Э Ъ Л О Н

Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судининг  судья ёрдамчиси лавозими ва жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг девонхона мудири ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг девонхона мудири лавозимларига ишга қабул  қилиш учун танлов эълон қилади.

Олий юридик маълумотга, бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда берилган топшириқларга масъулият билан ёндошадиган ҳуқуқшунослар танловда иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатлар билан Бухоро вилоят судининг Кадрлар бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка);

диплом нусхаси; чет элда ўқиганлиги тўғрисида дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

паспорт нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.).

Аризалар 2022 йил 17 февраль, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (65) 221-58-70.