Апелляция шикояти нега ишни кўрган судга
тақдим этилиши керак?

Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақли эканлиги қонун билан мустаҳкамланган.
Прокурор, юқори турувчи прокурор фақат прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция протести келтиришга ҳақли.
Апелляция шикоятлари (протестлари) қайси суд инстанцияси томонидан кўриб чиқилиши ҳам белгилаб қўйилган бўлиб, бунда туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларининг ҳал қилув қарорлари устидан вилоятлар ва унга тенглаштирилган судларнинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан; вилоятлар ва унга тенглаштирилган судларнинг ҳал қилув қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Бир ҳолатга алоҳида эътибор қаратиш лозимки, апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди номига йўллансада, ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилиши лозим.
Лекин айрим ҳолатларда амалиётда апелляция шикоятларини тўғридан-тўғри апелляция инстанцияси судига берилаётганлиги ҳолатларини кўплаб учратиш мумкин.
Амалдаги Иқтисодий процессуал кодекс талабларига кўра, бундай тартибга амал қилинмаган ҳолда тақдим этилган апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган иқтисодий судни четлаб ўтган ҳолда юборилганлиги сабабли судья томонидан қайтарилиши белгиланган.
Биргина Бухоро вилояти иқтисодий судларидаги статистик маълумотларни олиб кўрсак, бундай асос билан қайтарилган апелляция шикоятлари 2020 йил 1 тани ва 2021 йилда 2 тани ташкил этган бўлса,
2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 9 тани ташкил этган.
Бу каби ҳолат ушбу тадбиркорлик субъектларини ортиқча овора бўлишига олиб келган десак муболаға бўлмайди. Айрим ҳолатда эса апелляция шикоятини беришни муддати ўтиб кетиб қолишига ҳам олиб келиши мумкин.
Хўш, мисол учун апелляция шикояти бевосита вилоят судига тегишли туманлараро иқтисодий судни четлаб ўтган ҳолда келиб тушди. Вилоят суди ўзининг тизимида бўлган туманлараро иқтисодий судидан иқтисодий иш ҳужжатларини талаб қилиб олишга ҳаққи борми? Бор, албатта.
Шу ўринда ИПК қоидаларига кўра, кассация шикояти тўғридан тўғри кассация инстанцияси суди (мас. Олий суд)га берилади, Олий суд судьяси кассация шикояти бўйича тегишли иқтисодий ишни талаб қилиб олишга ҳақли.
Фикримизча, худди шундай қоидани апелляция институтига ҳам тадбиқ этиш, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган иқтисодий судни четлаб ўтган ҳолда юборилганлиги сабабли судья томонидан қайтарилиши тўғрисидаги қоидани чиқариб ташлаш ва вилоят суди судьясини апелляция шикояти бўйича тегишли иқтисодий ишни талаб қилиб олишга ҳақли эканлиги тўғрисидаги қоидани киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Иккинчи вариант, кассация инстанциясида бўлгани каби апелляция шикоятини фақат тўғридан-тўғри апелляция инстанцияси судига тақдим этилиши, вилоят суди апелляция шикояти бўйича тегишли иқтисодий ишни талаб қилиб олиши, ҳал қилув қарорини қабул қилган суд иш ҳужжатларини апелляция инстанцияси судига юбориши шартлиги тўғрисида қоидалар киритилиши таклиф этилади.

Салимжон Абдурасулов
Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари

Онлайн суд процесслари

Онлайн (инглиз тилида “online” сўзи электрон қурилма, компьютер ёки Интернет тармоғида ўтказилган вақт тушунилади. Онлайн суд мажлисларида иштирок этиш деганда бевосита одатий суд мажлиси залида эмас, балки суднинг махсус платформасида ёки видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши тушунилади) суд жараёни фуқаролик суд ишини рўйхатга олишдан тортиб, ижро этишгача бўлган барча суд жараёнларини ўз ичига олади.
Бироқ, барча суд ҳаракатлари онлайн режимда ўтказилиги шарт эмас. Фуқаролик суд ишининг барча жараёнлари онлайн режимда якунланиши ёки суд процессининг бир қисми онлайн тарзда якунланиши ёхуд тарафлардан бири процессда онлайн, бошқа тараф эса офлайн (“offline” сўзи инглиз тилида жуда кўп маъноларни англатади, улардан бири-интернет тармоғига уланмаган маъносини билдиради) режимида иштирок этиши мумкин.
Онлайн суд жараёни фуқаролик ишлари бўйича суднинг онлайн судлов платформаси орқали амалга оширилади. Онлайн суд жараёни тарафлар бундай жараёнларда иштирок этишга ўзаро келишиб олганда амалга оширилади. Онлайн суд тарафларнинг хоҳишига ёки орзилигига асосланади. Агар тарафлардан бири онлайн суд жараёнига рози бўлмасабошқа тарафнинг онлайн даъво қилиш ҳуқуқи бузилмайди ва фуқаролик ишлари “ярим онлайн” тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
Тарафлар онлайн суд жараёни тўғрисида келишиб олгандан сўнг, агар улар офлайн режимида суд жараёнига ўтиш тўғрисида ариза бермасалар ва асосли сабаблар бўлмаса, суд фуқаролик ишини офлайн офлайн суд жараёнида ҳолатга асосланиб кўриб чиқади.
Давлат сирлари ёки тижорат сирлари билан боғлиқ фуқаролик суд ишларида барча жараёнлар офлайн режимда олиб борилади.
Шунингдек, мураккаб далилларни узоқ вақт текшириш талаб қилинадиган фуқаролик суд ишлари ҳам офлайн режимда ўтказилиши керак.
Онлайн суд жараёнларида тарафларнинг шахсини аниқлашга муҳим аҳамият бериш лозим бўлади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда фуқароларимизнинг шахси Ички ишлар вазирлигининг идентификация тизими орқали текшириб келинмоқда.
Онлайн суд мажлисларида одатдаги суд мажлисларидаги тартиб-қоидаларга риоя қилиниши лозим.
“Онлайн суд маҳокамаси қоидалари” га кўра агар тарафлар техник сабабларга кўра ёки бошқша сабабларга кўра онлайн суд мажлисига кирмаса ёки рухсатсиз чиқиб кетган бўлса, фуқаролик ишлари бўйиса судлар томонидан “судга келишдан бош тортган” деб ҳисобланиши мумкин. Бироқ, “судга ўз вақтида кирмаслик, онлайн суд мажлисининг саҳифасида бўлмаслик, тингловчиларнинг аудио ва видеолари билан боғлиқ носозликлар бўлса, суд биринчи навбатда тарафларга огоҳлантириш бериши мумкин.
Амалиётдан бир мисол. Фуқаро Ю.О. (исм фамилиялар ўзгартирилган) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Н.Р.дан 49.683.000 сўм асосий қарз, 5.246.524 сўм банк фоизи, 1.000.000 сўм моддий зарар ҳамда дастлаб тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Дастлаб судда даъвогар вакили Ф.М ҳамда жавобгар Н.Р иштирок этганлар.
Ишни кўриш жараёнида жавобгар Н.Р суддан даъвогарнинг суд мажлисида шахсан иштирок этишини таъминлаш ҳақида илтимоснома киритилган. Даъвогар вакили мазкур илтимосномага этироз билдириб, даъвогар Тошкент шаҳрида истиқомат қилиб келаётганлиги сабабли судда шахсан иштирок эта олмаслиги, суд мажлисида онлайн тарзда иштирок этиши мумкинлигини билдирган.
Суднинг тегишли ажрими билан даъвогар Ю.О. ишга шахсан иштирок этишга жалб қилиниб, суд мажлисида онлайн тарзда қатнашиши белгиланган.
Шу асосда суд мажлиси “ярим онлайн” тартибда кўриб чиқилган, жавобгар ишда Тошкент шаҳар маъмурий судида ўрнатилган электрон қурилмадан фойдаланган ҳолда судда онлайн тартибда шахсан иштирок этган.
Иш якунига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2021 йил 22 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ю. О.нинг жавобгар Н. Р.га нисбатан қарзни ундириш тўғрисидаги даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 49.683.000 сўм миқдоридаги қарз, 5.246.524 сўм банк фоизи, адвокат хизмати учун тўланган 1.000.000 сўм, 2.237.181 сўм дастлаб тўланган давлат божи ҳамда 15.700 сўм почта харажати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига видеоконференцалоқа харажатлари учун 55.750 сўм ундирилиши белгиланган.
Анъанавий суд мажлисларида гувоҳлар кўрсатма беришда судга келиши керак. Онлайн суд мажлисларида гувоҳлар аниқ ҳолатларда гувоҳлик бериш учун аудиовизуал узатиш технологиясидан фойдаланиши мумкин.
Онлайн суд жараёнида гувоҳларнинг онлайн кўриниши ҳам судда гувоҳлик беришнинг ҳуқуқий шакли ҳисобланади. Бироқ, гувоҳ иш муҳкамасини кузатмаслиги ва тарафларга халақит қилинмаслигини таъминлаш лозим бўлади.
Онлайн суд жараёнларида ҳосил бўлган фуқаролик суд ишига оид ҳужжатлар ва шахсий маълумотлар судлар томонидан ҳимоя қилиниши керак.
Онлайн суд жараёнига тааллуқли маълумотларни жамоатчиликка ишкор қилиш фақат суднинг ижозати билан амалга оширилади.
Онлайн суд муҳокамасида иштирок этаётган барча тарафлар онлайн суд жараёнидаги маълумотларни ҳимоя қилиш мажбуриятини олади.
Суд жараёнининг хизмат кўрсатиш платформасида тарафлар даъво аризаси билан мурожаат қилишлари, фуқаролик суд ишларига оид маълумотларини сўрашлари, иш материаллари билан танишишлари, ҳужжатларни электрон шаклда олишлари , судьялар билан учрашиш учун вақт тайинлашлари, ҳатто платформадаги масофавий видео-суд жараёнларида иштирок этишлари мумкин.
Хулоса ўрнида, онлайн суд платформаси инсон ресурсларини бошқариш тизимини яратди ва бутун мамлакат бўйлаб барча суд ходимларини, хусусан судьялар фаолиятини кузатиб бориш имконини беради. Суд тизимдаги судьяларнинг иши ҳақида билиб олиши, шу орқали судьяларнинг ишини баҳолаши ёки судьяларнинг процессуал ҳаракатларини жамоатчилик томонидан кузатиб борилишини таъминлайди.
Ҳабиб Саидов,
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди судьяси

