Ўғирлик пул татимади

Шунингдек, у яна қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2022 йил 20 май куни соат тахминан 11:00.лар атрофида Закиров Жамшид Саиджоновичга тегишли бўлган Дамас русумли, 80W 967 HА давлат рақам белгили автомашинаси Когон тумани Беклар МФЙ, “Хонсарой” қишлоғида жойлашган “Абдурахмон сифатли парранда” МЧЖ биноси олдида очиқ ҳолатда, қаровсиз ҳолда қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, автомашина ичида бўлган Ж.Закировга тегишли 20.000.000сўм нақд пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига моддий зарар етказган ҳолда, ҳодиса жойидан яшириниб, ўта хавфли рецидивист ўғрилик жиноятини содир қилган.
Мазкур жиноят иши 2022 йил 7 декабрь кунида жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида кўриб чиқилиб, судланувчи Ф.Эргашевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “б” банди,
169-моддаси 4-қисми “б” банди билан жазо тайинланиб, ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 6 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамдажазони махсус-тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Жўрабек Тожиев,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси