ТИББИЁТ ХОДИМИНИНГ ҚОНУНИЙ ТИББИЙ ФАОЛИЯТИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНИШИ ТЎҒРИСИДА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини, шошилинч тиббий ёрдамни ва ихтисослаштирилган тиббий хизматлар тармоғини ўз ичига олувчи уч босқичли миллий тиббиёт модели яратилди, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини, сифатини ва қулайлигини ошириш таъминланмоқда.

Шу билан бирга, охирги пайтларда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари кўпайиб бормоқда. Бу жараёнда тиббиёт ходимларини беморларнинг соғлиғи ёмонлашишида ёки ўлимида асоссиз равишда айблаш, шунингдек ҳеч бир сабабсиз шифокорларга ва ўрта тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари юз бермоқда.

Бироқ Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги кодексида хизмат вазифаларини бажараётган тиббиёт ходимларига нисбатан қонунга хилоф равишда турли шаклларда таъсир ўтказганлик, шунингдек тиббиёт ходимларининг тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун тўғридан-тўғри маъмурий жавобгарлик белгиланмаган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиловчи янги модда билан тўлдирилмоқда.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олишга, шифокорлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини оширишга, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1977-моддасида тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш яъни тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказишда – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши тўғрисидаги ўзгартиришлар киритилди.

Турсунбой Тангриев,

Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Баҳрилло Жабборов,

Жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг раиси

ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИНИ БАЖАРИШИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА

Кейинги йилларда мамлакатимизда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, айниқса, таълим ташкилотларининг педагог ходимларини ўз хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолларига қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун ҳужжатларини ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бироқ педагог ходимларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб этиш ҳоллари давом этмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин худди шундай қилмишни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик, шунингдек уларнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши назарда тутилмоқда.

Шу сабабли, 51-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди, яъни

«Худди шундай ҳуқуқбузарлик таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

1975-модда: номидаги «Таълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилди, яъни биринчи қисми қуйидагича:

«Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

283-модданинг еттинчи қисмидаги «Ушбу Кодекснинг 1975-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда (таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш), таълим муассасасининг педагог ходими» деган сўзлар «Ушбу Кодекснинг 1975-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда (таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш), таълим ташкилотининг педагог ходими» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Ушбу Қонун таълим ташкилотининг педагог ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун, педагог ходимларнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарликни кучайтиришга, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

            Турсунбой Тангриев,

Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Баҳрилло Жабборов,

Жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг раиси

Алимент пулларини тўлаган ота қамоқдан озод қилинди

Кушшаев Акмалжон Комилович (исми ўзгартирилган) фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2013 йил 30 июлдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Астанова Муниса фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлса-да, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб, алимент маблағларини жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 2021 йил 13 декабрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шундай бўлса-да, А.Кушшаев бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 2021 йил 13 декабрдан 2022 йил 1 ноябрга қадар яъни, икки ойдан ортиқ муддат мобайнида 8 млн. 537 минг 650 сўмлик алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги натижасида учун жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳукми билан ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланувчи А.Кушшаев апелляция инстанцисига шикоят билан мурожаат қилиб, жабрланувчига етказилган зарар қопланганлигини инобатга олиб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраган.

Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 30 январдаги ажрими билан А.Кушшаев томонидан жабрланувчига алимент пулларини тўлиқ тўлаб берганлиги сабабли, унга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ўзгартирилиб, А.Кушшаев қамоқдан озод қилинди.

Нозимжон Жураев,

Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Нурбек Рахимов,

Бухоро вилоят судининг бош консультанти

Зарарни қоплаган фирибгар қамоқдан озод қилинди

Саламов Азамат “SALAMOV GLOBAL GROUP” МЧЖни ташкил этиб, 2021 йил 28 октябрь куни фуқаро Р.Гулямова ва С.Джахановни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, уларга Польша давлатига виза расмийлаштириб бериб, ишга юборишни ваъда қилиб, ишонтириш мақсадида ўрталарида шартнома тузиб, эвазига 2021 йил 31 октябрь кунидан 7 ноябрь кунига қадар Бухоро шаҳридан Р.Гулямова номидан Ева Соколовская номига “Капиталбанк” томонидан берилган пластик картага уларнинг 10.000.000 сўм пулларини кўчириб олишга эришиб, уларга Польша давлати компаниясидан таклифнома юборилганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжатларни тақдим этиб, уларни алдаб келиб, пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб, жабрланувчиларга моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг 2023 йил
12 январдаги ҳукмига кўра, А.Саламов 168-моддаси 3-қисмининг
“б” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Судланувчи А.Саламов апелляция инстанциясига шикоят билан мурожаат қилиб, жабрланувчиларга етказилган 10.000.000 сўм зарарни қопланганлигини инобатга олиб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраган.

Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 30 мартдаги ажрими билан А.Саламов томонидан жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли, унга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ўзгартирилди.

Нозимжон Жураев,

Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Нурбек Рахимов,

Бухоро вилоят судининг бош консультанти

КЎЧА ЗЎРАВОНИГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ

А.А.Б. 2022 йил 13 декабрь куни соат 20:30ларда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган “Зувур бар” номли пиво спиртли ичимликлар сотиш шахобчаси олдида Ф.Ҳ.С. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб қолиб, қўл ва оёқлари билан уриб дўппослаб, жанжал вақтида Ҳ.Фазлиддиновга  қасддан баданига ўртача оғир шикаст етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.

А.А.Б. 2022 йил 13 декабрь куни соат тахминан 20:00ларда ишдан келиб, Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган “Зувур бар” номли пиво спиртли ичимликлар сотиш шахобчасида пиво спиртли ичимлигини истеъмол қилиб, ўша жойда унга олдиндан таниш бўлмаган Ф.Ҳ.С. билан ўзаро тортишиб қолиб, ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб кетишади, қўл ва оёқлари билан бир неча марта уриб, маст ҳолда бўлганлиги ва жабирланувчи унга қаршилик кўрсата олмаганлигини ва кейинчалик жабирланувчи ҳушини йўқотиб ўртача оғир тан жароҳати олган.

Суд судланувчи А.А.нинг жиноий ҳаракатлари суриштирув органи томонидан унинг безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, одоб ва ахлоқ нормаларини, жамоат тартибини қўпол тарзда бузиб, Ҳ.Ф.ни уриб, унга ўртача оғир шикаст етказганликда ифодаланган суд, ишни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқиб, судланувчи А.А.Б.га нисбатан қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, оилавий шароитини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришни сўради

Суд  судланувчга нисбатан қилган жиноят иши учун унинг шахсига ва қилган жиноят ишига мос равишда жазо тайинлади.

Нодирбек Шаропов,

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг раиси

Нурбек Рахимов,

Бухоро вилоят судининг бош консультанти

СОЛИҚЧИЛАРНИНГ «СОЛИҒИ» ИШ БЕРМАДИ

Яқинда судда икки нафар солиқчининг иши кўриб чиқилди. Гап шундаки, улар мансаб мавқеидан фойдаланиб жиноий режа тузишган. Н.Шаропов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) олий маълумотли,  ту­ман давлат солик инспекциясида юридик шахсларга хизмат курсатиш бўлими бошлиғи лавозимида ишла­ган. Унинг шериги эса шу туман давлат солиқ инспек­циясида солиқ назорати бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.

Юртимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсати даражасида кўтарилган бир пайтда  тумани ДСИ икки масъул ходими тадбиркорлик субъектларини солиқ солиш билан қўркитиб, уларнинг мулкига згалик қилишда ифодаланган жиноий режаларни тузишган.

Н.Шаропов жиноий шериги Ж.Жалилов билан олдиндан тузилган режага асосан ўтган йилнинг апрель ойи бошларида туманда фаолият олиб борувчи хусусий корхона рахбари Й.Муродов билан учрашишади. Мақсад тадбиркорга тегишли бино-иншоотга нисбатан таъсирчан солик (каррали) механизм қўлланилганини, ушбу солиқ тўловлари қарийб 60 миллион сўм бўлишини айтиб, тадбиркорни солиқ идораси ходимлари олдида “хизмат кўрсатувчи» шароитга солиб қўйиш бўлган. Шундан кейин Н.Шаропов шериги Ж.Жалиловнинг топшириғига асосан хусусий корхо­на раҳбаридан пора тариқасида пул талаб қилиб ва унинг эвазига “ёрдам» таклиф қилади. Тадбиркорга тегишли объектларга ҳисобланган таъсирчан солиқ «каррали» механизмини бекор қилиш мақсадида тегишли қарорга асосан фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳ хулосасини олиш эвазига ишчи гуруҳ котиби – туман хокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси А.Давронов кўрсатмасига асосан хусусий корхоналардан бирига тегишли бўлган ошхонанинг жами 570 000 сўмлик қарзини ўзининг пластик картасидан ушбу ошхона ишчисининг пластик картасига “клик» тўлови орқали ўтказиб, А.Давроновдан ишчи гуруҳнинг ижобий хулосасини тайёрлаб бериш розилигини олишади. Шундан кейин солиқчилар тадбиркорни туман ДСИ маъмурий биносига чақиртириб, унга яна бир марта хусу­сий корхонасига тегишли бино-иншоотлари таъсирчан со­лиқ механизм остига тушиб қолганини айтишади. Ҳаттоки, унга компьютердан бино-иншоотларга ҳисобланган солиқ тўловларини кўрсатиб, тадбиркорни ўзларининг олдида танг аҳволда қолганидан фойдаланиб, ундан ушбу солиқ тўловини ваколатли танишлари орқали бекор қилиш эвазига 300 АҚШ доллари беришни талаб қилишган.

Тадбиркорнинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда  туман ДСИ бўлим бошлиғи Н.Шаропов келишилган 300 АҚШ долларини олган вактида ашёвий далил билан кўлга олинди.

Суднинг ҳукмига кўра, Н.Шароповга 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ж.Жалилов эса 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди. А.Давроновга 2 йил ахлок тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Шундай килиб, тадбиркордан «солиқ» ундирмоқчи бўлган солиқчилар қонуний жазога тортилди.

Яшин Ниёзов,

Жиноят ишлари бўйича Когон шахар судининг раиси

Иқтисодий процессуал қонунчиликда даъвони таъминлаш, унинг турлари ва аҳамияти

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш бугунги кунда бу борада амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг бош мезонларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Ушбу соҳанинг ривожланиши тадбиркорлик субъектларининг сон жиҳатдан кўпайишига, ўзаро муносабатлар ошиши натижасида бизнес вакиллари ўртасида иқтисодий низолар пайдо бўлишининг тезлашишига олиб келади.

Бугунги кун давр талаби бизнес эгаларининг иқтисодий судлардаги низоларнинг ечилишини имкон қадар тезлаштиришни тақозо этмоқда. Бундай ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ўзлари низони ҳал қилишда судларга айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Даъвони таъминлаш иқтисодий-процессуал қонунчиликда назарда тутилган махсус чора бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда “ИПК” деб юритилади) 93-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади.

Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.

ИПК 93-моддасининг учинчи қисмида давлат фойдасига мулкий ундириш билан боғлиқ ишлар бўйича суд даъвогарнинг аризасига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўриши шартлиги белгиланган. Яъни, ушбу норма билан даъвогарнинг аризаси мавжуд бўлганда даъвони таъминлаш чорасини кўриш тўғрисидаги аризанинг қаноатлантирилиши шартлиги мустаҳкамланган.

ИПКнинг 94-моддасига асосан қуйидагилар, яъни жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш; жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш; бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш; даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш; мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилган тақдирда, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш; низоли мол-мулк бузилишининг, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатиш; низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш даъвони таъминлаш чораси бўлиб ҳисобланади.

Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судга даъво аризаси билан бир вақтда даъво аризасида ёки ишни юритиш жараёнида даъвони таъминлаш тўғрисидаги илтимосномада баён этилиши мумкин.

ИПК 96-моддасининг биринчи қисмига асосан даъво аризаси билан бирга берилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш билан бир вақтда, яъни ариза судга келиб тушгандан 5 кундан кечиктирмасдан ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан кўриб чиқилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарорининг 18-бандида ҳам тушунтириш берилган.

Судлар томонидан даъвони таъминлаш чораларини кўриш низони биринчи суд муҳокамасида кўрилгунга қадар бартараф этишга катта ёрдам беради. Шу ўринда, суд амалиётига мурожаат қилсак.