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

Хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳақида гап кетганда, нафақат бу ҳуқуқларни таъминлаш ҳақида, балки бу муаммо қай даражада долзарблигини тушунтириб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ижтимоий-сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётда аёлларнинг ўрни ва мақомини ошириш Ўзбекистонда давлат сиёсатидаги ўта муҳим устуворлик ҳисобланади. Шу мақсадларда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, оила институтини, оналик ва болалик муҳофазасини янада кучайтириш бўйича самарали чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг давлат ва жамият бошқарувининг барча бўғинларида, суд-ҳуқуқ тизими, нодавлат ташкилотлар фаолияти, ижтимоий тизимларда, умуман олганда, жамиятимиз ҳаётининг ҳамма соҳаларида аёлларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти даражаси ҳамда ижтимоий фаоллиги ошиб бораётганини кузатиш мумкин. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг 17 фоизини, Қонунчилик палатаси депутатларининг 16 фоизини аёллар ташкил этади, юзлаб аёллар халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида фаол меҳнат қилишмоқда. Ўзбекистонда иш олиб бораётган тадбиркорларнинг 35 фоизини, фермерларнинг 10 фоизини аёллар ташкил этади.
Ўзбекистонда аёллар ўз билими ва тажрибаси, малакаси ва маҳорати боис кўпгина соҳаларда етакчи ўринни эгаллашган. Ҳаётимизда борган сари муҳим аҳамият касб этаётган соҳа ва тармоқлар тараққиётини, фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, юқори технологияларга асосланган замонавий соҳалар, илм-фан, тиббиёт, таълим ва тарбия, маданият ва санъат ҳамда бошқа жабҳаларни аёлларнинг иштирокисиз тасаввур қилиш қийин.
Мамлакатимизнинг аёллар ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш соҳасидаги тажрибаси ва қўлга киритган муваффақиятлари, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштироки таъминлангани бутун дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, бу мавзу юқори даражаларда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги сингари кўп томонлама институтлар ва бошқа ташкилотлар доирасида кўриб чиқилмоқда ва муҳокама этилмоқда.
Зўравонликка учраган аёлларнинг жуда кам қисми тегишли жойга мурожаат қилиши, уларнинг аксарияти қўрқув ва бошқа сабаблар билан тазйиқларга тоқат қилишга мажбур эканини инобатга олсак, ҳақиқий рақамлар бундан анча юқорилигини англаш мумкин.
87 фоиз аёл яқинларидан жабр кўрган. Гуруҳларга бўлинганда: 106 та жинсий, 234 та иқтисодий, 18 777 та руҳий, 13 658 та жисмоний зўравонлик ҳамда 7 174 та тазйиқ ҳолатлари аниқланган. Энг ёмони, зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган.
Демак, бир йилда тахминан 40 мингга яқин аёл зўравонлик ва тазйиққа учраб ҳимоя ордери олишга мажбур бўляпти, уларнинг 87 фоизи ўз яқин(лар)и жабридан паноҳ сўраган.
Зўравонлик қуйидаги шаклларда рўй бериши мумкин?
жинсий зўравонлик – хотин-қизларга нисбатан уларнинг розилигисиз шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш;
жисмоний зўравонлик – жисмоний ҳаракатлар орқали ёки шундай таҳдидлар билан хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлигига хавф солиш;
иқтисодий зўравонлик – хотин-қизларнинг нормал яшаш ва камол топиш учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини, мулк ҳуқуқини, таълим олиш ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишни чеклашга олиб келадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик);
руҳий зўравонлик — хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш кабилар.
тазйиқ — бирор турдаги жавобгарликка сабаб бўлмайдиган, бироқ хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шилқимлик.
Агар ушбу таърифлардаги ҳолатлардан бири юз берса, демак, зўравонлик ёки тазйиқ содир бўлган деб ҳисобланади.
Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларнинг фақат ўзлари билан эмас, уларнинг оила аъзолари билан ҳам ишлашади.
Ҳар бир туманда ижтимоий маслаҳат хоналари ташкил қилиниб, уларда психолог, юристлар фаолият юритиши режалаштириляпти.
Зўравонлик ва тазйиққа дуч келганлар 1146 ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкин.
Мурожаат қилган аёл зўравонлик таъсиридан чиққандан сўнг унинг оила аъзолари билан ҳам ишлаш бошланади. Аксар ҳолатларда аёлларнинг оилада тазйиқ ва зўравонликка учрашига сабаб ўзаро келишмовчилик ва йўқчилик бўлади. Агар аёлнинг оила аъзолари ишсиз бўлса, уларни касбга ўқитиш ва ишга йўналтириш бўйича мамлакатимизда қатор ишлар амалга ошириляпти.

Суҳроб Ҳамроқулов,
Жиноят ишлари бўйича Урганч
шахар суди судьяси

Кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни Давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳуқуқий ва амалий аҳамияти тўғрисида

Нарсалар(мулклар)нинг кўчар ва кўчмасга бўлиниши Рим ҳуқуқида содир бўлган. Рим ҳуқуқшунослари табиий хоссалари туфайли ёки зарар этказмасдан ҳаракатланиши мумкин бўлмаган кўчмас нарсаларни кўчмас мулк деб тушунганлар.

Кўчмас мулкларга ўз хусусиятларига ва тушунчасига кўра:  Биринчидан, ер участкалари, иккинчидан эса ер участкаси билан чамбарчас боғлиқ бўлган объектлар (бинолар, иншоотлар ва бошқа) киради. Бундай бўлиниш зарурати, биринчи навбатда, ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк объектларини фуқаролик муомаласига жалб қилиш билан боғлиқ.

Собиқ совет ҳукумати даврида нарсаларни кўчар ва кўчмас мулкларга таснифлаш ўз мазмунини ва амалий аҳамиятини йўқотди. Бунга, энг аввало, ернинг миллийлаштирилиши сабаб бўлди. Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқий аҳамияти фақатгина 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши билан қайта бошлади. Кўчмас мулкларнинг таснифини бериш зарурати қуйидаги қоидалардан келиб чиқиб туғилди:

  • табиий ресурсларнинг мамлакат иқтисодиёти учун кўчмас мулк сифатидаги аҳамияти (агар ер ости бойликлари, сув объектлари ва ўрмонлар кўчар нарсалар каби сотиладиган бўлса, бугунги кунда биз ҳеч қандай табиий ресурсларни келажак авлод учун сақлаб қолмаган бўламиз);
  • ушбу объектларнинг қиймати ва ижтимоий аҳамияти;
  • ушбу объектларнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг айланмасини назорат қилиш ва тартибга солишнинг зарурати.

Кўчмас мулк турларини аниқлаш учун унинг қуйидаги хусусиятлари инобатга олинади. Улар бирламчи ва иккиламчи бўлиниши мумкин. Эътиборли томони, мулк қуйидаги учта асосий хусусиятга эга бўлиши шарт эмас, лекин улардан камида биттаси бўлиши керак. Кўчмас мулкнинг учта асосий хусусияти мавжуд:

  • унинг мақсади (мактаб, уй, бинолар, иншоот);
  • ер билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги (ер, ўрмонлар, объектга зарар етказмасдан туриб кўчиришнинг мумкин эмаслиги).
  • объектларни қонун ҳужжатларида кўчмас мулк деб таснифлаш (самолёт, космик кемалар, ички транспорт кемалари).

Қўшимча хусусиятларига – ҳаракатчанлик, қиймат, мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқалар.

Юқоридаги белгилар асосида кўчмас нарсаларга қуйидагилар киради:

ер участкалари (Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ ер муносабатлари соҳасидаги ҳуқуқларнинг объекти: табиий ресурс сифатидаги ер; ер участкалари, ер участкасининг бир қисми);

  • ер қаъри участкалари, ер ости бойликлари;
  • изоляция қилинган сув ҳавзалари;
  • ўрмонлар ва кўп йиллик ўсимликлар;
  • бинолар ва иншоотлар;
  • мулкий комплекс сифатида корхона;
  • турар-жой ва нотураржой бинолари;

Кўчмас нарсаларга, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган ҳаво кемалари ва денгиз кемалари, ички навигация кемалари, космик объектлари ҳам киради. Қонунга кўра, бошқа мулк ҳам кўчмас мулк сифатида таснифланиши мумкин.

Айтишимиз мумкинки, объектни кўчмас деб белгилашда нафақат унинг табиий хусусиятларидан келиб чиқиш керак балки, амалдаги қонунчиликда ушбу объектнинг кўчмас мулк рўйхатига киритилганлиги бир хил даражада муҳимдир. У кўчмас мулк белгиларига эга эмас, лекин қонунда шундай кўрсатилганлиги сабабли, объект кўчмас мулк мақомига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулкчиликнинг қонунчилик базаси шаклланган. Жумладан хронологик тарзда кўрадиган бўлсак,    1990 йил 31 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги қонун, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 1995 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуни (1996 йил 27 декабрда қабул қилиниб, шбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Уй-жой кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги 2007 йил 8 январдаги ЎРҚ-77-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган.), 2012 йил 25 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларини кўриш мумкин.

Кўчмас мулк соҳасидаги асосий ҳужжат, бу унинг ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий тамойилларини белгилайди.

Албатта, асосий тамойиллардан бу албатта Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси бўлиб, унга кўра, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

 Асосий қонуннинг 54-моддасига кўра, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

55-моддада ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Конституциянинг ушбу нормалари Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимояланган ва ҳимоя қилинадиган кўчмас мулкка эга бўлиш ҳуқуқига эга эканлигини айтади.

Кўчмас мулк бозорининг ривожланиши учун кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни максимал даражада жамлашни ва уни жамиятга тақдим этишни, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона тизимини яратишни таъминлайдиган қонун ҳужжатлари турлича.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексини кўчмас мулк айланмасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжат сифатида ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин. Фуқаролик кодекси кўчмас мулк нима эканлигини, қандай объектлар уларга тегишли эканлигини белгилайди, ушбу объектларнинг рўйхатини белгилайди.

Фуқаролик кодексида, шунингдек, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, ушбу ҳуқуқларнинг чекланиши, уларнинг пайдо бўлиши, ўтиши ва тугатилиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги тўғрисидаги норма ҳам ўз ичига олади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мулкий ҳуқуқлар рўйхатини белгилайди.

Фуқаролик кодексининг 84-моддасига кўра, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни, рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт.

Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар ҳақидаги ахборотни ҳар қандай шахсга бериши шарт.

Ахборот, рўйхатдан ўтказиш қаерда амалга оширилганидан қатъи назар, кўчмас мол-мулкни рўйхатдан ўтказувчи ҳар қандай орган томонидан берилади.

Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ёки у ҳақда тузилган битимни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари қонунчилик билан белгилаб қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 13-моддасига кўра, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқага ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳамда уй-жойга оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни рўйхатдан ўтказувчи органда амалга оширилиб, ушбу орган мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки битим рўйхатга олинганлиги тўғрисида ҳужжат беради ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиб қўяди.

Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳамда турар жойга оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Ушбу кодекснинг 14-моддасига кўра, белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида янги қурилаётган уйга мулк ҳуқуқи уй давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Уйнинг, квартиранинг олди-сотди ва айирбошлаш шартномаси ёзма шаклда, тарафлар имзолайдиган битта ҳужжатни тайёрлаш йўли билан тузилади ҳамда у нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

Уйнинг, квартиранинг олди-сотди шартномаси шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Сотиб олувчи сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган шу уй, квартирани олди-сотди шартномасининг муҳим шарти – бу шахсларнинг рўйхатини сотилаётган турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборатдир.

Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг қоидаларига риоя этилган ҳолда нотариал тасдиқланиши керак.

Турар жойни алмаштиришга ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартибда йўл қўйилади.

Уйни, квартирани ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

Давлатга қарашли уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи қонунчиликда назарда тутилган хусусийлаштириш тартибида вужудга келади.

Кооператив уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари аъзолари пай бадалларини тўлиқ тўлаб бўлганидан кейин вужудга келади.

Уй-жой облигацияларини олиш ва уларнинг қолган қийматини банк кредитлари ҳисобига тўлаш йўли билан қурилган ва олинган уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин вужудга келади.

Хусусий мулкдаги уйга, квартирага бўлган мулк ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда давлат мулкига ўтказилиши мумкин.

Уйга, квартирага бўлган мерос тариқасида ўтадиган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган асосларга кўра вужудга келади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил                     12 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисида”ги Низомнинг 3-боб, 12-бандига кўра, збекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, мол-мулкларни кўчмас мулк жумласига (тоифасига) кириши юзасидан хулоса бериш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш вазифалари юклатилган.

Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш қонунга мувофиқ  турли давлат идоралари зиммасига бўлса, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан боғлиқ тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи ҳам ушбу соҳадаги ислоҳотлар натижасида турли ижроия органлари тизимига юкланиб келинмоқда.

Бугунги кунда, ушбу вазифа Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ташкилий тузилмалари зиммаси юкланган.

Умуман олган, ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳуқуқ эгасининг ушбу ҳуқуқдан фойдаланишида муомала лаёқатини шакллантириш учун қўлланилади.

