on 23 Iyun 2022 By admin Янгиликлар Оилавий ажримлар, вилоятда ажримларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар Жамиятимизда оилага аввалдан муқаддас даргоҳ сифатида қаралган. Айниқса мустақилликдан сўнг Конституциямизнинг 16-боби “Оила”га бағишланди. Унда оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида баҳоланиб, унинг жамиятдаги муҳим ўрни ва давлат муҳофазасида эканлигига урғу берилган. Аммо баъзи фуқароларимиз томонидан муқаддас ҳисобланган оила қадрига етмасдан, ҳаёт синовларига бардош бермасдан ва буларга сабр қилмасдан ҳали ҳанузгача судларга никоҳдан ажратиш борасида мурожаатлар қилиб келинаётганлигини кузатиш мумкин. Суд амалиётига бир назар соладиган бўлсак, асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъволарда тарафларни бир-бировининг характери тўғри келмаганлиги, оилага учинчи шахсларнинг аралашуви,бир томоннинг чет давлатга узоқ муддат кетиб қолиши, ишсизлик, хиёнат каби иллатларнинг важ қилиниши кўпроқ учрайди. Статистик таҳлил қилинганда 2021 йил 9 ойи давомида фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари томонидан 2356 та никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар кўрилган бўлиб, 1829 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган, шундан 1334 таси ёки 56,6 фоизи қаноатлантирилган, 495 таси ёки 21 фоизи рад этилган, 314таси ёки 13,3 фоизи ҳаракатдан тугатилган, 177 таси ёки 7,5 фоизи кўрмасдан қолдирилган.2020 йил 9 ойи давомида туманлараро судларда жами 1652 та никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўрилиб, улар бўйича 1327 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган, шундан 1054 та даъво қаноатлантирилган,273 та даъво рад қилинган,204 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган,121 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.2021 йил 9 ойида жами кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар, ўтган 2020 йил 9 ойига нисбатан 731 тага ёки 44,2 фоизга кўпайганлиги салбий ҳисобланади.Никоҳдан ажратиш ҳақидаги қаноатлантирилган ишлар ўтган йилга нисбатан 280 та ёки 26,6 фоизга кўпайган.Шунингдек, 2021 йил 9 ойи давомида қаноатлантирилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги фуқаролик ишларнинг 956 та оиланинг 1 нафар, 497 оиланинг 2 нафар, 302 та оиланинг 3 ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандлари, 74 та оила фарзандсиз ҳолатлари маълум бўлди.Мазкур статистикани туманлараро судлари кесимида муҳокама қиладиган бўлсак, Бухоро туманлараро судида 2021 йил 9 ойи давомида никоҳдан ажратиш ҳақида 833 та фуқаролик ишлари кўрилиб, шундан 634 та ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, 485 та даъво ариза қаноатлантирилган, 149 та даъво ариза рад қилинган, 112 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилиб, 87 та фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган. Кўрилган ишлар бўйича 10 та хусусий ажрим чиқарилган. 2021 йил 9 ойида давомида суд томонидан яраштирилган 87 та оилалардаги фарзандлар сони 122 нафарни ташкил қилади.2020 йил 9 ойи давомида туманлараро судида жами 499 та никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўрилиб, улар бўйича 393 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган, шундан 360 та даъво қаноатлантирилган, 33 та даъво рад қилинган,64 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган,42 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.2021 йил 9 ойида жами кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар, ўтган йилдаги ҳисобот даврига нисбатан 334 тага ёки 66,9 %га кўпайган. Когон туманлараро судида 2021 йил 9 ойи давомида никоҳдан ажратиш ҳақида 221 та фуқаролик ишлари кўрилиб, шундан 174 та ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, 157 та даъво ариза қаноатлантирилган, 17 та даъво ариза рад қилинган, 14 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилиб, 33 та фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган. Кўрилган ишлар бўйича 1 та хусусий ажрим чиқарилган. 2021 йил 9 ойида давомида суд томонидан яраштирилган 33 та оилалардаги фарзандлар сони 75 нафарни ташкил қилади. 2020 йил 9 ойи давомида туманлараро судида жами 156 та никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўрилиб, улар бўйича 130 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган, шундан 118 та даъво қаноатлантирилган, 12 та даъво рад қилинган,23 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган,3 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.2021 йил 9 ойида жами кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар, ўтган йилдаги ҳисобот даврига нисбатан 65 тага ёки 41,7 %га кўпайган. Ғиждувон туманлараро судида 2021 йил 9 ойи давомида никоҳдан ажратиш ҳақида 542 та фуқаролик ишлари кўрилиб, шундан 443 та ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, 262 та даъво ариза қаноатлантирилган, 181 та даъво ариза рад қилинган, 25 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилиб, 74 та фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган. Кўрилган ишлар бўйича 2 та хусусий ажрим чиқарилган. 2021 йил 9 ойида давомида суд томонидан яраштирилган 74 та оилалардаги фарзандлар сони 126 нафарни ташкил қилади. 