Даъвогар МЧЖ жавобгар АЖга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ундан маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан 33.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Шунингдек, даъво аризасида даъвони таъминлаш мақсадида жавобгарга тегишли бўлган пул маблағларини хатлаб қўйиш чораларини кўриш сўралган. Суднинг ажрими билан даъвони таъминлаш чораси кўрилиб, жавобгарга тегишли бўлган пул маблағларининг 33.000.000 сўм миқдорига тенг чиқим қисми (бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга ҳамда иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ тўловлардан ташқари) иш мазмунан кўриб чиқилиб, ҳал қилингунга қадар хатлаб қўйилган. Ажрим нусхаси жавобгарнинг хизмат кўрсатувчи банкига ижро қилиш учун юборилган.

Суднинг ажрими банк томонидан ижро қилиниб, биринчи суд муҳокамасида жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисобига 33.000.000 сўм тўланганлиги ҳамда низо бартараф этилганлиги аниқланган. Шу сабабли суд томонидан даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори ҳамда даъвони таъминлаш чорасини бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган.

Шу билан бирга, процессуал қонунчиликда даъвони таъминлаш чорасини бекор қилиш масаласи ҳам ҳал қилинган. Жумладан, даъвони таъминлаш чоралари ишни кўраётган суд томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра бекор қилиниши мумкин. Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал қилинади. Даъвони қаноатлантириш рад этилган, даъво кўрмасдан қолдирилган, иш юритиш тугатилган ҳолларда, даъвони таъминлаш чоралари тегишли суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар ўз кучини сақлайди. Бироқ суд кўрсатилган суд ҳужжатларини қабул қилиш билан бир вақтда ёки улар қабул қилинганидан кейин даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Шу ўринда судлар томонидан даъвони таъминлаш чораларини қўллаш бўйича суд амалиётини бирхиллаштириш мақсадида ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленум қарори лойиҳасини ишлаб чиқишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бу эса ўз навбатида судлар томонидан даъвони таъминлаш чораларини кўришда суд амлиётининг бирхиллаштирилишига, низоларнинг белгиланган муддатда қонуний ва адолатли ҳал этилишига замин яратади.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, даъвони таъминлаш чораларини кўриш тадбиркорлик субъектлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари суд орқали ишончли ҳимоя қилинишининг яққол далили бўлиб ҳисобланади.

Қоракўл туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Зоиров

Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Чориев

Ундирувни гаров мулкига қаратишнинг ҳуқуқий асослари

Барча ҳуқуқий давлатларда бўлгани каби, Ўзбекистон Республикасида ҳам шартнома тузиш, уларни ўзгартириш, ижро этиш ва бекор қилишни тартибга солувчи ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб,  шартнома иштирокчилари ушбу қоидаларга албатта риоя этишлари керак.     

         Соддароқ айтиладиган бўлса, шартномани тузган яъни имзолаган шахс, маълум бир мажбурятларни ўз зиммасига олади ва у ушбу мажбуриятларни лозим даражада, яъни ўз муддатида ва сифатли қилиб бажариши керак.

Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Фуқаролик кодекси 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Яъни, банк томонидан кредит ажратилганидан сўнг, кредитни олган шахс уни ва унга ҳисобланган фоиздларни шартномада кўрсатилган муддатларда қайтариши керак.

Амалиётдан шуни кўриш мумкинки, аксарият ҳолларда берилган кредитларни қайтариш бўлиб-бўлиб амалга оширилади. Яъни, банк ўзи берган кредит ва унинг фоизларини тегишли график (жадвал) асосида қайтариш ҳақида қарз олувчи билан келишиб олади. Масалан, олинган кредит  ва унинг фоизлари 3 (уч) йилга бўлинган ҳолда гарфик тузилади ва олинган кредит ушбу график асосида қайтарилиши керак.

Қонунда мажбуриятни таъминлаш усуллари деб номланувчи институт мавжуд бўлиб, бунда мажбур (масалан кредит олувчи) ўз мажбуриятини бажарилиши учун маълум бир таъминотни тақдим этади. Ушбу таъминот кредит шартномасининг ўзида кўрсатилиши ёки  алоҳида шартнома тарзда ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

Банклар ва кредит олувчилар ўртасида амалиётда аксарият ҳолларда ушбу таъминот турларидан гаров ҳамда кафиллик танланади.

Қонунга кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.

Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади.