Муқаддам, ўз-ўзидан, давлат рўйхатидан ўтказиш муайян объект тўғрисидаги маълумотлар тўпламини тўплашдан кўра, сотиш учун уни ушбу фактни кўпроқ тасдиқлаш ва ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатни бериш учун аҳамиятли бўлиб келган. Янги тушунчада, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалдаги фуқаролик қонунчилигига мувофиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши, чекланиши, бошқа шахсга ўтиши ёки бекор қилинишини давлат томонидан тан олиш ва тасдиқлаш актидир. Кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотларни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у билан тузилган битимларнинг ягона давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Кўчмас мулкнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги рўйхатга олинган ҳуқуқнинг ягона далили бўлиб, ушбу ҳуқуқнинг низолашилиши ва ҳимоя қилиниши масаласида судга шикоят қилиниши мумкинлигидадир. Ушбу қоида давлат рўйхатидан ўтказувчининг рўйхатга олинган ҳуқуқ ёки тасдиқланган битим тўғрисидаги қарорини маълум даражада суд қарорига тенглаштиради. Чунки, Ягона реестрга мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар киритилгандан сўнг, рўйхатдан ўтказувчи субъектлар ҳатто ўзаро ариза билан ҳам рўйхатдан ўтказишни бекор қила олмайдилар, фақатгина судда бекор қилиниши ва низолашилиши мумкин.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонунчилик кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни, битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни тартибга солиш соҳасидаги асосий тартиб-тамойилларни белгилайди.

Аммо, мазкур масаладаги қонун ҳужжатлари турли даражада ва унификация қилинмаганлиги ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласидаги давлат хизматларининг ягоналаштиришга эҳтиёж сезади.

Ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш эҳтиёжи мавжуд. Бугунги кунда бу ўз-ўзидан мазкур соҳадаги давлат сиёсатини ягоналаштириш, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги низоларни, ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларнинг ягона тизимга келтириш ва оптималлаштириш, соҳада рақамлаштириш имконини кенгайтириш имконини бермайди.

Демакки, кўчмас мулкка нисбатан, умуман олган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласида қонун ҳужжатларини ягоналаштириш ва кодификациялаштириш мақсадга мувофиқ.

Бу бизга, ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги асосий тушунчаларни белгилайди, рўйхатдан ўтказувчи органлар доираси ва уларнинг ваколатларини, давлат рўйхатидан ўтказишнинг умумий тартибини, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқларни, битимларни, ҳуқуқларнинг айрим турларини рўйхатдан ўтказиш қоидаларини ягоналаштиришни белгилайди. Кўчмас мулк, кўчмас мулк объектлари ҳақида ягона маълумот алмашиш тизимини белгилайди.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва у билан тузилган битимларнинг ягона давлат реестрини юритишдир. Ягона давлат реестридаги барча кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларнинг тўлдирилиши билан боғлиқ.

Зеро, кўчмас мулк ва улар билан операциялар, ҳужжатларни рўйхатга олиш китоблари ва ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳолатлари ҳуқуқларнинг ягона давлат реестрининг ажралмас қисми бўлиб, абадий сақланадиган ҳужжатлардир. Ушбу қоидалар қонун ҳужжатлари томонидан қайси ҳужжатларни ҳисобга олиш китоблари юритилиши кераклиги, уларни юритиш қоидалари ва ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар ишини тўлдириш ва юритиш шаклларини белгилайди. Битимларнинг алоҳида турлари бўйича ҳуқуқларнинг ягона давлат реестрини рўйхатдан ўтказиш ва юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш жараёнини бевосита тартибга солувчи норматив ҳужжатлар юқорида санаб ўтилган, аммо кўчмас мулкнинг айрим турларини рўйхатга олиш билан бевосита боғлиқ бўлган махсус деб аталадиган кўплаб норматив ҳужжатлар мавжуд.

Бугунги кунда ерга эътиборнинг кучайиши тасодифий эмас. Ер участкаларининг муомалага киритилиши иштирокчилар учун кўплаб янги имкониятлар очади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш борасидаги тарихга назар ташласак, мамлакатимизда давлат рўйхатидан ўтказишнинг тарихий илдизлари ХVII-XVIII асрга бориб тақалади. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини ўтказиш тўғрисидаги актлар котиблар томонидан махсус китобларда қайд этилган.

Давлат рўйхатидан ўтказиш каби институтнинг жорий этилиши мамлакатимиз учун янгилик бўлиб, шунинг учун ҳам унинг нормаларини амалга оширишда кўплаб муаммолар мавжуд. Уларнинг баьзилари техник ҳисоб хизматлари ва илгари рўйхатга олишда иштирок этган бошқа тузилмалар билан боғлиқ. Баъзилари ўзбошимчалик билан қурилган ва эгалланган қурилмалар билан боғлиқ.  Кўчмас  мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олишнинг турли идоралар орасидаги ягона тартиботларнинг мавжуд эмаслиги.

Ушбу муаммолардан бири бўлмиш ўзбошимчалик билан боғлиқ қурилмалар бўлиб. Ушбу қурилмаларга ҳуқуқий “амнистия” бериш борасида бир қатор сиёсий қадамлар жуда аҳамиятлидир.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  20 апрелдаги ПФ-5421-сонли “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Аниқланишича,  ўтказилган республика кўчмас мулк фондининг ялпи ҳатлови якка тартибда уй-жой қуриш соҳасида, айниқса қишлоқ жойларида қонунийликни таъминлаш масалаларида тизимли хатолар ва жиддий камчиликларга йўл қўйилганлигини кўрсатиб ўтилиб, хусусан, уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний барпо этишганлиги, бундай ҳолатларнинг юз беришига давлат органлари, энг аввало, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, шу жумладан ер кадастри, архитектура ва қурилиш соҳасидаги ваколатли органларнинг бепарволиги сабаб бўлганлиги таъкидланган.

Фармонда, фуқароларга ер участкаларини уй-жой қуриш учун муайян тўлов эвазига ноқонуний бериш юзасидан фермер ва деҳқон ҳўжаликларининг тил бириктириши бўйича кўплаб ҳолатлар мавжудлиги, Натижада, ушбу муаммо бутун республика бўйича оммавий тус олгани ва уй-жой учун зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги аҳолида бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига, хусусан ҳақиқатда яшаб турган жойга прописка қилиниши, мулк ҳуқуқига эга бўлиш ва уни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслигига олиб келганлиги таъкидланди.

Фуқароларнинг уй-жой мулкига кадастр ҳужжатларини беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 5 мингдан ортиқ, депутатлар, сенаторлар, давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда —                                3 мингдан зиёд мурожаатлари келиб тушган.

Уй-жойга доир ҳуқуқларнинг амалга оширилиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларга тегишли бўлган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини (кейинги ўринларда бир марталик акция деб юритилади) эълон қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Унга кўра, 2019 йил 1 майгача Фармон қабул қилинган вақтга қадар қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга (кейинги ўринларда ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб юритилади) нисбатан мулк ҳуқуқи ушбу объектга ўз шахсий мулки каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилаётган шахсга қуйидаги шартлар асосида:

ушбу ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмаган бўлса;

ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузмаётган бўлса, шунингдек, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса эътироф этилиши, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайдиган аниқ ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши;

б) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этиладиган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссиянинг тақдимномасига кўра туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан;

умумий мулк ҳақидаги фуқаролик ва оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларига амал қилиш шарти билан;

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир марталик йиғим тўлангандан кейин амалга оширилади;

  в) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда мулкдорга у қурилган ер участкасига (участканинг бир қисмига) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиб, ортиқча қисми Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 121-моддасида назарда тутилган жарима солинмасдан захира ерларига олиб қўйилиши белгиланиб, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил                    20 апрелдаги ПФ-5421-сон фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори билан ижроси амалга оширилди.

Аммо, шунга қарамасдан ҳалигача кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ, айниқса, фуқароларнинг якка тартибда тегишли рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ўзбошимчалик билан қурган иморатлари ва ноқонуний қурилмаларига ҳуқуқий мақом бериш долзарблигича қолмоқда.

Гарчанд, қонунчиликда ўзбошимчалик билан боғлиқ қурилмаларни суд тартибида бузиб ташлаш мумкинлиги белгилансада, аҳолимизнинг аксарияти қишлоқ жойларида кўп йиллардан шаклланган маҳаллий анъана ва урф-одатлар тарзида турмуш кечириб, маҳаллаларга бирлашиб яшаб келишаётгани, қурилмаларнинг бузиб ташланиши ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқаришини инобатга олсак бу соҳадаги давлат бошқаруви самарадорлигини натижасиз даражага олиб келиши табииий ҳолдир.

