Мавзу: Суд тизимида янги босқич Сунъий интеллект ва замонавий таъминот орқали одил судлов сари
Мамалакатимизда суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августда “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–140-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантиришга қаратилган яна бир муҳим қадам бўлди. Бу фармон судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда моддий-техника таъминотини яхшилаш орқали одил судлов даражасини ошириш назарда тутилган.
Бугунги кунда тезкор, аниқ ва шаффоф судлов тизими ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий кафолати ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, мазкур фармони асосида суд органларида Сунъий интеллект асосида иш юритиш тизимлари жорий этилади. Бу судьяларга ишларни тез ва асосли кўриб чиқишда ёрдам беради.
Автоматлаштирилган ҳужжат айланмаси, масалан қарорлар тайёрлаш, муҳокамалар протоколи юритиш, ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили каби жараёнлар автоматлаштирилади. Ахборот тизимлари ва электрон базалар яхшиланиб, оддий фуқаролар ҳам ўз ишини онлайн кузатиши имкон пайдо бўлади. Бу орқали судларда инсон омили таъсирини камайтириш, айрим хатоларни бартараф этиш ва шаффофликни таъминлаш мумкин бўлади.
Шунингдек, суд бинолари ва техник жиҳозлар янгиланади Фармонда суд тизимининг моддий техника таъминотини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор берилган.
Жумладан суд бинолари замонавий компьютер техникаси, аудио-видео ёзиш ускуналари, ҳимояланган серверлар ва интернет тармоқлари билан жиҳозланади.
Суд мажлислари заллари тўлиқ рақамлаштирилади, бу эса суд жараёнларини ёзиб олиш ва назорат қилиш имконини беради.
Судья ва ходимлар учун ахборот технологиялари бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади. Фуқаролар учун қандай фойдаси бор?
Ушбу Фармон ҳаётга тўлиқ татбиқ этилгандан сўнг, оддий фуқаро учун судда иш юритиш тезлашади – ишларни кўриб чиқиш муддатлари қисқаради қарорлар ҳуқуқий таҳлиллар асосида тайёрланади судлов жараёнлари очиқ ва шаффоф бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ушбу Фармон орқали Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимида янги, замонавий босқич бошланмоқда десак ҳеч муболаға бўлмайди. Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар орқали адолатга эришиш янада осон ва ишончли бўлади. Энг муҳими, бу ислоҳотлар халқнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бухоро вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судьяси О.Қўлдошов