         Таъкидлаш керакки, гаров мулки кредит олувчиники ёки учинчи шахсники ҳам бўлиши мумкин. Яъни, кредит шартномаси иштирокчиси бўлмаган учинчи шахс ҳам ўз мулкини гаровга қўйиши мумкин.

         Кредит олувчилар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда ундирувчи, яъни банклар кредит  ва унинг фоиздларини ундириш ҳақида судга мурожаат қилиш ҳоллари ҳам мавжуд.

Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Абдуллаев

Бухоро туманлараро иқтисодий суди раиси А.Сафаров

Ундирув нега гаров мулкига қаратилади  ?

Ҳозирги кунда мамалакатимизда тадбиркорлик учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар якка тартибдаги тадбикорлик билан ёки бундай фаолият билан юридик шахс тузган ҳолда фаолият юритишлари мумкин. Тадбикорлик субъектларини ташкил этиш, уларни рўйхатга олиш механизмлари соддалаштиришга  катта аҳамият берилмоқда.

         Маблағсиз тадбиркорлик билан шуғулланиш мумкин эмас, албатта. Шунинг учун айрим фуқаролар ўз маблағларини тадбикорликка йўналтирсалар, айримлари эса тадбиркорлик юритиш учун банк кредитларидан фойдаланмоқдалар. Яъни, банкдан қарз олган ҳолда тадбиркорлик фаолиятларини бошлайдилар, келгусида тадбирклорликни ривожлаштириш учун ҳам банк билан кредит шартномаси тузиб, ўз фаолятларига кредитларни жалб қиладилар.

  Барча ҳуқуқий давлатларда бўлгани каби, Ўзбекистон Республикасида ҳам шартнома тузиш, уларни ўзгартириш, ижро этиш ва бекор қилишни тартибга солувчи ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб,  шартнома иштирокчилари ушбу қоидаларга албатта риоя этишлари керак.     

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

         Соддароқ айтиладиган бўлса, шартномани тузган яъни имзолаган шахс, маълум бир мажбурятларни ўз зиммасига олади ва у ушбу мажбуриятларни лозим даражада, яъни ўз муддатида ва сифатли қилиб бажариши керак.

Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Фуқаролик кодекси 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Яъни, банк томонидан кредит ажратилганидан сўнг, кредитни олган шахс уни ва унга ҳисобланган фоиздларни шартномада кўрсатилган муддатларда қайтариши керак.

Амалиётдан шуни кўриш мумкинки, аксарият ҳолларда берилган кредитларни қайтариш бўлиб-бўлиб амалга оширилади. Яъни, банк ўзи берган кредит ва унинг фоизларини тегишли график (жадвал) асосида қайтариш ҳақида қарз олувчи билан келишиб олади. Масалан, олинган кредит  ва унинг фоизлари 3 (уч) йилга бўлинган ҳолда гарфик тузилади ва олинган кредит ушбу график асосида қайтарилиши керак.

Қонунда мажбуриятни таъминлаш усуллари деб номланувчи институт мавжуд бўлиб, бунда мажбур (масалан кредит олувчи) ўз мажбуриятини бажарилиши учун маълум бир таъминотни тақдим этади. Ушбу таъминот кредит шартномасининг ўзида кўрсатилиши ёки  алоҳида шартнома тарзда ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

Мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин (Фуқаролик кодекси
259-моддасининг биринчи қисми).

Банклар ва кредит олувчилар ўртасида амалиётда аксарият ҳолларда ушбу таъминот турларидан гаров ҳамда кафиллик танланади.

Қонунга кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.

Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади.

         Таъкидлаш керакки, гаров мулки кредит олувчиники ёки учинчи шахсники ҳам бўлиши мумкин. Яъни, кредит шартномаси иштирокчиси бўлмаган учинчи шахс ҳам ўз мулкини гаровга қўйиши мумкин.

         Кредит шартномаси мажбуриятлари кредит олувчи томонидан бузилган тақдирда, банк ушбу кредит ва унинг суммаларини муддатидан олидин ёки муддати тугагандан кейин қайтаришни талаб қилиш билан бирга, ундирувчини гаровга қўйилган мулкка  қаратиш ҳақида судга мурожаат қилиши мумкин.

         Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно (Фуқаролик кодекси
279-моддасининг иккинчи қисми).

         Суд амалиётида кредит суммаларини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш ҳақидаги даъволарни кўришда асосан қуйидаги масалаларга эътибор берилади.

