобгарлик қўлланилмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.

Ошиқча хавф манбаи томонидан ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида келиб чиққанлигини исботлаб беролмаса, тўлаши шарт.

Ошиқча хавф манбаи ва унинг эгаси ҳақидаги тушунча Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 999-моддасида батафсил ёритиб берилганлигини судлар эътиборда тутишлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, маънавий зарар (жисмоний ёки руҳий азоблар) пул шаклида ёки бошқа моддий шаклда ҳамда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга мувофиқ равишда, ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда эса, иш берувчи ва вафот этган ходимнинг оила аъзолари ўртасидаги келишувга мувофиқ равишда белгиланган миқдорда қопланади.

Маънавий зарарни қоплаш усули ва миқдори ҳақида низо вужудга келганда, судлар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
1022-моддасига риоя қилишлари лозим.

Бахтсиз ҳодиса маънавий зарарни қоплаш назарда тутилган қонун амалга киритилгандан кейин содир бўлган бўлса, бундай ҳолда жабрланувчига етказилган маънавий зарар қопланади. Чунки, бу қонун амалга киритилгунга қадар соғлиғига шикаст етказилиши ёки боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарар учун қонунда бундай мулкий жавобгарлик тури белгиланмаган.

Корхона тугатилган ёки қайта ташкил этилган тақдирда, тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти Қоидаларнинг 42-бандига мувофиқ, унинг ҳуқуқий ворисига юкланади.

Корхона тугатилганда, зарарни қоплаш тўловлари суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилмаган тақдирда зарарни ундириш ҳақидаги даъво унинг ҳуқуқий ворисига ёки юқори турувчи хўжалик органига берилади.

Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ишларни кўришда, судлар, зарар етказилишининг сабабларини аниқлашга алоҳида аҳамият беришлари, зарур ҳолларда уларга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари лозим.

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди раиси                                                         И.С.Джураев

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди судьяси                                                      Ҳ.Р.Қорёғдиев

Суд ҳужжатларини ижро этмаганлик учун жавобгарлиги

Суд ҳужжатини бажармаслик қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.

Суд ҳужжатининг мажбурийлиги манфаатдор шахсларни ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун, башарти буларга дахлдор низо судда кўриб чиқилмаган ва ҳал этилмаган бўлса, судга мурожаат қилиш имкониятидан маҳрум этмайди.

Мансабдор шахс томонидан суд чиқарган хусусий ажримни (қарорни) кўриб чиқмаслик ёхуд ажримда (қарорда) кўрсатилган қонунни бузиш ҳолларини бартараф этиш чораларини кўрмаслик, худди шунингдек хусусий ажримга (қарорга) ўз вақтида жавоб бермаслик жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ушбу ҳужжатнинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун белгиланган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги ёки қарздорнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш ёхуд бу ҳаракатларни бажаришдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатининг давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра бажармаслиги жавобгар бўлади.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, яъни қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик, ижро ҳужжатини йўқотганлик, ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш тартибини бузганлик, шунингдек қарздор ўзининг янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаслиги жавобгар бўлиши мумумкин.

Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, шунингдек суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштирадиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, суд ундирувчининг, қарздорнинг ёки давлат ижрочисининг аризасига биноан ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктиришга ёхуд унинг бўлиб-бўлиб ижро этилишига йўл қўйишга, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.

Агар ваколатли давлат органининг қарорида ёки тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёхуд бўлиб-бўлиб ижро этиш учун кўпи билан бир йил муддат берилиши мумкин.

Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд томонидан кўрилади.