2020 йил 9 ойи давомида туманлараро судида жами 269 та никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўрилиб, улар бўйича 210 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган, шундан 143 та даъво қаноатлантирилган, 67 та даъво рад қилинган,40 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган,19 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.2021 йил 9 ойида жами кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар, ўтган йилдаги ҳисобот даврига нисбатан 273 тага ёки 101 %га кўпайган. Қоракўл туманлараро судида 2021 йил 9 ойи давомида никоҳдан ажратиш ҳақида 265 та фуқаролик ишлари кўрилиб, шундан 210 та ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, 147 та даъво ариза қаноатлантирилган, 63 та даъво ариза рад қилинган, 32 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилиб, 23 та фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган. Кўрилган ишлар бўйича 9 та хусусий ажрим чиқарилган. 2021 йил 9 ойида давомида суд томонидан яраштирилган 21 та оилалардаги фарзандлар сони 35 нафарни ташкил қилади. 2020 йил 9 ойи давомида туманлараро судида жами 161 та никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўрилиб, улар бўйича 141 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган, шундан 88 та даъво қаноатлантирилган, 53 та даъво рад қилинган,16 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган,4 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.2021 йил 9 ойида жами кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар, ўтган йилдаги ҳисобот даврига нисбатан 104 тага ёки 64,6 %га кўпайган. Пешкў туманлараро судида 2021 йил 9 ойи давомида никоҳдан ажратиш ҳақида 238 та фуқаролик ишлари кўрилиб, шундан 181 та ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, 139 та даъво ариза қаноатлантирилган, 42 та даъво ариза рад қилинган, 14 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилиб, 43 та фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган. Кўрилган ишлар бўйича 17 та хусусий ажрим чиқарилган. 2021 йил 9 ойида давомида суд томонидан яраштирилган 43 та оилалардаги фарзандлар сони 86 нафарни ташкил қилади. 2020 йил 9 ойи давомида туманлараро судида жами 290 та никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўрилиб, улар бўйича 224 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган, шундан 153 та даъво қаноатлантирилган, 71 та даъво рад қилинган,34 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган,32 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.2021 йил 9 ойида жами кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар, ўтган йилдаги ҳисобот даврига нисбатан 52 тага ёки 17 %га камайган. Ромитан туманлараро судида 2021 йил 9 ойи давомида никоҳдан ажратиш ҳақида 257 та фуқаролик ишлари кўрилиб, шундан 187 та ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, 144 та даъво ариза қаноатлантирилган, 43 та даъво ариза рад қилинган, 16 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилиб, 54 та фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган. Кўрилган ишлар бўйича 10 та хусусий ажрим чиқарилган. 2021 йил 9 ойида давомида суд томонидан яраштирилган 54 та оилалардаги фарзандлар сони 122 нафарни ташкил қилади. 2020 йил 9 ойи давомида туманлараро судида жами 190 та никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўрилиб, улар бўйича 158 та ҳал қилув қарорлари чиқарилган, шундан 133 та даъво қаноатлантирилган, 25 та даъво рад қилинган,24 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган,8 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган.2021 йил 9 ойида жами кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар, ўтган йилдаги ҳисобот даврига нисбатан 67 тага ёки 35,2 %га кўпайган. Мазкур ишлар бўйича туманлараро судлари томонидан оилаларни яраштириш мақсадида аксарият 3 ойдан 6 ойгача муддат берилиб, суднинг ажрими тегишли туман маҳалла ва оилани қўллаб қуввтлаш бўлимларига ҳамда жойлардаги Маҳалла фуқаролар йиғинига муҳокама қилиш учун юборилган ва яраштирув чоралари амалга оширилганлиги бўйича тегишли хулосалар олинган. Вилоят судлари томонидан судьялар мазкур тоифадаги низолар бўйича келиб тушаётган даъво аризаларни қабул қилиш жараёнида, даъво ариза билан мурожаат қилган тарафга оиланинг барбод бўлишлиги қандай салбий оқибатларга олиб келганлиги мумкинлиги хусусида суҳбат ўтказиш, ёш оилалар ўртасида никоҳдан ажралиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида яраштириш учун муҳлат бериш билан чекланиб қолмасдан, яраштириш муддатини бериш ҳақидаги ажримни тарафларни яшаётган жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига муҳокамасига юбориш амалиёти йўлга қўйилган. Маҳалладаги оилавий қадриятларни қўллаб қувватлаб ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари томонидан асосланган хулосалар олинганидан сўнг судлар томонидан мазкур фуқаролик ишлари мазмунан кўриб чиқилмоқда. Шунингдек 2021 йилда вилоят суди томонидан ажрим ёқасига келган оилаларни яраштириш мақсадида маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вилоят бошқармаси билан келишилган ҳолда суҳбатлар ўтказиб, оилаларни тиклаш чоралари кўрилмоқда. Сарвиноз ҚАМБАРОВА,Бухоро вилоят суди судьяси. Миразиз РАДЖАБОВ,Фуқаролик ишлари бўйичаКогон туманлараро суди раиси.