Фуқаро Истам Хамроев (исм-шарифи ўзгартирилган) бир оиланинг соҳиби, 2 нафар фарзанднинг отаси, иш ўрнига, касбига эга бўлиб, ҳаётдан завқланиб яшашга арзийдиганлар тоифасидан. Аммо шу бахтини, ҳаловатини ўз қўллари, қинғир ҳатти-ҳаракатлари сабаб ўзи нотинч қилишга сабабчи бўлди.Сабаб эса текин даромад орттиришдир.
Истам Хамроев текин даромад пайига тушиб қолди. Когон шаҳар Адолат кўчасида гиёҳвандлик воситасини назорат тариқасида сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМнинг 2023 йил 18 мартдаги 236-сонли хулосасига кўра шаффоф рангли полимер халтачасига солинган ҳолда соф вазни 0,5 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги "Пирролидиновалерофенон" гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотганлиги аниқланиб,унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар рамийлаштирилган.
Фуқаро И.Хамроевнинг мазкур жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Ҳукмга кўра Фуқаро Ёров Ҳамдам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисмининг "а" бандида ва 273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 276- моддаси 2-қисмининг "а" банди билан 3 (уч) йил озодликдан маҳкум қилиш жазоси тайинланди.Жиноят Кодексининг 273- моддасининг 5-қисми билан Жиноят Кодексининг 57-моддасини қўллаб, 6 (олти) йил, 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил, 7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Инсон бу ёруғ дунёда эркин яшаш учун туғилади, аммо бу буюк неъматни ҳар ким ҳам тўғри тушунавермайди.Умр эса қисқа,уни увол қилманг.
Яшин Ниёзов,
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг раиси
Нурбек Рахимов,
Бухоро вилоят судининг бош консультанти