Шу билан бирга, албатта ҳар қандай тартиб-тамойил “инсон манфаати”ги хизмат қилиши нуқтаи назаридан, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларга эгалик ҳуқуқини бериш ва давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги давлат бошқарувини оптималлаштириш ва рақамлаштириш, қонун ҳужжатларни қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Қонун ҳужжатлари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга қўшимча равишда ўзгарган ҳуқуқ шакллари тўғрисида ёзувлар киритиш орқали ўзгартириб бориш кенг оммолашмаганлиги сабабли, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ягона реестрини давлат рўйхатидан ўтказиш ва у билан тузилган битимлар ўртасидаги фарқни ажратиб кўрсатиш кераклигини тақозо этмоқда. Масалан, фуқаро томонидан дастлаб қурилган турар-жойга бўлган мулк-ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилсада, кейинги қилган қурилишлари ва бошқа реконструкция ишлари “ўзбошимчалик” тарзида амалга оширилиб, ушбу қурилиш фаолияти юзасидан мулкдор томонидан бирор бир рухсат берувчи тартиб-таомилларга риоя қилмаслиги оқибатида бир мунча низоли ҳолатларни келтириб чиқаради.

Уй-жой фонди ва бошқаларга нисбатан қонунчиликка эга бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни мустаҳкамлаш акти Ҳисоб қайдномаси амалга оширилиб, хўжалик иншоотлари, шунингдек, ер участкалари, улар жойлашган участкаларида шаҳарсозликни тартибга солиш ва ердан фойдаланишни назорат қилиш объекти бўлиб, мажбурий ҳисобга олиниши керак:

Ўз-ўзидан давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши ва тугатилишининг давлат томонидан тан олиниши ва тасдиқланиши тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат сифатида ҳуқуқ эгасига унинг ҳуқуқини давлат томонидан ҳимоя қилиш кафолатларини беради. Рўйхатга олинган ҳуқуқни давлат ва ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ҳеч ким тортиб ололмайди, худди кўчар нарса билан ҳам бўлганидек. Шу сабабли, кўчмас мулк ҳуқуқларининг ягона давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш хавфи мавжуд. Бу, айниқса, давлат рўйхатидан ўтказиш мулкий хусусиятга эга бўлмаган ҳолатларга тааллуқлидир.

