ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
Бухоро вилоят суди Жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси ҳамда туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири лавозимларига олий юридик маълумотга эга шахслар ишга таклиф қилинади.
Номзодлар ишга танлов асосида қабул қилинади.
Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш Бухоро вилоят судининг Кадрлар заҳирасини шакллантириш комиссияси суҳбати натижаси бўйича амалга оширилади.
Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча рағбатлантирилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Бухоро вилоят судининг bux.kadr@sud.uz электрон манзилига қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
– ариза;
– маълумотнома (объективка);
– паспорт нусхаси;
-диплом ва унинг иловаси нусхаси
– меҳнат дафтарчаси нусхаси (биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно)
- наркология ва руҳий-асаб касалликлари рўйхатида туриш-турмаслиги ҳақида тиббий маълумотнома (давлат хизматлари агентлигидан олинади).
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар 2023 йил 30 январь куни соат 18.00 га қадар қабул қилинади.
Манзил: Бухоро шаҳри, Ҳ.Т.Бухорий кўчаси, 13-уй.
Мурожаат учун тел.: (65) 221-58-70.