on 25 Iyun 2024 By admin Янгиликлар Алоҳида тоифадаги ишларни юритишда ярашув институтини қўллаш тартиби Қозилик ишлари муҳкам фарз ва бардавом суннатдир. Қачон сенга бирон ҳужжат келтирилса, уни яхши фаҳмлаб ол. Ҳақравшан бўлган ҳолда уни юзага чиқар. Ўтмайдиган ҳақ учун ўртагатушиб гапириш манфаат бермайди. Икки тараф орасида юзинг,мажлисинг ва адолатингни бир хил қилгин. Тоинки, сенинг жаврингён босишингга шараф томон тамаъ қилиб қомасин ва заиф томонсенинг адолатингдан ноумид бўлиб қолмасин. Даъво қилганга ҳужжат келтириш, инкор қилганга эса қасам ичиш лозим бўлади”,-деяқозининг адолатли бўлишини таъкидлайди. Замонавий суд тизимида ярашув институтига катта аҳамият қаратилмоқда. Чунки, унинг пойдеворига минг йиллар олдин тамал тоши қўйилган.Тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар ва судда кўрилаётган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича бошқа манфаатдор шахслар, прокурор, ишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар ишда иштирок этувчи шахслар деб тан олинади.Алоҳида тартибда юритиладиган ишлар ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ишлар бўйича ариза берган шахс аризачидир.Даъво бир нечта даъвогар томонидан биргаликда ёки бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилиши (процессда биргаликда иштирок этиш) мумкин. Процессда биргаликда иштирок этишга алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича ҳам йўл қўйилади.Алоҳида тартибда юритиладиган ишни муҳокама қилиш вақтида судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиқиши мумкин.Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар жумласига қуйидагилар киради:1) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги;2) болани фарзандликка олиш (бундан буён матнда фарзандликка олиш деб юритилади) ҳақидаги;3) фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги;4) фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги;5) шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;6) шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги;7) вояга етмаган шахсни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) тўғрисидаги;8) мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш ҳақидаги;9) тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юритиш) тўғрисидаги;10) йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги.Юқорида санаб ўтилган ишлар судда ФПКда кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади.Суд фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари юзага келишига, ўзгаришига ёки тугашига сабаб бўладиган фактларни аниқлайди.Суд:1) шахсларнинг қариндошлик алоқалари;2) шахс бировнинг қарамоғида эканлиги;3) оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти;4) фарзандликка олишни, никоҳни, никоҳдан ажратишни ва ўлимни қайд этилганлиги;5) эр-хотиндан бири вафот этганлиги оқибатида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳни рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмай қолса, қонунда белгиланган ҳолларда уларнинг ҳақиқатда никоҳ муносабатларида бўлганлиги;6) шахснинг ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда (бундан жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари берадиган гувоҳномалар мустасно) кўрсатилган фамилияси, исми ёки отасининг исми унинг паспортидаги ёки идентификацияловчи ID-картасидаги ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги фамилияси, исми ёки отасининг исми билан мос келмаган тақдирда, мазкур ҳужжатларнинг унга тегишлилиги ёхуд тегишли эмаслиги;7) бахтсиз ҳодиса;8) иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш;9) меросни қабул қилиш ва мероснинг очилиш жойи фактларини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради.Агар қонунчиликда уларни белгилашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам белгилаши мумкин.Аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатларни бошқача тартибда олиши мумкин бўлмаган ёхуд йўқотилган ҳужжатларни тиклашнинг имкони бўлмаган тақдирдагина суд ушбу фактларни аниқлайди.Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича ариза аризачи яшаб турган жойдаги судга берилади.Аризада муайян фактни аниқлаш аризачига қандай мақсадлар учун зарур эканлиги кўрсатилиши, шунингдек аризачининг тегишли ҳужжатларни олиш имкониятига эга эмаслигини ёхуд йўқолган ҳужжатларни тиклаб бўлмаслигини тасдиқловчи далиллар келтирилиши керак.Суднинг ҳал қилув қарорида: суд томонидан аниқланган факт, унинг қандай мақсадда аниқланганлиги, шунингдек мазкур фактни аниқлаш учун суд қандай далилларга асосланганлиги кўрсатилиши керак.Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида қайд этилиши ёки бошқа органларда расмийлаштирилиши лозим бўлган фактларнинг аниқланганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ушбу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнига ўтмаганда, ана шундай қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишни истовчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандликка олиш тўғрисидаги аризани фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар судларига беради. Ўткир Разиков,Фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро суди раиси Мақсад Матякубов,Фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро суди судьяси