Бухоро вилоят суди

судьяси И.М.Тошов

“Почта алоқаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 9 июнда “Почта алоқаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланиб, расмий матбуотда эълон қилинди. Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 18 январда қабул қилинган, Сенат томонидан 2022 йил 28 апрелда маъқулланган. Қонун 7 боб, 41 моддадан иборат. Ушбу Қонуннинг мақсади почта алоқаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Мазкур қонун қабул қилиниши муносабати билан шу вақтга қадар почта алоқаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиб турган Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Почта алоқаси тўғрисида»ги 118-II-сонли Қонуни ўз кучини йўқотди.
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий сиёсий ва бошқа соҳаларда  бўлаётган ислоҳотлар, янгиликлар, ўзгаришлар  почта алоқаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш учун янги қонун нормасини ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқарди. Мазкур қонун почта алоқаси соҳасида ишлатиладиган асосий тушунчалар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси доирасида почта алоқаси хизматлари бозоридаги талабни қаноатлантириш, мажбурий равишда универсал почта хизматлари кўрсатиш бўйича вазифаларни ва Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўз зиммасига юклатилган почта алоқаси оператори- почта алоқасининг миллий оператори томонидан амалга оширилади.  
Почта алоқаси оператори — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида почта алоқаси тармоғига эгалик қилувчи ва фаолиятнинг асосий тури сифатида почта алоқаси хизматлари кўрсатувчи юридик шахс, почта алоқаси провайдери — почта алоқаси операторларининг тармоғи орқали почта алоқаси хизматлари кўрсатувчи юридик шахс эканлиги белгиланди.
Қонунинг 5-моддасида почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатилган бўлиб, улар универсал почта хизматларидан фойдалана олишни ва уларнинг сифатини таъминлаш, почта алоқасининг хавфсизлигини ва сирини таъминлаш, мажбурий техник талаблар, нормалар ва қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, почта алоқасини халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ривожлантириш ,инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, илғор инновацион, ахборот ва коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги почта алоқаси соҳасидаги ваколатли давлат органидир. Қонунда мазкур давлат органининг ваколатлари белгилаб берилди.
Почта алоқаси соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўзкомназорат) амалга оширади.
Қонуннинг 9-моддасига кўра, почта алоқаси хизматлари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик хизматлари ҳамда бошқа турдаги почта хизматлари тарзида шартнома асосида кўрсатилади. Почта хизматлари жумласига почта жўнатмаларини жўнатиш, шу жумладан тезлаштирилган почта режимида жўнатиш киради. Шунингдек, бошқа хизматлар ҳам назарда тутилган.
 Қонунга кўра,  почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайдиган ҳамда почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат- Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот, почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерларининг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар, шунингдек ушбу почта ва курьерлик жўнатмаларининг ўзи почта алоқасининг сирини ташкил этади. Ёзишмалар сири давлат томонидан кафолатланади. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси сирига риоя этилишини кафолатлайди. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг барча ходимлари почта алоқаси сирини сақлаши шарт.
Почта алоқаси сирини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тақиқланади (бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно) бошқа шахсга почта ва курьерлик жўнатмалари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек фойдаланувчиларнинг манзили ва шахсига доир маълумотларни маълум қилиш, почта ва курьерлик жўнатмаларини очиш, фойдаланувчи ҳамда (ёки) унинг почта ва курьерлик жўнатмалари таркиби (жойланмаси) тўғрисидаги маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш.
Почта алоқаси операторларининг, провайдерларининг почта алоқаси сири бузилишига йўл қўйган ходимлари белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Қонунга кўра,  фойдаланувчиларнинг оддий ёзма хат-хабарларни (почта варақчаларини, хатларни, бандеролларни ва майда пакетларни) жўнатиш бўйича эҳтиёжларини қаноатлантиришга доир почта хизматлари, кўзи ожизлар учун жўнатмалар алмашинувида кўзи ожизларнинг ва кўзи ожизлар учун мўлжалланган муассасаларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш бўйича почта хизматлари- универсал почта хизматлари жумласига киради. Фойдаланувчиларга универсал почта хизматлари Ўзбекистон Республикаси доирасида, мақбул нархлар бўйича кўрсатилади.
Қонунда топширилмай қолган почта ва курьерлик жўнатмаларидан фойдаланиш тартиби ҳам белгилаб берилди. Почта ва курьерлик жўнатмасини фойдаланувчининг манзилига доир зарур маълумотлар аниқ эмаслиги ёки йўқлиги, адресат кўчиб кетганлиги ёхуд почта алоқаси оператори ва провайдери почта алоқаси хизматлари кўрсатиш шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажара олиши имкониятини истисно этадиган бошқа ҳолатлар туфайли жўнатиш имкони бўлмаса, улар жўнатувчига Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган муддатларда қайтарилади.
Агар фойдаланувчининг манзилига доир зарур маълумотлар аниқ эмаслиги ёки йўқлиги туфайли етказиб берилмаган (топширилмай қолган) почта ёки курьерлик жўнатмаларини жўнатувчига қайтаришнинг имкони бўлмаса ёхуд жўнатувчи қайтарилган почта ёки курьерлик жўнатмаларини олишдан воз кечган тақдирда, улар тарқатилмай қолган жўнатмалар сифатида вақтинча сақлаш учун почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан қабул қилинади.Тарқатилмай қолган почта ва курьерлик жўнатмаларини вақтинча сақлаш қонунчиликда белгиланган тартибда почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан олти ой давомида амалга оширилади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва бошқа предметлар белгиланган тартибда реализация қилинади ҳамда почта алоқаси операторлари ёки провайдерлари харажатларининг ўрни қопланганидан кейин тушган пул маблағлари, шунингдек почта ва курьерлик жўнатмаларида аниқланган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига ўтказилади, ҳужжатлар (паспортлар, идентификацияловчи ID карталари, дипломлар, шаҳодатномалар, гувоҳномалар ва бошқалар) уларни берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга топширилади, хатлар тегишли далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланади.
Адресатларни ва жўнатувчиларни қидиришнинг имкони бўлмаганда, тарқатилмай қолган пул маблағларининг почта ўтказмалари почта алоқасининг миллий оператори томонидан ўн саккиз ой давомида сақланади, шундан кейин бу пул маблағлари маҳаллий бюджет даромадига ўтказилади.
 Почта алоқаси хизмати учун тўловлар ҳақидаги қоида Қонуннинг
 18- моддасида белгилаб берилди.  Почта алоқаси хизматлари учун тўлов почта алоқаси оператори ва (ёки) провайдери томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича шартнома асосида амалга оширилади. Универсал почта хизматлари учун тўлов қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган тарифлар асосида аниқланади. Оддий ва рўйхатга олинадиган хатлар ва бандеролларни, почта варақчаларини почта алоқасининг миллий оператори орқали жўнатиш учун тўлов уларга туширилган почта тўлови давлат белгилари билан тасдиқланади.
Почта алоқа хизмати орқали ҳар қандай  жўнатмани жўнатиш мумкинми деган савол ҳаммани қизиқтиради. Почта алоқаси тармоғи орқали почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатишдаги чекловлар қонунчиликда белгиланади. Почта алоқаси оператори ва провайдери почта алоқаси тармоғи орқали жўнатилиши тақиқланган жойланмаси бўлган почта ва курьерлик жўнатмаларини ушлаб туриш ҳуқуқига эга. Почта алоқаси оператори ва провайдери қайси почта ва курьерлик жўнатмаларининг жойланмаси Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида назарда тутилган алоҳида аломатларига кўра жўнатилиши тақиқланган ёки почта алоқаси ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдиради, бошқа почта ва курьерлик жўнатмаларининг бузилишига (шикастланишига) олиб келиши мумкин, шунингдек аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда атроф-муҳитга хавф туғдиради деб тахмин қилиш учун асос берса, агар бу хавфни бошқа йўл билан бартараф этиб бўлмаса, ўша почта ва курьерлик жўнатмаларини йўқ қилиш ҳуқуқига ёки йўқ қилишга рухсат бериш ҳуқуқига эга
Почта ва курьерлик жўнатмаларидаги жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни аниқлаш учун почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерлари почта ва курьерлик жўнатмаларини очмасдан улардаги мазкур предметлар ва моддаларни аниқлаш имконини берувчи махсус техник воситалардан фойдаланади.
Почта ва курьерлик жўнатмаларини почта алоқаси хавфсизлиги нуқтаи назаридан назорат қилишни, шунингдек почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатишни амалга ошириш вақтида почта алоқаси тармоғи орқали жўнатилиши тақиқланган предметлар ҳамда моддалар аниқланган тақдирда, почта алоқаси операторлари ва провайдерлари бу ҳақда тегишли махсус ваколатли давлат органларига хабар бериши шарт. Почта ва курьерлик жўнатмаларини очиш улар аниқланган жойда ҳамда почта алоқаси оператори ва (ёки) провайдери ходимлари ҳозирлигида тегишли махсус ваколатли давлат органларининг вакиллари томонидан амалга оширилади.
 Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва божхона расмийлаштируви тартиби Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси билан белгиланади.
Қонуннинг  6-бобида  алоқаси операторлари ва провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси хизматларини кўрсатиш, қонунчиликка мувофиқ аутсорсинг асосида банк хизматларини кўрсатиш ва операцияларини бажариш, электрон тижоратга, шу жумладан товарларни сақлаш ҳамда етказиб беришга доир фаолиятни амалга ошириш, ўз фаолиятида тимсолдан фойдаланиш ҳуқуқларга эга. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан аутсорсинг асосида айрим турдаги банк хизматларини кўрсатиш тартиби «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари-почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни почта алоқаси тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга ошириши, барча фойдаланувчиларнинг почта алоқаси хизматларидан фойдалана олишини таъминлаши, кўрсатилаётган почта алоқаси хизматларининг сифатини таъминлаши, почта алоқасининг хавфсизлигини таъминлаши, Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган талаблар фойдаланувчи томонидан бузилган тақдирда, почта алоқаси хизматлари кўрсатишни тўхтатиб қўйиши, фойдаланувчиларга Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари тўғрисида, тарифлар ҳамда почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатиш муддатлари, почта алоқаси объектларининг иш режимлари, жўнатилиши тақиқланган предметлар, почта алоқаси оператори ва провайдерининг фойдаланувчилар олдидаги жавобгарлиги ҳақида ахборот тақдим этиши, почта алоқаси хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки лозим даражада кўрсатилмаганлиги туфайли фойдаланувчиларга етказилган моддий зарарларнинг ўрнини қонунчиликка мувофиқ қоплаши, шунингдек уларга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиши, почта алоқа соҳасида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказаётган махсус ваколатли давлат органига қонунчиликка мувофиқ ташкилий, техник жиҳатдан ва бошқача тарзда кўмаклашиши, бундай тадбирларни ўтказувчи ҳар қандай кучлар, воситалар, манбалар ва усуллар тўғрисидаги ахборотнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши шарт. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Қонуннинг 27-моддасига биноан, фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида универсал почта хизматларидан фойдаланиш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари, кўрсатилаётган хизматлар ва ушбу хизматларга доир тарифлар ҳақидаги ахборотдан фойдалана олиш, почта ва курьерлик жўнатмаларини ўзининг почта манзили бўйича, йўқлаб олиш тарзида ёки почтоматдан олиш, ўзининг почта манзилига келиб тушган почта ёки курьерлик жўнатмаларидан воз кечиш, қиймати эълон қилинган жўнатма жойланмасининг баҳоси суммасини жойланманинг ҳақиқий қийматига мувофиқ мустақил равишда аниқлаш, почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан ўз вақтида ҳамда сифатли хизмат кўрсатилиши, пул маблағларининг почта ўтказмаларини почта манзили бўйича ёки йўқлаб олиш тарзида олиш, почта ёки курьерлик хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки лозим даражада кўрсатилмаганлиги натижасида етказилган моддий зарарларнинг ўрни қопланиши, маънавий зиён компенсация қилиниши, мансабдор шахсларнинг фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бевосита судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат этиш ҳуқуқларига эга.
Фойдаланувчилар ушбу Қонун ҳамда Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари талабларига риоя этиши, ўзига кўрсатилган почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўлаши, тақиқланган моддалар ва предметлар жўнатилишига йўл қўймаслиги, почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг иш сифатини пасайтиришга қаратилган ҳаракатларни қўлламаслиги шарт.
Қонунга кўра, почта алоқаси миллий операторининг мақоми ва мутлақ ҳуқуқлари белгилаб берилди. Почта алоқасининг миллий оператори почта алоқасининг Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажариш учун тайинланган оператори мақомига эга бўлади.
Қонунинг 31-моддасида фойдаланувчиларга етказилган зарарларни ўрнини қоплаш тартиби белгилаб берилди. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёхуд лозим даражада бажармаганлик учун фойдаланувчиларга етказилган зарарларнинг ўрнини қонунчиликка мувофиқ қоплайди.
Почта алоқаси хизматлари кўрсатишда фойдаланувчиларга етказилган зарарларнинг ўрни уларнинг талабига биноан почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан қуйидаги ҳолларда ва миқдорларда қопланади- буюртма хат, буюртма почта варақчаси, буюртма бандерол ёки буюртма майда пакет йўқотилганда — почта алоқаси хизмати учун тўланган сумма миқдорида неустойка,  оддий посилка йўқотилганда — почта алоқаси хизмати учун тўланган сумма миқдорида неустойка, қиймати эълон қилинган посилка, бандерол ва хат йўқотилганда — эълон қилинган қийматининг икки баравари миқдорида ва почта алоқаси хизмати учун тўланган сумма миқдорида неустойка, бундан эълон қилинган қиймат учун тариф тўлови мустасно, қиймати эълон қилинган жўнатма жойланма рўйхати билан жўнатилганда жойланманинг бир қисми етишмаганда ёки бузилганда (шикастланганда) — жўнатувчи томонидан рўйхатда кўрсатилган жойланманинг етишмаётган ёки бузилган (шикастланган) қисми учун эълон қилинган қийматининг икки баравари миқдорида;
қиймати эълон қилинган жўнатма жойланма уларнинг рўйхатисиз жўнатилганда жойланманинг бир қисми етишмаганда ёки бузилганда (шикастланганда) — жойланманинг етишмаётган ёки бузилган (шикастланган) қисми оғирлигининг жўнатилаётган жойланманинг оғирлигига (почта ва курьерлик жўнатмаси ўровининг оғирлигисиз) нисбати билан мутаносиб тарзда аниқланадиган почта ва курьерлик жўнатмасининг қиймати эълон қилинган қисмининг икки баравари миқдорида;
адресатга пул маблағларининг почта ўтказмаси бўйича пул тўланмаганда ёки нотўғри тўланганда ёхуд агар ўтказилган пулларни адресатга беришнинг имкони бўлмаган бўлса, пуллар жўнатувчига тўланмаган бўлса — ўтказманинг тўланмаган ёки етарлича тўланмаган суммаси миқдорида ҳамда почта алоқаси хизматига тўланган сумма миқдорида неустойка;
устама тўловли ёзма хат-хабарлар ёки товарлар мавжуд бўлган посилкалар йўқотилганда, ўғирланганда ёки шикастланганда — шартномада белгиланган сумма миқдорида ёки устама тўлов суммаси миқдорида, адресатдан устама тўлов суммаси етарлича олинмаганда ёки устама тўлов нотўғри тўланганда — олинмай қолган ёки нотўғри тўланган устама тўлов суммаси миқдорида;
қиймати эълон қилинган посилкалар, бандероллар ва хатларни, шунингдек пул маблағларининг почта ўтказмаларини жўнатиш назорат муддатларидан кўпроқ ушлаб қолинганда — ушлаб қолинган ҳар бир кун учун почта алоқаси хизматига тўланган сумманинг бир фоизи миқдорида, лекин ушбу хизматга тўланган суммадан кўп бўлмаган миқдорда неустойка;
авиажўнатмаларни (бандеролларни, посилкаларни) жўнатиш ёки етказиб бериш (топшириш) назорат муддатларидан кўпроқ ушлаб қолинганда — авиа- ва ер усти транспортида жўнатиш ўртасидаги тўлов фарқи миқдорида ва, бундан ташқари, ер усти транспорти орқали жўнатишнинг назорат муддатларидан кўпроқ ушлаб қолинган ҳар бир сутка учун — ушбу модда иккинчи қисмининг ўнинчи хатбошисига мувофиқ;
халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари йўқотилганда, бузилганда (шикастланганда), жойланмалар етишмаганда, топширилмаганда, пул маблағларининг халқаро почта ўтказмалари амалга оширилмаганда — етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан аниқланадиган миқдорда қопланади.
Почта ва курьерлик жўнатмаларининг йўқотилганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги), топширилмаганлиги ёки уларни жўнатиш муддатлари бузилганлиги учун, агар бу кабилар енгиб бўлмас куч ёки почта ва курьерлик жўнатмалари жойланмасининг хусусиятлари туфайли содир бўлганлиги исботланса, шунингдек почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона кўригидан ўтказиш муддатлари бузилганлиги ёхуд улар божхона органлари томонидан олиб қўйилганлиги учун почта алоқаси операторлари ва провайдерлари зарарларнинг ўрнини қопламайди.
Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда фойдаланувчи почта алоқаси оператори ёки провайдерига эътироз тақдим этишга, шу жумладан етказилган зарарнинг ўрни қопланиши тўғрисида талаб мавжуд бўлган эътироз тақдим этишга ҳақли.
Почта ва курьерлик жўнатмаси топширилмаганлиги, ўз вақтида етказиб берилмаганлиги ёки йўқотилганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги) ёхуд ўтказилган пул маблағлари тўланмаганлиги билан боғлиқ эътирозлар почта ва курьерлик жўнатмаси топширилган кундан эътиборан олти ой ичида тақдим этилади.
Эътирозлар ёзма шаклда тақдим этилади ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Эътирозларга ёзма жавоблар қуйидаги муддатларда берилиши керак-бир аҳоли пункти доирасида жўнатиладиган (ўтказиладиган) почта ва курьерлик жўнатмаларига доир эътирозларга — беш кун ичида, бошқа барча почта ва курьерлик жўнатмаларига доир эътирозларга — бир ой ичида.
Почта алоқаси операторлари ёки провайдерларига почта ва курьерлик жўнатмаси қабул қилинган ёки жўнатилиши белгиланган манзил бўйича эътироз тақдим этилиши мумкин.Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини қидириб топиш бўйича эътирозлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ҳамда халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда қабул қилинади ҳамда кўриб чиқилади.
Шунингдек қонунда почта алоқаси хизматидан фойдаланувчиларнинг жавобгарлиги белгиланган. Почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчилар почта алоқаси хизматларининг бошқа фойдаланувчиларига, почта алоқаси операторлари ёки провайдерларига етказилган, жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни почта ва курьерлик жўнатмаларига жойлаш натижасида ёки улар лозим даражада ўралмаганлиги натижасида юзага келган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Қалбакилаштирилган почта тўловининг давлат белгиларини сотиш мақсадида тайёрлаганликда ёки сотганликда, шунингдек франкирлаш машиналарининг била туриб қалбакилаштирилган тамға изларидан ёки била туриб қалбакилаштирилган номли буюмлардан фойдаланганликда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Почта алоқаси соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади. Почта алоқаси тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида почта алоқаси хизматидан қандайдир бир усулда фойдаланади, хат хабар , посилка, бандероль ёки пул маблағларини жўнатиш, курьерлик хизматидан фойдаланиши мумкин. Шундай экан “Почта алоқаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни  мазмуни моҳиятидан хабардор бўлиш- ўз ҳуқуқлари ва почта алоқаси  хизмати органининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши, ўзининг бузилган ҳуқуқини ҳимоя қилиши учун аҳамиятга эга бўлади.
 