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди раиси                                                         И.С.Джураев

По гражданским делам

Пешку туманлараро суди судьяси                                                      Ҳ.Р.Қорёғдиев

Алоҳида тоифадаги ишларни юритишда ярашув институтини қўллаш тартиби

Қозилик ишлари муҳкам фарз ва бардавом суннатдир. Қачон сенга бирон ҳужжат келтирилса, уни яхши фаҳмлаб ол. Ҳақ
равшан бўлган ҳолда уни юзага чиқар. Ўтмайдиган ҳақ учун ўртага
тушиб гапириш манфаат бермайди. Икки тараф орасида юзинг,
мажлисинг ва адолатингни бир хил қилгин. Тоинки, сенинг жавринг
ён босишингга шараф томон тамаъ қилиб қомасин ва заиф томон
сенинг адолатингдан ноумид бўлиб қолмасин. Даъво қилганга ҳужжат келтириш, инкор қилганга эса қасам ичиш лозим бўлади”,-дея
қозининг адолатли бўлишини таъкидлайди. Замонавий суд тизимида ярашув институтига катта аҳамият қаратилмоқда. Чунки, унинг пойдеворига минг йиллар олдин тамал тоши қўйилган.

Тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар ва судда кўрилаётган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича бошқа манфаатдор шахслар, прокурор, ишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар ишда иштирок этувчи шахслар деб тан олинади.

Алоҳида тартибда юритиладиган ишлар ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ишлар бўйича ариза берган шахс аризачидир.

Даъво бир нечта даъвогар томонидан биргаликда ёки бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилиши (процессда биргаликда иштирок этиш) мумкин. Процессда биргаликда иштирок этишга алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича ҳам йўл қўйилади.

Алоҳида тартибда юритиладиган ишни муҳокама қилиш вақтида судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиқиши мумкин.

Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар жумласига қуйидагилар киради:

1) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги;

2) болани фарзандликка олиш (бундан буён матнда фарзандликка олиш деб юритилади) ҳақидаги;

3) фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги;

4) фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги;

5) шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;

6) шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;

7) вояга етмаган шахсни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) тўғрисидаги;

8) мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ҳақидаги;

9) тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юритиш) тўғрисидаги;

10) йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги.

Юқорида санаб ўтилган ишлар судда ФПКда кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади.

Суд фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари юзага келишига, ўзгаришига ёки тугашига сабаб бўладиган фактларни аниқлайди.

Суд:

1) шахсларнинг қариндошлик алоқалари;

2) шахс бировнинг қарамоғида эканлиги;

3) оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти;

4) фарзандликка олишни, никоҳни, никоҳдан ажратишни ва ўлимни қайд этилганлиги;

5) эр-хотиндан бири вафот этганлиги оқибатида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳни рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмай қолса, қонунда белгиланган ҳолларда уларнинг ҳақиқатда никоҳ муносабатларида бўлганлиги;

6) шахснинг ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда (бундан жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари берадиган гувоҳномалар мустасно) кўрсатилган фамилияси, исми ёки отасининг исми унинг паспортидаги ёки идентификацияловчи ID-картасидаги ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги фамилияси, исми ёки отасининг исми билан мос келмаган тақдирда, мазкур ҳужжатларнинг унга тегишлилиги ёхуд тегишли эмаслиги;

7) бахтсиз ҳодиса;

8) иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш;

9) меросни қабул қилиш ва мероснинг очилиш жойи фактларини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради.

Агар қонунчиликда уларни белгилашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам белгилаши мумкин.

Аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатларни бошқача тартибда олиши мумкин бўлмаган ёхуд йўқотилган ҳужжатларни тиклашнинг имкони бўлмаган тақдирдагина суд ушбу фактларни аниқлайди.

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича ариза аризачи яшаб турган жойдаги судга берилади.

Аризада муайян фактни аниқлаш аризачига қандай мақсадлар учун зарур эканлиги кўрсатилиши, шунингдек аризачининг тегишли ҳужжатларни олиш имкониятига эга эмаслигини ёхуд йўқолган ҳужжатларни тиклаб бўлмаслигини тасдиқловчи далиллар келтирилиши керак.