         – кредитнинг қайтарилиши қанча муддатга кечиктирилганлиги. Қонунга кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарзолувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли (Фуқаролик кодекси
726-моддасининг иккинчи қисми).

  • гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилишининг миқдори. Агар мажбуриятни бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, юқорида қайд этилганидек, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этилиши мумкин.
  • гаров шартномаси қонун талабларига риоя қилинган ҳолда тузилганлиги. Бунда, агар гаров шартномаси қонун талабига кўра нотариал расмийлаштрилиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса, ушбу тартибга риоя этилганлиги. Агар қонунга ёки шартнома шартига кўра, гаров шартномасига  нисбатан шундай тартиб ўрнатилган бўлса, бундай гаров шгартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди. Бу эса кредит суммасининг ундириш ҳақидаги талаб қаноатлантрилган тақдирда ҳам, ундрувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги талабни қанотлантиришни рад этилишига олиб келиши мумкин.

Гаровга қўйилган мулкни сотиш масаласи Фуқаролик кодексининг 281-моддасида кўрсатилган тартибда ҳал этилади. Ушбу модда 2019 йил 22 октябрдаги Қонун билан янги таҳрирда баён қилинди. Ушбу ўзгартириш қабул қилингунига қадар гаровга қўйилган мулкни гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланган.

         Ҳозирда эса Ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.

         Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни очиқ кимошди савдосида сотишни бир йил муддатгача кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкнинг гарови билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди ҳамда кредиторнинг кечиктириш вақти мобайнида кўпайган зарарларининг ўрнини қоплашдан ва неустойкани ундиришдан қарздорни озод қилмайди.

         Гаровга қўйилган, суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган мол-мулк кимошди савдосида сотиш, бевосита сотиш, кредитга, лизингга, ижарага бериш, бўлиб-бўлиб сотиш йўли билан ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битимлар орқали реализация қилиниши мумкин.

         Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда (ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилган тақдирда) гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишувга кўра, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.

         Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли.

         Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаса, гаров тўғрисидаги шартнома бекор қилинади.

         Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, у, қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда, қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.

         Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчиларнинг гаров билан таъминланган талаблари миқдоридан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтарилади.

         Қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига қаратишни ва уни реализация қилишни тугатишга ҳақли. Бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.

         Яъни эндиликда гаровга куйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланган вактдаги бошланғич бахосини суд белгиламайди.  

Қоракўл туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Зоиров

Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Абдуллаев

Иқтисодий судларда судловга тегишлилик тушунчаси

Сўнги йилларда мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларининг кенгайиши тадбиркорлик субъектларининг сон жиҳатдан ошишига олиб келмоқда. Ўз навбатида тадбиркорлик субъектларининг турли ҳудудларда жойлашиши улар билан боғлиқ иқтисодий низоларни ҳал қилишда қайси судга мурожаат қилиши керак деган саволни уйғотади.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексида иқтисодий ишларнинг судловга тегишлилиги масаласи қуйидагича баён қилинади.

Судловга тегишлиликнинг умумий қоидаларига кўра юридик шахсларга нисбатан даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади. Юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади. Фуқароларга нисбатан даъволар улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.

Иқтисодий ишларнинг судловга тегишлилик қоидаларини амалий жиҳатдан беш турга бўлиш мумкин.

Даъвогарнинг танлови бўйича судловга тегишлилик. Турли ерларда жойлашган бир неча жавобгарга нисбатан даъволар даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгарлардан бири давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар аризачи давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судда кўрилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар кўчмас мулк жойлашган ердаги судда кўрилади.

Юридик шахслар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судда кўрилади.

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъволар, кўчмас мулк ҳақидаги низолар, шу жумладан кўчмас мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги ёхуд мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилишини бартараф этиш ҳақидаги ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги бошқа даъволар кўчмас мулк жойлашган ердаги судга тақдим этилади.

Бундан ташқари судловга тегишлиликнинг умумий қоидаларига кўра тарафларнинг келишувига шартномада алоҳида кўрсатилган ҳолда низони кўриб чиқувчи судни тарафлар ўз ихтиёрларига кўра ҳам белгилаши мумкин.

Қоракўл туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Зоиров

Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Абдуллаев 

Skip to content