Меҳнат ҳуқуқининг манбалари, меҳнат низолари ва уларни ҳал этилиши
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, инсон ҳуқуқларини таьминлаш соҳасида халқаро андозалар даражасига эришиш асосий вазифалардан бири қилиб белгиланди.
Меҳнат ҳуқуқининг манбаси деганда, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ходимлар ва иш берувчилар вакиллик органлари тамонидан ўз ваколатлари доирасида ходимларнинг меҳнат шароитларини тартибга солиш, ўзаро меҳнат муносабатларини бошқариш юзасидан қабул қилинадиган ҳуқуқ нормаларининг ифодаланиш шакли назарда тутилади.
Мамлакатимизда меҳнат ҳуқуқи манбалари қонунлар ва қонун асосида қабул қилинган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат. Қонунлар ўз навбатида Конститутсия ва бошқа амалдаги қонунлардан. Меҳнат ҳуқуқининг бош манбаcи Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси бўлиб, унда ҳар қандай фуқароларнинг барча ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа ҳуқуқлари, жумладан энг асосий табиий ҳуқуқларидан ҳисобланувчи эркин меҳнат қилиш, дам олиш, меҳнатга яраша иш ҳақи олиш, адолатли ва қулай иш шароитларида меҳнат қилиш, меҳнат ҳуқуқлари амалга оширилишининг кафолатланиши, самарали тарзда ҳимоя қилиниши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 15-моддасида Конститутсиянинг сўзсиз устивор эканлиги айтилган. Конститутсия олий юридик кучга эга бўлган ҳужжат сифатида меҳнат ҳуқуқи манбалари шакллантирилиши ва ривожлантирилишида ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари бошқа идоравий ҳужжатлар ҳам меҳнат ҳуқуқининг манбаи саналади. Булар орасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа бошқарав ташкилотлари чиқарадиган меъёрий ҳужжатларнинг салмоғи катта. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган «Хотин-қизлар меҳнати қўлланилиши таъқиқлаган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати», «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома», «Ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари» ва бошқалар ҳам шулар жумласидандир.
Меҳнат низолари – иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 260-моддасида айтилишича, якка меҳнат низолари:
– меҳнат низолари комиссиялари;
– туман (шаҳар) судлари;
– қонунда махсус кўрсатилган ҳолларда бўйсуниш тартибида юқори турувчи органлар тамонидан;
– меҳнат шартларини белгилаш, ўзгартиришга оид жамоага доир меҳнат низолари махсус тузиладиган органлар тамонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Шаҳодатлаш натижаларига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан келиб чиқадиган меҳнат низолари туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқилади.
Қуйидагилар меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:
1) ходим, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи;
2) меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспектори;
3) иш берувчи, меҳнат низолари комиссиясининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, шунингдек унга ходим томонидан етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги низолар бўйича;
4) прокурор;
Бевосита туман (шаҳар) судларида кўрилиши лозим бўлган меҳнат низолари:
1) агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари комиссияси тузилмаган бўлса;
2) улар меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатьи назар, ишга тиклаш тўғрисида, меҳнат шартномасини бекор қилиш вақти ва асослари таьрифини ўзгартириш тўғрисида, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлашга доир бўлса;
3) улар ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг тўланиши ҳақида бўлса;
4) улар меҳнат вазифаларини бажараётганда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни (шу жумладан маьнавий зарарни) ёки унинг мол-мулкига етказилган зарарни иш берувчи томонидан тўланиши ҳақида бўлса;
5) улар Меҳнат Кодекси 78-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақида бўлса;
улар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан олдиндан келишиб ҳал этилган масалалар юзасидан келиб чиққан бўлса.
Бундан ташқари 78-модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган меҳнат низоларидан бошқа низолар ҳам ходимнинг хоҳишига кўра бевосита туман (шаҳар) судларида кўрилади. Меҳнат низоси меҳнат низолари комиссиясида кўрилмаган деган важ билан ходимнинг аризасини кўриб чиқишни рад этишга йўл қўйилмаслиги қонунчиликда келтириб ўтилган.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, мамлакатимизда меҳнат қилаётган шахсларга катта эьтибор қаратилмоқда. Бунинг исботини санаб ўтилган қонун, қонуности ҳужжатлари ва бугунги давлат сиёсатидан ҳам англаш қийн эмас. Илмий техника револютсияси юз бераётган пайтда ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муносабатларнинг глобаллашув жараёни кузатилмоқда. Бундай шароитда жаҳоннинг бир бурчагида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар дунёнинг бошқа бурчагида яшовчи халқлар ва давлатлар ҳаёти ва сиёсатига ҳам таьсир қиляпти. Ушбу омиллар юз бераётган жараёнларни мувофиқлаштирилишини, давлатлар ва халқлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилишини тақозо этмоқда. Манашу омилларни ҳисобга олиб биз нисбатан қонунчилиги ривожланган Европа ва Америка давлатларининг тегишли ҳуқуқий ҳужжатларини миллий қонунчилигимиздан келиб чиқиб ўзлаштиришимиз ва уларни ўзимизга мослаштира бошладик. Ҳозирги кунда меҳнатни ҳуқуқий тартибга солиш борасидаги халқаро андозалар, агар улар Ўзбекистон томонидан тан олинган бўлса, бевосита қўлланилиши, уларнинг қоидалари Ўзбекистон қонунлари таркибига киритилиши, улар асосида қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиш орқали Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқининг ривожланишига таъсирини ўтказмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 10-моддасида: «Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификатсия қилинган конвенсиясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки конвенсиянинг қоидалари қўлланилади. Бундай ижобий ҳаракатлар қонунчилигимизнинг мукаммаллашувига ва меҳнат қилувчиларнинг ҳуқуқларини янада яхшироқ та’минланишига олиб келади. Бу фуқароларнинг яшаш даражаси ошиши ва давлатнинг нисбатан муқобил иқтисодиётга ва сиёсий барқарорликка эришиши учун жуда муҳим.
Лукмон Кадиров, Бухоро вилоят судининг раиси
Файзулло Кадиров, Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл
туманлараро судининг судьяси