Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённиқоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш мавзусида
Реабилитация қилиш билан боғлиқ халқаро амалиётга назар ташлайдиган бўлсак Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда 1966 йилги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги “Халқаро пакт”нинг 2,9,14-бандлари, 1950 йилдаги “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Конвенциянинг 5-моддаси ва 7-сонли баённомасининг 3-банди ноқонуний ҳибсга олинган,
қамоқ жазоси қурбони бўлган, жинояти учун озодликдан маҳрум қилинган ёки судланган ҳар бир кишининг ҳуқуқини белгилайди.
Бундан ташқари, Халқаро жиноий суднинг Рим статути” жабрланганларга товон тўлаш ва уларга нисбатан реституция , товон тўлашва реабилитация қилиш билан боғлиқ тамойиллар”ни
ўрнатишни талаб қилади ҳамда «жабрланганларнинг хавфсизлиги, жисмоний ва руҳий фаравонлиги, қадр қимати ва шахсий ҳаётини
ҳимоя қилиш” ва жабрланувчиларнинг барча босқичларида иштирок этишига рухсат бериш” вазифасини юклайди.
Ушбу конвенцияларнинг барчаси иштирокчи давлатлар ва тарафлар учун Реабилитация тиббий ва психологик ёрдамни, шунингдек, юридик ва ижтимоий хизматларни ўз ичига олиши кераклиги ҳақидаги халқаро қоидани белгилайди.
Реабилитация қилинган шахсларни ишга тиклаш бўйича АҚШ тажрибасини таҳлил қиладиган бўлсак, кўпчилик штатлар,
жумладан, Калифорния, Луизиана штатларида ишчилар реабилитация қилингандан сўнг, уларнинг ишга тикланиш ва етказилган зарар
учун ҳақ олиш ҳуқуқи аксарият ҳолатларда етарлича таъминланмаганлиги бўйича вазиятлар мавжуд. Шу ўринда АҚШнинг барча штатларида компенсация қонунлар борми?,-деган савол туғилади.Федерал ҳукумат, Колумбия округи ва 38 штатда
компенсация тўлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мавжуд бўлса,
12 штатда компенсация қонунлари мавжуд эмас. Бундай ҳолат
АҚШнинг амалдаги қонунчилигидаги бир қатор бўшлиқларни
намоён қилади.
Биринчидан, пул компенсацияси ва ижтимоий хизматларнинг етарли эмаслиги реабилитация қилинадиган шахсларнинг
ҳуқуқлари етарли даражада таъминланмаганлигини билдиради. Баъзи штатлар ноҳақ қамалган маҳкумларга компенсацияни фақат “хусусий компенсация тўловлари” орқали тўлашни танлашади.
Мамлакатимизда реабилитация қилинган шахсларни ишга тиклаш
бўйича суд амалиёти шуни кўрсатадики, оқланган шахсларнинг ишга
тикланиш масаласини кўриб чиқиш қайси судга тааллуқлилиги бўйича амалиётда бир неча йил олдин тушунмовчиликлар бўлган, лекин ҳозирда унга барҳам берилган.
Шунингдек, реабилитация қилинган шахсларнинг ҳуқуқлари тикланганлигини жиноят ишлари бўйича суд ўзининг оқлов
ҳукмида эътироф этади. Шундан сўнг, ушбу оқлов ҳукми асосида фуқаро иш берувчисига бориб, ўзини авалги ишига тиклаш, ишсиз юрган вақтини иш стажига қўшиш ва ойлик иш ҳақиларини ундиришни сўраб ариза ёзиш мумкин. Ариза иш берувчи томонидан қаноатлантирилмаса, даъво иш юритиш тартибида кўрилади, дея аниқ қоида белгиланган. Лекин, шахсларни реабилитация қилишда суд амалиётидаги баъзи камчиликларни таъкидлаш лозим. Шу нуқтада биз реабилитация қилинган шахсларни ишга тиклаш масаласини судда кўриб чиқишда турли хиллигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
И.Джураев
Фуқаролик ишлари бўйича
Пешку туманлараро суди раиси
Ҳ.Қорёғдиев
Фуқаролик ишлари бўйича
Пешку туманлараро суди судьяси






