ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Бухоро вилоят суди Жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси ҳамда туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири лавозимларига олий юридик маълумотга эга шахслар ишга таклиф қилинади.

Номзодлар ишга танлов асосида қабул қилинади.

Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш Бухоро вилоят судининг Кадрлар заҳирасини шакллантириш комиссияси суҳбати натижаси бўйича амалга оширилади.

Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча рағбатлантирилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Бухоро вилоят судининг bux.kadr@sud.uz электрон манзилига қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

– ариза;

– маълумотнома (объективка);

– паспорт нусхаси;

-диплом ва унинг иловаси нусхаси

– меҳнат дафтарчаси нусхаси (биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно)

  • наркология ва руҳий-асаб касалликлари рўйхатида туриш-турмаслиги ҳақида тиббий маълумотнома (давлат хизматлари агентлигидан олинади).

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар 2023 йил 30 январь куни соат 18.00 га қадар қабул қилинади.

Манзил: Бухоро шаҳри, Ҳ.Т.Бухорий кўчаси, 13-уй.

Мурожаат учун тел.: (65) 221-58-70.

Ер умуммиллий бойлик

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди раиси Б.Умаров томонидан Кадастр агентлиги Ғиждувон туман бўлимида жорий йилнинг 16 январь кунида “Ердан оқилона фойдаланиш ва мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида ўқув-семинар машғулоти амалга оширилди.

Туман суди раиси томонидан ер умуммиллий бойлик, енг муҳим табиий ресурс ҳисобланади. Унинг ҳисобини аниқ юритиш ва самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш каби кўплаб соҳалар учун жуда муҳим. Лекин тартиб-интизом, ҳисоб-китоб бўлмагани сабабли минглаб гектар ерлар талон-торож бўлиб кетаётганлиги, шу сабабли соҳада юзага келаётган муаммоларни бартараф етиш учун тизимни ислоҳ қилиш бошланди. Хусусан, “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон билан Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш вазифаси юклатилиб, ерлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ва назорат қилиш функсиялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ернинг ҳар қаричи — олтинга тенг. Демак, инсон яшаши, ризқ топиши, турмушини фаровон қилиш учун ундан унумли фойдаланмоғи лозим. Зеро, ҳамма вақт тириклик манбаи бўлиб келган ердан оқилона фойдаланиш қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг зарурий шарти, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдеворидир.

Бобораҳим Ачилов, Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг судьяси

Skip to content