on 21 Iyun 2022 By admin Янгиликлар Ўзбошимчаликнинг оқибати Турсунов Нурали Жўрақулович Қоровулбозор туманидаги “Жарқоқ” МФЙ ҳудудида, ўзи фаолият юритаётган “Турсун Райим” фермер хўжалиги раҳбари бўла туриб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6243-сонли Қарори ҳамда 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-708-сонли Қонуни қабул қилинганлиги ҳақида, Кадастр агентлиги Қоровулбозор туман бўлими раҳбари ва масъул ходимлар томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада, мазкур Қонуннинг махмун-моҳиятини ва ҳуқуқий оқибатлари бўйича олдиндан билган бўлсада, у қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган суғориладиган ерларда қурилиш ишларини амалга ошириши таъқиқланганлигини била туриб, 2021 йил ноябрь ойининг ўрталарида, ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига ажратиб берилган, унумдорлиги 51 балл бонитетли, қишлоқ хўжалиги харитасининг 153қ-контуридаги суғориб экиладиган майдонидан 800 квадрат метр ер майдонининг унумдор қатламини, ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ҳолда, шу беда экилган ерга молхона биносини қуриб, натижада 1460 минг сўмлик зарар етказиб, мазкур суғориладиган ерни яроқсиз ҳолатга келтирган. 2022 йил апрель ойининг 12 куни жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья М.У.Арипов раислигида мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи Турсунов Нурали Жўрақулович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2291-моддасининг 2-қисми айбдор деб топилди ва унга шу модда билан унинг ёшини, айбига қисман иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини инобатга олиб, 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси берилди. Махмуд Арипов,Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судининг раиси