Пора беришга уринган жиноятчи жазосини олди
А.Т қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2025 йил 10 январдан
11 январга ўтар кечаси олиб борилган тезкор–тадбир давомида ўзининг яшаш хонадони ҳисобланган Когон шаҳар Бунёдкор МФЙ, “М.Таробий” кўчаси, 17-уйда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш жиноятини содир этганлиги бўйича терговга қадар текширув олиб бораётган Бухоро вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Ж.Қга уни мулкий манфаатдор этиш орқали ўзига нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатлар бўйича текширувни ўзининг фойдасига ҳал қилиб, ишни “бости-бости” қилиш эвазига 5000 АҚШ доллари миқдорида пора беришни таклиф қилиб, 2025 йил 11 январь куни соат 14.30.ларда Бухоро шаҳар “Б.Нақшбанд” кўчасида жойлашган “Корзинка-1” савдо мажмуаси автотураргоҳида Ж.Қга таклиф қилган пуллардан аванс тариқасида 2000 АҚШ доллари (Марказий банк курси бўйича 1 АҚШ доллари 12.950 сўм жами 25.900.000 сўм)ни пора сифатида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Т.А Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
211-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди ва унга ЖКнинг 59-моддаси
8-бандига асосан 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича
Бухоро шаҳар суди судьяси Ж.Тожиев
Бухоро вилоят суди
бош консультанти Ф.Шарапов