Суднинг ҳал қилув қарорида: суд томонидан аниқланган факт, унинг қандай мақсадда аниқланганлиги, шунингдек мазкур фактни аниқлаш учун суд қандай далилларга асосланганлиги кўрсатилиши керак.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида қайд этилиши ёки бошқа органларда расмийлаштирилиши лозим бўлган фактларнинг аниқланганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ушбу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнига ўтмаганда, ана шундай қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишни истовчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандликка олиш тўғрисидаги аризани фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар судларига беради.

Илхом Джураев,

Фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро суди раиси

Дамира Алмосова,

Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди судьяси

Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий пойдевори.

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 1 майдан кучга кирди. У 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат. 2023 йил 30 апрелдаги референдумда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги конституциявий қонуни 2023 йил 1 майдан кучга кирди. Шу кундан эътиборан бошқа қонунлар ва қонуности ҳужжатларида келтирилган нормалар конституцияга зид бўлса, судлар конституцияга қараб қарор қабул қилади.

Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Хусусан, Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш, унда мустаҳкамланган устувор принципларни Янги Ўзбекистон улуғвор ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқариш, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш, фуқаролар ўз ҳаётида халқ Конституцияси руҳини яққол ҳис этиб туришини таъминлаш мақсадида, янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифаси этиб белгиланган.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ижросини ўз вақтида таъминлаш учун шахсан жавобгар ҳисобланади ҳамда янги таҳрирдаги Конституция олий юридик кучга эга эканлигидан келиб чиқиб, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида тўғридан-тўғри ва сўзсиз қўлланилади. Янги таҳрирдаги Конституция нормаларини уларни амалга ошириш учун бошқа қонунчилик ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги ёки қонунчиликка Конституцияга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги важи билан қўллашни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Конституциянинг 29 моддасига асосан, ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Конституциянинг XXIII боби суд ҳокимиятига бағишланган бўлиб, 130-140 моддаларни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади.

Ўзбекистон Республикасида суд тизими ва судлар фаолиятининг тартиби қонун билан белгиланади. Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради. Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан, Қорақалпоғистон Республикаси вакилини қўшган ҳолда сайланади. Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ўз таркибидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини ва унинг ўринбосарини беш йиллик муддатга сайлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан беш йиллик муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмас.

Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди. Судьялар дахлсиздир. Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди.

Дамира Алмосова,

Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан  туманлараро суди судьяси

Зубайда Курбанова,

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди судьяси

FUQАROLIK IShLАRINI VIDEOKONFERENSАLOQА TIZIMIDАN FOYDАLАNGАN HOLDА OʼTKАZISh TАRTIBI

Oʼtgan davr mobaynida Oʼzbekistonda barcha sohalar qatori sud-huquq yoʼnalishida ham keng koʼlamli ishlar amalga oshirildi. Xususan, sud majlislarida zamonaviy axbarot-kommunikatsiya tenologiyalari orqali videokonferentsaloqa rejimi tashkil etildi. Sohadagi bu yangilik sud protsessi ishtirokchilariga katta qulaylik yaratdi.

Sudda videokonferentsaloqa rejimidagi sud majlisini oʼtkazishga tayyorgarlik koʼrish, uni oʼtkazish va taqdim etilgan hujjatlar bilan ishlash Oliy sud Plenumining “Fuqarolik, jinoyat va maʼmuriy ishlarni koʼrishda sud majlislarini videokonferentsaloqa rejimida oʼtkazishning ayrim masalalari toʼgʼrisida”               2017 yil 24 iyundagi 23-sonli qarori bilan tartibga solinadi.

Fuqarolik ishlarini videokonferentsaloqa tizimidan foydalanishda, sud tomonidan ishda ishtirok etuvchi shaxslar va sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilaridan birortasi ishni koʼrayotgan sudga nisbatan Oʼzbekiston Respublikasining boshqa hududida joylashgan taqdirda VKА rejimidagi sud majlisi oʼtkazilishi mumkin.

