Коррупция тараққиёт кушандаси
Президентимиз 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида иштирок этиб, юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо бериб, келгуси вазифларни белгилаб берган эди.
Давлатимиз раҳбари йиғилишда нутқ сўзлаб, коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов эканини таъкидлади. Шу боис сўнги йилларда бу иллатга қарши курашиш бўйича қонунлар қабул қилиниб, янги тизим яратилди. Парламент палаталарида маъсул қўмиталар, коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва Агентлиги ташкил қилинди.
Ушбу ислоҳотлар натижасида коррупцияга қарши курашиш бўйича қилинган ишларга қаратсак. Давлатимиз раҳбари бошчилигида дастлаб унинг омилларига қарши курашилди. Масалан, ерни ҳоким қарори билан ажратишдан тўлиқ воз кечилиб, аукцион тизимига ўтказилгани натижасида бу тизим халқчил бўлди. Шаффоф қурилиш дастури жорий этилганидан кейин бу соҳада ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.
Давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, натижада соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили жуда кўп миқдорда бюджет маблағлари тежалди.
Бундан ташқари, мактабгача ва мактаб таълими тизимида 10 дан ортиқ хизмат турлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, бу соҳада мурожаат сони камайганлигидан, Олий таълим тизими ҳам рақамлаштирилди, аввал тест топшириб, тўпланган балига қараб, кейин олийгоҳни танлаш жорий қилинганлигидан ҳамда ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори “боди-камера”да хизмат ўтаётгани, авторақамлар аукционда сотилаётгани, қоғозда баённома йўқ бўлгани учун коррупция омиллари кескин камайганлигидан билсак бўлади.
Хусусан, аҳоли ва тадбиркорларга “халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Давлатимиз раҳбари йиғилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари асосан, коррупцияни аниқлаш ва жазолаш билан ишлаб, коррупциявий омилларни таг-томири билан йўқотадиган превентив чораларга эътиборсиз қолаётгани қайд этилди. Аслида эса коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллада маиший коррупция шаклида содир этилаётгани боис коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркиби тўлиқ янгиланганлиги, унга вилоят халқ депутатлари кенгаши раислари бош бўлиши таъкидланди.
Ҳудудий кенгашлар коррупциявий омилларни аниқлаб, уларга барҳам бериш учун қонунчиликни ўзгартириш, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритади.
Бу тизим ижтимоий–иқтисодий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади, шу билан бирга энди прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторлар фаолияти билан шуғулланмаслиги айтиб ўтилди. Жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича қўшимча вазифлар қўйилди.
Бундан ташқари энди, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар ҳам кучайтирилади. Давлат идораларининг харидларида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган транспорт ва мебелга устуворлик берилади.
Албатта, коррупцияга қарши курашда энг муҳим жиҳат бу давлат хизматига профессионал ва фидойи кадрларни танлаш ҳамда уларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш ҳисобланади. Шу боис энди давлат хизматига ишга олишдаги тартиб ва ёндашувлар такомиллаштирилмоқда. Шунингдек, фикри тоза, коррупцияга тоқатсиз янги авлодни тарбиялаш мақсадида таълим масканларида ҳаллолик ғояларини сингдириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилади.
Фуқаролик ишлари бўйича
Пешку туманлараро суди раиси Ў.С.Разиков
Девонхона мудири Ш.Ғафуров