Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қандай суд ҳужжатлари қабул қилиниши мумкин?
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 51-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади:
- қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор;
- қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор;
- суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим;
- ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим;
- тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим;
- тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим;
- келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади.
Ф.Муродов
Когон туманлараро иқтисодий
суди раиси
Н.Зоиров
Ромитан туманлараро иқтисодий
суди раиси