Sudьya ishni sudda koʼrishga tayyorlash toʼgʼrisidagi ajrim (qaror)da ishda ishtirok etuvchi shaxslarga, sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilariga ularning VKА rejimidagi sud majlisida ishtirok etish huquqini koʼrsatib oʼtadi.

VKА rejimidagi sud majlisi oʼtkazilishining aniq sanasi

va vaqti sudьya tomonidan ishni koʼrayotgan sudning Аxborot-kommunikatsiya texnologiyalari masalalari boʼyicha sud xodimi bilan kelishilgan holda “Sud majlislarini VKА rejimida oʼtkazish jadvali”dan kelib chiqib belgilanishi lozim.

Sudьya yordamchisi ishni sudda koʼrishga tayyorlash toʼgʼrisidagi ajrim (qaror)ni ishda ishtirok etuvchi shaxslarga, sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilariga protsessual qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yuborilishini hamda bir nusxasini ishni koʼrayotgan sudning АKT xodimiga roʼyxat asosida imzo orqali topshirilishini taʼminlaydi.

VKА rejimidagi sud majlisini oʼtkazishga koʼmaklashadigan sudga kelib tushgan ishni sudda koʼrishga tayyorlash toʼgʼrisidagi ajrim (qaror) axborot tizimi orqali roʼyxatdan oʼtkazilib, shu kunning oʼzida АKT xodimiga topshiriladi.

  VKА rejimidagi sud majlisini oʼtkazishga koʼmaklashadigan sud sud majlisini VKА rejimida oʼtkazilishini biror bir sababga koʼra taʼminlay olmagan taqdirda, АKT xodimi ishni koʼrayotgan sudning АKT xodimiga zudlik bilan telefon, faks va boshqa aloqa vositalari orqali xabar beradi. Oʼz navbatida ishni koʼrayotgan sudning АKT xodimi bu haqda ish boʼyicha maʼsul sudьyani xabardor qiladi.

VKА rejimidagi sud majlisini oʼtkazishga koʼmaklashadigan sud bilan VKА oʼrnatishning imkoni boʼlmagan taqdirda, sudьya protsessual qonun hujjatlariga asosan ishni koʼrishni keyinga qoldirish choralarini koʼradi.

Ishda ishtirok etuvchi shaxslar, sud ishlarini yuritishning boshqa ishtirokchilari tomonidan sud majlisida taqdim etilgan hujjatlar, jumladan ishonchnomalar, arizalar, iltimosnomalar, yozma fikr-mulohazalar va boshqa yozma dalillar sud majlisini oʼtkazishga koʼmaklashadigan sud АKT xodimi tomonidan skaner yordamida elektron shaklga keltirilib, Internet tarmogʼi orqali ishni koʼrayotgan sudga uzatiladi.

VKА rejimidagi sud majlisini oʼtkazishga koʼmaklashadigan sud АKT xodimi keyingi ish kunidan kechiktirmasdan sud majlisida taqdim etilgan hujjatlar, jumladan, ishonchnomalar, arizalar, iltimosnomalar, yozma fikr-mulohazalar va boshqa yozma dalillarni kuzatuv xati orqali ilova qilinayotgan hujjatlar roʼyxati asosida ishni koʼrayotgan sudga yuboradi.

Ushbu yaratilgan qulayliklar fuqarolar va sud sohasi xodimlariga juda katta imkoniyatlar yaratib berdi. Bugungi kunda boshqa viloyatdagi sud majlisiga borish, buning uchun sarf-xarajat qilish, ortiqcha vaqt yoʼqotish kabi tashvishlar deyarli barham topdi.