 
Бухоро вилоят суди судьяси                                                               М.Кодирова

Процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаш суд ҳужжатининг ўзгартирилишига ҳамда бекор бўлишига олиб келади.

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги муносабати билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: суд томонидан ишнинг қонунга хилоф таркибда кўрилганлиги, ишнинг ишда иштирок этувчи, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги, суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоидалар ишни кўриш чоғида бузилганлиги, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, ҳал қилув қарорининг судья томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судья томонидан имзоланганлиги, ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги, унинг имзоланмаганлиги ёки ушбу Кодекс 202-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланганлиги ёхуд, агар суд мажлисида аудио- ёки видеоёзув амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувларнинг электрон ёки бошқа ташувчилари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаганлиги, билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги, судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоиданинг бузилганлиги.
Шу ўринда суд амалиётига мурожаат этсак.
Даъвогар А МЧЖ жавобгар Б ДУКга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, пудрат ишларини амалга ошириш тўғрисида шартнома тузиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар апелляция шикояти берган. Шикоятда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Ишни кўриш жараёнида биринчи инстанция судига даъвогар вакили томонидан тақдим этилган (санаси кўрсатилмаган) даъво аризаси даъвогар вакили А.Алиев томонидан имзоланган даъво аризанинг ксеронусхаси эканлиги, судга тақдим этилган даъво аризаси нусха кўчириш воситаси орқали амалга оширилганлиги аниқланган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг талабига мувофиқ, даъво аризаси судга ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан даъво аризаси даъвогарнинг вакили томонидан нусха кўчириш воситаси орқали амалга оширилганлигига аҳамият берилмаган. Бу эса суд ҳужжатининг бекор қилинишига сабаб бўлган.
Шунингдек, судлар томонидан ишда иштирок этувчи шахслар ва учинчи шахслар ишга жалб қилиниб, уларнинг иштирокида кўриб чиқилишига аҳамият бермоқ лозим бўлади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар ҳам апелляция шикояти беришга ҳақли эканлиги назарда тутилган.

Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг судьяси Ф.Муродов

В Фергане было осуждено 1 тысяча 78 человек, преступление было применено повторно

В Фергане суды отменили несправедливые обвинения, предъявленные следственным органом шести гражданам в прошлом году, и все они были оправданы судами первой инстанции.

Также за этот период органом предварительного следствия изменено обвинение по 470 уголовным делам в отношении 719 человек (статья полностью снята с обвинения, убрана часть или абзац статьи или оговорена другая статья).

Об этом сообщил председатель Ферганского областного суда Шухрат Камолов на заседании областного Совета народных депутатов о работе, проделанной судами области в 2020 году по защите прав и свобод граждан, а также прав человека. и юридически защищенные интересы предприятий, учреждений и организаций, – говорится в его отчете о мероприятии.

В течение 2020 года областными судами проделана определенная работа по отправлению правосудия, защите прав и свобод граждан. В частности, за прошедший год Ферганский областной суд и районные (городские) суды закрыли 4 310 уголовных дел в отношении 5 282 человек.

Анализ показывает, что 1078 из этих лиц, или 20,4 процента, были осуждены в прошлом, и что преступления в основном были вызваны алкоголизмом, безработицей, семейными спорами и спорами между соседями.

В частности, приговором Ферганского городского суда по уголовным делам от 3 декабря 2020 года А. Кожанова была приговорена к 7 годам лишения свободы по ч. 1 ст. 97 Уголовного кодекса Республики Узбекистан (умышленное убийство) и ст. 57 УК РФ.

В ходе расследования личности фигуранта данного уголовного дела А. Кожанова ранее была судима несколько раз, на момент совершения преступления была временно безработной, ее брак был расторгнут судом, у нее трое детей, Фергана, улица Юксалиш. , 84, 5- Несмотря на то, что он постоянно проживал в квартире, выяснилось, что в момент совершения преступления он проживал под балконом многоэтажного дома 40 / Б на улице А. Яссави в Фергане.

Это, в свою очередь, свидетельствует о том, что среди населения, особенно с бывшими осужденными, не проводятся неадекватные профилактические меры в сотрудничестве с сотрудниками правоохранительных органов и местными собраниями. Это также свидетельствует о том, что власти не уделяют должного внимания проблемам этого гражданина, не принимают меры по обеспечению его работой и жильем.

Был заслушан последний допрос всех подсудимых по событиям Сох

Последние слова всех подсудимых были заслушаны сегодня на продолжающемся судебном процессе по делу 22 человек, обвиняемых в массовых беспорядках в Сохском районе Ферганы в мае прошлого года.

Органом предварительного следствия им было предъявлено обвинение в совершении преступлений по статьям 244 (массовые беспорядки) и 219 (сопротивление государственному служащему или лицу, выполняющему гражданский долг) Уголовного кодекса Республики Узбекистан. Арестованы, 13 из них помещены под стражу. домашний арест в качестве меры предосторожности. Один из них несовершеннолетний.

31 мая 2020 года граждане Кыргызстана и Узбекистана смогут посетить село Чашма Сохского района Республики Узбекистан у источника «Чашма» на границе с селом Чечме Кадамжайского района Баткенской области. Кыргызстан. Массовые беспорядки вспыхнули в результате спора по поводу использования источника.

Прибывшие в село Чашма Сохского района для урегулирования спора представители местных властей и правоохранительных органов столкнулись с активным сопротивлением мятежников и получили различные травмы.

Дело находится в стадии рассмотрения с ноября прошлого года и близится к завершению.

Как сообщили в отделе по связям с общественностью и СМИ Ферганского областного суда, судебное разбирательство по инциденту в Сохе проходило на принципах открытости и прозрачности. Были допрошены 36 потерпевших и 21 свидетель.

Народная приемная при президенте: легитимность и справедливость

На общественных приемах в Народной приемной президента Кашкадарьинской области также рассматривалось дело двух человек, которые были несправедливо осуждены и оштрафованы Кашкадарьинским областным уголовным судом в кассационном порядке.

Дильфуза Мейланова, 8-летняя жительница Гузарского района, решила свою проблему. В 2012 году судебные органы расследовали дело о женщине, которая не могла получить свидетельство о рождении своего домашнего ребенка, и ее ребенку было выдано свидетельство о рождении.

Во время общественных приемов было трудоустроено более 50 граждан, около 30 соискателей получили льготные кредиты, 25 получили ордера на лечение. Инвалидные коляски и протезно-ортопедические изделия были переданы нуждающимся в дар.

Всего в ходе живого выступления в Кашкадарьинском оазисе было изучено 1678 вопросов, поднятых 1655 людьми, из которых 572 были решены на месте. Юридические консультации и разъяснения были предоставлены по 524 апелляциям, а конкретные сроки и обязанности были установлены и отслежены для 582 апелляций, что потребовало дополнительного времени и изучения.

В 2015 году они были привлечены к ответственности Сурхандарьинским областным судом за дачу показаний под принуждением и необоснованные показания. То есть он был осужден за хищение, взяточничество и взяточничество.

Дополнительное расследование по их апелляциям доказало их невиновность в результате судебного разбирательства, и они были оправданы путем реабилитации.

Юлдуз Нормурадова, жительница махалли Айзабод Миришкорского района, также с большими надеждами пришла на общественный прием. Ее старший сын, 21 год, был приговорен к 15 годам лишения свободы. Он подал апелляцию в Верховный суд с просьбой освободить своего сына, который уже отбыл шесть лет своего срока. Обращение женщины в Верховный суд вселило в нее надежду.

При разрешении споров между субъектами хозяйствования стараются максимально примирить стороны. Торгово-промышленная палата получила 2 миллиарда 878 миллионов сумов от общества с ограниченной ответственностью «РАВОН СТРОЙ СИТИ», которое отвечает за интересы унитарного предприятия Строительно-монтажного и ремонтного управления Шуртанского газохимического комплекса Кашкадарьинской области. По инициативе суда о взыскании излишков денежных средств спор между сторонами был разрешен и достигнуто мировое соглашение.

Иск китайского инвестора оставлен без изменения, а решение судебной коллегии по экономическим вопросам о взыскании более 13 млрд 174 млн сумов в пользу узбекско-китайского СП с участием инвестора восстановлено в правах инвестора.

Дилафроз Ходжамурадова из Карши уже 12 лет живет в семейном общежитии, потому что у нее нет дома. У нее 4 ребенка. После смерти мужа, семейных забот и единоличной ответственности за воспитание детей женщина обратилась за помощью в регистрации места жительства на свое имя в общественной приемной. Обращение Дилафроз Ходжамурадовой и двух других женщин, проживающих в семейном общежитии, было одобрено.

В ходе общественных слушаний в Верховный суд поступило 886 обращений, из которых 278 разрешены на месте, а около 280 получили обоснованные объяснения. Из 239 апелляций, рассмотренных к исполнению, 134 были приняты Верховным судом к кассационной инстанции и направлены в соответствующую судебную коллегию. Заявления 18 граждан приняты к рассмотрению в апелляционной инстанции областного суда. Четырнадцать исков приняты судом первой инстанции и рассмотрены. 141 человек освобожден условно-досрочно. К выплате алиментов приказано 29 человек.

На общественных слушаниях 360 граждан обратились в Генеральную прокуратуру по различным вопросам, 62 из которых были решены на месте. Большинство обращений касались расследований и дознаний, исполнения судебных решений, социально-экономической, жилищной, финансовой помощи и коммунальных услуг. Из 21 гражданина, подавшего заявление о приеме на работу, 4 были трудоустроены в выбранных ими компаниях и организациях, а 17 были направлены на профессиональное обучение.

При приеме на работу МВД опросило 155 граждан, решило 49 вопросов на месте и курировало рассмотрение 101 заявления, требующего дальнейшего расследования.

Обиджон Худойбердиев, глава ООО Old Oasis Land Service, обратился в таможенную службу за практической помощью в выгрузке импортных мандаринов на его склад без уплаты таможенных пошлин. Учитывая наличие на складе общего пользования условий для качественного хранения продукции, заявка была удовлетворен

Перейти к содержимому