Табиатни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраш — келажагимиз пойдевори
Биз бугун жамиятимиз ва келажак авлодлар учун жуда муҳим бўлган мавзуда йиғилдик. Экология — бу нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатни асраш, балки инсон саломатлиги ва умумий фаровонлигимизни сақлаш демакдир.
Ҳозирги кунда атроф-муҳитдаги ифлосланиш, ўрмонларнинг камайиши, сув ресурсларининг қисқариши каби муаммолар жуда жиддий аҳамият касб этмоқда. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун ҳар биримиз ўз жавобгарлигимизни англаб, фаоллик кўрсатишимиз зарур.
Табиатни муҳофаза қилиш учун чанг ва сув ифлосланишини камайтириш, қайта ишлаш ва ташланғоқларни тўғри бошқариш, ўрмонларни асраш ва кўпайтириш, табиий ресурсларни тежамкорлик билан ишлатиш чораларни амалга оширишимиз керак.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 193,194,195,196, 197, 1971, 198, 199, 200, 201, 202, 2021, 203, 204-моддаларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 65,66,67,68,681,682,69,70,701,702,71,72,74,75,76,77, 78,79,791,80,81,82,83,84,85,851,86,861,87,88,89,891,90,901,91,911,912,913,92,921, 93,94,95,96-моддаларида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликлар белгиланган.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш — бу нафақат давлат ёки ташкилотларнинг, балки ҳар бир инсоннинг бурчи. Биз келажак авлодларга соғлом ва гўзал табиатни қолдиришимиз керак.
Экологияни сақлаш бизнинг қўлимизда.
Жиноят ишлари бўйича
Олот туман суди раиси Н.Ашуров
Жиноят ишлари бўйича
Олот туман суди тергов судьяси Ж.Ҳусенов