            Nodirbek Fayziyev,

            Buxoro viloyat sudi raisi o‘rinbosari

O‘tkir Razikov,

Fuqarolik ishlari bo‘yicha G‘ijduvon tumanlararo sudi raisi

Коррупцияга қарши маърифат

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2018 йил
29 январдаги 490-сонли қарори билан “Судьялар одоб-ахлоқ кодекси” тасдиқланган бўлиб, мазкур Қоидалар судьялар учун касбий фаолиятда
ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий одоб-ахлоқ қоидаларини белгилайди. Унга кўра судья учун одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият бошқа мажбуриятларга нисбатан устун ҳисобланади. Суднинг фаолияти қонун устунлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилган, судья одил судловни амалга оширишда унинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши, судьянинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси ҳамда суднинг нуфузига путур етказиши мумкин бўлган фаолиятдан ўзини тийишга мажбур.

Коррупция ва таъмагирликка қарши курашиш ҳақида такрор-такрор айтиб келинаётганлигига қарамасдан минг афсуски ханузгача судларда коррупция билан боғлиқ нохуш холатлар содир этилмоқда.

Коррупция деганда фақат пора олиш ёки бериш эмас, судья ёки суд ходимининг юриш-туриши, хатти-ҳаракати ҳам коррупция сифатида баҳоланиши мумкин.

Судья ва суд аппарати ходими фуқародан таъмагирлик қилишга ҳаққи йўқ. Шунингдек, шахсий, оилавий, ижтимоий ёки бошқа муносабатлар унинг хизматдаги хулқ-атворига, у томонидан қабул қилинаётган қарорларга таъсир этишига йўл қўймаслиги керак.

Суд ходими ўз хизмат мавқеидан шахсий фойда олиш ёки бошқа шахслар манфаатини қаноатлантириш мақсадида фойдаланиши мумкин эмас.

Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда судья ва суд ходимларининг ойлик иш ҳақилари оширилганлигини, шу сабабли ҳар бир судья ва суд ходими ўз ишига виждонан ёндошиши, фуқаролар билан ҳушмуомалада бўлиши, фуқароларни ортиқча овора қилмаслик лозим.

Бинобарин, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, порахўрлик, таъмагирлик тушунчаларининг маъносини тушунтириб, судья одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятига ўтказилган тазйиқ ва аралашувлар, муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик учун ҳақ (пора) таклиф қилинган тақдирда, Судьяларнинг олий малака ҳайъатига хабар бериши  шартлигини, суд ходими бу ҳақда тегишли суд раисига хабар беришга  мажбурлигини, хабарномага қўйилган талабларни, прокуратура  органларига хабарнома нусхасини юбориш тартиби, пора таклиф қилган шахслар тўғрисида хабар берганлик учун мукофот бериш тартиби жорий қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул
қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунига кўра, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий
ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда
фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.

Мазкур қонунга мувофиқ, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини
    юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни
    шакиллантириш;
  • Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг
    олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт  шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг
    муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари коррупцияга қарши курашишда давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, коррупцияга қарши курашишнинг муҳим масалаларини белгилашни назарда тутади.

Мазкур ҳужжатларнинг алоҳида хусусиятлари шундан иборатки,
уларда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг
устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари, коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича янги тартиботлар ва чоралар, шунингдек бу борада давлат органларининг устувор вазифалари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий
давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича
чора-тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган Коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

Шу билан бирга кетма кет икки йил давомида коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги қониқарсиз деб топилган давлат ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик
чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилиши белгиланди.

Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупцияянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси, Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши
ички назорат тузилмалари кабилар ва уларнинг коррупцияга қарши курашишдаги ваколатлари белгиланган.

Хулоса сифатида шуни қайд этиш жоизки, коррупцияга қарши курашишда президентлик институти алоҳида ўрин тутмоқда. Шу боис, бугунги кунда давлатимизда коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг асосий ташаббускори давлатимиз раҳбари эканлиги ҳамда бу борадаги хорижий тажрибадан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши курашишдаги ваколатларини
қонун даражасида белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Давлат Ҳакимов,

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди судьяси

Шерали Юлдашев,

Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди судьяси

Перейти к содержимому